метеорология иқлим алмашинуви асослари

DOCX 8 sahifa 62,9 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 8
2-мавзу. мавзу: метеорология иқлим алмашинуви асослари. табиатда нам алмашинуви. сув иншоотлари ва сув ресурслари. сув ҳавзалариниг морфологияси режа: 1.гидросфера ва унинг ердаги бошқа қобиқлари билан алоқаси. 2.табиатда нам алмашинуви. 3.ер шарининг сув баланси. 4.статик (асрий)сув заҳиралари. таянч иборалар: гидросфера, атмосфера, материк, конденсация, ер курраси, дунё океани, сув ҳавзалари, гравитация кучлари. ер сиртининг океанлар ва денгизлар сувлари билан қопланган юзаси умумий ном билан дуне океани деб аталади. у планетамизнинг сув қобиғи бўлган гидросферанинг ажралмас ва асосий қисмидир. гидросфера бу дунё океанидан ташқари, қуруқликдаги сувлар-дарёлар, кўллар ва музликлардан, атмосферадаги сув буғларидан, тупроқдаги намликдан, шунингдек, ер ости сувларидан ташкил топган. ер курраси умумий майдони (510 млн.км2)нинг 361 млн.км2 ёки 71 фоизини дунё океани эгаллаган, қуруқликлар юзаси эса 149 млн.км2 ёки унинг 29 фоизини ташкил этади. куруқликдаги барча ички сув ҳавзаларининг йиғинди майдони унинг умумий майдонининг 3 фоизидан камроғини, музликлар эса тахминан 10 фоизини ташкил этади. ер куррасида қуруқлик ва сув юзалари нотекис тақсимланган: …
2 / 8
кўпроғи антарктида ва гренландия музликларида ва 30 фоизи ер ости сувларидан иборатдир. ҳозирги пайтда фойдаланиш учун мумкин бўлган чучук сувлар миқдори ердаги умумий сув ҳажмининг тахминан 0,3 фоизини ташкил этади. жадвал-1 ердаги умумий сув ҳажми дунё океани -1338000.103 км3 ер ости сувлари(гравитацион ва капилляр)- 23400. 103 км3 чучук ер ости сувлари-10530 .103 км3 музликлар-24000 .103 км3 асрий музлик минтақасидаги ер ости музлари-300.103 км3 кўллар-176.103 км3 тупрокдаги намлик-16.103 км3 атмосферадаги намлик(сув буғлари)- 12,9.103 км3 ботқоқликлар-11,5.103 км3 дарёлар-2,1.103 км3 2. ер куррасида ва материклар ичида намликнингайланиши қуёш нурлари таъсирида дунё океани, дарёлар, кўллар, ботқоқликлар, музликлар юзасидан, ўсимликлардан ва ер сиртининг бошқа қисмларидан ҳар йили 520 минг км3 (1015 мм) сув буғга айланади. сув буғлари гравитация кучлари таъсирида юқорига кўтарилади ва конденсация жараёнида тўйиниб, бирлик кучлари туфайли ёғин сифатида яна ер сиртига тушади. атмосферадаги намликнинг асосий манбаи - океанлар ва денгизлар юзасидан бўладиган буғланишдир. у ер курраси юзасидан бўладиган умумий буғланишнинг 86,5 фоизини …
3 / 8
ҳайвонот оламининг эҳтиёжлари таъминланади, жилғалар, сойлар, дарёлар ва кўллар сувга тўлади. океан юзасидан бўлган буғланиш, конденсация ва океанга тушадиган ёғиндан иборат кичик айланишдан ташқари сувнинг яна 2(икки) хил айланиши -алоҳида олинган материк доирасидаги ва катта, яъни бутун ер курраси миқёсидаги айланма ҳаракати фарқк қилади. сувнинг материк доирасидаги айланиши унга четдан намлик келиши, ёғин-сочинлар, атмосфера окими, яъни намликнинг чекка ҳудудлардан материк ичкарисига олиб борилиши, буғланиш ва дарё оқимидан ташкил топади. сувнинг катта айланиши ҳам материклардаги, ҳам океанлардаги сувнинг барча турдаги айланишини ўз ичига олади. қуруқликдан дарё оқими кўринишида океанларга ёки улар билан туташ бўлган денгизларга кайтиб тушган сув катга сув айланиши жараёнини тугаллайди. шундай қилиб, дунё океани, атмосферадаги намлик ва куруқлик сувлари ягона тизим сифатида ўзаро боғлангандир. ер курраси юзасидаги сувнинг бир қисми умумий сув айланиши жараёнидан чиқиб кетиши (масалан, тоғ жинсларини гидратациялашда катнашиши), бир кисми эса, аксинча, ер қаъридан чиқиб, айланма ҳаракат жараёнида катнаша бошлаши мумкин. ер сиртининг қуруқлик қисмида …
