husayin boyqaro kutubxonasi

DOCX 5 pages 26.8 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 5
husayin boyqaro kutubxonasi манбалардаги маълумотларга кўра, ҳусайн бойқаро xv асрнинг 60-йиллари бошларида ҳирот, обивард, нисо, машҳад ва бошқа вилоятларда темурий султон абусаидга қарши кураш олиб бориб, хуросон тож-тахтининг асосий даъвогари сифатида танилди. у аввал хоразм вилоятини қўлга киритди. абусаид мирзо ғарбий эрон ва ироқ вилоятларида оққўюнли туркманларга қарши ҳарбий юриш қилаётган бир пайтда ҳусайн бойқаро катта куч билан хуросонда пайдо бўлади. бу урушда абусаид мирзонинг ҳалок бўлиши ҳусайн бойқаро учун омад келтиради. чунки абусаиднинг ворислари отасининг ўлимидан сўнг султон ҳусайн билан тўқнашишга журъат эта олмай, хуросон учун курашдан воз кечади ва мовароуннаҳрга қайтади. 1469 йил 24 мартда султон ҳусайн хуросоннинг ҳокими сифатида пойтахт — ҳиротга кириб келади. шундан сўнг шоҳруҳ мирзо давридагидек, амир темур давлатининг марказий ҳудудларида яна хуросон ва мовароуннаҳр каби икки давлат юзага келди. мовароуннаҳрда султон абусаид ўғиллари (султон аҳмад, султон маҳмуд)нинг уқувсизлиги ва сусткашлиги туфайли феодал тарқоқлик авж олиб, кўп вилоятларда мустақил ҳокимликлар пайдо бўлади. xv асрнинг …
2 / 5
нг, унинг салтанатида қарийб 40 йил давом этган ҳукмронликнинг охирги таянчларини деярли тамоман забт эта бошлаган бир даврларда ҳусайн бойқаро хуросонда осойишталикни ўрната олган ва ўзига хос салоҳиятга эга эди. шунинг учун шайбонийхон бойқаронинг ўзига қарши қатъий ҳужумга ўтишидан ҳайиқар эди. ана шундай давр ва шароитда султон ҳусайн бойқаро ўз фаолиятида ижтимоий фойдали тадбирларни амалга ошира олди. темурийлар ва ўз ворислари ўртасидаги зиддиятлар мавжудлиги ҳамда шайбонийлар таҳдидининг кучайиб боришига қарамай, мамлакатнинг илм-маърифатини, маънавий маданиятини ва хўжалик ҳаётини мовароуннаҳрдагидан анча юксак даражага кўтарди. мамлакатда барқарорлик ҳамда бирликни сақлаб, замонасининг тадбиркор ва салоҳиятли ҳукмдори сифатида танилди. бунда алишер навоийнинг таъсири ва хизматлари ниҳоятда катта бўлган. навоийнинг таъсири ва иштирокида ҳусайн бойқаро мамлакатда ободонлаштириш ишларини амалга оширди, савдо-сотиқ муносабатларини йўлга қўйди. тарих, тил ва адабиёт, санъат ва ҳунармандчилик соҳаларининг равнақ топишига имконият яратади. алишер навоий ҳусайн бойқаро ва унинг ҳукмдорлик даври ҳақида ўзининг «муҳокаматул-луғатайн” асарида қуйидагича таъриф беради: «…абдулғозий султон ҳусайн баҳодурхон… жаҳонбонлик …
3 / 5
томонга йўналтиришда навоийнинг доно маслаҳатлари муҳим роль ўйнаган. алишер навоий авлоди ўз даврининг ҳам давлатманд, ҳам маърифатпарвар кишиларидан бўлган. баъзи тарихий манбаларда ёзилишича, алишер навоийнинг отаси ғиёсиддин муҳаммад кичкина билан ҳусайн бойқаронинг отаси ўиёсиддин мансур эмикдош бўлишган (суйима ўаниева, шарифа абдуллаева «ҳусайн бойқаро». девон. рисола. 1968 й). алишер навоий шу жиҳатдан ҳам темурийлар авлодига яқин, деб қаралади. шу билан бирга манбаларда ёзилишича, навоий ҳам темурийларнинг уруғ-аймоғи саналган имтиёзли барлос баҳодирларига мансубдир. ҳар ҳолда навоийнинг ота-боболари темурий авлодлари билан яқин алоқада, сарой амалдорларидан бўлган, бувилари эса темурий шаҳзодаларга энагалик қилишган. темурий абулқосим бобур (1452-1457 йй) даврида навоийнинг отаси саройда подшонинг ишончли, мартабали амалдорларидан ҳисобланган. шунинг учун ҳам у 1452 йилда сабзавор шаҳрига ҳоким этиб тайинланган. темурийлар даврида навоийнинг отаси ва бобоси анча катта ер, сув ҳамда турли соҳадаги мол-мулклар эгаси бўлишган. алишер навоий ва султон ҳусайн бирга ўқиб, болалик чоғларидаёқ яқин дўст бўлганлар. алишер отадан ёш етим қолади. шу боис, у …
4 / 5
усаид мирзо ҳиротни эгаллагач, навоийни ўз рақибининг энг яқин дўсти бўлганлиги ҳамда шоирнинг оиласи ва қариндошлари алғов-далғов курашлар даврида ҳусайн мирзога садоқат билан хизмат қилганлиги боис ёш ижодкорга нисбатан адоватда бўлади. абусаид мирзо навоийнинг эл орасида шуҳрат топаётганидан хавфсирарди. унинг халқ ўртасида обрў-эътибор қозона бориши ҳокимият илдизига зарба бўлажагини биларди. бу хавфсираш туфайли, ҳатто, унинг ижодкор тоғалари мир сайид (қобилий) ва муҳаммад али (ўарибий)ни қатл эттиради. алишер навоийни эса марказдан йироқлаштириш ҳаракатида бўлади. унинг хоҳиши (шоирнинг ҳам истаги) билан навоий ҳиротни тарк этиб, маълум муддат самарқандда яшашга мажбур бўлади. алишер навоий самарқандда яшаган пайтларда ҳам илм-фан ва бадиий ижод билан машғул бўлади, икки йил мадраса таълимини олади. у машҳур олим абу лайс самарқандийдан сабоқ олади. жумладан, фалакиётшунослик, риёзиёт, ҳикматшунослик, муҳандислик каби илмларга қизиқиб, бу соҳаларда ҳам анча билимга эга бўлади. улуғбек раҳбарлигида вужудга келган расадхонани кўришга муяссар бўлади ва бу даргоҳ унда катта таассурот қолдиради. хуллас, шеърият мулкининг султони алишер …
5 / 5
ди. у ҳусайн бойқарони мамлакатни ободонлаштириш ва илм-фан, маданий-маърифий соҳаларни ривожлантириш, халқнинг моддий-иқтисодий аҳволини яхшилаш учун зарур бўлган барча тадбирларни амалга оширишга ундайди. бу каби таклиф ва маслаҳатлар султон ҳусайнга маъқул бўлади. натижада у фаолиятини алишер навоий маслаҳатлари асосида тартибга келтиради. ўша даврнинг машҳур тарихнависи хондамир ўзининг «макорим ул-аҳлоқ” асарида ҳусайн бойқаро ва алишер навоийнинг мамлакатни ободонлаштириш, бунёдкорлик ва деҳқончилик ишларини ривожлантириш юзасидан тузган режалари ҳақида муҳим маълумотларни беради. унинг ёзишича, ҳусайн бойқаро суҳбатларда мамлакат ободончилиги ҳақида сўз кетса, алишер навоийнинг маслаҳати ёхуд мулоҳазаларидан тўғри хулоса чиқаришини, бош вазири, қадрдон дўстининг сўзлари шоҳ (ҳусайн) наздида эътиборли бўлганлигини баён этган. ҳусайн бойқаро ҳукмронлиги давридаги ободонлаштириш, шунингдек, қурилиш-бунёдкорлик ишлари салтанат девонхонаси бош вазири бўлган алишер навоий номи билан бевосита боғлиқ. тарихчи мирзо муҳаммад ҳайдарнинг «тарихи рашиди” рисоласида қайд этилишича, алишер навоийнинг бир йиллик даромади 18 минг «шоҳруҳий” динорга тенг бўлган. бундан ташқари, отасидан мерос бўлиб қолган ер-сув, мол-мулкдан ҳам яхшигина даромад олган. …

