месопотамия

DOC 98,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404129986_51148.doc месопотамия месопотамия сўзи икки дарё оралиғи демакдир. бу табиий географик область дажла ва фрот дарёларининг ўрта ва қуйи оқимида бўлиб, деярли бутунлай ироқ территориясида жойлашган, жануби-шарқда эронга, шимоли-ғарбда сурияга кириб туради. текис рельеф, жанубда тропик чўл иқлимига ўтадиган қурғоқчил-субтропик иқлим, иккита катта транзит дарёнинг мавжудлиги бу ўлка табиатининг асосий хусусиятидир. месопотамия альп бурмаланиши минтақаси билан арабистон платформаси оралиғидаги чеккадаги букилма ўрнида вужудга келган. ер пўстининг букилиши, афтидан, мезозойда бошланиб, неогенга қадар давом этган. қадимгироқ жинслар месопотамиянинг фақат чеккаларида ер юзасига чиқади, ички қисмлари палеоген ва неогеннинг қумтош ҳамда оҳактошлари билан, дажла ҳамда фротнинг тўртламчи давр аллювиал ётқизиқлари билан тўлган. бу барча чўкинди жинс қатламларининг умумий қалинлиги бир нсча минг метрга етади. рельефда иккита баландлик юза ажралиб туради, бу юзалар бир-биридан аниқ ифодаланган зинапоялар орқали ажралган. месопотамиянинг арманистон тоғлиги ва сурия чўлига туташиб турган шимоли-шарқий қисмижазира платосининг ер юзаси ясси ёки баъзи жойда сертепа, дарёлар айрим қисмларга оўлиб-бўлиб юборган, баландлиги …
2
оотлари сув остида қолиб кетди. месопотамиянинг ҳозирги соҳили жуда ёш ва унда яқинда бўлиб ўтган тектоник ҳаракатлар излари сақланиб қолган. шот-тул-арабнинг дельта текислигини дарёларнинг кўп тармоқлари кесиб ўтиб, қўлтиққа қуйилиш жойида яқинда бўлиб ўтган чўкиш натижасида вужудга келган турли хил катталикдаги эстуарийлар билан тугайди. соҳилдаги пасттекисликни турли жойларда тўсиқ дамбалар ва улар ёнида суғорув каналлари кесиб ўтган. 77. месопотамияда туялар подаси (п. е. лукомский фотоси). месопотамия жуда катта нефть запасига эга. у жанубий эрондаги пасттекисликни, форс қўлтиғи соҳилларини ва арабистон ярим оролини ҳам ўз ичига олган жуда катта нефтли зонага киради. нефть мезозой ва палеогеннинг кристалл заминни қоплаб ётувчи ва ясси гумбазсимон бурмалар ҳосил қилувчи денгиз ётқизиқларида жойлашган. нефть қазиб чиқазиладиган асосий районлар ироқ территориясида юқори месопотамияда мосул ва киркўк шаҳарлари яқинида, қуйи месопотамияда басра шаҳри яқинида ва пасттекисликнинг эронга қарашли қисмида (хузистон) жойлашган.ёзда месопотамия устида азор максимумининг шарқий чеккасидан шимоли-ғарбий шамоллар олиб келадиган тропик ҳаво ҳукмронлик қилади. қишда юқори …
3
и + 30°с дан ортиқ, энг юқори температура +45-55°с гача чиқади. энг салқин ойларнинг ўртача температураси шимолдан жануб томонга +7° дан +10°стача ўзгаради, шу билан бирга қишда шимолдан антициклонлар кириб келганда месопотамияда температура кескин пасайиб кетадиган вақтлар ҳам бўлади. юқори месопотамия платосида бундай ҳодисалар жанубдагига қараганда тез-тез бўлиб туради. қирларда-10-15°с гача совуқ бўлади, қор ёғади, баъзан қор анча узоқ вақт эримай ётади. жанубий районларда ҳеч қачон температура-5°с дан паст тушмайди, қор аҳён-аҳёнда ёғади ва ҳеч вақт узоқ ётмайди. месопотамияни шимоли-ғарбдан жануби-шарқка томон, иккита қудратли дарё кесиб ўтиб, қуйилиш жойидан 195 км масофада қўшилиб, бир дарё бўлиб оқади. месопотамияда дажла ва фрот дарёларининг доимий оқиб туришига сабаб бу дарёлар бошланадиган арманистон тоғлигида қорларнинг эриб туришидир. бу дарёлар илгаригидаги каби ҳозир ҳам месопотамия аҳолиси ҳаётида жуда катта аҳамиятга эгадир. бу дарёлар бўйида қадимий давлатлар вужудга келган, улар аҳолиси оби-кор деҳқончилик билан шуғулланган. дажла ва фрот дарёлари арманистон тоғлигидан чиққандан кейин юқори месопотамияда …
