экосистемаларнинг алмашинуви

DOC 60,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1663173773.doc экосистемаларнинг алмашинуви экосистемаларнинг алмашинуви ўз-ўзидан ривожланиш. ўз-ўзини ҳосил қилиш, экосистемалар алмашинуви режа: 1. экосистемаларнинг алмашинуви ўз-ўзидан ривожлани ш. ўз-ўзини ҳосил қилиш, экосистемалар алмашинуви биогеоценоз абадий бўлмасдан, ўзгариб туради. вақт ўтиши билан бир биогеоценоз ўрнини иккинчиси эгаллайди. биогеоценозларнинг алмашинуви тирик организмлар ва одам фаолияти таъсирида ёки ерда ҳаётнинг ривожланиши жараёнида яшаш муҳити ва иқлим шароитининг ўзгариши билан боғлиқ бўлади. экосистемаларнинг ўз-ўзидан ривожланиши. экосистемаларнинг шаклланиши ва ривожланиши тирик организмлар билан бевосита боғлиқ. бу жараённи қоя тош жинсларда ўсимликлар қопламининг ривожланиши мисолида кўриб чиқамиз. дастлаб ҳарорат, шамол, сув таъсирида гранит тошлар аста-секин майдаланиб, улар таркибидаги айрим элементлар сувда қисман эриган ҳолатда бўлади. бу даврда тошларда бактериялар, кўк-яшил ва яшил сув ўтлари, қуйқа лишайниклар пайдо бўлади. кўк-яшил ва яшил сув ўтлари лишайниклар таркибига киради, улар иштирокида органик модда синтезланади. бу жараёнда эркин яшовчи сув ўтлари ҳам иштирок этади. кўпчилик ҳолатларда кўк-яшил сув ўтлари атмосфера азотини буғлаб, сувда эрийдиган ҳолатга келтиради. лишайниклар ажратиб чиқарадиган …
2
мослашган. улар сувсизликка, иссиқ ва совуққа жуда чидамли бўлади. бу организмлар таъсири муҳит жуда секин бўлса да ўзгариб боради. натижада бошқа организмлар популяциясининг яшаши учун шароит пайдо бўлади. қоя устида илоқ, қўнғирбош, лола қизғалдоқ ва бошқа ўсимликларнинг пайдо бўлиши билан сув, озиқ моддалар ва ёруғлик учун рақобат ҳам кучаяди. бу рақобат натижасида дастлабки организмлар ўрнини янгилари эгаллайди. ўтлардан сўнг бу жойни буталар ва аста-секин дарахтлар эгаллайди. ана шундай қилиб, ўт ва буталардан иборат экосистема ўрнини ўрмон экосистемаси эгаллайди. жойда ҳар хил тур популяцияларининг пайдо бўлиши ва йўқолиб туриши сукцессия (лотинча сукцессион-насл алмашинув) дейилади. мусайян экосистемаларнинг узоқ вақт давомида ривожланиши ва алмашиниб туриши жараёнида улар таркибига кирадиган турлар сони ҳам аста-секин ортиб боради. экологик жамоа аста-секин мураккаблашиб, ундаги озиқланиш тури ҳам тобора кўпроқ тармоқланиб боради. организмлар орасидаги боғланишнинг хилма-хиллиги ортиб, ҳамжамоа муҳит ресурсларидан тобора кўпроқ фойдалана бошлайди. экосистемаларнинг кетма-кет алмашинуви натижасида атроф муҳит шароитига жуда яхши мослашган, ўз-ўзини бошқариш хусусиятига эга …
3
фаолият-экосистема ўзгаришининг асосий сабабчиси ҳисобланади. яйлов, кўл ва дашт экосистемаларида чорва молларининг тартибсиз боқилиши бу экосистемаларнинг ўзгаришига олиб келади. ўй ҳайвонлари ўсимликларнинг бир неча тури билан озиқланади. бунинг натижасида моллар емайдиган ўтлар кўпайиб, ем-хашак бўладиган бошоқли ўтлар камайиб кетади. кўпчилик ўсимликлар майса даврида ейилиб, уруғ ҳосил қилмайди. натижада ўсимлик турлари сони камайиб, ҳамжамоа соддалашади. кўп йиллик ўтлар ўрнини илдиз системаси кучсиз ривожланган бир йиллик ўтлар эгаллайди. бир йиллик ўтлар илдизи тупроқни тутиб туролмайди. шунинг учун тупроқни сув осон ювади, ёки шамол эсиб, учириб кетади. тупроқнинг емирилиши ундаги озиқ элементлар ва намни камайишига, ўсимлик учиши учун шароитнинг ёмонлашувига ва ҳосилнинг камайишига олиб келади. ана шундай қилиб, турли хил ўсимликларга бой, унумдор тупроқли ўтлоқ чўлга айланади. антропоген омиллар таъсирида биогеоценозларнинг алмашинуви жуда тез, атиги бир неча йил давомида содир бўладиган жараён. бундан алмашинувга ўрмонларнинг кесилиши, кўриқ ерларни ҳайдалиб экин экилиши, сув иншоотлари, йўл, шаҳар ва қишлоқларнинг қурилиши, турли маъданларни қазиб олиш учун …
4
дрид кўп бўлган. бу даврда баландлиги 40 м га етадиган спорали ўсимликлар: дарахтсимон қирққулоқлар, қирқ бўғимлар, плаунлар ўсган. перм даврида иқлимнинг қуруқлашуви ва совуқ спорали ўсимликларнинг кўплаб нобуд бўлишига олиб келган. уларнинг қолдиғидан ҳозирги тошкўмир конлари ҳосил бўлган. табиий танланиш туфайли спорали ўсимликлардан қуруқ ва совуқ иқлимга бир мунча чидамли очиқ уруғлилар келиб чиққан. иқлимнинг бундай кескин қуруқлашиб бориши судралиб юрувчиларни пайдо бўлиши ва кенг тарқалишига олиб келган. мезозойнинг юра даврида иқлимнинг яна иссиқ ва нам бўлиши, дарахтларнинг ҳамда ўсимликхўр йирик калтакесакларнинг барқ уриб ривожланишига сабаб бўлди. мезозойнинг охирги бўр даврида иқлим янада қуруқлашиб бориши билан дарахтсимон споралилар ва очиқ уруғлилар камайиб борган. уларнинг ўрнини аста-секин гулли ўсимликлар эгаллаган. шундай қилиб, ер юзидаги экосистемалар абадий мавжуд бўлмасдан иқлимнинг ўзгариши билан алмашиниб турган. иқлим иссиқ бўлганида табиий танланиш туфайли иссиқсевар, совуганида совуққа чидамли ўсимликлар яшаб қолган ва кенг тарқалган. ҳайвонлар ва микроорганизмлар орасида ҳам худди шунга ўхшаш табиий танланиш бўлиб турган. …
5
иқлик борлиги, нима сабабдан кайназой эрасида ер юзида иссиқ қонли ҳайвонлар: қушлар ва сутэмизувчилар кенг тарқала бошлаганлигини тушунтириб беринг. адабиётлар: 1. аметов м.б., сапарниязов ж.с. пустўни каракалпакии нукус, 1995. 2. аметов м.б. редкие и исчезаюшие видў животнўх каракалпакстана. нукус, 2002. 3. бахиев а. экология и смена растительнўх сообҳеств низовьев амударьи. т., 1985. 4. бекназов р.у., новиков в. охрана природў. т., 1995. 5. беляев д. к., воронцов н.н., дўмшиц г.м. обшая биология. учебник для 10-11 классов. м.: «просвеҳение», 1998. 6. www.ziyonet.uz

