шри ланка ороли

DOC 74,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1404132230_51301.doc шри ланка ороли шри ланка майдонига кўра (65,6 минг км2) осиёнинг бошқа оролларига нисбатан катта бўлмаса ҳам, табиий шароитининг ўзига хослигига қараб уни алоҳида табиий географик ўлка сифатида ажратиш мумкин. 101. шри ланкада балиқ овлаш. шри ланка ҳиндистон ярим ороли яқинида жойлашган бўлиб, ундан кенглиги 60 км ча бўлган полк бўғози орқали ажралган. ҳиндистон ярим ороли соҳилидаги пасттекислиқлар билан орол оралиғида одамато кўприги деб аталадиган саёзлик ва маржон рифларидан иборат кўтарма бор. бу кўтарма устидан бўғоздан паром орқали ўтадиган темир йўл ўтган. орол тузилиши жиҳатидан ҳиндистон ярим орблининг бир қисмидир. у қадимги кристалл жинслардан тузилган, пенепленлашган палахсанинг бир қисми бўлиб, жанубий қисми бир оз кўтарилган, шимол, шарқ еа ғарб томонлари чўккан, баъзи жойларини ёшроқ чўкиндилар қоплаб олган. оролнинг жанубий ярмида гнейс ва кварцитлардан тузилган марказий массив кўтарилиб туради. унинг ички қисмлари палахсали тоғлар ва платолардан иборат бўлиб, уларни чуқур водийлар ва сойликлар бир-биридан ажратиб туради. бу тоғлар орасида энг …
2
л графитга бой, графит марказий массивнинг ва жануби-шарқдаги пасттекисликларнинг қадимги метаморфик жинслари орасида жойлашган, шри ланканинг жанубий қисмидаги аллювиал жинсларда қимматбаҳо тошларнинг сочилма конлари бор. қирғоқ яқинида қадимдан марварид олинади. оролнинг катта қисми ҳиндистон ярим ороли каби субэкваториал иқлим минтақасида жойлашган. унинг жануби-ғарбий чеккаси эса экваториал иқлим минтақасига киради. бу ҳол денгиз сатҳидан катта баландликда ҳам бир хил юқори температура бўлишига олиб келади. текисликларда ўртача температура йил давомида +26° дан +28°с гача ўзгаради, фақат 2000 м га яқин баландликда ўртача ойлик температура +16°с гача пасаяди. ҳамма ерда ҳам температуранинг суткалик фарқлари йиллик фарқлардан анча катта бўлади. температура доим бир хил бўлган шароитда табиий ва маданий ўсимликларнинг жойлашишига асосан ёғинлар таъсир кўрсатади. ёғиннинг ёғиш режими ва йиллик миқдоридаги фарқлар оролнинг турли районларидаги ландшафтлар фарқини белгилайди. ёғинларнинг асосий қисми муссон .шамоллари-ёзги жануби-ғарбий ва қишки шимоли-шарқий муссонлар билан боғлиқ. шимоли-шарқий муссонлар бенгалия қўлтиғи устидан ўта-ётганида намга тўйинади. конвектив ёмғирлар ҳам катта аҳамиятга эга, …
3
қуруқ бўладиган қисқа давр қиш ойларига тўғри келади. шимол, шарқ ва жануби-шарқда ёғин анча кам (1000-1900 мм) тушади ва йилда икки давр-апрелдан сентябргача лавом этадиган қурғоқчил давр ва октябрдан мартгача давом этадиган сернам давр аниқ ифодаланган. шри ланканинг жануби-ғарбидан бошқа катта қисмида деҳқончилик суғоришга муҳтож, ерларни суғориш учун дарёлар сувидан кенг фойдаланилади. энг катта дарёлар марказий массивдан бошланиб, пасттекисликларга таралиб оқиб тушади. кўп дарёларнинг қуйилиш жойида лагуналарнинг дарё