шимолий-ғарбий хитой

DOC 349,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404131904_51278.doc шимолий-ғарбий хитой шимоли-ғарбий хитой ўлкаси жанубий монголия ва шимолий хитой ўлкасидан ғарб ва жануби-ғарбда жойлашган бўлиб, шимоли-ғарбда совет иттифоқи билан чегарадош, жанубда эса тибетнинг шимолидаги чеккадаги тоғ тизмаларига бориб тақалади. бу ерда асосий территорияни тоғ ва текислик чўллари эгаллаган бўлса ҳам, лекин ландшафтлар чўл ясси тоғликлардагига нисбатан бирмунча хилма-хилдир. шимоли-ғарбий хитойга шарқий тяншань тоғ системаси ва унга шимол ва жанубдан туташиб турган иккита сойлик жунғория ва қашқар (торим) сойликлари киради. шарқий тяншань ва шимоли-ғарбий хитойдаги бошқа тоғлар палеозой структураси зонасига киради. булар мезозойда пенепленлашган, неоген охирида ёрилишлар ва кучли палахсали ҳаракатлар рўй берган. жунғория ва қашқар сойликлари букилган ҳамда уларда чўкинди жинслар тўпланган. бу сойликларнинг ҳар бири заминида қадимги бурмали структуралар мавжуд бўлиб, улар баъзи жойларда ер юзасига чиқиб турадн, лекин одатда катта чуқурликда жойлашиб, улар устини турлидаврларнинг чўкинди жинслари қатламлари қоплаб ётади. жунғория ва торим палахсалари шарқий тяншандан ёриқлар орқали ажралган. сойликларнинг чекка қисмлари кўтарилган, шу сабабли бу …
2
ди, тароқсимон тоғ тепалари, аниқ ажралиб турадиган ўткир чўққилар деярли йўқ. фақат баланд тоғ массивларининг юқори қисмлари музлик таъсирида типик альп типли рельефга эга бўлган. лекин бу ерларда ҳам алоҳида кўтарилиб турган чўққилар кам. бутун тяншань қирғизистон сер билан хитой чегарасида энг катта баландликка кўтарилади, бу ердаги ғалаба чўққиси 7439 метрга, хонтангри массиви 6995 м га етади. шарқий тяншаннинг энг баланд нуқтаси хонтангридан шарққа қараб чўзилиб кетган холиқтоғ тизмасида жойлашган. бу тизмадаги энг катта баландлик 6811 м, богдошань тизмасидаги богдо-ула массиви 5445 м га кўтарилган. тяншаннинг шимоли-ғарбий тизмаси боро-хоро жунғория олатови билан туташган. жунғория олатови совет иттифоқи чегараси бўйлаб чўзилиб, жунғория сойлигини шимоли-ғарбдан ўраб туради. шарқий тяншань сойликлари турли хил баландликда жойлашган ва ёш чўкинди жинслар билан тўлган. уларнинг баъзиларида кўллар бор, баъзилари қуруқ ва шўрхоклар билан банд. энг баланд сойликларнинг таги денгиз сатҳидан 1000 м дан юқорида жойлашган, уларнинг энг пасти тўрфон ёки люкчун сойлиги денгиз сатҳидан 154 м …
3
ади. жунғориянинг ер юзаси ясси ёки сертепа текислик бўлиб, кристалл ва чўкинди жинсларнинг қуруқ континентал иқлим шароитида парчаланишидан ҳосил бўлган чағир тош ва қум билан қопланган. дўнг қумларнинг энг катта массивизосотин-элисун сойликнинг ўрта қисмида жойлашган. бу қумлар томонга атрофдаги тоғлардан кўпдан кўп қуруқ ўзанлар тушиб келган. ёмғирлардан кейин бу ўзанларда пайдо бўладиган вақтли оқимлар катта арозион ишларни бажаради. тоғлар этагида бундай ўзанлар бўйлаб қатор воҳалар чўзилган. қашғар ёки торим сойлиги қўшни ясси тоғликлардан жунғорияга нисбатан ҳам тизма тоғлар билан кўпроқ тўсилган, шимолда уни тяншань тоғлари, жанубда~.тибетнинг шимолидаги чекка тизмалари ўраб туради. тоғлар сойликнинг ички қисмига томон аста-секин пасайиб бориб, тоғ олди минтақасига қўшилиб кетади. тоғ олдиларини лёсс жинслари қоплаган. тоғлар этагида дарёлар бўйлаб воҳалар ям-яшил либос кийган, улар оралиғида тўзима қумлар билан қопланган чўллар жойлашган. такламакон деб аталган қумли чўл қашғарнинг унинг асосий дарёси торимдан жанубдаги марказий катта қисмини эгаллаган. лобнор кўли сойлиги қашғарнинг энг паст жойи бўлиб, денгиз сатҳидан …