Want to read more?

Download all 5 pages for free via Telegram.

Download full file

About "husayin boyqaro kutubxonasi"

husayin boyqaro kutubxonasi манбалардаги маълумотларга кўра, ҳусайн бойқаро xv асрнинг 60-йиллари бошларида ҳирот, обивард, нисо, машҳад ва бошқа вилоятларда темурий султон абусаидга қарши кураш олиб бориб, хуросон тож-тахтининг асосий даъвогари сифатида танилди. у аввал хоразм вилоятини қўлга киритди. абусаид мирзо ғарбий эрон ва ироқ вилоятларида оққўюнли туркманларга қарши ҳарбий юриш қилаётган бир пайтда ҳусайн бойқаро катта куч билан хуросонда пайдо бўлади. бу урушда абусаид мирзонинг ҳалок бўлиши ҳусайн бойқаро учун омад келтиради. чунки абусаиднинг ворислари отасининг ўлимидан сўнг султон ҳусайн билан тўқнашишга журъат эта олмай, хуросон учун курашдан воз кечади ва мовароуннаҳрга қайтади. 1469 йил 24 мартда султон ҳусайн хуросоннинг ҳокими сифатида пойтахт — ҳиротга кириб келади. шу...

This file contains 5 pages in DOCX format (26.8 KB). To download "husayin boyqaro kutubxonasi", click the Telegram button on the left.

Tags: husayin boyqaro kutubxonasi DOCX 5 pages Free download Telegram