альп тоғларидаги рона музлиги

DOC 74,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404126007_50913.doc альп тоғларидаги рона музлиги осиё тоғларининг ҳозирги музланиши анча катта, лекин бу тоғларнинг баландлигига қараганда бундан ҳам катта бўлиши мумкин эди. энг баланд тоғлар материкнинг ички районларида қад кўтарган бўлиб, иқлтшнинг кескин континенталлиги ва йиллик ёғин миқдорининг камлиги билан характерланади; шу са-бабли қор чизиғи ва музликларнинг пастки чеккаси анча баландда.ётади. қор чизиғининг баландлиги қорақурум ва куньлунда 5000-5500 м, ҳимолай- тоғларида 4500-5000 м. музликлар 4000 м дан пастга тушмайди. қорақурум-баъзи музликларининг узунлиги 60 км га етади; ҳимолай тоғлари жанубий ёнбағридаги музликларнинг максимал узунлиги-26 км. шарқий тяншанда қор чизиғининг баландлиги 3700 м ва энг катта музликнинг узунлиги 40 км. шундай қилиб, музликлардан тўйинувчи дарёлар типи ев- росиёнинг табиий шароити турлича бўлган кўплаб районлари учун характерлидир. музлик ва қорларнинг эришидан тўйинувчи дарёлар катта аҳамиятга эгадир. европа мамлакатларида уларнинг энергетика ресурсларидан фойдаланилади, осиёнинг қурғоқчил районларида эса бу дарёларнинг суғоришда аҳамияти жуда каттадир. материкнинг турли тўйиниш манбаига эга бўлган режими мураккаб ва халқ хўжалигида …
2
тоғларидан оқиб тушади ва музликлардан тўйинади. юқори дунайнинг оқим режими хусусиятларини бу ирмоқлари белгилайди; дунайнинг бу қисми ҳақиқий альп типидаги дарёлар хусусиятларига эга бўлиб, сув сарфи ёзнинг биринчи ярмидан энг кўпаяди. альп тоғларида дарёларнинг ёзги тўлиб оқиши қуйи оқимларига ҳам ёйилади ва ўрта оқимида бир оз юмшаган ҳолда йил бўйи сезилади. дунайнинг ўрта оқими вена шаҳридан бошланади. дунай дарёси ўрта дунай пасттекислигини аввал географик кенглик бўйлаб, сўнгра эса меридионал йўналишда кесиб ўтар экан, унга альц тоғларидан (раба, мур ирмоғи билан драва, сава) ва карпат тоғларидан (нитра, грон ва дунайнинг энг йирик ирмоғитиса) энг йирик ирмоқлари келиб қуйилади. дунай ўрта оқими режимининг хусусиятлари ўрта дунай пасттекислигининг континентал иқлим шароити ва дарё юқори оқимининг режими билан белгиланади. пасттекисликда қишда ҳаво совуқ бўлиб туради ва қор ёғади, ёз, айниқса унинг иккинчи ярми иссиқ кеади. дунай ҳар- йили қисқа вақт бўлсада, ҳар ҳолда қиш ойларида музлайди. баҳорда қорлар эригач сув сатҳи энг баланд кўтарилади. …
3
ар гирло деб аталади. фақат ўрта ўзак, яъни сулин гирлосидагина кема қатнай олади. қолган иккитасида кўплаб саёзликлар ва қум марзалари борлигидан кема қатнай олмайди. дунайда ульма шаҳригача, яъни деярли бошдан-оёқ кема қатнайди. у катта транспорт аҳамиятига эга, чунки хорижий европанинг ички қисмларида жойлашган мамлакатлар бу дарё орқали қора денгизга чиқа олади. дунай сув йўлида ўзанни ўзгартириш, тўғрилаш, тозалаш ва фарватерни чуқурлаштириш юзасидан катта ишлар олиб борилмоқда. дунай ҳавзаси дарёлари энергетикада катта аҳамиятга эгадир. рейн-хорижий европанинг энг йирик дарёларидан биридир. унинг узунлиги, бош ирмоғининг қуйилишидан бошлаб ҳисоблаганда-1320 км, майдони маас дарёсининг ҳавзаси билан бирга 251800 км2. ўртача йиллик оқими қуйи оқимида 2500 м3/сек. ra тенг. рейн альп тоғларида 2000 м баландликда иккита тоғ дарёсининг қўшилишидан бошланади. рейн водийси тоғли қисмида тор, зинапоясимон, тик ён бағирлидир. швейцария-бавария ясси тоғлиги доирасида рейн водийси кенгайиб, боден кўли сойлигини ўз ичига олади. дарё кўлдан қуйида юра тоғларига кириб боради; бу тоғлардан оқиб чиқар экан, базель …
4
. рейн режими мураккаб. у юқори оқимида ҳақиқий альп типидаги дарёдан иборат, оқими нотекис тақсимланган бўлиб, тез-оқарлиги ва серостоналиги билан ажралиб туради. альп типидаги ёзги сув кўпайиши қуйи қисмига ҳам ёйилиб, озми-кўпми деярли дарёнинг қуйилиш жойигача кузатилади. боден кўли рейн дарёси оқимини тартибга солиб туради, дарё бу кўлдан юқори оқимида оқиб ўтади. рейннинг ўрта қисмидаги ирмоқлари баҳорги ва қишки максимумга ҳамда ёз охиридаги минимумга эга, қуйи оқимидаги тармоқларида қишқи максимум кузатилади. шундай қилиб, рейнда сув сатҳи анча ўзгариб (тебраниб) турсада, умуман олганда барча фаслларда серсув бўлиб, ундан кема қатновида бутун йил бўйи фойдаланиш мумкин. муз қоплами энг қаттиқ келган.қишлардагина ҳосил бўлади ва кемалар қатновини деярли узиб қўймайди. буларнинг ҳаммаси туфайли рейн хорижий европанинг ички районларини атлантика океани билан боғловчи кема қатнайдиган муҳим дарёдир.
5
альп тоғларидаги рона музлиги - Page 5

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"альп тоғларидаги рона музлиги" haqida

1404126007_50913.doc альп тоғларидаги рона музлиги осиё тоғларининг ҳозирги музланиши анча катта, лекин бу тоғларнинг баландлигига қараганда бундан ҳам катта бўлиши мумкин эди. энг баланд тоғлар материкнинг ички районларида қад кўтарган бўлиб, иқлтшнинг кескин континенталлиги ва йиллик ёғин миқдорининг камлиги билан характерланади; шу са-бабли қор чизиғи ва музликларнинг пастки чеккаси анча баландда.ётади. қор чизиғининг баландлиги қорақурум ва куньлунда 5000-5500 м, ҳимолай- тоғларида 4500-5000 м. музликлар 4000 м дан пастга тушмайди. қорақурум-баъзи музликларининг узунлиги 60 км га етади; ҳимолай тоғлари жанубий ёнбағридаги музликларнинг максимал узунлиги-26 км. шарқий тяншанда қор чизиғининг баландлиги 3700 м ва энг катта музликнинг узунлиги 40 км. шундай қилиб, музликлардан тўйинувчи д...

DOC format, 74,5 KB. "альп тоғларидаги рона музлиги"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.