ўзбекистондаги сув ресурслари муаммоси ва уни келажакда бартараф этиш чора тадбирлари

DOC 122,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1573218694.doc ўзбекистондаги сув ресурслари муаммоси ва уни келажакда бартараф этиш чора тадбирлари режа: 1. сув ресурслари ва улардан фойдаланиш 2. республиканинг сув ресурслари ва улардан фойдаланиш. 3. орол денгизи ҳавзасида мавжуд сув ресурслари. сув ресурслари ва улардан фойдаланиш ўзбекистон республикаси евроосиё қитъасининг марказий қисми, сирдарё ва амударё дарёлари оралиғида жойлашган. республиканинг кенглик жойлашуви испания, греция ва италия сингари ўрта ер денгизи давлатлари қаторига кирсада, табиий шарт-шароити денгизлардан жуда узоқда бўлганлиги сабабли ушбу субтропик мамлакатларникидан анча фарқ қилади. бундан ташқари, қуруқ ва совуқ ҳаво оқими тўсиқсиз кириб кела олиши, жанубдан нам ва илиқ ҳаво оқими кириб келишига баланд тоғлар қаршилик кўрсатиши, унинг иқлими субтропик кескин континентал бўлишини изоҳлайди. республиканинг шимолий-ғарбдан жануби-шарққа қараб чўзилиб кетган ҳудудининг катта қисмини текислик дашт-чўллар, жануби-шарқини эса тоғ олди ва тоғ зоналари ташкил этади. атмосфера ёғинлари минтақадаги барча дарёларнинг ягона тўйиниши манбаи ҳисобланиб, сезиларли даражада табиий ландшафт қатори ундаги қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг ҳам тавсифини белгилаб беради. …
2
тоғ тизмасининг шамол йўналишидаги чўққиларида (масалан, омонқўтон станциясида-960 мм/йил) кўп миқдорда кузатилади. ёғинлар йиллик йиғиндиси вақт бўйича сезиларли ўзгариб туришини таъкидлаб ўтиш лозим. текисликда ёғинли кунлар миқдори бир йилда ўртача 35-60, тоғ олди ва тоғларда 70-90 кунни ташкил этади. ёғинларнинг энг муҳим тавсифи бўлиб, уларнинг йил давомида тақсимланиши ҳисобланади. ўзбекистонда энг кўп атмосфера ёғинлари март-апрель ойларига, энг кам миқдори эса ёз ойларига тўғри келади. ёзнинг қуруқ ва иссиқ бўлиши туфайли қишлоқ хўжалик экинларининг асосий қисми суғориладиган ерларда етиштирилади. республиканинг сув ресурслари ва улардан фойдаланиш. ўзбекистоннинг сув ресурслари орол денгизи ҳавзасидаги барча сув ресурслари билан узвий боғлиқ равишда қаралади. орол денгизи ҳавзаси евросиё марказида жойлашган бўлиб, чегараси марказий осиёники билан деярли устма-уст тушади. ҳавза тожикистон, ўзбекистон, туркманистоннинг барча ҳудудини, қирғизистон республикасининг 4 та области (ўш, жалолобод, норин, боткен), қозоғистоннинг жанубий қисми (икки области: қизил-ўрда ва жанубий қозоғистон) ҳамда афғонистон, эроннинг шимолий қисмларини қамраб олади. марказий осиёда қишлоқ аҳолисининг асосий бандлик соҳаси …
3
авжуд сув ресурслари ҳавзадаги сув ресурслари ер устидаги ва ер остидаги келиб чиқишига кўра табиий шунингдек антропоген келиб чиқишига эга қайтар сувлардан иборатдир. барча сув ресурслари сирдарё ва амударё ҳавзаларига тегишли. фақат қашқадарё, зарафшон, мурғоб ва тежен дарёлари мустақил (бирор жойга қўйилмайдиган, амударё дарёсига интиладиган) ҳавзаларни ҳосил қилиади. ер усти сув ресурслари. гидрологик кузатувлар асосида орол денгизи ҳавзасидаги дарёларнинг амударё ва сирдарё дарёлари ҳавзалари билан биргаликдаги умумий ресурслари баҳолаб чиқилган. кузатувларнинг бутун даври (1911/1914-2000 йиллар) давомида оқим йиғиндиси ўртача арифметик қиймати орол денгизи ҳавзаси бўйича бир йилда 116483 млн. м3 ни, шу жумладан бир йилда амударё бўйича 79280 млн.м3ни ва сирдарё 37203 млн. м3 ни ташкил этар экан. сув ресурсларининг йиллик қиймати серсувлиликнинг ўзгарувчанлиги билан боғлиқ равишда сув танқис йиллар (95% ли таъминланганлик) дан сув кўп йиллар (5% ли таъминланганлик) гача қуйидагича, яъни амударё бўйича 58,6 км2 дан 109,9 км3 гача, сирдарё бўйича эса 23,6 км3 дан 51,1 км3 гача …
4
мумкин. ҳавза ҳудудида жами бўлиб ер ости сувларининг 339 та манбаси қидириб топилган ва фойдаланиш учун тасдиқланган, уларнинг умумий минтақавий заҳираси 31,17 км3 деб баҳоланади ва шундан 12,7 км3 амударё ҳавзасига ва 16,4 км3 эса сирдарё ҳавзасига тўғри келади. қидириб топилган кўпгина ер ости сувлари ер усти оқими билан кучли гидравликавий ўзаро боғлиқликка эга, бу боғлиқлик ер ости сувлари ҳаддан ташқари олина бошласа ер усти сувларининг камайиши орқали намоён бўлади. ер ости заҳираларидан ушбу ҳолатни ҳисобга олиб ва ҳар бир жиҳозланган қудуқлар қувватига кўра сув олиш учун рухсат берилди. заҳиранинг тасдиқланган умумий ҳажми 13,1 км3 ни ташкил этади (1.2-жадвал). турли хил сувдан фойдаланувчилар учун ер ости сувларининг жами олинадиган миқдори бир йилда 10,0 км3 атрофида бўлиб, бу кўрсаткич 1990-йилларда 14,0 км3 дан кўпроқни ташкил этар эди. келгусида ер ости сувларидан фойдаланиш фақат тасдиқланган заҳиралар чегарасида амалга оширилади. 1.1-жадвал орол денгизи ҳавзасида табиий дарё оқими йиғиндиси (ўртача кўп йиллик оқим, км3/йил) …
5
иб хизмат қилади. бироқ, уларнинг юқори даражада минераллашганлигини ҳисобга оладиган бўлсак, қайтар сувлар сув объектлари ва қолаверса бутун атроф-муҳитни ифлослантирувчи асосий манба бўлиб ҳам хизмат қилиш мумкин. қайтар сувларнинг умумий ҳажмга нисбатан 95% ини суғориладиган далалардан чиқадиган коллектор-зовур сувлари, қолган қисмини эса саноат ва маиший корхоналаридан келадиган оқова сувлар ташкил этади. минтақада суғоришнинг ва коллектор-зовур тизими қурилишининг ривожланиши туфайли қайтар сувлар ҳажмининг доимий равишда ортиб бориши кузатилди ва бу кўрсатгич, айниқса, 1960-1990 йилларда жадал суръатларда ўсиб борди. 1990 йилларга келиб қайтар сувлар ҳажми у ёки бу даражада ўзгармас қийматга эга бўла бошлади ва ҳатто, суғориш ривожланиши ва зовурлар қурилиши тўхталиши, сувдан тажаб-тергаб фойдаланиш бўйича тадбирлар амалга оширила бошланганлиги сабабли бу ҳажм камая бошлади. ўртача 1990-1992 йилларда қайтар сувларнинг ҳажми бир йилда 28,0 км3дан 33,5 км3 гача ўзгариб турди ва бу кўрсатгич сирдарё бассейнида 13,5-15,5 км3, амударё бассейнида эса 16-19 км3 ни ташкил этди (1.3-жадвал). оқимни сув омборлари билан ростлаш. орол …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ўзбекистондаги сув ресурслари муаммоси ва уни келажакда бартараф этиш чора тадбирлари"

