одам пайдо булиши

DOC 267,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1404130118_51157.doc одам ҳозирги одам бир вақтлар дастлаб африкада пайдо бўлган бўлса керак, деб ҳисоблайдилар. континент табиатининг кўпгина хусусиятлари шундай фикр юритишга асос беради. африкада яшайдиган ҳозирги замон одамсимон маймунлари- шимпанзе ва гориллалар бошқа антропоидларга нисбатан ҳозирги одамга хос бўлган биологик йелгиларга айниқса бой. шунингдек, африкадан ҳозирги замон одамсимон маймунлари билан бир оилани (ponguidae) ташкил этган одамсимон маймунларларнинг бир неча шаклдаги қазилма қолдиқлари топилган. бундан ташқари, бошқа одамсимон барча маймунларга нисбатан одамга кўпроқ ўхшаш бўлган антропоидларнинг қазилма формалари ҳам шу қитъадан топилган. австралопитеклар ана шулардир. кўпчилик антропологлар австралопитекларни понгидгарга эмас, балки гоминидларга, яъни одам ҳам кирадиган оилага киритадилар. австралопитекларнинг қолдиқлари жанубий ва шарқий африканинг виллафранк ётқизиқларидан топилга, бу ётқизиқларни кўпчилик тадқиқотчилар антропогенга (эоплейстоценга) киритадилар. материкнинг шарқида австралопитеклариинг суяклари билан бирга қўпол равишда тошга йўнилган из қолдиқлари топилган. узоқ вақт давомида австралопитекларни антропоидлар билан одам орасидаги энг сўнгги звено, яъни одамнинг бевосита аждодлари деб ҳисоблаб келганлар. бироқ, 1959 йилда л. лики томонидан …
2
тропларининг қолдиқлари, улар билан бир сатҳда эса австралопитекларнинг қолдиқлари топилди. таркибида ното habilis бўлган қуйи қатламнинг абсолют ёши тахминан 1,8 миллион йил, архантропнинг ёши тахминан 490 минг йил. ното hobilis (презинжантроп) ва зинжантроп (австралопитеклар) қолдиқларининг ўзаро ҳолати илгарилари энг қадимги одамларнинг бевосита аждодлари деб ҳисоблаб келинган австролопитеклар аслида узоқ вақт давомида виллафранк билан плейстоцен ўрталари орасида яшаган қазилма гоминидларнинг нопрогрессив тармоғини ҳосил қилган, дейишга асос беради. бу тармоқ бора-бора тугаб қолган. шу тармоқ билан бир вақтда ва ҳатто ундан олдинроқ прогрессив форма-ирезинжантроп яшаган. эҳтимол, ана шу форма энг қадимги одамларнинг бевосита аждоди бўлса керак. агар шундай бўлса, шубҳасиз, презинжантропнинг ватанишарқий африка-одамнинг дастлабки ватани бўлган деган фикр тўғри бўлиб чиқади, яқинда р. лики рудольф кўли атрофларидан ёши 2,7 миллион йилга тенг одамнинг аждодлари қолдиғини топди. бу топилма ното зотининг ёшини янада қадимий эканлигини кўрсатади. архантропларнинг қолдиқлари, яъни дастлабки тараққиёт босқичидаги ҳақиқий одамларнинг қолдиқлари олдувайдан ташқари, африканинг шимолидан, жазоирдан топилди. шимолий африка …
3
дий маданият вакиллари ҳисобланган. ҳозирги типдаги одам африка территориясида охирги, гемблий плювиал даврида пайдо бўлган. бу давр ер шарининг шимолий районларидаги сўнгги музлик даври охирларига тахминан тўғри келган. бу билан боғлиқ бўлган маданиятлар жуда ўзига хос бўлган ва кичик территорияда тарқалган. 128. судандаги қишлоқ майдонида материкнинг турли районларида топилган ҳозирги типдаги қазилма одамларнинг қолдиқлари ирқий жиҳатдан бир-биридан анча фарқ қилган. африкада ҳозирги вақтда мавжуд бўлган асосий ирқлар афтидан, юқори палеолит давридаёқ таркиб топа бошлаган бўлса керак. ирқларнинг кейинчалик фарқ қилиши неолит давомида рўй берган. суяк қолдиқларига қараганда, шимолий африкада қадимги европеоид типи, жанубий африкада боскоп типи, ҳозирги бушменлар ва готтентотларнинг аждоди яшаган. африканинг ғарбида саҳрои кабирдан жануброқда чинакам негроид (негр) типи таркиб топган. неолит даври давр. мида, афтидан эфиопия контакт (оралиқ) ирқи вужудга келгай конго ҳавзасидаги экваториал ўрмонларда африка пигмейлари (негрилл) ирқи таркиб топган. шимолий африканинг ҳозирги туб аҳолиси деярли бутун саҳрои кабир билан биргаликда жанубий европеоид (ўрта денгиз бўйи) …
