евросиё қирғоқлари яқинидаги океанлар

DOC 2,6 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404128168_51040.doc евросиё қирғоқлари яқинидаги океанлар евросиёни ғарб ва жануби-ғарбдан атлантика океани ва унинг денгизлари ўраб туради. бу океаниинг евросиёга бвосита туташиб турувчи шимоли-шарқий қисми ўрта атлантика тизмасидан шарқда ғарбий европа сув ости сойлигидан иборат; унинг энг чуқур жойи 6000 м дан ортади. бу сойлик тубида океан тйпидаги ер пўсти жойлашган. материк ёнбағрининг тик кўтарилган қисми сув ости сойлигининг материк саёзлигига ўтувчи жойидан иборат бўлиб, у европанинг ғарбий қирғоқлари яқинида айниқса кенгдир. худди шу жойда бискай қўлтиғининг шимоли-шарқий қисми атрофи, ярим берк шимолий денгиз ва ирландия денгизи, қуруқлик ўртасида жойлашган балтика денгизи ҳамда уларни бир-бири билан ва океан билан туташтирувчи бўғозлар жойлашган. материк саёзлигида британия ороллари бор. жануброқда материк саёзлиги торайиб, океан чуқурликлари европанинг жануби-ғарбий ва жанубий қирғоқларига деярли бевосита келиб туташади. эни атиги 14 км ли тор гибралтар бўғози атлантика океанини ўрта денгиз билан туташтиради. ўрта денгиз бир қанча чуқур сув ости сойликларидан иборат бўлиб, уни денгиз туби баландликлари, ярим …
2
ик ороллари шпицберген, франц-иосиф ери ва бошқалар жойлашган. баъзи ороллар 80° ш. к. дан шимолдадир. шимолий муз океанини тинч океандан сув ости баландликлари ажратиб туради, бу баландликлар устида чуқурлиги 50 м гача бўлган беринг бўғози жойлашган.евросиё ғарбий қисми табиий шароити қарор топишининг энг муҳим омилларидан бири-атлантика океанининг шимолий қисмидаги ва шимолий муз океанининг жануби-ғарбий қисмидаги илиқ денгиз оқимлари системасидир. бу оқимлар мексика қўлтиғидан оқиб чиқувчи гольфстрим билан бошланади. гольфстрим очиқ океанда 40° ш. к. билан 50° ғ. у. яқинида тугаб, бир қанча тармоқларга бўлиниб кетади. икки тармоғи жануб ва жануби-шарққа томон бурилади; энг кучли тармоғи эса, шимоли-шарққа бурилиб, шимолий атлантика ёки гольфстрим дрейфи номини олади ва европа қирғоқларига етиб келади. шимолий атлантика оқими 50° ш. к. билан 20° ғ. у. яқинида, ўз навбатида, уч тармоққа бўлинади: жанубий тармоғи бискай қўлтиғига кириб боради, шимолий тармоғи исландиянинг жанубий ва ғарбий қирғоқларига томон йўналади (ирмингер оқими), асосий тармоғи эса, шимоли-шарққа-британия ороллари ва скандинавия …
3
аландлиги ва намлигининг катталиги билан характерланади. температуранинг қишки аномалияси скандинавиянинг шимолий қирғоқлари яқинида 20°с дал ортади, шимолий европанинг то баренц денгизининг жануби-ғарбий қисмигача бўлган ҳирғоқ бўйи сувларида сузиб юрувчи музлар бўлмайди ва шимолий портлар яқинида сув музламайди. сузиб юрувчи музлар (бундай музлар энг кўп тарқалган даврда) фақат исландия оролидан шимолда норвегия денгизининг шимоли-шарқий қисмида ва шпицберген атрофларида анча кўп бўлади ва улар кема қатновини қийинлаштиради. шимолий муз океани қолган қисмининг режими унинг қутбёнида жойлашганлигига, шунингдек, атлантика ва тинч океанларнинг чуқурдаги сувларидан сувости остоналари билая тўсилиб қолганлигига боғлиқ. шу сабабли океаниинг 600 м дан чуқур жойларидаги сув совуқ (-0° дан-1°с гача) бўлади. атлантикадан кириб келувчи илиқ оқимлар баренц денгизида тугайди. океаниинг кўп қисми ёзда ва қишда сузиб юрувчи музликлар билан қопланади. унинг юзасида йил бўйи совуқ ҳавомассалари ҳосил бўлади, бу ҳаво массаларининг хусусиятлари континентал арктика ҳаво массаларидан кам фарқ қилади. евросиёнинг шарқий қирғоқларини тинч океан сувлари ювиб туради; бу океан бутун …
