одам фаолиятининг тупрок мухитига таьсири

DOC 61,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1403075775_43281.doc одам фаолиятининг тупрок мухитига таьсири одам фаолиятининг тупрок мухитига таьсири тупроқнинг ҳосил бўлиши. тупроқ- қуруқликнинг тирик организмлар ва иқлим таъсирида она жинсдан ҳосил бўлган ғовак юза қисми. тупроқ таркиби жуда мураккаб бўлиб, у минерал жинслар (қум, чўкма, лойқа), детрит (органик қолдиқлар) ва хилма-хил тирик организмлардан иборат. тупроқ - минерал моддалар, детрит ва тупроқ организмларининг ўзаро динамик таъсири натижасида ҳосил бўлган биокос система ҳисобланади. тупроқ ҳосил бўлиши, тоғ жинсларининг иқлим (ҳарорат, сув) таъсирида емирилиши, чўкма чанг зарраларининг шамол, сув билан келиб қолишидан бошланади. бу субстратга микроорганизмлар, лишайниклар, йўсинлар, майда сув ўтлари, микроскопик ҳайвонлар тушиб қолиши билан содда экосистема шаклланади. аста-секин бошқа ўсимликлар ва ҳайвонлар кириб келиши билан экосистема мураккаблашиб, унинг анорганик ва органик таркиби ўртасида хилма-хил боғланишлар пайдо бўлиши натижасида тупроқ ҳосил бўлади. тупроқнинг хусусиятлари уни ҳосил қилган она жинс ва иқлим шароитига боғлиқ бўлади. унинг таркибий қисмлари, иқлим ва ўсимлик қоплами ўртасида мутаносиблик таркиб топиши билан тупроқ ҳосил бўлиши …
2
га эга. ўсимликлар зарур минерал моддаларни сувда эриган ҳолда тупроқдан олиб, ўз танасини тиклайди. улар қолдиғини тупроқ организмлари парчалаганида минерал моддалар яна тупроққа тушади. бу моддаларни ўсимликлар яна қайтадан ўзлаштиради. шундай қилиб, табиий шароитда тупроқда моддалар алмашинуви жараёни тўхтовсиз содир бўлиб туради. агроценозларда қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилининг кўп қисмини одам йиғиштириб олгани туфайли тупроқда моддалар айланиш жараёни бузилади. ўсимлик ўсиши учун зарур бўлган минерал элементлар камайиб, тупроқ кам ҳосил беради. бундай ҳолат юз бермаслиги учун одам тупроққа минерал ва органик ўғит солади. тупроқ эрозияси. эрозия-тупроқнинг унумдор юза қатламининг бузилиши, сув ва шамол таъсирида ювилиши ёки учириб кетилишидан иборат. эрозия табиий шароитда жуда секин содир бўлиб туради. бу жараёнга одамнинг оралашуви эса табиий мувозанатнинг бузилишига олиб келади. кўп ҳолларда одамнинг хўжалик фаолияти тупроқнинг ифлосланиши, таркибининг ўзгариши, ҳатто уни бутунлай йўқ бўлиб кетишига олиб келади. ҳозирги даврда планетамиздаги ҳар бир кишига бир гектардан камроқ ҳайдаладиган ер тўғри келади. лекин бу майдон ҳам …
3
учли шамолда пайдо бўлиб, тупроқнинг унумдор юза қатламини учириб кетади. чорва молларини ҳар доим бир жойнинг ўзида ўтлатилиши ҳам тупроқнинг ўсимлик билан қопланган юза қисмини бузилиб, шамол эрозиясига учрашига сабаб бўлади. 1 см қалинликдаги тупроқ қайта тикланиши учун табиий шароитда 250-300 йил керак бўлади. сув эрозияси айниқса ҳавфли ҳисобланади. бундай эрозияси қия рельефга эга бўлган қирлар ёнбағирларида ва ерга нотўғри ишлов берилганда содир бўлади. ёмғир ва эриётган қор сувлари, шунингдек суғориладиган далалардан чиқадиган оқава сувлар қирлар ёнбағридан тупроқни пастқам жойларга оқизиб кетади. агар сувнинг оқиши давом этаверса, сув оқадиган кичик ариқчалар чуқурлашиб бориб, жарликлар ҳосил бўлади ва қирлар ёнбағри файдаланишга яроқсиз бўлиб қолади. тупроқ қатламининг бузилишига фойдали қазилмаларни очиқ усулда қазиб олиниши ҳам катта таъсир кўрсатади. қазилган чуқур карьерлар ва чиқариб ташланган жинслар атроф ландшафтини ҳам бузади; гидрологик режимга салбий таъсир кўрсатади. улардан кўтариладиган чанг тўзонлар атмосфера ва сув ҳавзаларини ифлослантиради. тупроқ эрозияси содир бўлмаслиги учун ерга ишлов беришда тупроқ …
4
ли металлургия заводлари яқинидаги тупроқлар темир, мис, руҳ, марганец, никель, алюминий ва бошқа металлар билан ифлосланган. радиоактив элементлар атом бомбаси портлашидан сўнг, саноат корхоналари ва илмий тадқиқот лабораторияларининг суюқ чиқиндилари билан тупроққа тушиши мумкин. атом электр станциялари, музёрорлар, сувости кемаларидан эътиборсизлик билан фойдаланиш оқибатида юз бериши мумкин бўлган ҳолокатлар тупроқни узоқ вақт давомида радиоактив ифлосланишига сабаб бўлади. радиоактив моддалар тупроқдан ўсимликларга, улардан одам ҳамда ҳайвонлар организмига ўтади. тупроқ кимёвий таркибининг ўзгаришида қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган кимёвий ўғитлар, зараркунанда, касалликлар ва бегона ўтларга қарши курашда фойдаланиладиган кимёвий моддалар ҳам катта аҳамиятга эга. заҳарли моддалар тупроқ, сув ва сув тубидаги балчиқда тўпланиб боради. бу моддалар экологик озиқ занжири таркибига кириб, тупроқдан ўсимлик ва ҳайвонларга, улардан эса одам организмига ўтади. тупроқ таркиби унинг сув режими билан ҳам боғлиқ. сўнги чорак аср давомида амударё ва унинг ирмоқлари бўйлаб бир қанча тўғонларнинг қурилиши, каналлар қазилиб, дарё сувини қизилқум, қорақум, қарши, бухоро, хоразм чўлларига оқизилиши тупроқлардаги гидрологик …
5
иш одам фаолияти таъсирида сизот сувларини кўтарилиб, буғланишнинг кучайиши билан боғлиқ. мирзачўл, қарши чўли, бухоро чўллари, амударё ҳавзасининг қуйи қисмидаги тупроқлар иккиламчи шўрланган ҳисобланади. шўрланган тупроқларда ўсимликлар ўсмаслиги ва яхши ривожланмаслиги сабабларини ботаникадан илдиз мавзуси бўйича олган билимларингиз асосида тушунтириб беринг. бирламчи шўрланган тупроқлар ўзлаштириб, экин экилганида шўрланишнинг кучайиши, шўрланган тупроқларни фақат қиш фаслида ювилганида шўрланиш камайишини қандай изоҳлаш мумкин? адабиётлар: 1. аметов м.б., сапарниязов ж.с. пустўни каракалпакии нукус, 1995. 2. аметов м.б. редкие и исчезаюшие видў животнўх каракалпакстана. нукус, 2002. 3. бахиев а. экология и смена растительнўх сообҳеств низовьев амударьи. т., 1985. 4. бекназов р.у., новиков в. охрана природў. т., 1995. 5. беляев д. к., воронцов н.н., дўмшиц г.м. обшая биология. учебник для 10-11 классов. м.: «просвеҳение», 1998. 6. www.ziyonet.uz

