ўзбекистон миллий кутубхонаси

DOC 169 стр. 10,2 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 169
работа каталогизатора в аибс «ирбис» алишер навоий номидаги ўзбекистон миллий кутубхонаси улуғбек каримов электрон библиографик ресурслар яратиш технологияси ва манбалари тошкент ўзбекистон республикаси фанлар академияси “фан” нашриёти 2006 мазкур монография “кутубхонашунослик ва ахборот тизимлари” таълим йўналишида таҳсил олаётган талабаларга, “ахборот тизимлари ва жараёнлари” мутахассислиги бўйича ўқиётган магистрантларга ҳамда ўз кутубхоналарини “ирбис” тизими асосида автоматлаштираётган кутубхоначи мутахассисларга мўлжалланган. монографияда “ирбис” тизими асосида библиографик ресурслар яратиш технологияси, интернетнинг библиографик ресурслари ҳамда “ebsco” маълумотлар базасидан фойдаланиш имкониятлари батафсил келтирилган. масъул муҳаррирлар: техника фанлари доктори м.а. раҳматуллаев, социология фанлари доктори, профессор м.б. бекмуродов тақризчилар: техника фанлари доктори, профессор м.з.якубова, физика-математика фанлари номзоди, доцент а.ш. муҳаммадиев © ўзбекистон республикаси фа “фан” нашриёти 2006 йил. сўз боши ххi – аср - илмий-техника инқилоби мислсиз суръатларда илгарилаётган давр. ахборот ресурслар ҳажмининг кундан-кунга ортиб бориши фойдаланувчиларнинг улардан фойдаланиш имкониятини чекламоқда. жамиятнинг ахборотлашувида ахборотлар манбаи бўлмиш кутубхоналарни ахборотлаштириш кун тартибидаги ҳал қилиниши долзарб масалалардан бирига айланмоқда. кутубхона ресурсларини автоматлаштирилган …
2 / 169
аки, технологияларнинг автоматлаштириш даражаси жуда паст, шу сабабли ҳам китобхонларга замонавий талаблар асосида хизмат кўрсатиш имкониятлари тўлиқ яратилмаган. ахборотлашган жамиятни шакллантиришда кутубхона технологияларини автоматлаштиришнинг ўрни беқиёсдир, зеро республикамиз президенти и.а. каримов таъкидлаганидек: «бугунги халқаро ҳаёт, кишилик тараққиёти шундай босқичга кирганки, энди унда ҳарбий қудрат эмас, балки интеллектуал салоҳият, ақл-идрок, фикр, илғор технологиялар ҳал қилувчи аҳамият касб этади.1» ахборот асрида, ахборотларни сақловчи асосий муассаса бўлмиш кутубхоналарни автоматлаштирилган тарзда бошқариш муаммоларини ўрганиш ва уларни ҳал қилиш йўлларини, самарали ечимларини излаш ва кутубхоначилик ишига татбиқ қилиш замон талабига айланди. ахборот технологиялари ва компьютер коммуникация тизимларини барча соҳаларда, хусусан, кутубхона тизимларида кенг қўллаш ҳозирги вақтда долзарб вазифага айланди. бугунги кунда республикамиздаги 25 дан ортиқ кутубхоналарда ирбис тизими қўлланилмоқда, аммо кутубхоналарнинг ходимлари учун ирбис тизимини ўзлаштиришда ёрдам берувчи ўзбек тилида ёзилган қўлланма мавжуд эмас. республикамиз кутубхоналари учун олий маълумотли кутубхоначилар тайёрлайдиган ягона олий ўқув юрти ўқув режасига “ирбис асослари” ўқув курси киритилган бўлсада мазкур курс …
3 / 169
га максимал яқинлаштирилган, шунинг учун ҳам, уни ўзлаштириш осон. тизим технологияси, ахборотларни клавиатура орқали киритишни максимал қисқартириш ва соддалаштиришга йўналтирилган бўлиб, айни пайтда аниқ бир фойдаланувчининг даражаси, эҳтиёжлари ва кутубхоналардаги каталоглаштириш анъаналари ва талаблари мос ҳолда нашрларни тўлиқ тасвирлаш имкониятини беради. тизим бир томондан, кутубхона ходимларининг анъанавий каталоглардан адабиётларни қидиришнинг анъанавий ёндашувларини сақлаб қолган бўлса, иккинчи томондан электрон каталогдан фойдаланиш орқали, жуда кўп имкониятлар яратади, кутубхонага тушаётган ҳужжатларга ишлов бериш, фондни ҳисобга олиш ва таҳлил қилиш (адабиётларни рўйхатдан ўчиришни ҳам ўз ичига олади) китобхонларга адабиётларни бериш ва қайтариб олиш жараёнлари ҳам автоматлаштирилган. ирбис тизими анъанавий кутубхоначилик функцияларининг деярли барчасини, фондни бутлашдан тортиб то, китоб беришгача, ҳисобга олиш ва ҳисобот беришгача, оўю кутубхоналарида кўп нусхали адабиётларни бериш ва китоб билан таъминланганлик даражасини аниқлашгача бўлган масалаларни қамраб олган. монографиянинг биринчи боби электрон библиографик ресурслар яратиш технологиясига бағишланган бўлса, иккинчи боби бевосита жаҳондаги энг йирик электрон библиографик ресурслар манбаларига таалуқли бўлиб, унда ақш, …