4
ининг сув сарфи кузги энг кам сувликка нисбатан 10 баробар, фротники эса 7 ҳиссадан ортиқ кўпаяди. ёз ва кузда сув сарфининг камайиши сира ҳам ёғин ёғмаган ҳолда буғланишнинг кучайиб кетишига боғлиқдир. қишда ёмғир ёғиши туфайли дарёларда сув сатҳи яна кўтариади. қишки максимум аста-секин кучайиб бориб, баҳорги тўлин сувликка уланиб кетади. шоттул-араб ҳавзасида ҳар йили баҳорги ёмғирлар ва қор эриши сабабли тошқинлар бўлиб туради. қуйи оқимда тошқинларга қалқима тўлқинлар ҳам сабаб бўлади.сув қалқиши вақтида унинг сатҳи бир неча метрга кўтарилади. фротнинг қуйи оқими ва шоттул-арабнинг юқори оқими бўйича шумер деган жой бор. бу ерни ҳар йили баҳор кезлари сув босади, унинг бир қисми кўлдан иборат бўлиб, у йил бўйи қуриб қолмайди. ҳар йили бўлиб турадиган тошқинлар ландшафтларнингтаркиб топишида катта роль ўйнайди ва аҳоли ҳаётида акс этади: табиий ҳамда маданий ўсимликлар сув босмайдиган ерлардагига нисбатан бой; аҳоли деҳқончиликдан ташқари балиқ овлаш билан ҳам шуғулланади.уйларини қамишдан қуради. 78. месопотамиядаги хурмозор (п. е. лукомский …
5
рли белгисидир. - қуйи месопотамиянинг табиий ва сунъий суғорилмайдиган районлари тошлоқ ва қумли чўллардан иборат. бу ерлардаги бўз ва шўрхок тупроқларда бута ҳамда ўт ўсимликлари ўсади. кўпроқ ёғин тушадиган юқори месопотамия учун чала чўллар хосдир. баҳорда бу ерда эфемерлар ранг-баранг гуллайди, йилнинг бошқа вақтида эса ландшафтда қуриб қолган ўтлар ва тиканли буталар ҳукмронлик қилади. қирларнинг ёнбағирларида якка-якка дарахтлар ва буталар (дуб, писта ва бошқалар) учрайди. деҳқончилик билан қирларнинг этакларидаги суғорилмайдиган ерларда ва суғориладиган дарё водийларида шуғулланилади. донли экинлар кўпчиликни ташкил этади. қуруқ сув-айирғич ерларда ярим кўчманчи чорвачилик ривожланган. месопотамияда 30- йиллардан бошлаб пайдо бўлган нефть миноралари, нефть тозалайдиган заводларнинг трубалари юқори месопотамия, хузистон, ёки қувайт чўлларида ўзига хос ландшафт манзарасини вужудга келтирган. еввойи ҳайвонлари қўшни ўлкалар ҳайвонларига ўхшайди. дарёлар бўйидаги сув босадиган тўқайлар сув қушларининг кўплиги билан кишини ҳайратда қолдиради. бундай жойларда тўнғиз ҳам яшайди. очиқ чўл жойларда кемирувчилар, судралиб юрувчилар, бўғимоёқлилар кўп. йирик сутэмизувчилардан ғизол, ёввойи эшак, чиябўри, сиртлон, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"месопотамия" haqida

1404129986_51148.doc месопотамия месопотамия сўзи икки дарё оралиғи демакдир. бу табиий географик область дажла ва фрот дарёларининг ўрта ва қуйи оқимида бўлиб, деярли бутунлай ироқ территориясида жойлашган, жануби-шарқда эронга, шимоли-ғарбда сурияга кириб туради. текис рельеф, жанубда тропик чўл иқлимига ўтадиган қурғоқчил-субтропик иқлим, иккита катта транзит дарёнинг мавжудлиги бу ўлка табиатининг асосий хусусиятидир. месопотамия альп бурмаланиши минтақаси билан арабистон платформаси оралиғидаги чеккадаги букилма ўрнида вужудга келган. ер пўстининг букилиши, афтидан, мезозойда бошланиб, неогенга қадар давом этган. қадимгироқ жинслар месопотамиянинг фақат чеккаларида ер юзасига чиқади, ички қисмлари палеоген ва неогеннинг қумтош ҳамда оҳактошлари билан, дажла ҳамда фротнинг тўртламчи да...

DOC format, 98,0 KB. "месопотамия"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: месопотамия DOC Bepul yuklash Telegram