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "одам фаолиятининг тупрок мухитига таьсири"

1403075775_43281.doc одам фаолиятининг тупрок мухитига таьсири одам фаолиятининг тупрок мухитига таьсири тупроқнинг ҳосил бўлиши. тупроқ- қуруқликнинг тирик организмлар ва иқлим таъсирида она жинсдан ҳосил бўлган ғовак юза қисми. тупроқ таркиби жуда мураккаб бўлиб, у минерал жинслар (қум, чўкма, лойқа), детрит (органик қолдиқлар) ва хилма-хил тирик организмлардан иборат. тупроқ - минерал моддалар, детрит ва тупроқ организмларининг ўзаро динамик таъсири натижасида ҳосил бўлган биокос система ҳисобланади. тупроқ ҳосил бўлиши, тоғ жинсларининг иқлим (ҳарорат, сув) таъсирида емирилиши, чўкма чанг зарраларининг шамол, сув билан келиб қолишидан бошланади. бу субстратга микроорганизмлар, лишайниклар, йўсинлар, майда сув ўтлари, микроскопик ҳайвонлар тушиб қолиши билан содда экосистема шаклланади....

Формат DOC, 61,5 КБ. Чтобы скачать "одам фаолиятининг тупрок мухитига таьсири", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: одам фаолиятининг тупрок мухити… DOC Бесплатная загрузка Telegram