ер ости сувлари

DOC 259.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1521951242_70318.doc · t с · - l h к f · · l l h i = i к h к · = · l p f q · i ер ости сувлари режа: 1. ер ости сувларининг пайдо бўлишива таснифлари 2. ер ости сувларининг ҳаракати 3. ер ости сувларининг режими ер ости сувлари гидросферанинг ташкил этувчилари орасида ҳажми жиҳатидан дунё океанидан кейин иккинчи ўринда туради. шунинг учун уларни ўрганиш катта илмий-амалий аҳамиятга эга. ер ости сувларининг пайдо бўлиши ва таснифлари ер ости сувларининг пайдо бўлиши-генезиси ҳақида турли даврларда олимлар турлича фикр-мулоҳазалар ва фаразлар (гипотезалар) баён қилганлар. ҳозирги вақтда илмий нуқтаи-назардан асосланган ва шу туфайли мутахассислар томонидан қабул қилинган назариялар қуйидагилардан иборат: - э.зюсснинг ювенил назарияси; - а.ф.лебедевнинг конденсацион назарияси; - инфильтрацион (сизиб ўтиш) назарияси; - реликт ер ости сувлари назарияси. ер ости сувларининг ювенил назарияси австралиялик геолог-олим э.зюсс томонидан илгари сурилган ва шу туфайли унинг номи билан аталади. бу …
2
шда ер ости сувлари қуйидаги гуруҳларга бўлинади: - вадоз ер ости сувлари; - ювенил ер ости сувлари; - седиментацион ер ости сувлари. вадоз ер ости сувлари, яъни ернинг устки қатлами- пўстидаги сувлар ўз навбатида уч турга бўлинади: - инфильтрацион ер ости сувлари; - инфлюацион ер ости сувлари; - конденсацион ер ости сувлари. инфильтрацион ер ости сувларига донадор тоғ жинслари орасидан шимилиб, ер остига ўтган сувлар киради. инфлюацион сувларга эса тоғ жинсларидаги ёриқлар ва бўшлиқлар орқали ер остига ўтадиган сувлар киради. ер ости ёриқлари ва бўшлиқларида учрайдиган буғ кўринишидаги нам ҳавонинг конденсацияланиши натижасида конденсацион ер ости сувлари ҳосил бўлади. вадоз сувлар ер куррасида сувнинг умумий айланишида фаол иштирок этади, аниқроғи улар ер юзасидаги сув ҳавзалари ҳамда атмосферадаги намлик билан чамбарчас боғланган. ювенил ер ости сувларининг келиб чиқиши магматик ва метаморфик жараёнлар билан боғлиқдир. бу гуруҳдаги ер ости сувлари водород (н) ва кислород (o2) молекулаларининг қўшилишидан ҳосил бўлгач, табиатда сувнинг айланишида биринчи …
3
ари бўшлиқлари сув билан тўлган бўлади. ер юзасига яқин бўлган тупроқ қатламида жойлашган ва одатда, мавсумий равишда бўладиган сувлар тупроқ сувлари деб аталади. бундай сувларнинг асосий манбаи ёғин-сочин ҳамда атмосферадаги намликдир. шунинг учун ҳам улар йилнинг намлик кўп бўлган мавсумларидагина ҳосил бўлади. тупроқ сувлари бошқа ер ости сувларига қараганда анчагина юқорида жойлашган ва улардан сувсиз ёки сал нам қатлам-аэрация зонаси билан ажралган бўлади. аэрация зонаси ер ости сувларини ер юзасидан пастки қатламларга ва пастки қатламлардан ер юзасига буғ шаклида ўтказиб туради. тупроқ сувларидан пастда жойлашган сув қатлами грунт сувлари деб номланади. грунт сувлари сув ўтказмайдиган қатламнинг устида йиғилади ва одатда қум ҳамда шағал қатлами орасида сизиб юради. бу ерга ер юзасидан ёмғир, қор ва дарё сувлари сизиб ўтади. чунки грунт сувларининг устида сув ўтказмайдиган қатлам бўлмайди. грунт сувлари фақат оғирлик кучи таъсири остида сизиб юради, улар босим кучига эга эмас. одатда, қудуқ суви грунт сувлари қатламидан ҳосил бўлади. табиий шароитда, …
