альп тоғларидаги ўрмоннинг юқори чегараси

DOC 40,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (4 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404126048_50916.doc альп тоғларидаги ўрмоннинг юқори чегараси тоғ олдидаги альп платосида подзол тупроқлар тарқалган; унинг шарқий қисмида ўрмон ўсимликлари ғарбий қисмидагига қараганда яхшироқ сақланган. швейцария ясси тоғлигига қараганда аҳолнси сийракроқ бўлган бавария ясси тоғлигида баргли ва аралаш ўрмонлар бор, улар оралиғида торфли ботқоқликлар жонлашган. анчагина ерлар ҳайдалган. йирик кўлларнинг кўплиги ва шимол томондан юра тоғлари билан тўсилганлиги туфайли иқлими илиқроқ бўлган швейцария ясси тоғлигида табиий тупроқ-ўсимлик қопламида қўнғир тупроқли дуб-бук ўрмонлари кўпчиликни ташкил этади. лекин бу ерда табиий ландшафт ҳеч бир ерда деярли сақланмаган. ясси тоғликда аҳоли зич ўрнашган-швейцариянинг деярли барча аҳолиси шу ерда жойлашган. ясси тоғлик ер юзасининг катта қисмини оуғдойзорлар, экилган бўлиқ ўтлоқлар, мевали боғлар эгаллаган. иссиқсеварроқ ўсимликлар, чунончи, ток кўллар бўйида ўстирилади. юра тоғлари ёнбағирларини бук ўрмонлари қоплаган. водийлар аҳоли пунктлари ва ишланадиган ерлар билан банд. тоғ тепаларшшнг кўп қисми ёзги яйловлар бўлиб хизмат қиладиган ажойиб ўтлоқлардан иборат. падан пасттекислигининг табиий ўсимликлари-ўрмон қўнғир тупроқларида ўсувчи бук ўрмонлари бутунлай …
2
оғлари мўътадил минтақанинг океан ёни сектори баландлик минтақаланиши учун классик мисол бўлади. альп тоғларининг қуйи минтақаси, тахминан 1000 м баландгиккача иқлими ва ўсимлик қопламига кўра жуда ранг-баранг, унинг табиий шароити қўшйи текисликлар табиий шароитигаўхшаб кетади. жанубда ўрта денгиз бўйининг таъсирй сезилиб туради ва бу ерда тупроқ ҳамда ўсимликларнинг субтропик типларини учратиш мумкин. ғарбда ёнбағирлар бўйлаб қўнғир ўрмон тупроқларида ўсувчи дуб, каштан ва бук ўрмонлари, шимолда подзол тупроқларда иссиқликни камроқ талаб қилувчи аралаш ўрмонлар юқорига кўтарилиб чиқади, шарқда альп тоғларига ўрмондашт тақалиб келади. аҳоли энг кўп яшайдиган ва табиий ўсимлик қоплами анчагина ўзгарган бу қуйи минтақа альп тоғларининг маданий минтақаси деб аталади. тоғларнинг баланд қисмларида иқлим шароити анча бир хил. тахминан 1800-2200 м баландликкача қўнғир ва подзол тупроқларда ўсувчи ўрмонлар минтақаси жойлашган, минтақада температура ўртача ва ёғин мўл тушади. ўрмонлардаги дарахт турлари баландликка қараб, шунингдек, жойлашган ўрни ҳамда ёнбағирлар экспозициясига қараб ўзгаради. сернам жойларда, соя-салқин шимолий ёнбағирларда кўпинча ель аралашган бук …
3
ар бўлиқ ҳамда гўзал бўлиб ўсади. шунингдек, ер бағирлаб ўсувчи ёки пакана бутазорлар ҳам кўп тарқалган. булар орасида тўқ қизил гулли рододендрон (rhododendron ferrugineum), шохшаббалари ер бағирлаб тарқалган арча ва қарағай энг кўп учрайди. 2500-3000 м баландгача бўлган альп минтақаси учун дарахт ўсимликларининг бутунлай йўқлиги, пастак, сийрак тарқалган, гуллари очиқ, ранг-баранг, яъни гилам (матта) ҳосил қилувчи кўп йиллик ўтлар, ботқоқликларнинг кўплиги характерлидир. бу минтақадан аста-секин доимий қор ва музликлар минтақасига ўтиб кетилади. бу ерда қорнинг шундоққина ёнида альп тоғлари флорасининг типик вакили бўлган паст бўйли кумушсимон эдельвейсни (jeontopodium al-pinum) учратиш мумкин. альп тоғларида аҳоли зич жойлашган қўшни ўлкаларга қараганда ёввойи ҳайвонлар кўп. бу гап айниқса тоғ тизмаларига хосдир, бу ерларда текислик ва паст тоғли районлардан кишилар томонидан сиқиб чиқарилган кўп ҳайвонлар ўзларига бошпана топган. альп тоғларининг кўп ҳайвонлари қишни ўрмон минтақасида ўтказиб, ёзда баланд тоғ ўтлоқларига чиқиб кетади; баъзи ҳайвонлар ўтроқ бўлиб, ўзи яшайдиган минтақадан чиқиб кетмайди. серна ва тоғ …
4
ан-кўп туристлар, овчилар, спортчилар атроф-муҳитни ифлослантиради, биоценоз мувозанатини бузади. альп тоғлари ўлкаси мамлакатларида табиий ландшафтларни муҳофаза қилиш, ўрмонларни ва ҳайвонот дунёсини тиклаш юзасидан муҳим тадбирлар амалга оширилмоқда. қўриқхоналар ташкил этилган, булардан энг каттаси италиядаги гран-парадизо қўриқхонасидир.

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"альп тоғларидаги ўрмоннинг юқори чегараси" haqida

1404126048_50916.doc альп тоғларидаги ўрмоннинг юқори чегараси тоғ олдидаги альп платосида подзол тупроқлар тарқалган; унинг шарқий қисмида ўрмон ўсимликлари ғарбий қисмидагига қараганда яхшироқ сақланган. швейцария ясси тоғлигига қараганда аҳолнси сийракроқ бўлган бавария ясси тоғлигида баргли ва аралаш ўрмонлар бор, улар оралиғида торфли ботқоқликлар жонлашган. анчагина ерлар ҳайдалган. йирик кўлларнинг кўплиги ва шимол томондан юра тоғлари билан тўсилганлиги туфайли иқлими илиқроқ бўлган швейцария ясси тоғлигида табиий тупроқ-ўсимлик қопламида қўнғир тупроқли дуб-бук ўрмонлари кўпчиликни ташкил этади. лекин бу ерда табиий ландшафт ҳеч бир ерда деярли сақланмаган. ясси тоғликда аҳоли зич ўрнашган-швейцариянинг деярли барча аҳолиси шу ерда жойлашган. ясси тоғлик ер юзасининг катта қисмини...

DOC format, 40,0 KB. "альп тоғларидаги ўрмоннинг юқори чегараси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.