оқизиқлари билан тўлиши натижасида унумдор, ишлаш учун қулай пасттекисликлар ҳосил бўлган. муссон ёмғирлари вақтида соҳилдаги пасттекисликларни сув босади, лекин қурғоқчил вақтида нам танқислиги сезилади. қадим замонлардаёқ сув омборлари қурилган ва каналлар орқали далаларга сув чиқарилган. қенинги йилларда оролда эски ирригация шохобчаларини тиклаш ишлари амалга оширилмоқда ва янги гидроиншоотлар бунёд этилмоқда. қурғоқчил районларнинг ўсимлик қоплами билан сернам районлар ўсимлик қоплами ҳар хил. оролнинг шимоли-шарқий, шарқий ва жануби-шарқий қурғоқчил районлари тиканли бута чакалакзорлари, саванна типидаги ксерофил тропик ўрмонлар билан қопланган. бу районларда қадимдан сингал …
4
им ўсимликларидан бўлган чой етиштирилади. жануб ва ғарбдаги соҳиллар учун кокос пальмазорлари хосдир. кокос пальмазорлари шарқий соҳилнинг айрим районларида ҳам учрайди. тоғлар ёнбағирларининг баланд қисмларини ва кенг марказий массив платосини бўлиқ ўтлоқлар қоплаган, улар яхши яйловлар бўлиб хизмат қилади. орол ҳайвонот дунёси бой ва кўп жиҳатдан ҳиндистон ҳайвонот дунёсига ўхшайди. баъзи жойларда ёввойи филлар бор. ҳиндистондаги каби бу ерда ҳам уларни тутиб, оғир ишларда ишлашга ўргатишади. дарёлар бўйидаги тўқайларда ёввойи буйволлар ва тўнғизлар учрайди. шри ланка маймунларнинг кўплиги ва хилма-хиллиги жиҳатидан ҳиндистондан анча кейинда туради. бу ерда маймунларнинг бир неча тури бор. оролда кичик, силлиқ жунгли лора маймунларига ўхшаш лемурлар яшайди. йиртқичлардан ҳиндистон бўриси, қоплон, япалоқтумшуқ, айиқ ва виверра тарқалган. фауна таркибида чалатишлилар группаси вакиллари ҳам бор; булар ҳиндистон, ҳиндихитой ва зонд оролларида ҳам учрайдиган калтакесакларнинг уч туридир (manidae). кушлардан товуқлар оиласининг кўпдан-кўп вакиллари бор. булар орасида тождор товуқлар, оддий товус яшайди. чиройли ва ранг-баранг патли чумчуқлар, каккулар ва бошқалар …
5
шри ланка ороли - Page 5

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "шри ланка ороли"

1404132230_51301.doc шри ланка ороли шри ланка майдонига кўра (65,6 минг км2) осиёнинг бошқа оролларига нисбатан катта бўлмаса ҳам, табиий шароитининг ўзига хослигига қараб уни алоҳида табиий географик ўлка сифатида ажратиш мумкин. 101. шри ланкада балиқ овлаш. шри ланка ҳиндистон ярим ороли яқинида жойлашган бўлиб, ундан кенглиги 60 км ча бўлган полк бўғози орқали ажралган. ҳиндистон ярим ороли соҳилидаги пасттекислиқлар билан орол оралиғида одамато кўприги деб аталадиган саёзлик ва маржон рифларидан иборат кўтарма бор. бу кўтарма устидан бўғоздан паром орқали ўтадиган темир йўл ўтган. орол тузилиши жиҳатидан ҳиндистон ярим орблининг бир қисмидир. у қадимги кристалл жинслардан тузилган, пенепленлашган палахсанинг бир қисми бўлиб, жанубий қисми бир оз кўтарилган, шимол, шарқ еа ғарб томонл...

Формат DOC, 74,0 КБ. Чтобы скачать "шри ланка ороли", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: шри ланка ороли DOC Бесплатная загрузка Telegram