tuproq olg‘i

PPT 63 sahifa 12,8 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 63
слайд 1 ернинг бонитети – ернинг ҳосилдорлигини белгиловчи сифат мезони лёсс жинслари – карбонат ва кварц зарраларидан тузилган сарғиш тупроқ, соғ тупроқ тупроқнинг ботқоқланиши – тупроқ сувни ёқотишга қараганда кўп қабул қилишдан унинг структураси ўзгариши. бу ҳодиса ер ости сувлари яқин жойлашган ва ёғин-сочинлар кўп бўлиб турадиган сернам зоналарда учрайди. тупроқнинг шўрланиши – тупроққа сув ва чанг билан келиб қўшиладиган тузлар миқдорининг уларни ўсимликлар ўзлаштириши миқдоридан ортиб кетиши. тупроқнинг чўлланиши – ўсимликлар қопламининг кескин камбағаллашиб, тупроқнинг янчилиши ва пайҳон қилинишдан унинг структураси майинлашиб, яланғоч кўчманчи қумлар пайдо бўлиши. тупроқ эрозияси – тупроқ устки қатламининг емирилиши, унинг сув билан ювилиб кетиши (сув эрозияси) ёки шамол билан кўчиб кетиши (шамол эрозияси). тупроқ биоген тузилишига эга бўлган ернинг ғовак қатлами бўлиб, у табиатда ҳаёт жараёнларининг кечишига, биосферада моддалар алмашинувини таъминлашда муҳим рол уйнайди. намлик, иссиқлик ва микроорганизмлар таъсирида тупроқда органик моддалар доим парчаланиб ва синтезланиб туради. тупроққа аралашган ўсимлик ва ҳайвонлар қолдиқларидаги органик …
2 / 63
га. чунки бу омиллар жинсдаги ўсимлик ва микроорганизмларнинг ривожланишига, у ердаги биологик ва кимёвий жараёнларнинг жадаллашишига ва шу асосда жинснинг емирилиши тезлашишига ёрдам беради. http://restorationsoil.com/category/soil/page/2/ www.kirstenharper.com/blog/2009/5/25/a-slice-of-earth.html ўсимликлар, бактериялар, замбуруғлар ва ҳайвонларнинг ҳам тупроққа таъсири кучли. ўсимликлар ўзларининг илдизи ёрдамида тупроқдаги минерал моддаларни ўзлаштиради. бу моддалар кейинчалик органик моддалар ҳолида яна тупроққа қайтиб парчаланади. тупроқда моддаларнинг парчаланиши ва ҳаводаги эркин азотнинг ўзлаштирилиши микроорганизмлар томонидан амалга оширилади. микроорганизмларнинг тупроқда кўплиги парчаланиш ва чириш жараёнларининг тезлигини белгилайди. таниқли ўзбек олими м.в. мухамеджонов маълумотига қараганда 1 гектар унумдор тупроқдаги микро-организмлар сони 3-3,5 млрд бўлиб, ярим метр қалинликдаги 1 гектар тупроқда уларнинг массаси 8-12 тоннага етади. йил давомида бу микроорганизмлар авлоди 18-27 мартагача алмашади. рус олими в.a. ковданинг ҳисобларига кўра тупроқдаги микроорганизмлар биомассасининг йиллик йиғиндиси ўша майдонда ўсган ўсимлик фотомассасига тенг, баъзи унумдор ерларда еса ҳатто ундан 1,5-2 баравар ортиқ. қора тупроқларда ва бошқа унумдор ерлар тупроғида микроорганизмлар биомассасининг йиллик йиғиндиси гектарига 20-50 тоннага етади. …
3 / 63
ми ёғингарчиликлар таъсирида ювилиб, дарёларга, ундан денгиз ва океан сувларига чиқиш миқдори йилига 24 млрд тоннага етди. масалан, хитойдаги хуанхе дарёсидан 1980-йилда 1,6 млрд тонна, ганг дарёсидан 1,4 млрд тонна, aмазонкадан 363 млн тонна, миссисипи дар­ёсидан 300 млн тонна, нил дарёсидан 111 млн тонна унум­дор тупроқ океанга оқиб чиққан. ернинг сунъий ёълдоши орқали аниқланишича, шимолий aфрикадан aтлантикага тушадиган майда чанг тўзони йилига (1972—1981-йиллар) 100—140 млн тоннани ташкил етган. https://www.kazportal.kz/dlya-chego-nuzhnyi-mikroorganizmyi-v-grunte-ih-zadachi-i-funktsii/ https://byjus.com/biology/types-of-soil/ чўллар майдони кенгайишининг асосий сабабларидан бири ривожланаётган мамлакатларда аҳоли сонининг тўхтовсиз кўпайишидир. ҳисоб-китобларга қараганда, кам ёғин бўладиган минтақаларда 95 % майдон чўлланишга айланиш арафасида турибди. деҳқончилик қилинаётган унумдор ерларнинг шўр­ланиб бораётганлиги, яйловларда тўхтовсиз мол боқилиши, бута ва дарахтларнинг ёқилғи учун кесилиши қумли чўлларнинг кенгайишига сабаб бўлган яна бир омиллардандир. рус мутахассислари н.н. розов ва м.н. строганова (1979) фикрига кўра келажакда ер юзидаги дехкончилик ерлари майдонини купрок ўтлоқ ва яйловлар ҳисобидан, камроқ ўрмонлар ҳисобидан кенгайтириб, 2,66 млрд. гектаргача етказиш мумкин. бу …
4 / 63
а 1970-2000 йиллар орасида дунё бўйича 80 млн. гектар янги ер ўзлаштирилди, шундан 56 млн. гектари ривожланаётган мамлакатларга тўғри келади. экинзорларнинг кенгайиши айниқса лотин aмерикаси ва тропик aфрикада кўп бўлди. ердан фойдаланиш масаласи таҳлили давомида яна шундай ҳолат ҳам кўзга ташланадики, унга кўра деҳқончилик қилинадиган ер майдонларини кенгайтиришнинг имконияти йўқ. масалан, yunep маълумотларига кўра янги ерларнинг ўзлаштирилиши 2000 йилга бориб жами ўзлаштирилган ерлар майдони 3,2 млрд. гектарга етказилсада, деҳқончилик қилинадиган ерлар аҳоли жон бошига 1975 йилдагига қараганда амалда икки бараварга камаяди. бунинг сабаби аҳоли сони кўпайиб бориши билан бирга кўп ерлар эрозияга учраб ишдан чиқади, бир қисм ер эса шаҳарлар ва саноат коммуникацияси кўрилишига сарф бўлади. aмерикалик мутахассис браун (1978) башоратига кўра 1975-2000 йиллар орасида ер юзининг шаҳар аҳолиси сонининг тахминан икки бараварга кўпайиб, 3 млрд. дан ошади, шунга кўра шаҳарсозликка қўшимча 63 млн. гектар ер кетади. инсоннинг хўжалик фаолияти таъсирида тупроқнинг сифати бузилиб, ҳосилдорлиги пасайиши кузатилмоқда. жамият ўзининг ривожланиш …
5 / 63
деҳқончилик қилишни кенгайтириш авж олган эди. 1975-1985 йиллар давомида 1 млн. гектар янги ерлар ўзлаштирилди. бу иш ҳатто шиорбозликкача кўтарилиб «овчининг зўри шер отар, йигитнинг зўри ер очар» деган шиор ҳам пайдо бўлган еди. лекин бу иш ўзининг кутилган самарасини бермади. сабаби, деҳқончилик агротехникасига эътибор етарли бўлмади, алмашлаб экиш технологияси ўрнини пахта якка ҳокимлиги эгаллади. карталар меъёридагидан катталашиб кетди, ихотазорлар камайди, мелиорация ишлари сусайди. оқибатда тупроқнинг турли эрозияларга чалиниши, шўрланиш ва ботқоқланиши тезлашди, дарёлар сувининг деҳқончиликдаги сарфи кўпайди, орол денгизи ҳалокат ёққасига келди, ундан тарқалаётган тузли қум атроф ҳудудлар тупроғига ёғилабошлади. шундай қилиб, йўл қўйилган бу хатоликлар оқибатида қорақалпоғистон, бухоро ва сирдарё вилоятларининг 90-95% майдони шўрланди. фақатгина бухоро вилоятида 270 минг гектар суғориладиган ерларнинг 53 минг гектари шамол эрозиясига учради. тоғолди ҳудудларига жойлашган фарғона водийси ва тошкент вилоятининг кўп миқдоридаги майдонлари сув эрозиясига учради. ҳозирги кунда ер ресурсларидан нотўғри фойдаланиш оқибатида республика чорвачилиги ҳам жиддий зарар кўрмоқда. чорвачилик учун яйлов …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 63 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"tuproq olg‘i" haqida