4
. тўрфонда хитойдаги энг юқори июль температурасидеярли +34°с кузатилади ва бу сойликни ёнар ер дейишади. қашғарда июль ойининг ўртача температураси +24°с, лекин кундуз кунлари ҳарорат бундан анча баланд кўтарилади. кундўзги жазирама тунги салқин билан алмашинади. жунғорияда ёзнинг ўртача температураси +20-23°с га тенг. бутун марказий осиёдаги каби иссиқ ёздан кейин совуқ, аёзли қиш келади. жунғория ерйлигининг ўртача январь температураси-16°с, тяншаннинг жанубдаги сойликлари ва қашғарда-7,-10°с, тоғ ёнбағирларида қишнивг ўртача температураси-24с° гача пасаяди. узоқ давом этадиган совуқ; қишда қор кам ёғади, фақат баланд тоғ минтақасида анчагина миқдорда қор тўпланади. бу қорларнинг эриши дарёлар тўйинишида катта роль ўйнайди. дарёлар тармоқлари шимоли-ғарбий хитойнинг ажойибтабиий компонентларидан бири ҳисобланади ва аҳолининг ҳаётида ҳамда хўжаликни юритишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга. ёғин сувлари деҳқончилик учун етарли эмас ва ҳамма жойда ҳам экинларни суғоришда тоғлардан келтирадиган сувдан фойдаланилади. жунғория сойлигининг шимолий қисмини истисно қилгайда, бутун ғарбий хитой ички оқим ҳавзасига киради. жунғориянинг шимоли қора ирташ ҳавзасига қарайди, бу дарё ссср …
5
тармоқлар йўналишини доимий равишда ўзгартириб туради. шарқда торим кўнчадарё билан қўшилади ва қумларда йўқолиб кетади. 1942 йилгача лобнор кўлига қуйилар эди. торимнинг аҳоли ҳаёти учун қанчалик катта аҳамиятга эга эканлигини шу далиллар кўрсатадики, унинг ҳавзасида вайрон бўлган ва қум босиб кетган қишлоқлар, ҳатто бутун-бутун шаҳарларнинг қолдиқлари топилган, дарё бошқа томонга бурилиб кетган вақтда бу аҳоли пунктлари ундан узоқлашиб қолиб вайрон бўлган. торимнинг ҳозирги оқими бўйлаб воҳалар жойлашган, улар орасида энг каттаси ёркент воҳасидир. шарқий тяншандаги ўрмонлар. тяншань тоғларидан оқиб тушадиган дарёлардан или энг катта аҳамиятга эга. или шарқий тяншанда кенг тоғ оралиғи ботиғида оқади. бу ботиқда жуда катта ғулжа воҳаси жойлашган. тяншань тоғлари этагида тоғлардан сойликларга оқиб тушувчи ҳар ҳолда каттароқ барча дарё ва сойлар бўйида воҳалар бор. жунғория ва қашғарнинг марказий қисмларида бу дарё ва сойларнинг кўпчилиги қумлар орасида йўқолиб кетади. жунғориянинг шимолий қисмида жойлашган бир неча кўлни ҳисобга олмаганда, ҳамма кўллар океанга суви чиқмайдиган оқмас кўллардир. улар денгиз …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"шимолий-ғарбий хитой" haqida

1404131904_51278.doc шимолий-ғарбий хитой шимоли-ғарбий хитой ўлкаси жанубий монголия ва шимолий хитой ўлкасидан ғарб ва жануби-ғарбда жойлашган бўлиб, шимоли-ғарбда совет иттифоқи билан чегарадош, жанубда эса тибетнинг шимолидаги чеккадаги тоғ тизмаларига бориб тақалади. бу ерда асосий территорияни тоғ ва текислик чўллари эгаллаган бўлса ҳам, лекин ландшафтлар чўл ясси тоғликлардагига нисбатан бирмунча хилма-хилдир. шимоли-ғарбий хитойга шарқий тяншань тоғ системаси ва унга шимол ва жанубдан туташиб турган иккита сойлик жунғория ва қашқар (торим) сойликлари киради. шарқий тяншань ва шимоли-ғарбий хитойдаги бошқа тоғлар палеозой структураси зонасига киради. булар мезозойда пенепленлашган, неоген охирида ёрилишлар ва кучли палахсали ҳаракатлар рўй берган. жунғория ва қашқар сойликлари букил...

DOC format, 349,5 KB. "шимолий-ғарбий хитой"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: шимолий-ғарбий хитой DOC Bepul yuklash Telegram