сув манбалари ва улардан фойдаланиш

DOC 73,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1683713073.doc сув манбалари ва улардан фойдаланиш режа: 1. сув ресурслари. сув хўжалиги ва унинг тармоқлари. сув хўжалиги тадбирларини умумийлиги 2. гидротехника иншоотларини атроф-муҳитга таъсири. гидротехника иншоотларини лойихалаш, қуриш ва ундан фойдаланиш даврида сув манбалари ва атроф-муҳитни ҳимоя қилишнинг асосий масалалари сув ресурслари. сув хўжалиги ва унинг тармоқлари. сув хўжалиги тадбирларини умумийлиги мамлакатимиз иқтисодий ривожланишини таъминлашда сув ресурслари ғоят катта роль ўйнайди. сув халқ хўжалигининг барча тармоқларида ва аҳолининг ҳаёт фаолиятида ишлатилади. марказий осиё давлатларини сув билан таъминлайдиган асосий сув заҳиралари чотқол, помир – олой ва тяньшан тизма тоғларида жойлашган. марказий осиё давлатлари сув заҳирасининг 70 – 80 % тожикистон, қирғизистон ва қозоғистон давлатларининг тоғли ҳудудларида жойлашган. шу ҳудудларда бир йилда 126,9 млрд. м3 сув шакилланади. бугунги кунда марказий осиё давлатлари территорияларида жойлашгган 8 млн. гектарга яқин ерда суғорма дехқончилик қилинмоқда. орол денгизи ҳавзасида шакилланадиган умумий сув миқдори ҳар бир гектар суғориладиган ерга 15750 м3 дан тўғри келади. ўзбекистон республикасида бир …
2
а сув сарф баҳор фаслига тўғри келади. амударё ва сирдарёнинг эса асосий сув манбаи музликлар ҳисобланади ва бу дарёларда сувнинг катта сарфи ёз фаслида оқади. дарё сувларининг йил фасллари бўйлаб нотекис тақсимланиши сув ресурсларидан фойдаланишни қийинлаштиради. сув танқислиги, сув ресурсларнинг асосий қисми, экинларни суғоришга кетадиган қурғоқчил минтақада айниқса кескин сезилади. сув танқислигини юмшатиш мақсадида орол денгизи ҳавзасида қатор сув омборлари ва бир қанча йирик каналлар қурилди. буларга токтагул сув омбори (19,5 млярд м3), андижон (1,75 млярд м3) ва чорвоқ (2,0 млярд м3), қайраққум (3,7 млрд м3) ва бошқа сув омборларини қурилиши орол денгизи ҳавзасида жойлашган республикаларда вегитация даврида юзага келадиган сув танқислигини бирмунча юмшатишга ёрдам беради. республикамиз территориясида мавжуд бўлган унумдор ерлардан фойдаланиш мақсадида «катта фарғона», «катта андижон», «катта наманган», «жанубий мирзачўл», «паркент», «тошкент» ва бошқа каналлар қурилди. бугунги кунда республикамиз территориясида қурилган канал ва сув омборлар қишлоқ хўжалиги, энергетика, саноат ва халқ хўжалиги тармоқларига сув етказиб бериш билан шуғулланаётган …
3
вожланиши, қишлоқ хўжалигини интенсивлаш даражасининг юксалиши, аҳоли сонининг ўсиши билан чучук сув истеъмоли йил сайин ошиб бормоқда. 1950 йилда умумий сув олиш мамлакат бўйича 40 км3 ни ташкил этган бўлса, 1960 йилда 50 км3 ни. 1970 йилда 55 км3 ни, 1980 йилда 57 км3 ни, 1985 йилда 60 км3 ни ва 2002 йилда эса 56 км3 ни ташкил этди. сув истеъмоли жадал суръатларда кўпайиб бормоқда, 50 йил ичида у 1,5 марта ўсди. яқин келажакда сувга бўлган эҳтиёж янада ошади. сув билан таъминлаш – бу сувни истеъмолчиларга етказиб беришдир. ҳудудий ишлаб чиқарувчи кучларининг ривожланиши, меҳнат ресурсларининг мавжудлиги ва жойлашиши сув таъминоти билан боғлиқ бўлади. сув билан таъминлаш сувнинг сифатига сув хўжалиги комплек-сининг бошқа турларига бўлганидан кўра юқорироқ талаблар қўяди. сув истеъмолчиларини коммунал, саноат, қишлоқ хўжалик ва бошқа турлари мавжуд. ҳар қайси сув исътимолчи ўз хусусиятига эга. мисол учун уй-жойларни қурилиши коммунал ва сув спорти иншоотларини сув билан таъминлаш манбалари қувватини кескин …
