орол денгизи муаммолари

DOC 89,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1476957644_65716.doc орол денгизи муаммолари режа: 1. орол денгизи муаммосининг тарихи, оролнинг қуриш сабаблари ва унинг ҳозирги ҳолати. 2. орол денгизини сақлаш тўғрисида қабул қилинган асосий ҳужжатлар. 3. оролни сақлаб қолиш мумкин бўлган чора – тадбирлар. таянч иборалар: ёпиқ сув ҳавзаси, маҳаллий ёғин, ирригация ситемаси, сизот суви, денгиз сув сатҳи, орол чўли, орол бассейни, тасис дастури, фаза 1 лойиҳаси, шўрланиш даражаси, пахта якка ҳокимлиги. 1. орол денгизи муаммосининг тарихи, оролнинг қуриш сабаблари ва унинг ҳозирги ҳолати. орол денгизи марказий осиёнинг ёпиқ сув ҳавзаларидан биридир. унинг чор атрофи бепоён чўл зонаси билан ўралган. орол денгизини сув билан тўлдириб турадиган манба бу амударё ва сирдарёлардир. бу дарёлар ҳар йили орол денгизига 56 км3 сув қўядилар. маҳаллий ёғинлар ҳисобида эса 5 км3 сув орол денгизига қўшилиб туради. бу икки дарё (қадимда оқсув ва яксарт деб аталган) тяншань ва помир тоғларидан бошланиб оқиб орол денгизига қўйиладилар. тоғдан бошланган жойларида бу дарёларда 100 км3 дан ортиқ …
2
йилдан сўнг яъни 1960 йилда суғориладиган ерлар сони 4,5 млн гектарга етди, кейинги 25 йилда яна қўшимча 2,6 млн гектар ерга сув чиқарилди ва сувни ишлатиш бир йилда 105 км3 етди. шундан 60 км3 амударё ва 45 км3 сирдарё ҳисобига тўғри келар эди. шундай ҳолат бу дарёлар сув оқимининг орол денгизига қўйилишини кескин қисқартириб юборди. масалан, агар 1960 йилда орол денгизи сувининг даражаси 53-54 метрни ташкил этган бўлса, кейинги йилларда у кескин пасайиб бориб, сув даражаси 1990 йилда 1960 йилга нисабатан 14 метр пасга тушган. бу деган сўз орол денгизининг - 40% қуриган ва сув ҳажми 60% гача қисқарган демакдир. кейинги йилларда ҳам оролнинг қуриши тўхтагани йўқ ва кузатишларга кўра ўз вақтида чора-тадбирлар кўрилмаса унинг қуриши келгусида ҳам давом этаверади. шундай ҳолат давом этаверса орол денгизи кичрайиб, қуриб умумий майдони 4 - 5 минг км2 келадиган шўр кўлга айланиш эҳтимоли бор. орол денгизи сувининг шўрлиги 22 - 23% кўтарилди. денгизнинг …
3
арини ҳам тарқатмоқда. натижада атрофдаги обикор ерларга зарар келтирилмоқда. маълумотларга кўра қўйи амударёдаги ерларнинг ҳар гектарига 0,8 – 1,0 т туз келиб тушмоқда. бу эса ерларни шўрлатиб, мелиоратив ҳолатини ёмонлаштириб пахта ва бошқа экинлар ҳосилдорлигига салбий таъсир кўрсатмоқда. денгиз сув сатҳининг пасайиши туфайли амударё ва сирдарё делталаридаги тўқайзорлар, яйловлар, ўтлоқлар қуриб қайта чўллашмоқда. денгиз атрофидаги туманларда ер ости сув сатҳи пасайиб чорвачилик учун озиқа бўладиган ўсимликлар қуриб, кўчма қумлар майдони кўпайиб бормоқда. орол денгизи қуригунга қадар 200 км атрофидаги ҳудуднинг иқлими яхши ҳолатда сақланиб турган. қишда совуқни ёзда ўта иссиқни камайтириб турган. 1980 йилга келиб, январ ойи билан июл ойларининг ўртача ойлик ҳарорат фарқи 2° га кўпайган. баҳор ва куз ойларида тез - тез совуқлар бўлиб турадиган бўлиб қолди, иссиқ кунлар 170 кунгача пасайди. ёзнинг баланд ҳарорати, кучли шамолларнинг бўлиб туришини кучайтирди, кучли бу шамоллар одам саломатлиги учун ёмон таъсир этувчи заҳарли кимёвий моддалар билан заҳарланган чанг тўфонларни тарқатади ҳамда …
4
ниши ботқоқликлар ва ер ости сизот сувларининг кўтарилишига олиб келади. бу эса ўз навбатида ерларни шўрлантиради. бундай шўрланган ерларнинг шўрини ювмасдан туриб, маданий экинларни экиб бўлмайди. шўр ювишга баъзан жуда кўп, гектарига 36 м3 сув сарфланади ёки экинларни суғоришга қараганда бу кўрсаткич икки баробар ортиқдир. ҳозирги кунда шўрланиш натижасида орол атрофидаги ерларнинг унумдорлиги 2,5 баробаргача пасайиб кетган. бу ерларнинг ҳолати келажакда қандай бўлиши ҳали номаълум. орол атрофидаги муҳит кишилар саломатлигига ҳам ўзининг салбий таъсирини кўрсатмоқда. маълумотларга қараганда айниқса, амударё делтаси атрофида яшовчи аҳоли орасида қорин тифи билан касалланиш 30 баробар ошган, болалар ўлими кўпайган, одамларнинг ўртача бўйи ва яшаш даражаси пасайган. кўриниб турибдики, агар орол тақдири тезда ҳал қилинмаса келажакда унинг ўрнида орол чўли вужудга келади. бунинг учун келажак авлод бизнинг ношудлигимиздан табиатни муҳофаза қилишдаги саводсизлигимиздан, экологик тарбиямизнинг пастлигидан нафратланади. шу сабабли табиатнинг бизга инъом этган ажойиб объекти оролни энг камида ҳозирги ҳолатда сақлаш учун курашиш ҳар бир соф виждонли …
5
и иқтисод қилиш: учинчидан мавжуд суғориладиган майдонларда илғор агротехникани қўллаб, ҳосилдорликни ошириш ҳисобига экин майдонини кенгайтирмасликка эришиш керак. 2. орол денгизини сақлаш тўғрисида қабул қилинган асосий ҳужжатлар орол денгизи бўйи ҳудудларини ривожлантириш стратегияси ҳали иттифоқ тарқалмаган пайтларда ишлаб чиқилган бўлиб, у унча мураккаб эмас эди. бунга асосан орол бўйи ҳудудларида кўп тармоқли иқтисодиётни шакллантириш, фойдали қазилмалардан фойдаланиш, кенг саноат корхоналарини ташкил этиш кўзда тутилган эди. ишлаб чиқаришни бундай ташкил қилиш сув миқдорини кўп ишлатишни талаб қилар эди. бу эса сувдан фойдаланувчи ташкилотларга сувнинг сифати ва миқдорига таъсир кўрсатиши аниқ эди. 35 йил ўтгандан кейин бу тадбирларнинг кўрсатган салбий ҳолатлари аниқ бўла бошлади ва муаммо анча мураккаблашди. чунки қазилма бойликлар қазиб олинадиган ҳудудларда саноат тез ва кенг миқёсда ривожланди, янги саноат корхоналари барпо этилди. бу корхоналар кўп миқдорда сувни истеъмол қила бошлади ва қишлоқ хўжалик соҳасига мўлжалланган сувлар миқдори бора - бора камайиб борди. бунинг устига орол бассейни аҳолиси 34 млн. …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "орол денгизи муаммолари"