слайд 1 ернинг бонитети – ернинг ҳосилдорлигини белгиловчи сифат мезони лёсс жинслари – карбонат ва кварц зарраларидан тузилган сарғиш тупроқ, соғ тупроқ тупроқнинг ботқоқланиши – тупроқ сувни ёқотишга қараганда кўп қабул қилишдан унинг структураси ўзгариши. бу ҳодиса ер ости сувлари яқин жойлашган ва ёғин-сочинлар кўп бўлиб турадиган сернам зоналарда учрайди. тупроқнинг шўрланиши – тупроққа сув ва чанг билан келиб қўшиладиган тузлар миқдорининг уларни ўсимликлар ўзлаштириши миқдоридан ортиб кетиши. тупроқнинг чўлланиши – ўсимликлар қопламининг кескин камбағаллашиб, тупроқнинг янчилиши ва пайҳон қилинишдан унинг структураси майинлашиб, яланғоч кўчманчи қумлар пайдо бўлиши. тупроқ эрозияси – тупроқ устки қатламининг емирилиши, унинг сув билан ювилиб кетиши (сув эрозияси) ёки шамол билан кўч...

Bu fayl PPT formatida 63 sahifadan iborat (12,8 MB). "tuproq olg‘i"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: tuproq olg‘i PPT 63 sahifa Bepul yuklash Telegram