4
к, сув хўжалиги тадбирларига тор идоравий ёндашувга чек қўяди, уларнинг халқ хўжалигидаги аҳамияти тўла ҳисобга олинади, сувларни ифлосланиш ва тугаб қолишдан сақлаш бўйича талабларга албатта риоя қилинади. гидротехника иншоотларини атроф-муҳитга таъсири. гидротехника иншоотларини лойихалаш, қуриш ва ундан фойдаланиш даврида сув манбалари ва атроф-муҳитни ҳимоя қилишнинг асосий масалалари гидротехника иншоотларининг сув олувчи, сувни тусувчи (тўғон), сувни сақловчи (сув омбори) ва бошқа турлари мавжуд бўлиб улар атроф – муҳитга хар хил таъсир кўрсатади. бу иншоотлардан атроф – муҳитга энг кўп таъсир этувчиси сув омборлари ҳисобланиб, уларни лойихалаш жараёнида қуйидагиларга этибор қилиниши лозим: 1. сув омборини қуришнинг биринчи босқичи унинг ҳавзаси учун жойни қидириш ва ҳисобий сатҳлар отметкаларини аниқлашдан иборат. сув омборининг топографик тавсифи бўлиб батиграфик эгри чизиқлар: сиғим эгри чизиғи w ва сув омбори сатҳи отметкаси-z га боғлиқ бўлган сув омбори юзаси эгри чизиғи  хизмат қилади. ажратма ерлардан унумли фойдаланиш w нуқтаи назаридан нисбат намунали бўлади, уни сув омборининг ўртача  …
5
и динамикасини башоратлаш лойиҳанинг ажралмас қисми бўлиши керак. 3. иқтисодий нуқтаи назардан шундай вариант танланадики, бунда тўғон створи, ндс, ишлаш режими, ҳимоялаш тадбирлари ва ш.к., сув омбори чегарасидаги қурилиш ва тадбирлар жами харажатининг бирлик маҳсулотга (1 м3 фойдали сиғим, 1 квт соат электр энергияси ва б.) нисбати энг кичик бўлиши лозим. бундан ташқари самарадорлик ва зарарнинг бошқа томонларини ҳам ҳисобга олиш лозим, масалан кема қатновини ташкил қилиш ва яхшилаш имконияти, сув таъминотини яхшилаш, рекреасион ва ижтимоий эффект, балиқлар кўчиш йўлини ва кема қатновини тўсиш, қирғоққа яқин экинзор ва ўрмон массивларига таъсир этиш ва ш.к. 4. сув омбори ҳавзасини ташкил қилиш тадбирлари таркибига қуйидагилар киради: а) ер ости сувларининг кўтарилиши ва ер устки сувларининг ташланиши натижасида сув босадиган зоналардан, ҳамда тўлқинлар билан бузиладиган қирғоқ полосасидан аҳоли яшаш пунктларини, йўлларни, эул, алоқа линияларини, тарихий ёдгорликларни ва объектларни кўчириш; б) баъзи объектларни, шу жумладан баъзи бир қишлоқ хўжалиги ер майдонларини сув босишдан ҳимоя …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"сув манбалари ва улардан фойдаланиш" haqida

1683713073.doc сув манбалари ва улардан фойдаланиш режа: 1. сув ресурслари. сув хўжалиги ва унинг тармоқлари. сув хўжалиги тадбирларини умумийлиги 2. гидротехника иншоотларини атроф-муҳитга таъсири. гидротехника иншоотларини лойихалаш, қуриш ва ундан фойдаланиш даврида сув манбалари ва атроф-муҳитни ҳимоя қилишнинг асосий масалалари сув ресурслари. сув хўжалиги ва унинг тармоқлари. сув хўжалиги тадбирларини умумийлиги мамлакатимиз иқтисодий ривожланишини таъминлашда сув ресурслари ғоят катта роль ўйнайди. сув халқ хўжалигининг барча тармоқларида ва аҳолининг ҳаёт фаолиятида ишлатилади. марказий осиё давлатларини сув билан таъминлайдиган асосий сув заҳиралари чотқол, помир – олой ва тяньшан тизма тоғларида жойлашган. марказий осиё давлатлари сув заҳирасининг 70 – 80 % тожикистон, қирғизисто...

DOC format, 73,0 KB. "сув манбалари ва улардан фойдаланиш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.