узбекистон куллари ва сув омборлари

DOC 92,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1350471799_16047.doc кўллари ва сув омборлари ўзбекистон кўллари ва сув омборлари режа: 1.ўзбекистон кўллари 2. ўзбекистон сув омборлари 3. ўзбекистон ер ости сувлари ўзбекистон ҳудудида кўллар нисбатан кам бўлиб, улар нотекис жойлашган. жумҳуриятимизда жойлашган кўлларнинг аксарияти кичик бўлиб, маҳаллий аҳамиятга эга. ўзбекистон ҳудудидаги кўллар қозонининг (котловинасининг) пайдо бўлиши жиҳатидан бир хил эмас. лекин уларнинг кўпчилиги текислик қисмида дарё водийларида жойлашган қайир кўлларидир. аксинча, жумҳуриятимиз тоғли қисмидаги кўллар эса тўсиқ (тўғон), морена ва тектоник кўллардир. ўзбекистон ҳудудидаги кўллар сони (5360 та кўл) 100% десак, шунинг 56,5% унинг текислик қисмида, 43,5% эса торли қисмида жойлашган. лекин сув юзаси майдонининг катталиги жиҳатидан текисликдаги кўллар олдинда бўлиб, 67% ни ташкил этади. ўзбекистон ҳудудининг текислик ва тоғли қисмида кўллар нотекис жойлашган. жумҳуриятимиз тоғли қисмининг 1000—2000 м баландликларида (82 кўл мавжуд), камроқ, аксинча 2000—3000 м баландликларида (165 та кўл мавжуд) кўпроқ, 3000 м. дан баланд қисмида эса кўп (2083 та кўл) кўл жойлашган. лекин бу кўллар майдони …
2
, баъзан эса дарёлар тошганда сизиб борган сувидан тўйиниб туради. бундай кўллар берк кўллар ҳисобланиб, суви шўр, баъзиларининг суви ёзда қуриб қолиб, тагида туз чўкиб қолади, баъзилари ботқоқли жойга айланади. бу турдаги кўллар сирдарё, амударё ва зарафшон дарёларининг водийлари бўйлаб жойлашган. текисликда яна «эфемер» ёки даврий турли кўллар ҳам мавжуд. бундай кўллар кичик, саёз бўлиб, ёмғир жала тариқасида ёқканда ёки баҳорги қорлар тез эриганда ҳосил бўлиб, сўнгра яна қўриб қолади, баъзан эса бир неча йиллар мобайнида сувга тўлмай қуриб ётади. ўзбекистоннинг текислик қисмида эски дарё ўзанларида кўллар хам важуд. бундай кўллар амударё, сирдарё, зарафшон, қашкадарё каби дарёларнинг қуйи қисмидаги қадимий ўзанларида жойлашган. бу турдаги кўлларнинг суви агар дарёдан тамомила, ажралмаган бўлса, чучук бўлади, агар дарёдан ажралиб қолса, шўр бўлади. бундай турдаги кўлларнинг режими дарё режимига боғлиқдир. ўзбекистон ҳудудининг текислик қисмида сўнгги йилларда одамлар томонидан вужудга келтирилган кўллар сони ортиб бормоқда. бу турдаги кўллар экин далаларидан оқиб чиқаётган зовур сувларини экин …
3
а кёлган кўл — орол денгизидир.орол денгизи — туркистондаги энг катта кўл бўлиб, сув сатхи 53,4 м. бўлганда майдони 66,1 минг кв. км, ўртача чуқурлиги 16,1 м., энг чуқур йери 69,0 м, энг узун йери 492 км, энг кенг жойи 292 км, ўртача шўрлиги 10—11°/оо, сув ҳажми 1062 км3 эди. орол кўлининг ҳамма қирғоқлари бир хил эмас. унинг шимоли-шарқий, шарқий ва жанубий қирғоқлари текис ва паст. аксинча, ғарбий қирғоғи баланд ва тик. чунки оролнинг ғарбий қиргорига устюрт баландлигини шарқий жарлиги (чинклари) тик тушган. баъзи йерларда устюртнинг чинклари орол денгизидан 190—195 м. баландликда туради. орол денгизининг шимоли-шарқий, шарқий ва жанубий қирғоқлари паст, эгрибугри бўлиб, қўлтиқлари, кичик ороллар жуда кўп. оролда 313 дан ортиқ катта ва кичик ороллар мавжуд. уларнинг энг катталари — кўкорол, возрождение, борсакелмас оролларидир. бу оролларнинг майдони орол сув сатҳининг пасайиши муносабати билан катталашиб бормоқда. 1961 йили кўкоролнинг майдони 273 км2, возрождение оролиники 216 км2, борсакелмас оролиники 135 км2 …