1573218694.doc ўзбекистондаги сув ресурслари муаммоси ва уни келажакда бартараф этиш чора тадбирлари режа: 1. сув ресурслари ва улардан фойдаланиш 2. республиканинг сув ресурслари ва улардан фойдаланиш. 3. орол денгизи ҳавзасида мавжуд сув ресурслари. сув ресурслари ва улардан фойдаланиш ўзбекистон республикаси евроосиё қитъасининг марказий қисми, сирдарё ва амударё дарёлари оралиғида жойлашган. республиканинг кенглик жойлашуви испания, греция ва италия сингари ўрта ер денгизи давлатлари қаторига кирсада, табиий шарт-шароити денгизлардан жуда узоқда бўлганлиги сабабли ушбу субтропик мамлакатларникидан анча фарқ қилади. бундан ташқари, қуруқ ва совуқ ҳаво оқими тўсиқсиз кириб кела олиши, жанубдан нам ва илиқ ҳаво оқими кириб келишига баланд тоғлар қаршилик кўрсатиши, унинг иқлими субтропик ...

Формат DOC, 122,0 КБ. Чтобы скачать "ўзбекистондаги сув ресурслари муаммоси ва уни келажакда бартараф этиш чора тадбирлари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ўзбекистондаги сув ресурслари м… DOC Бесплатная загрузка Telegram