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"экосистемаларнинг алмашинуви" haqida

1663173773.doc экосистемаларнинг алмашинуви экосистемаларнинг алмашинуви ўз-ўзидан ривожланиш. ўз-ўзини ҳосил қилиш, экосистемалар алмашинуви режа: 1. экосистемаларнинг алмашинуви ўз-ўзидан ривожлани ш. ўз-ўзини ҳосил қилиш, экосистемалар алмашинуви биогеоценоз абадий бўлмасдан, ўзгариб туради. вақт ўтиши билан бир биогеоценоз ўрнини иккинчиси эгаллайди. биогеоценозларнинг алмашинуви тирик организмлар ва одам фаолияти таъсирида ёки ерда ҳаётнинг ривожланиши жараёнида яшаш муҳити ва иқлим шароитининг ўзгариши билан боғлиқ бўлади. экосистемаларнинг ўз-ўзидан ривожланиши. экосистемаларнинг шаклланиши ва ривожланиши тирик организмлар билан бевосита боғлиқ. бу жараённи қоя тош жинсларда ўсимликлар қопламининг ривожланиши мисолида кўриб чиқамиз. дастлаб ҳарорат, шамол, сув таъсирида гранит тошла...

DOC format, 60,5 KB. "экосистемаларнинг алмашинуви"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.