ўзбекистон сувлари

DOCX 48.7 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1502531023_68804.docx ўзбекистон сувлари режа: 1. ўзбекистон сувлари 2. музликлар. 3. аральское море. 4. ер ости сувлари. ўзбекистон сувлари ўзбекистоннинг иқлими ғоят қуруқ бўлишига қарамасдан унинг ҳудудида дарё ва кўллар анча кўп. лекин улар республикамизда нотекис жойлашган. текислик қисмида оқар сувлар жуда кам. тоғларида эса серирмоқ дарёлар, катта-кичик сой ва жилғалар жуда ҳам кўп. тоғлардан оқиб тушган дарёлар текисликка келиши билан асосан экин далаларини суғоришга сарф бўлади, қисман буғланади, ер остига сизиб кетади ва шундай қилиб, суви аста-секин камайиб қолади. шунинг учун ҳам ўзбекистон дарёларининг кўпчилиги маълум бир сув ҳавзасига қуйилмасдан тугаб қолади. ўзбекистоннинг тоғларини ўраб турган тоғ олди текисликларида ҳам гидрографик тармоқлар кўп, лекин уларнинг кўпчилиги бош дарёлар ва уларнинг ирмоқларидан сув олиб теварак-атрофдаги ерларни суғориш учун тарқатиб берувчи каналлар ва ариқлардан иборат. бинобарин, ўзбекистон тоғлари ёғин суви йиғиладиган асосий жой бўлса, текисликлар сув сарф бўладиган ва буғланадиган ҳудудлардир. оқим доимий оқар сувлардан, вақтинча оқар сувлар ва қорасувлардан ташкил топган. …
2
қисми қиш ва баҳор ойларига тўғри келади. ёзда ёғингарчилик жуда кам бўлади. ўзбекистоннинг текислик қисмида қуёш радиациясининг катта бўлиши, ҳавонинг қуруқ ва иссиқ келиши, ёғиннинг оз ёғиши, қорнинг камлиги ва узоқ турмаслиги, ер юзаси нишоблиининг камлиги ҳамда қумоқ, қум жиснларининг кенг тарқалгани оқимлар, айниқса оқар сувлар ҳосил бўлишига имкон яратмайди. шунинг учун ўзбекистоннинг текислик қисмида доимий оқар сувлар ҳосил бўлмайди. фақатгина гил кенг тарқалган ва тақирли ерларда қаттиқ жала ёғганда, қор бирдан эриганда вақтинча оқар сувлар вужудга келади. вақтинча оқар сувлар ва қуриб қоладиган сойлар ўзбекистоннинг тоғ олди минтақасида ва тоғ этакларида ҳам кўп. ўзбекистоннинг жануби-шарқида жойлашган тоғлик қисми иқлимига рельеф, биринчи навбатда мутлақ баландлик жуда катта таъсир кўрсатади. юқорига кўтарилган сари ёғин миқдори ҳам ортади, ҳаво совуқроқ келади, қалинроқ қор қоплами ҳосил бўлиб, узоқроқ туради, намнинг буғланиши ва ерга шимилиши кам бўлади. шунга кўра тоғлар муҳим иқлимий-гидрологик омил бўлиб, улар намликни тўплаб беради. бу билан тоғлар оқар сувлар ҳамда …
3
ри дунё океанига табиий боғланмаган орол ҳавзасига киради. дарёлар. в.л.шульц ўзбекистон ҳудудидаги дарёларни тўйиниш манбаига қараб 4 та турга ажратади. i. музлик ва қор сувларидан тўйинадиган дарёлар. ii. қор ва музлик сувларидан тўйинадиган дарёлар. iii. қор сувларидан тўйинадиган дарёлар. iv. қор ва ёмғир сувларидан тўйинадиган дарёлар. бироқ бу тўйиниш турлари шартлидир. маълумки, тоғ дарёларининг тўйиниши жиҳатидан қайси турга кириши шу дарёларнинг маълум бир кузатиш пунктига нисбатан аниқланади ва дарёнинг ҳамма қисми хусусиятини акс этдирмайди. бундан ташқари дарёларнинг тўйиниш шароитлари йилдан йилга ҳам ўзгариши мумкин. i. республикамиздаги амударё, зарафшон, исфайрамсой, оқсув, хўжабақирган, сох, исфара каби дарёларнинг бош қисмлари тоғларда 4500 м. дан баландда жойлашган музликлар ва доимий қорлар сувидан тўйинади. бу хил дарёларда оқим йиллар давомида энг кам ўзгаради, йиллик оқимда тўлин сув даври энг кеч бўлиб, асосан июль-август ойларига тўғри келади. бу ойларда оқиб ўтган сув йиллик оқим миқдорининг 30-38 % и ни ташкил этади. чунки бу ойларда ҳаво хароратининг …