4
андезит лавалари қуйиладиган зона билан базальтлар тарқалган районни бир-бирида ажратиб турувчи андезитли чегарага тўғри келади. геосинклинал минтақадаги океан таги рельефи мураккаблиги билан ха.рактерланади: бу ерда кенг материк саёзлиги ороллар ёйи ва сув ости тизмалари ёни бўйлаб чўзилган тектоник чўкмалар ҳамда жуда чуқур новлар системаси билан алмашинади. дунё океани тагининг энг чуқур жойлари мана шу новлар билан боғлиқ: курил-камчатка чўкмасининг чуқурлиги-10542 м, ер, шаридаги энг чуқур мариана чўкмасининг чуқурлиги 11034 м, филиппин чўкмаси- 10265 м. ороллардаги тоғларнинг баландлиги 2-3 минг м ва ундан ҳам ортиқ. ороллар ёйи орасида жойлашган сувости тектоник сойликларининг чуқурлиги 4-6 минг м (япон денгизи-4036 м, жанубий хитой денгизи-4400 м, филиппин сойлиги-6363 м). тинч океаниинг ғарбий қисмидаги оқимларнинг мураккаб системаси евросиё шарқий қисмлари иқлимининг шаклланишига анча таъсир кўрсатади. ҳариккала ярим шарнинг пассатлар зонасида шарқдан ғарбга томон пассат оқимлари (экваториал оқимлар) ҳаракат қилади. булар орасида ғарбдан шарққа томон экваториал қарши оқим ўтади. шимолий пассат оқими (экваториал оқим) филиппин ороллари …
5
он шамоллари эсган вақтда, айниқса кескин намоён булади. қуросиво япониянинг жанубий қирғоқлари яқинида йўналишини тез-тез ўзгартириб меандралар ҳосил қилади. куросиво ва шимолий тинч океан оқимлари гольфстрим ҳамда шимолий атлантика оқимларига ўхшайди, бироқ улар кучсизроқ ва суви ҳам салқинроқдир. совуқ курил (ойясиво) оқими беринг денгизида ҳосил бўлади ва аввал камчатка, сўнгра эса курил оқими номи билан жанубга йўналади. қишда бу оқимни охота денгизидан келувчи совуқ сувлар янада кучайтиради. хонсю оролининг жануби-шарқий этакларида курил оқими чуқурга тушиб кетади. бу оқим евросиёнинг шимоли-шарқий қисми иқлимига (то япониянинг шимолий қисмигача) кучли таъсир кўрсатиб, ёз температурасининг пасайишига сабаб бўлади. унинг қалинлиги беринг ва охота денгизларида қишнинг қанчалик совуқ келишига қараб, йилдан-йилга кескин ўзгариб туради. курил ороллари ва хоккайдо ороли райони тинч океаниинг шимолий қисмидаги қишда музлайдиган районлардан биридир. умуман эса, тинч океаниинг бу қисми бошқа океанларнинг шу географик кенгликдаги жойларига қараганда анча илиқдир. бунинг сабаби шуки, тинч океан тропик минтақада жуда кенгдир, бунинг устига, беринг …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"евросиё қирғоқлари яқинидаги океанлар" haqida

1404128168_51040.doc евросиё қирғоқлари яқинидаги океанлар евросиёни ғарб ва жануби-ғарбдан атлантика океани ва унинг денгизлари ўраб туради. бу океаниинг евросиёга бвосита туташиб турувчи шимоли-шарқий қисми ўрта атлантика тизмасидан шарқда ғарбий европа сув ости сойлигидан иборат; унинг энг чуқур жойи 6000 м дан ортади. бу сойлик тубида океан тйпидаги ер пўсти жойлашган. материк ёнбағрининг тик кўтарилган қисми сув ости сойлигининг материк саёзлигига ўтувчи жойидан иборат бўлиб, у европанинг ғарбий қирғоқлари яқинида айниқса кенгдир. худди шу жойда бискай қўлтиғининг шимоли-шарқий қисми атрофи, ярим берк шимолий денгиз ва ирландия денгизи, қуруқлик ўртасида жойлашган балтика денгизи ҳамда уларни бир-бири билан ва океан билан туташтирувчи бўғозлар жойлашган. материк саёзлигида британия ор...

DOC format, 2,6 MB. "евросиё қирғоқлари яқинидаги океанлар"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.