4
риб 302,0 км3 га тушиб, аксинча шўрлиги ортиб, 34—37%о га кўтарилди. шундай қилиб, 1961 йилдан 1992 йилгача орол денгизининг 759 км3 суви бурланиб кетди, натижада денгиз қирғоқлари баъзи қисмида 50—100 км гача чекиниб, сувдан бўшаган йерлар шўрхокка айланиб қолди. сўнгги йилларда орол сув сатҳини маълум юзада сақлаб қолишга қаратилган чора-тадбирларнинг кўрилиши туфайли амударё ва сирдарё яна оролга кўпроқ сув қуя бошлади. 1988 йили амударё билан сирдарё оролга 23,0 км3 (амударё 16,0 км3, сирдарё 7,0 км3) сув қуйди. лекин орол юзасидан эса ҳар йили (1991) 32—33 км3 атрофида сув бурланиб кетмоқда. демак, орол денгизи сув сатҳини ҳозирги юзада сақлаб туриш учун йилига 32—33 км3 атрофида сув қуйилиши керак. аммо амударё ва сирдарё оролга йилига кўп миқдорда сув қуяётгани йўқ. бу эса орол сув сатҳини ҳамон пасаяверишидан далолат беради. чунки оролда сувнинг киримига нисбатан сарфи ортиб кетмоқда. амударё ва сирдарё ҳавзасида халқ хўжалигининг турли, орол денгизига сув кам келиши муносабати билан майдоннииг …
5
чиқиб қолган йерлардаги тузлар кўчиб уларни шамол 500 км га учириб кетмоқда. натижада қуйи амударёнинг суғориладиган йерларининг ҳар гектарига 0,5—1,0 тоннагача чанг аралаш туз тушмоқда. орол денгизи сув сатҳининг пасайиши сабабли у транспорт аҳамиятини деярли йўқотди. орол денгизидан йилига 500 минг т.гача балиқ овланар эди. эндиликда балиқ деярли овланмайди, натижада, балиқ хўжалиги йилига 18,9 млн, сўм (1986 йилги маълумот) фойдадан маҳрум бўлди. амударё ва сирдарё делтасидаги қамишзорлар ва тўқайларнинг қуриб қолиши сабабли мўйнали хайвон ондатра жуда камайиб кетди. натижада йилига 4,7 млн. сўмлик даромад йўқотилмоқда. кўриниб турибдики, орол сув сатҳининг пасайиши ҳам экологик, ҳам иқтисодий жиҳатдан жуда катта зарардир. демак, орол денгизини сақлаб қолиш лозим. оролни қандай қилиб сақлаб қолиш мумкин? бу саволга ҳозирча аниқ жавоб йўқ. баъзилар оролни қайта тиклаш ҳақида фикр юритса, баъзилар оролнинг баҳридан ўтмоқчи бўладилар, яна бир гуруҳ олимлар эса уни маълум бир хажмда сақлаб қолиш тарафдоридирлар. маълумки, оролни асли ҳолига келтириш амри маҳол. бунинг учун …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"узбекистон куллари ва сув омборлари" haqida

1350471799_16047.doc кўллари ва сув омборлари ўзбекистон кўллари ва сув омборлари режа: 1.ўзбекистон кўллари 2. ўзбекистон сув омборлари 3. ўзбекистон ер ости сувлари ўзбекистон ҳудудида кўллар нисбатан кам бўлиб, улар нотекис жойлашган. жумҳуриятимизда жойлашган кўлларнинг аксарияти кичик бўлиб, маҳаллий аҳамиятга эга. ўзбекистон ҳудудидаги кўллар қозонининг (котловинасининг) пайдо бўлиши жиҳатидан бир хил эмас. лекин уларнинг кўпчилиги текислик қисмида дарё водийларида жойлашган қайир кўлларидир. аксинча, жумҳуриятимиз тоғли қисмидаги кўллар эса тўсиқ (тўғон), морена ва тектоник кўллардир. ўзбекистон ҳудудидаги кўллар сони (5360 та кўл) 100% десак, шунинг 56,5% унинг текислик қисмида, 43,5% эса торли қисмида жойлашган. лекин сув юзаси майдонининг катталиги жиҳатидан текисликдаги кўллар о...

DOC format, 92,0 KB. "узбекистон куллари ва сув омборлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.