4 / 8
сув ресурслари табиатдаги барча чучук ва ўртача минераллашган, табиий ҳолда ёки сунъий равишда чучуклаиггирилган, тозаланган сувлардан иборат булиб, айни пайтда халқ хўжалигининг барча тармоқларида ишлатилаётган ва ишлатилиши мумкин булган сув манбалари йиғиндисидир. ўрта осиё, аниқроғи орол денгизи хавзаси сув ресурслари географик жойлашиши ва гидрологик хусусиятлари нуқтаи-назаридан ягона тизимни ташкил этади. ўрта осиёнинг юза сувлари ресурслари, бу сувларнинг айрим дарёлар ҳавзалари бўйича тақсимланиши, улардаги самарали фойдаланиш истиқболлари ва мухофаза қилиш масалалари ҳақида сўз юритилади. хажми, миқдори, ҳосил бўлиш ва жойлашиш ўрнига боғлиқ ҳолда сув манбалари маҳаллий, регионал ва глобал сув ресурсларига бўлинади. халқаро битимларга асосан эса миллий, давлатлараро ва умумий (умуминсоний) сув ресурслари бир-биридан фарқланади. сув қайта тикланадиган табиий ресурслар қаторига киради. лекин бунинг учун, биринчидан, дарёлар, музликлар, ер ости сувлари заҳираси асрлар давомида ўзгармас бўлиши ва иккинчидан, инсоннинг хўжалик фаолияти таъсирида табиий сувларнинг ифлосланиши даражаси уларнинг сифат жиҳатдан ўз-ўзини қайта тиклаш имкониятидан катта бўлмаслиги керак. ўлкамиздаги сув ресурсларининг асосий манбалари …
5 / 8
арининг сув ресурслари, уларнинг табиий ва аптропоген омиллар таъсирида сарфланиши, сув ресурсларини мухофаза қилиш масалалари ҳам ёритилади. сув ресурсларининг дарёлар ҳавзалари бўйича тақсимланиши гидросферада мавжуд бўлган умумий сув ҳажми 1,386.109 км3 га тенг эканлиги қайд этилган. лекин, табиатдаги йиллик сув айланиш жараёнида унинг нисбатан жуда кам қисми, яъни 518600 км3 ёки умумий сув ҳажмининг 0,037 фоизи иштирок этади. ўрта осиёнинг юза сувлари ресурслари ўлканинг географик хусусиятларига боғлиқ ҳолда ғоят нотекис тақсимланган. унинг деярли учдан икки қисмини эгаллаб ётган бепоён текисликларида оқар сувлар жуда кам учрайди.тоғлардан бу йерларга оқиб тушадиган кўпчилик дарёларга, то уларнинг қуйилиш жойларига қадар, биронта ҳам ирмоқ келиб қўшилмайди. ўлкамиз тоғларида сертармоқ дарёлар, катта-кичик сой ва жилғалар жуда кўп. тоғларни ўраб олган т о ғ о л д и текисликларида анча зич бўлган сунъий гидрографик тармоқлар мавжуд. улар дарёлар, сойлар ва булоқлардан сув олиб, теварак-атрофдаги ерларга тарқалиб кетувчи ирригация каналларидан, ариқлардан ва шунингдек, зовур ҳамда коллекторлардан иборат. текисликларда …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 8 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"метеорология иқлим алмашинуви асослари" haqida

2-мавзу. мавзу: метеорология иқлим алмашинуви асослари. табиатда нам алмашинуви. сув иншоотлари ва сув ресурслари. сув ҳавзалариниг морфологияси режа: 1.гидросфера ва унинг ердаги бошқа қобиқлари билан алоқаси. 2.табиатда нам алмашинуви. 3.ер шарининг сув баланси. 4.статик (асрий)сув заҳиралари. таянч иборалар: гидросфера, атмосфера, материк, конденсация, ер курраси, дунё океани, сув ҳавзалари, гравитация кучлари. ер сиртининг океанлар ва денгизлар сувлари билан қопланган юзаси умумий ном билан дуне океани деб аталади. у планетамизнинг сув қобиғи бўлган гидросферанинг ажралмас ва асосий қисмидир. гидросфера бу дунё океанидан ташқари, қуруқликдаги сувлар-дарёлар, кўллар ва музликлардан, атмосферадаги сув буғларидан, тупроқдаги намликдан, шунингдек, ер ости сувларидан ташкил топган. ер курра...

Bu fayl DOCX formatida 8 sahifadan iborat (62,9 KB). "метеорология иқлим алмашинуви асослари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.