экологик ҳамжамоалар. биоценоз, экосистема, биогеоценоз. продуцентлар. консументлар. редуцентлар

DOC 57,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1364042064_42905.doc экологик ҳамжамоалар www.arxiv.uz режа: 1. экологик ҳамжамоалар. биоценоз, экосистема, биогеоценоз. 2. продуцентлар. 3. консументлар. 4. редуцентлар экологик ҳамжамоа. муайян ҳудудда тарқалган ҳар хил турларга мансуб популяциялар гуруҳи экологик ҳамжамоа, яъни биоценоз дейилади. ўсимликлар ҳар қандай экологик жамоаларнинг асосини ташкил этади. масалан, чўл жамоаси асосан ксерофит (қурғоқчиликка чидамли ўсимликлар) дан, ўтлоқ жамоаси асосан бир йиллик ва кўп йиллик ўтлардан, тўқай-буталар ва дарахтлардан, тайга–игна баргли дарахтлардан иборат. ҳар қандай ўсимликлар жамоаси ўзига хос ҳайвонлар, микроорганизмлар, замбуруғлар турларига эга. ўсимлик, ҳайвонлар, микроорганизмлар, замбуруғлар жамоалари бир-бири билан узлуксиз боғланган организмларнинг яхлит системаси биоценоз (грекча био-ҳаёт, ценоз-биргаликда), яъни экологик жамоани ҳосил қилади. экологик жамоа ҳар хил катталикда ва турли даражада тузилган. масалан, ўтлоқ дашт жамоаси ўсимликлар, умуртқали ва умуртқасиз ҳайвонлар, микроорганизмлар жамоаларидан ташкил топади. жамоалар турларининг хилма-хиллиги ва таркиби жиҳатдан бир-биридан фарқ қилади. экологик жамоалар ўзаро ва атроф муҳит билан моддалар алмашинуви ва энергия оқими орқали чамбарчас боғланган. жамоа таркибидаги тирик организмлар атроф муҳитдан …
2
арихий ташкил топган комплексидан иборат. биогеоценоз чегараси унинг таркибига кирадиган ўсимликлар жамоаси (фитоценоз) чегараси билан беглиланади. ҳар қайси биогеоценоз учун моддалар ва энергия алмашинуви ўзига хос бўлади . шундай қилиб, биогеоценоз тирик ва нотирик компонентлардан иборат. унинг тирик қисмига ўсимликлар, ҳайвонлар, микроорганизмлар, нотирик компонентига эса атмосферанинг ер устидаги қатлами, қуёш энергияси, тупроқ ва бошқалар киради. биогеоценоз-табиий ландшафтнинг асосий қисми ҳамда биосферанинг элементар биологик худудий бирлиги ҳисобланади. организмларнинг функционал гуруҳлари. биогеоценозлардаги организмларни озиқланиш усулига биноан продуцентлар, консументлар ва редуцентларга бўлиш мумкин. продуцентлар, яъни органик моддалар ҳосил қилувчилар автотроф (грекча авто-ўзи, троф-озиқ) яшил ўсимликлардан иборат. автотроф ўсимликлар фотосинтез жараёнида органик моддаларни синтез қилиш орқали қуёшнинг ёруғлик энергиясини органик моддаларнинг кимёвий энергиясига айлантиради. автотрофлар ҳар қандай экологик жамоанинг асосини ташкил этадиган биринчи функционал гуруҳ ҳисобланади. яшил ўсимликлар ҳосил қилган биологик маҳсулот жамоадаги тайёр органик моддалар билан озиқланадиган гетеротроф (грекча гетеро-ҳар хил) организмлар учун озиқ бўлади. гетеротрофлар консументлар (лотинча консумо-эстеъмол қилиш) ва редуцентлар (лотинча …
3
дуцентлар органик қолдиқларни сув, карбонат ангидрид ва минерал элементларгача парчалайди. минераллаштириш натижасида ўсимликлар ўзлаштирган элементлар яна тупроққа тушади ва ўсимликлар томонидан қайта ўзлаштирилади. шундай қилиб, экосистемада озиқ ва энергетик боғланиш продуцентлар-консументлар-редуцентлар йўналишида боради. бу уч гуруҳ барча экологик жамоаларда бўлади. ҳар бир гуруҳга кўп хил популяциялар киради. ана шу уч гуруҳ биргаликда экосистеманинг бир меъёрда ишлашини таъминлайди. экосистемаларга мисоллар. экосистемалар бир–биридан организмларнинг тур таркиби ва улар яшаётган муҳитнинг хусусиятлари билан фарқ қилади. мисол тарақасида чучук сув ҳавзаси биогеоценозини кўриб чиқамиз. табиий чучук сув ҳавзалари, масалан, кўл ёки ҳовуз, унда яшаётдиган тирик организмлар: сув ўтлари, ҳайвонлар, микроорганизмлар билан бирга алоҳида биогеоценозни ҳосил қилади. бундай биогеоценоз ҳам ўз-ўзини бошқариш хусусиятига эга. сув ҳавзасида ўсимлик ва ҳайвонлар бир текис тарқалмаган. ҳар бир тур ўзи мослашган шароитда яшайди. одатда, соҳил бўйи организмларнинг яшаши учун қулай ҳисобланади. бу ер унча чуқур бўлмаганидан қўёш нури сув тубигача етиб бориб, сув яхши тўйинган бўлади. ёруғлик яхши тушганидан …
4
тушадиган анча чуқур қисмида яшил ўсимликлар учрамайди; ҳайвонлар ҳам кам учрайди. пастки қатламларда, сувнинг аралашиб турмаслиги, қўёш энергияси етиб бормаслиги туфайли, кислород кам, ҳарорат паст бўлганидан ҳаёт учун қулай эмас. сув ҳавзасининг очиқ қисмида ҳаёт асосан, сувнинг кислород кўпроқ эрийдиган, яхши исийдиган ва ёритиладиган юқори қатламида ҳаёт учун анча қулай шароит бўлади. бундай жойларда сув юзасидаги планктон таркибида микроскопик сув ўтлари, бактериялар ҳамда улар ҳисобида озиқланадиган инфузориялар, оғиз айлангичлилар, қисқичбақасимонлар кўп учрайди. сув ҳавзаларидаги биоценотик жараёнларда планктон организмлар муҳим аҳамиятга эга. нима учун шундай бўлади? баҳор ва ёз кунларида бир неча кун туриб қолган фонтан, кўлмак ва ҳовуз сувлари «кўкариб» кетади. нима учун йирик сув ҳавзалари (кўллар) да бундай ҳолат кузатилмайди? адабиётлар: 1. аметов м.б., сапарниязов ж.с. пустўни каракалпакии нукус, 1995. 2. аметов м.б. редкие и исчезаюшие видў животнўх каракалпакстана. нукус, 2002. 3. бахиев а. экология и смена растительнўх сообҳеств низовьев амударьи. т., 1985. 4. бекназов р.у., новиков в. охрана …
5
экологик ҳамжамоалар. биоценоз, экосистема, биогеоценоз. продуцентлар. консументлар. редуцентлар - Page 5

