чўл зонасининг суғориладиган тупроқлари

DOC 56,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1663269238.doc чўл зонасининг суғориладиган тупроқлари режа: 1. чўл зонасининг суғориладиган тупроқлари 2. ўтлоқи-воҳа тупроқлари 3. суғориладиган тақирли-ўтлоқи тупроқлар 4. ўтлоқи-воҳа тупроқлари 5. ботқоқ-воҳа тупроқлари тошкентлик тупроқшунослар чўл зонасининг суғориладиган тупроқларини ўтлоқи-воҳа, ботқоқли-воҳа ва тақирли-воҳа тупроқ типларига бўладилар (н.в.кимберг, 1974). vii. ўтлоқи-воҳа тупроқлари. vii.1. суғориладиган ўтлоқи тупроқлар ўтлоқи тупроқларнинг ўзлиштирилишидан ҳосил бўлади. бу тупроқларни ўзлаштириш яқинда бошланганлигидан агроирригацион ётқизиқлар юпқа ёки умуман ҳосил бўлмаган, чириндиси оз ва тупроқ қатламининг пастига томон кескин озаяди. суғориладиган ўтлоқи тупроқлар сизот сувларининг тартиботига кўра аллювиал ва соз тартиботларига бўлинади. аллювиал тартиботдаги суғориладиган ўтлоқи тупроқлар дарё делpталари ва водийларида ўтлоқи тупроқларнинг ўзлаштирилишидан ҳосил бўлган. агроирригацион қатлам бу тупроқларда ҳайдалма қатлам қалинлигига тўғри келади, ҳайдалма қатлам остида қатламлашган аллювий мавжуд. чиринди юқоридан пастга тезлик билан озаяди. соз тартиботидаги суғориладиган ўтлоқи тупроқлар дарё ёйилмалари ва уларнинг чеккаларида ҳосил бўлиб, фарғона водийсида айниқса кенг тарқалгандир. бу тупроқлар аллювиал тартиботдаги ўтлоқи тупроқларга нисбатан чириндига бой, структурали ва "арзиқ" ҳамда "шўх" …
2
роқлардан чиринди (2-4 %) ва карбонатларнинг (со2 26 %) кўплиги билан фарқ қилади. vii.3. суғориладиган тақирли-ўтлоқи тупроқлар. дарёларнинг этаклари ва воҳаларнинг чекка қисмларида учрайдиган тақирли тупроқлар мелиоратив тадбирларсиз ўзлаштирилиши натижасида сизот сувларининг кўтарилиб кетиши туфайли пайдо бўлади. тақирли тупроқларнинг қатқалоғи ва тангачасимон қатлами йўқолиб ўрнига оқиш-бўз рангли ҳайдалма қатлам, глейланиш содир бўлади. чиринди ва озиқа элементлари оз. vii.4. ўтлоқи-воҳа тупроқлари. чўл зонасидаги гидроморф тупроқларнинг кўп йиллар давомида ўзлаштирилиши натижасида ўтлоқи-воҳа тупроқлари ҳосил бўлади. ўзлаштирилиш даражасига кўра юпқа, ўртача қалинликдаги ва қалин агроирригацион қатламли ўтлоқи-воҳа тупроқлари ажратилади. ўтлоқи-воха тупроқларининг кўндаланг кесими анализ қилинганда илгариги чимли-чириндили ва чим ости катламларининг ўрнига қалин агроирригацион қатлам ҳосил бўлганлигини кўриш мумкин. бу тупроқлар аллювиал ва соз тартиботидаги ўтлоқи-воҳа тупроқларига бўлинади. с.к.кондрашев, в.в.цинзерлинг амударё этакларида йилига 1 мм, м.а.орлов эса зарафшон водийсида 0,2 мм агроирригацион қатлам тўпланаётганлигини кўрсатиб берганлар. агроирригацион қатламнинг қалинлиги ҳамма жойда ҳар хил бўлиб, бу қатлам бу жойнинг ўзлаштириш муддатини кўрсатиб туради. агроирригацион …
3
) деярли ўзгармаган ёки гранулометрик таркибига кўра ўзгаргандир. гипс эса маoлум даражада ювилгандир. фосфор 0,1 %, баoзан (зарафшон ҳавзасида) 0,2 % ни ташкил қилади. калийли ўғитларнинг қўлланилмаслиги тупроқда унинг миқдорини озайиб кетишига олиб келади. ўтлоқи-воҳа аллювиал тупроқлардаги сувда эрийдиган туздар миқдори уларнинг планировкасига, мелиоратив жараёнларнинг тўғри ташкил қилинишига боғлиқ. бу тупроқлар ташландиқ ҳолига тушиш билан уларнинг юзасига тузлар кўтарилиб чиқади ва кучли шўрлашган тупроқларга айланади. сингдирувчи хажм 7-11 мг/экв атрофида, катионлардан калpций кўпчиликни ташкил қилади. бухоро воҳасида эса магний тупроқ профилининг остки қисмида кўп бўлиб, юқорига томон озайиб боради. аллювиал тартиботдаги ўтлоқи-воҳа тупроқларнинг ҳайдалма қатламида хажм оғирлиги оз бўлиб, қуйи қатламларда ортади. умуман бу тупроқларнинг хажм оғирлиги худди шундай қўриқ тупроқлардагидан ортиқ, ғоваклиги ва аэрацияси эса оздир. 60 см қалинликдаги агроирригацион қатламда юқоридан пастга тамон бир грамм тупроқдаги микроорганизмларнинг миқдори 2237-1400 млн. донага тенг, бу миқдор ўтлоқи тақирли-воҳа тупроқларидан кўпдир, фақат бўз-воҳа тупроқларидагина шунча миқдорда микроорганизмалар мавжуд. бу тупроқларни биологик …
4
экиш туфайли пайдо бўлади. сизот сувлари 1 метр атрофида бўлган шароитда суғориладиган сувлар билан доим бостириб суғорилиши тупроқда қайтарилиш реакциясини юзага келтиради, кислород кимёвий реакцияларда иштирок этмайди, балки моддалар закисp ҳолича қолади. аммо бу тупроқларнинг майдони тобора озайиб бормоқда, чунки коллектор-дренаж системасининг яхши йўлга қўйилиши билан ботқоқ-воҳа тупроқларга пахта ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари экилмоқда. шунга қарамай бу тупроқлар воҳаларда ҳали ҳам мавжуд ва уларни тўғри баҳоламоқ учун ўрганиш лозим. ботқоқ-воқа тупроқлар типининг иккита: суғориладиган ботқоқ ва ботқоқ-воҳа тупроқ типчалари мавжуд. ix. тақирли-воҳа тупроқлари. тақирлар, тақирли тупроқлар, сур-қўнғир ва қумли-чўл тупроқларининг ўзлиштирилиши натижасида, механик таркибининг оғирлашуви ва тақирланишга мойил бўлиши туфайли тақирли-воҳа тупроқлари ҳосил бўлади. морфологик жиҳатдан тақирли-воҳа тупроқлари чуқур ичкарига кириб бир хил тузилишга эга бўлади. аммо қумли-чўл, сур-қўнғир ва тақирли тупроқлар ўзлаштиришнинг дастлабки даврида морфологик жиҳатдан бир-биридан ажралиб туради. бу тупроқлар сизот сувлари билан кучсиз намланиб турадиган суғориладиган ўтлоқи-тақирли, ўтлоқи-тақирли-воҳа ҳамда фақат суғориладиган сувлар билан намланадиган суғориладиган тақирли …
5
г/см3) ўтлоқи- воҳа тупроқларидагидан (1,41-1,53 г/см3) оз, сувга чидамли агрегатлар (0,25 мм дан йирик зарралар, %) эса ўтлоқи-воҳа, ўтлоқи-тақирли-воҳа ва тақирли-воҳа тупроқлари қатори бўйича озайиб (7,78-5,89-3,88) боради. ix.1. суғориладиган тақирли тупроқлар. бу тупроқлар қадимги тақирли тупроқлар ўрнида деҳқончилик қилиш туфайли ҳосил бўлган. тақирли ва тақирлар орасидаги фарқ фақат уларнинг морфологик тузилишида бўлиб, ўзлаштириш туфайли бу фарқ йўқолиб кетади. суғориладиган тақирли тупроқлар кесаксимон структурали зич, сур-қўнғир, ҳайдалма қатламдан ва унинг остида тўқ-тусли (жигарранг-қўнғир) ҳайдов ости қатламидан иборат. унинг остида турли гранулометрик таркибли аллювий жойлашган. бу тупроқлар оз шўрлашган бўлишига қарамай коллектор-дренаж системасини қўллашни талаб қилади. ix.2. тақирли-воҳа тупроқлари. тақирли воҳа тупроқлари суғориладиган тақирли, суғориладиган сур-қўнғир ва суғориладиган қумли чўл тупроқларидан агроирригацион қатламининг қалинлиги, карбонатли қатламининг чуқурда жойлашганлиги билан ажралиб туради. бу тупроқлар аллювиал текисликларда кенг тарқалган. тақирли-воҳа тупроқлари морфологик жиҳатдан қайси тупроқлардан (тақирлар, сур-қўнғир ёки қумли-чўл тупроқлардан) пайдо бўлганлигини аниқлаш қийин. чунки уларда қалин, бир хил рангли агроирригацион қатлам ҳосил бўлган. …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "чўл зонасининг суғориладиган тупроқлари"

