menejmentning rivojlanish tarixi va uni shakllanishi

PPTX 26 sahifa 2,1 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 26
reja менежментнинг ривожланиш тарихи ва унинг шаклланиши. ангрен университети катта ўқитувчиси: у.м.юсупов режа 1.1. менежментнинг тарихий шарт-шароитлари. 1.2. менежментнинг илмий мактаблари. 1.3. ўзбекистонда бошқарувнинг ривожланиши. 1.4. менежментнинг хорижий моделлари. бошқарув одамлар билан бирга пайдо бўлган. у меҳнатни тақсимланиши ва кооперацияланиш жараёнида фаолиятнинг мустақил турига ажралган. бу одамларнинг ижтимоий ишлаб чиқаришдаги фаолиятини ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш зарурлиги билан асосланган. бунда улардан бирлари раҳбар, яъни бошқарувчилар, бошқалари эса уларнинг тобелари, яъни бошқариладиганлар бўладилар. бошқарув муаммосини биринчи бўлиб ҳал қилишга қадимги мисрликлар киришганлар. 6 мингга яқин йиллар олдин улар одамлар фаолиятини мақсадга йўналтирилган ҳолда ташкил қилиш, уни режалаштириш ва натижасини назорат қилиш зарурлигини тан олганлар, ҳамда бошқарувни марказлаш-тирмаслик ҳақида масалани қўйганлар. эрамизга қадар 20 асрда мисрга қўшни вавилонда подшоҳ хаммурапи бошқарув ва назорат қилиш зарурияти учун сопол жадваллардаги ҳужжатлар ва гувоҳлик кўрсатмаларини қўллаган, амалдор шахслар томонидан жавоб-гарликни ўз тобеларига ўтказишга йўл кўймасликни тан олган, иш ҳақи даражасини қонунан белгилаган. эрамизга қадар учинчи минг …
2 / 26
ган. эрамиздан аввалги 325 йилда искандар зулқайнайн биринчи марта жанговар ҳаракатларни бошқариш маркази сифатида штабни ташкил қилган. қадимги ташкилотлар маълум тузилишга эга бўлган, унда бошқарувчининг даражалари ажратилган. йирик сиёсий ташкилотлар ҳам мавжуд бўлганлар, қироллар ва генераллар уларнинг раҳбарлари бўлганлар. яна бошқарувчилар, омборларни сақловчилари, мол ҳайдовчилар, ишни назорат қилувчилар, худудларнинг губернаторлари ва хазиначилар бўлганлар, улар ушбу ташкилотларнинг фаолиятини таъминлашга ёрдам берганлар. йиллар ўтди, кўпгина ташкилотларни бошқариш аниқроқ ва мураккаброқ, ташкилотларнинг ўзлари эса – кучлироқ ва барқарорроқ бўла бошлаганлар. рим империяси бунга мисол бўлиб хизмат қилади, у юз йиллар мавжуд бўлган. бошқарувнинг аниқ тузилиши билан ажралиб турувчи, генераллар ва офицерлардан ташкил топган дивизияларга бўлинган рим армияси легионлари ёмон ташкил қилинган европа мамлакатлари, ўрта осиё давлатлари орқали ғалаба марши билан ўтганлар. босиб олинган худудлар римга бўйсунувчи губернаторлар бошқарувига берилган, рим билан алоқа ўрнатиш учун йўллар қурилган. қулдорлик даврида ҳам бошқарув элементлари мавжуд бўлган, аммо меҳнатга мажбур қилишнинг асосий воситалари сифатида тўғридан тўғри мажбур …
3 / 26
и бозор меҳанизми шаклланган ва ундан ҳамма ерда фойдаланилган. бошқарув амалиёти қадимги вақтлардан хх асрга қадар ривожланаётган бўлса ҳам, эҳтимол, ҳеч ким уни тизимли бошқариш ҳақида ўйлаб кўрмаган. одамларни асосан ташкилотларни қандай бошқариш эмас, балки қандай қилиб кўп пул ишлаш, сиёсий ҳокимиятни эгаллаш қизиқтирган. америкали жозеф вартон 1881 йилда биринчи марта коллежларда ўқитиш учун менежмент курсини ишлаб чиққан. америкалик мухандис ф.тейлор 1911 йилда ўзининг “илмий менежмент тамойиллари” китобини нашр қилган, у умумий қизиқишни келтириб чиқарган ва унда биринчи марта бошқарув фан ва тадқиқотнинг мустақил соҳаси деб тан олиган. бу асарлар жамланган тажрибани илмий умумлаштириш ва илмий бошқарув асосларини шакллантиришга ҳаракат қилинган биринчи ишлар бўлганлар. улар оммавий ишлаб чиқариш ва оммавий сотиш, катта сиғимли бозорлар ва қудратли корпорациялар ва акциядорлар жамиятлари шаклидаги йирик кўламли ташкилотларни мўлжаллаш каби ўзига хос аломатларни борган сари кенгроқ қамраб олаётган саноат ривожланишининг эҳтиёжига жавоб бўлганлар. жуда йирик ташкилотлар ишлаб чиқариш ва меҳнатни рационал ташкил қилиш, барча …
4 / 26
шлаб барча истовчилар учун таълим олиш ғоясини жиддий қўллаб қувватлаганлар. 1.2. менежментнинг илмий мактаблари бошқарув фикри ғоятда номунтазам ҳолда ривожланган. бир неча ёндашувлар мавжуд бўлиб, улар баъзида бир бирларига мос келганлар, баъзида эса бир бирларидан анча фарқланганлар. одамлар ва техника бошқарув объектлари бўлганлар, шунинг учун бошқарувдаги муваффақиятлар кўпроқ бошқа соҳалардаги муваффақиятларга боғлиқ бўлганлар. жамият, техника ривожлангани сари бошқарув бўйича мутахассислар ташкилот фаолиятига таъсир кўрсатувчи омиллар ҳақида била бошлаганлар. бундан ташқари, дунё илмий-техника тараққиёт билан асосланган тез ўзгаришларнинг майдонига айланган ва кўп мамлакатларнинг ҳукуматлари бизнесга нисбатан ўз муносабатларини борган сари қатъийроқ белгилай бошлаганлар. бу омиллар бошқарув соҳасидаги тадқиқотчилар ташкилот фаолиятига таъсир кўрсатувчи ташқи кучлар мавжудлигини ҳис қила бошлашларига таъсир кўрсатганлар. бунинг муносабати билан янги ёндашувлар ишлаб чиқилган. бошқарув фанини ривожланишига катта ҳисса қўшган тўртта асосий ёндашувларни ажратиш мумкин. илмий бошқарув мактаби (1885-1920). бутун дунёда “мактабни илмий ташкил қилиш” номи билан кенг машҳур бўлган бу мактабни вужудга келиши ва ривожланиши хх асрнинг …
5 / 26
аб чиқилган меҳнатни жадаллашувини таъминловчи усул турли мамлакатлар бошқарувчиларида катта қизиқиш уйғотган. бошқарувнинг классик ёки маъмурий мактаби (1920-1950). уни ривожлантиришига француз олими а.файоль ва немис социологи м.вебер энг катта улуш қўшганлар. бу мактабнинг вакиллари ташкилот-ларнинг умумий таърифлари ва қонуниятларини аниқлашга ҳаракат қилганлар. уларнинг мақсади бошқарувнинг иккита жиҳатига дахлдор бўлган универсал тамойилларни яратишдан иборат бўлган. биринчиси-ташкилотни бошқаришнинг рационал тизимини ишлаб чиқиш. бу назариячилар бизнеснинг асосий хизматларини белгилаб олиб, ташкилотни бўлинмаларга бўлишнинг энг яхши усулини белгилаш мумкинлигига ишонганлар. улар молия, ишлаб чиқариш ва маркетингни худди шундай хизматлар деб ҳисобланганлар. иккинчи жиҳат – ташкилот ва ходимлар бошқарувининг тузилишини қуриш. яккабошчилик тамойили бунга мисол бўлиб хизмат қилган, унга кўра одам фақат битта бошлиқдан бўйруқлар олиши ва факат битта унга бўйсуниши керак. бошқарувдаги инсоний муносабатлар мактаби (1930-1950). м.фоллетт (англия), э.мэйо ва а.маслоу (ақш) унинг энг йирик обрўли вакилларидир. бу мактаб вакиллари, агар раҳбарлик ўз ходимлари ҳақидаги ғамхўрликни оширса, унда ходимларнинг қаноатланганлиги даражаси ошади, бу эса …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 26 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"menejmentning rivojlanish tarixi va uni shakllanishi" haqida