1476957644_65716.doc орол денгизи муаммолари режа: 1. орол денгизи муаммосининг тарихи, оролнинг қуриш сабаблари ва унинг ҳозирги ҳолати. 2. орол денгизини сақлаш тўғрисида қабул қилинган асосий ҳужжатлар. 3. оролни сақлаб қолиш мумкин бўлган чора – тадбирлар. таянч иборалар: ёпиқ сув ҳавзаси, маҳаллий ёғин, ирригация ситемаси, сизот суви, денгиз сув сатҳи, орол чўли, орол бассейни, тасис дастури, фаза 1 лойиҳаси, шўрланиш даражаси, пахта якка ҳокимлиги. 1. орол денгизи муаммосининг тарихи, оролнинг қуриш сабаблари ва унинг ҳозирги ҳолати. орол денгизи марказий осиёнинг ёпиқ сув ҳавзаларидан биридир. унинг чор атрофи бепоён чўл зонаси билан ўралган. орол денгизини сув билан тўлдириб турадиган манба бу амударё ва сирдарёлардир. бу дарёлар ҳар йили орол денгизига 56 км3 сув қўядилар. маҳалли...

Формат DOC, 89,0 КБ. Чтобы скачать "орол денгизи муаммолари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: орол денгизи муаммолари DOC Бесплатная загрузка Telegram