4
ерда 1126-йилда ковланган қудуқдан сув катта босим билан отилиб чиққан. шундай буён ер остидан босим кучи билан отилиб чиқадиган ва сув олиш учун ковланган қудуқлар артезиан қудуқлари деб атала бошланди. ўрта осиё ва унга туташ ҳудудларда н.н.кенесарин ва а.н.султонхўжаевлар бир нечта артезиан ҳавзалари борлигини аниқлашган. масалан, сирдарё артезиан ҳавзаси: бу ҳавза ўз навбатида яна бир қанча майда ҳавзаларга, фарғона, тошкент, чимкент, қизилқум, орол атрофи каби ҳавзаларга бўлинади. ер ости сувлари таркибида эриган тузлар миқдорига қараб уч гуруҳга бўлинади: -чучук сувлар (бир литрида бир граммгача эриган тузлар); -шўр сувлар (бир литрида 1 г дан 50 г гача эриган тузлар); -ўта шўр сувлар (бир литрида 50 г дан кўп эриган тузлар). кўпгина ер ости сувларининг таркибида инсон соғлиғи учун фойдали бўлган баъзи тузлар, газлар ва органик бирикмалар ҳам учрайди. бундай сувлар шифобахш сувлардир. масалан, водород сульфидли, карбонат ангидридли, йод-бромли, радонли ва бошқа хил сувлар шундай шифобахш хусусиятга эга. ер ости сувларининг ҳаракати …
5
гиланади. агар тупроқ қуруқ бўлса, унинг шимилиш тезлиги катта бўлади. ёмғир бошланганда шимилиш тезлиги ёмғирнинг ёғиш тезлигига яқин бўлади, яъни ёққан ёмғир тупроққа бутунлай шимилади. тупроқ­грунтнинг намлиги ортиши билан шимилиш тезлиги камая боради ва маълум вақтдан сўнг ўзгармас бўлиб қолади. шимилиш тезлигининг вақт бўйича ўзгаришини қуйидаги ифода ёрдамида аниқлаш мумкин: ft қ f0 e , бу ерда ft-t вақтдаги шимилиш тезлиги, f0-бошланғич шимилиш тезлиги, е-натурал логарифм асоси, с-тупроқ-грунтларнинг физик хусусиятларини характерлайдиган катталик. юқорида айтилган ламинар ва турбулент режимли ҳаракат гидростатик босим таъсирида вужудга келади. сув юқори сатҳдан қуйи сатҳга қараб ҳаракатланади. табиий шароитда, агар сувли горизонтдаги сув сатҳидан очиқ ҳавзалар (дарёлар, кўллар) сатҳи пастда жойлашган бўлса, ер ости сувлари шу томонга қараб ҳаракатда бўлади, акс ҳолда эса сувнинг тупроқ томонга йўналган ҳаракати кузатилиши мумкин. айрим ҳолларда сувли қатламдаги сув зовурлар ёки қудуқдаги сувни чиқариш йўли билан ҳам ҳаракатга келтирилиши мумкин. ер ости сувларининг ҳаракати француз олими а.дарси қонунига бўйсунади ва …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ер ости сувлари"

1521951242_70318.doc · t с · - l h к f · · l l h i = i к h к · = · l p f q · i ер ости сувлари режа: 1. ер ости сувларининг пайдо бўлишива таснифлари 2. ер ости сувларининг ҳаракати 3. ер ости сувларининг режими ер ости сувлари гидросферанинг ташкил этувчилари орасида ҳажми жиҳатидан дунё океанидан кейин иккинчи ўринда туради. шунинг учун уларни ўрганиш катта илмий-амалий аҳамиятга эга. ер ости сувларининг пайдо бўлиши ва таснифлари ер ости сувларининг пайдо бўлиши-генезиси ҳақида турли даврларда олимлар турлича фикр-мулоҳазалар ва фаразлар (гипотезалар) баён қилганлар. ҳозирги вақтда илмий нуқтаи-назардан асосланган ва шу туфайли мутахассислар томонидан қабул қилинган назариялар қуйидагилардан иборат: - э.зюсснинг ювенил назарияси; - а.ф.лебедевнинг конденсацион назарияси; …

DOC format, 259.0 KB. To download "ер ости сувлари", click the Telegram button on the left.

Tags: ер ости сувлари DOC Free download Telegram