менежмент назарияси ва амалиётининг ривожланиши

DOCX 3 sahifa 18,1 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (3 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 3
1-мавзу: менежмент назарияси ва амалиётининг ривожланиши режа: 1. менежмент тушунчасининг мазмуни 2. менежмент фанининг ривожланишида шарқ алломаларининг тутган ўрни. 3. бошқарувнинг америкача модели 4. бошқарувнинг япон модели. калит сўзлар: менежмент, бошқарув, персонал, технология, меҳнат резурслари. менежмент (инглизча: манагемент) — бошқариш, ташкил этиш) — махсус бошқариш фаолияти; бошқариш тўғрисидаги фан. менежментнинг ҳолати ишлаб чиқариш самарадорлигига, техника ва технология даражаси ҳамда ишчи кучининг сифатига таъсир кўрсатади. ҳозирги замон бошқарув фанини ривожланишига самарали таъсир кўрсатган шахслардан ал- хоразмий, абу 19 наср фаробий, абу али ибн сино (ix-xасрлар), юсуф хос хожиб (xixiiасрлар), амир темур, низомулмулк (xiii-xiyасрлар), заҳриддин муҳаммад бобур, алишер навоий (xyасрлар)нинг бошқарувга оид асарлари бугунги кунда ҳам қўлланма бўладиган кўрсатмалар ҳисобланади. масалан, ”қутадғи билик”, “темур тузлуклари” ва бошқалар менежментнинг америкача моделини ўрганиш маълум қизиқиш уйғотади. америкача менежмент ақшга ғарбий мамлакатлар орасида етакчи ўринни эгаллашга имкон берган. америкача менежмент аввало бошланишида ф. тейлор турган илмий бошқарув мактаби таълимларига асосланади. америкача менежмент яна ўзига асосчиси …
2 / 3
аклашувчи сифатида кўриб чиқилган. “инсоний ресурслар” модели шахснинг ташкилотдаги фаол ўрнига қаратилган. ҳар бир киши ўз меҳнатининг натижаларига жавоб бериши, ташкилотнинг умумий мақсадларини билиши ва ўз меҳнати билан уларга эришишга кўмаклашиши керак. ўз навбатида ташкилот ўз ходимларининг шахсий ташаббусини моддий рағбатлантириши ва хизматда кўтарилиш ѐрдамида қизиқтириши керак. замонавий америкача менежмент қуйидаги учта тарихий шартшароитларга асосланади: - бозорнинг мавжудлиги; - ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг саноат усули; - тадбиркорликнинг асосий шакли сифатидаги корпорация. америка корпорациялари ўзларининг фаолиятларида стратегик бошқарувдан кенг фойдаланадилар. стратегик бошқарувнинг мазмуни, биринчидан, рақобат курашида ғалаба қозониш учун зарур бўлган узоқ муддатли стратегияни ишлаб чиқиш, иккинчидан вақтнинг ҳақиқий кўламида бошқарувни амалга оширишдан иборатдир. корпорациянинг ишлаб чиқилган стратегияси кейинчалик амалиѐтда амалга оширилиши керак бўлган жорий ишлаб чиқаришнинг хўжалик режаларига айланадилар. стратегик режалаштириш корпорациялар режавий ишининг муҳим таркибий қисми бўлади. у раҳбарларнинг, узоқ муддатлик вазифалар ечимига зарар келтирган ҳолда, кўпроқ жорий фойда олишга интилишларини тўхтатиб туради, уларни ташқи муҳит ўзгаришларига кўра билишга …
3 / 3
р меҳнатнинг олдида бош эгадилар. уларни кўпинча “меҳнатсеварлар” деб атайдилар. менежментнинг япон модели “ижтимоий инсонга” мўлжалланган. “ижтимоий инсон” рағбатлар ва мотивациянинг ўзига хос тизимига эгадир. рағбатларга иш ҳақи, меҳнат шароитлари, раҳбарлик усули, ходимлар ўртасидаги шахслараро муносабатлар киради. ходимнинг меҳнатдаги муваффақиятлари, унинг хизматлари тан олиниши, хизматдаги ўсиш, касбий мукаммаллашиш, ижодий ѐндашув меҳнатга мотивация бўлади. йирик япон фирмалари учун “умрбод ѐллаш” тизими хосдир. у ҳам тадбиркор, ҳам ходим учун жуда фойдалидир. “умрбод” ѐллаш тизими “узоқ вақт меҳнат қилганлар учун” тизими билан яқиндан чатишиб кетган. “узоқ вақт меҳнат қилганлик учун” ҳақ тўлаш тизими “катталиги бўйича илгарига силжиш” тизими (“ синьоризм тизими”)га катта таъсир кўрсатади. ходимни раҳбарлик лавозимига илгари суришда ѐши ва иш стажига афзаллик берилади. маҳсулот сифатини бошқаришнинг япон тизими асосига фирма доирасида сифат устидан ялпи назорат қилиш қўйилган, у дин мақомини олган.

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 3 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"менежмент назарияси ва амалиётининг ривожланиши" haqida

1-мавзу: менежмент назарияси ва амалиётининг ривожланиши режа: 1. менежмент тушунчасининг мазмуни 2. менежмент фанининг ривожланишида шарқ алломаларининг тутган ўрни. 3. бошқарувнинг америкача модели 4. бошқарувнинг япон модели. калит сўзлар: менежмент, бошқарув, персонал, технология, меҳнат резурслари. менежмент (инглизча: манагемент) — бошқариш, ташкил этиш) — махсус бошқариш фаолияти; бошқариш тўғрисидаги фан. менежментнинг ҳолати ишлаб чиқариш самарадорлигига, техника ва технология даражаси ҳамда ишчи кучининг сифатига таъсир кўрсатади. ҳозирги замон бошқарув фанини ривожланишига самарали таъсир кўрсатган шахслардан ал- хоразмий, абу 19 наср фаробий, абу али ибн сино (ix-xасрлар), юсуф хос хожиб (xixiiасрлар), амир темур, низомулмулк (xiii-xiyасрлар), заҳриддин муҳаммад бобур, алишер н...

Bu fayl DOCX formatida 3 sahifadan iborat (18,1 KB). "менежмент назарияси ва амалиётининг ривожланиши"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.