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"экологик ҳамжамоалар. биоценоз, экосистема, биогеоценоз. продуцентлар. консументлар. редуцентлар" haqida

1364042064_42905.doc экологик ҳамжамоалар www.arxiv.uz режа: 1. экологик ҳамжамоалар. биоценоз, экосистема, биогеоценоз. 2. продуцентлар. 3. консументлар. 4. редуцентлар экологик ҳамжамоа. муайян ҳудудда тарқалган ҳар хил турларга мансуб популяциялар гуруҳи экологик ҳамжамоа, яъни биоценоз дейилади. ўсимликлар ҳар қандай экологик жамоаларнинг асосини ташкил этади. масалан, чўл жамоаси асосан ксерофит (қурғоқчиликка чидамли ўсимликлар) дан, ўтлоқ жамоаси асосан бир йиллик ва кўп йиллик ўтлардан, тўқай-буталар ва дарахтлардан, тайга–игна баргли дарахтлардан иборат. ҳар қандай ўсимликлар жамоаси ўзига хос ҳайвонлар, микроорганизмлар, замбуруғлар турларига эга. ўсимлик, ҳайвонлар, микроорганизмлар, замбуруғлар жамоалари бир-бири билан узлуксиз боғланган организмларнинг яхлит системаси биоценоз...

DOC format, 57,0 KB. "экологик ҳамжамоалар. биоценоз, экосистема, биогеоценоз. продуцентлар. консументлар. редуцентлар"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.