1663269238.doc чўл зонасининг суғориладиган тупроқлари режа: 1. чўл зонасининг суғориладиган тупроқлари 2. ўтлоқи-воҳа тупроқлари 3. суғориладиган тақирли-ўтлоқи тупроқлар 4. ўтлоқи-воҳа тупроқлари 5. ботқоқ-воҳа тупроқлари тошкентлик тупроқшунослар чўл зонасининг суғориладиган тупроқларини ўтлоқи-воҳа, ботқоқли-воҳа ва тақирли-воҳа тупроқ типларига бўладилар (н.в.кимберг, 1974). vii. ўтлоқи-воҳа тупроқлари. vii.1. суғориладиган ўтлоқи тупроқлар ўтлоқи тупроқларнинг ўзлиштирилишидан ҳосил бўлади. бу тупроқларни ўзлаштириш яқинда бошланганлигидан агроирригацион ётқизиқлар юпқа ёки умуман ҳосил бўлмаган, чириндиси оз ва тупроқ қатламининг пастига томон кескин озаяди. суғориладиган ўтлоқи тупроқлар сизот сувларининг тартиботига кўра аллювиал ва соз тартиботларига бўлинади. аллювиал тартиботда...

Формат DOC, 56,5 КБ. Чтобы скачать "чўл зонасининг суғориладиган тупроқлари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: чўл зонасининг суғориладиган ту… DOC Бесплатная загрузка Telegram