4
тоси). материкнинг саҳрои кабирдан жануброқдаги катта қисмида, қизил денгиз атрофидаги районлар ҳамда сомали ярим оролини истисно қилганда, катта экваториал ирқнинг африка тармоғига кирадиган халқлар яшайди. бу ирқтаркибида иккинчи тартибдаги учта ирқ: ҳақиқий негр (негроид) ирқи, негрилл ирқи ва бушмен (койсан) ирқи ажралиб туради. ҳақиқий негр ирқи хусусиятлари нигер ва конго ҳавзалари аҳолисида айниқса яққол сезилади. бу халқларнингтериси қоп-қора, сочлари жингалак, прогнатизм (бош суяги олдинга туртиб чиқиш) жуда яққол сезилади, бурун катаклари катта, лаблари чуччайган, бош суяклари долихокефальмезокефаль шаклидадир. уз ареалининг бошқа районларида негроидлар ана шу классик аломатлардан фарқ қилади. масалан, жануби-шарқий африкада баъзи бир халқларда тери ранги анча оқиш, юқори нил ва сенегал халқлари териси эса,аксинча, деярли қора;турли халқларда прогнатизм турлича ифодаланган. одамларнинг бўйлари ҳам турлича. нил ҳавзасида яшайдиганлар айниқса баланд бўйли бўлади. жанубий европоидлар ва негроидлар ареалларининг чегараларида эрта неолитдаёқ контакт (оралиқ) ирқ группалари таркиб топа бошлаган. эфиопия ирқи ана шулардандир. бу ирққа эфиопия, сомали ва уларга қўшни районларнинг …
5
а кичик-кичик группа бўлиб яшайдилар. уларнинг ўртача бўйи 141-142 см, энг узуни 150 см бўлади. терисининг ранги умуман типик негроидларга нисбатан оқишроқ, сочи жингалак, бурни кенг, қаншари паст, оғзи кенг, лаби юпқа, негроидлардагига нисбатан юзи сертук. пигмейлар бир жиҳатдан негрларга ўхшайдиган хусусиятларга эга бўлса, иккинчи томондан, улардан анча фарқ қиладиган хусусиятларга эга. ана шунга асослайдб, бу иккала ирқ бир аждоддан тарқалган дейиш мумкин. пигмейларнинг бошқа барча ирқлардан фарқ қиладиган антропологик хусусиятлари, афтидан, неолит даврида экваториал ўрмонларнинг ўзига хос табиий муҳит шароити таъсирида пайдо бўлган, чунки пигмейлар ўрмонларда яшайди, уларнинг бутун турмуш тарзи ана шу экваториал ўрмонлар билан боғланган. африканинг жануби-ғарбида европалик босқинчилар томонидан деярли қириб юборилган икки халқ-бушменлар ва готтентотларнинг қолдиқлари учрайди. бу иккала халқ баъзи бир умумий антропологик белгиларига кўра бир ирққа-койсан ёки жанубий африка ирқига, ёйинки ирқ группасига киритилади. бу ирқ ҳам бошқа қора танли африкаликлар билан умумий бўлган аломатларга эга (бурнининг кенглиги. сочининг жингалаклиги); баъзи бир аломатлари …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "одам пайдо булиши"

1404130118_51157.doc одам ҳозирги одам бир вақтлар дастлаб африкада пайдо бўлган бўлса керак, деб ҳисоблайдилар. континент табиатининг кўпгина хусусиятлари шундай фикр юритишга асос беради. африкада яшайдиган ҳозирги замон одамсимон маймунлари- шимпанзе ва гориллалар бошқа антропоидларга нисбатан ҳозирги одамга хос бўлган биологик йелгиларга айниқса бой. шунингдек, африкадан ҳозирги замон одамсимон маймунлари билан бир оилани (ponguidae) ташкил этган одамсимон маймунларларнинг бир неча шаклдаги қазилма қолдиқлари топилган. бундан ташқари, бошқа одамсимон барча маймунларга нисбатан одамга кўпроқ ўхшаш бўлган антропоидларнинг қазилма формалари ҳам шу қитъадан топилган. австралопитеклар ана шулардир. кўпчилик антропологлар австралопитекларни понгидгарга эмас, балки гоминидларга, яъни одам ҳам...

Формат DOC, 267,0 КБ. Чтобы скачать "одам пайдо булиши", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: одам пайдо булиши DOC Бесплатная загрузка Telegram