reja менежментнинг ривожланиш тарихи ва унинг шаклланиши. ангрен университети катта ўқитувчиси: у.м.юсупов режа 1.1. менежментнинг тарихий шарт-шароитлари. 1.2. менежментнинг илмий мактаблари. 1.3. ўзбекистонда бошқарувнинг ривожланиши. 1.4. менежментнинг хорижий моделлари. бошқарув одамлар билан бирга пайдо бўлган. у меҳнатни тақсимланиши ва кооперацияланиш жараёнида фаолиятнинг мустақил турига ажралган. бу одамларнинг ижтимоий ишлаб чиқаришдаги фаолиятини ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш зарурлиги билан асосланган. бунда улардан бирлари раҳбар, яъни бошқарувчилар, бошқалари эса уларнинг тобелари, яъни бошқариладиганлар бўладилар. бошқарув муаммосини биринчи бўлиб ҳал қилишга қадимги мисрликлар киришганлар. 6 мингга яқин йиллар олдин улар одамлар фаолиятини мақсадга йўналтирилган ҳолда таш...

Bu fayl PPTX formatida 26 sahifadan iborat (2,1 MB). "menejmentning rivojlanish tarixi va uni shakllanishi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: menejmentning rivojlanish tarix… PPTX 26 sahifa Bepul yuklash Telegram