4
арнинг эриши натижасида кузатилади ва йиллик оқимнинг 60 % гача қисмини ташкил этади. ёзда эса бу типдаги дарёлар суви камайиб қолади. iv. калас, зоминсув, шерободдарё каби сув йиғиш майдонлари 2000 метрдан пастда жойлашган дарёлар қор-ёмғир ва ер ости сувларидан тўйинади. бу турдаги дарёларда тўлин сув даври жуда эрта, баҳор бошида (март-апрель ойларида) бўлиб ўтади ва бу даврда йиллик оқимнинг 80 % и оқиб ўтади. чунки бу даврда тез-тез ёмғир ёғади, қорларнинг эриши тезлашади. аксинча ёзнинг иккинчи ярмида дарёлар суви жуда камайиб, баъзи сойларнинг суви эса қуриб қолади. ўзбекистонда доимий оқимга эга ёки қуриб қолувчи майда сойлар асосан чеккадаги тоғ тизмаларида, тоғ олдиларида, паст тоғларда кўп учрайди. уларнинг сони фарғона водийсининг ўзида 6500 та, зарафшоннинг ўрта оқимида 120 тадан кўпроқ, қашқадарё, сурхондарё, чирчиқ дарёси ҳавзаларида ҳам анча кўп. сойлар ҳавзасининг ўртача баландлиги 1000-2000 м. оралиғида, тўйиниш манбалари қор-ёмғир ва булоқ сувларидан иборат, тўлин сув даври февраль-июнь ойларига тўғри келади ва бу …
5
иган 270 дан ортиқ сой бор. республикада сел ўтадиган ҳавзаларнинг майдони 93,5 минг км2 дан ортиқроқ. кўп йиллик ўртача оқим миқдори ўзбекистонда ҳам асосан иқлимий омилларга, энг аввало, ёғин миқдори билан буғланиш миқдорига боғлиқ. қолган ҳамма табиий-географик омиллар-дарё ҳавзасининг рельефи, тупроғи, ўсимликлар қоплами ва геологик тузилиши кўп йиллик ўртача оқим миқдорига таъсир кўрсатса ҳам, уларнинг таъсири асосан ёғин ва буғланиш миқдорига таъсир этиш орқали бўлади. ўзбекистон тоғларида кўп йиллик ўртача оқимнинг миқдори бир хил эмас. нам ҳаво оқимига очиқ ва улар йўналишига рўпара бўлган четки тоғ тизмаларининг ғарбий, жануби-ғарбий ва жанубий ёнбағириларидаги дарёлар (чирчиқ, сурхондарё ва қашқадарёнинг айрим ирмоқлари) сув йиғилиш майдонлари серсувлиги билан ажралиб туради. бу жойларда ўртача баландлиги 3000 м бўлган сув йиғилиш майдонларида ўртача оқим модули 40 л ғсек ғ км2 дан ортиқ, ўртача баландлиги 3500 м бўлган сув йиғилиши майдонларида эса 50 лғсекғкм2 гача етади. аксинча тоғларнинг нам ҳаво оқимига тескари ёнбағирларида ва паст тоғларда (мутлақ …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ўзбекистон сувлари"

1502531023_68804.docx ўзбекистон сувлари режа: 1. ўзбекистон сувлари 2. музликлар. 3. аральское море. 4. ер ости сувлари. ўзбекистон сувлари ўзбекистоннинг иқлими ғоят қуруқ бўлишига қарамасдан унинг ҳудудида дарё ва кўллар анча кўп. лекин улар республикамизда нотекис жойлашган. текислик қисмида оқар сувлар жуда кам. тоғларида эса серирмоқ дарёлар, катта-кичик сой ва жилғалар жуда ҳам кўп. тоғлардан оқиб тушган дарёлар текисликка келиши билан асосан экин далаларини суғоришга сарф бўлади, қисман буғланади, ер остига сизиб кетади ва шундай қилиб, суви аста-секин камайиб қолади. шунинг учун ҳам ўзбекистон дарёларининг кўпчилиги маълум бир сув ҳавзасига қуйилмасдан тугаб қолади. ўзбекистоннинг тоғларини ўраб турган тоғ олди текисликларида ҳам гидрографик тармоқлар кўп, лекин уларнинг кўпчилиги...

DOCX format, 48.7 KB. To download "ўзбекистон сувлари", click the Telegram button on the left.

Tags: ўзбекистон сувлари DOCX Free download Telegram