4 / 169
маров 1 боб. электрон библиографик ресурслар яратиш технологияси 1. кутубхоналар учун дастурий таъминот бозори автоматлаштирилган кутубхона-ахборот тизимлари (акат) учун дастурий маҳсулотлар бозори ўтган асрнинг 80-йилларидан бошлаб фаол ривожлана бошлади. унда россия ва хорижий мамлакатларнинг ишлаб чиқарувчилари очиқ рақобатга киришмоқдалар. 90-йилларнинг ўрталарига қадар россияда ишлаб чиқарилган кат лар фақат локал ҳисоблаш тизимларида ишлашга мўлжалланган эди. уларда тизимнинг ms-dos ва windows файл-серверли архитектураси фойдаланилар эди. 90-йилларнинг иккинчи ярмидан бошлаб интернет технологиясини қўллаб-қувватловчи модуллардан фойдаланиш бошландики, бу ўз навбатида маълумотлар базасига www-сервер орқали, 1999 йилдан бошлаб эса z39.50. сервер орқали кириш таъминланди. россияда ишлаб чиқилган катлар «комплектатор», (фондни бутловчи), «каталогизатор», (каталоглаштирувчи) opac, «книговыдача», (китоб бериш), «администратор», “читатель”, (китобхон) модуллардан иборат. бу ерда шуни алоҳида қайд қилиш керакки, уларнинг барчаси зарур чиқиш формаларини экранда ва қоғозда шакллантириш имкониятига эга. аммо уларнинг барчасига хос бўлган бир камчилик ҳам мавжудки, у анъанавий қоғоз карточкали каталоглардан бутунлай воз кечиш имкониятини бермайди. бир қатор йирик кутубхоналар россия давлат …
5 / 169
хорижий мамлакатлар кат ларига қараганда нархи ҳам анча арзон эди. аммо россияда яратилган катлар бир қатор параметрлар бўйича (ишончлилик, технологиявийлик, интернетга чиқа олиш имконияти, фойдаланувчининг интерфейсидаги қулайликлар) хорижий мамлакатлар катларидан ортда қолмоқда. бунинг асосий сабаби молиявий инвестициянинг етарли эмаслиги ва кутубхоналар тўлов имкониятларининг жуда пастлиги билан изоҳланмоқда. 90-йилларнинг ўрталарида россияда клиент сервер архитектурасига ва маълумотлар базасини бошқариш тизимининг (мббт) юқори синфига тегишли oracle, ms sql ларга асосланган замонавий тизимларнинг янги авлодларини яратишга киришилди. улар интернет технологияларига йўналтирилган бўлиб, авторитет файллар, marc форматлар ва истиқболли xml, sgml, pdf стандартлар билан ишлай оладилар. бу соҳада эришилган мувафаққиятлардан бири сифатида россиянинг “дит-м” компанияси томонидан ишлаб чиқилган opac-global маҳсулотини кўришимиз мумкин. у россиянинг "либнет" дастури талаблари асосида ва россия миллий кутубхонасининг мутахассислари билан яқин ҳамкорликнинг маҳсули бўлди. opac – global – интеграл автоматлаштирилган кутубхона тизими бўлиб, web –технология ва system software dbms adabas и text retrieval system га асосланган ҳамда электрон кутубхона яратишга мўлжалланган. …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 169 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ўзбекистон миллий кутубхонаси"

работа каталогизатора в аибс «ирбис» алишер навоий номидаги ўзбекистон миллий кутубхонаси улуғбек каримов электрон библиографик ресурслар яратиш технологияси ва манбалари тошкент ўзбекистон республикаси фанлар академияси “фан” нашриёти 2006 мазкур монография “кутубхонашунослик ва ахборот тизимлари” таълим йўналишида таҳсил олаётган талабаларга, “ахборот тизимлари ва жараёнлари” мутахассислиги бўйича ўқиётган магистрантларга ҳамда ўз кутубхоналарини “ирбис” тизими асосида автоматлаштираётган кутубхоначи мутахассисларга мўлжалланган. монографияда “ирбис” тизими асосида библиографик ресурслар яратиш технологияси, интернетнинг библиографик ресурслари ҳамда “ebsco” маълумотлар базасидан фойдаланиш имкониятлари батафсил келтирилган. масъул муҳаррирлар: техника фанлари доктори м.а. раҳматуллаев, ...

Этот файл содержит 169 стр. в формате DOC (10,2 МБ). Чтобы скачать "ўзбекистон миллий кутубхонаси", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ўзбекистон миллий кутубхонаси DOC 169 стр. Бесплатная загрузка Telegram