геосиёсий карашларнинг замонавий халқаро муносабатларга таъсири

DOC 252,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1350718458_18457.doc www.arxiv.uz геосиёсий карашларнинг замонавий халқаро муносабатларга таъсири режа: 1. европа ва осиёнинг геостратегик истиқболи тўғрисида европа-америка мактаблари 2. геосиёсий жараёнлар борасида ҳозирги тадқиқотлар 3. евроосиёчилар янги оқими вакилларининг геосиёсий қарашлари геосиёсий қарашларни тадқиқ этиш кейинги вақтда тобора кучайиб бораётган минтақавий можароларнинг олдини олиш, евроосиёнинг тақдири хусусида муҳим хулосалар ясашга ёрдам беради. биз юқорида инглиз ва немис олимларининг евроосиёнинг геосиёсий манзараси, ҳукмрон кучларнинг ҳаракат дастурига айланган илмий қарашларнини таҳлил қилишга ҳаракат қилдик. маълумки, иккинчи жаҳон урушига қадар германия ва буюк британия европадаги энг қудратли давлатлар ҳисобланган. бу икки давлат нафақат ғарбий европа, балки шарқий европа ва ҳатто бутун евроосиёнинг тақдирида ҳал қилувчи ўрин тутган. шу билан бир қаторда, италия, франция, швеция каби давлатларнинг ташқи сиёсати ана шу икки давлатнинг геосиёсатига қараб белгиланган. аммо иккинчи жаҳон урушидан кейинги даврда ақш энг қудратли денгиз давлати сифатида жаҳон сиёсати саҳнасида пайдо бўлди. унинг кучли ҳарбий салоҳиятга эга бўлиши ва натонинг ташкил этилиши “совуқ …
2
ат этиб, шундай деб ёзади: “францияда замин ва инсон ўртасидаги муносабат ўтмишнинг бетакрор хусусияти бўлган узлуксизлик билан характерланади. бизнинг мамлакатда одамлар қадим-қадимдан бир ҳудудда яшаганини кузатиш мумкин. булоқлар ва калцийли қоялар илк даврлардан бошлаб кишиларни яшаш ва ҳимояланиш учун қулай ҳудуд сифатида ўзига тортган. бизда инсон ҳаёт сирларини ҳақиқий маънода заминдан ўрганган. заминни ўрганиш аҳолининг феъл-атвори, ахлоқи ва урф-одатларини аниқлашга ёрдам беради.” бироқ жўғрофий омил ва унинг маданиятга таъсири борасида айнан немис олимлари сингари ёндашганига қарамасдан, в.блаш ф.ратцел ва унинг издошлари табиий омилнинг таъсири ва аҳамиятини ҳаддан ташқари бўрттириб юборишганини таъкидлайди. унинг назарида, нафақат табиий омил, балки инсон ҳам “ташаббускор”лиги туфайли “муҳим жўғрофий омил” сифатида талқин этилиши зарур. олимнинг таъкидлашича, инсон табиатдаги жонсиз буюм эмас, балки жараёнлардаги асосий ижрочидир. ф.ратцел қарашлари ва илмий меросига танқидий ёндашув асосида в.блаш “поссибилизм” деб номланган ўзига хос геосиёсий концепцияни илгари суради. унга кўра, сиёсий тарих макон (жўғрофий омил) ҳамда замон (тарихий омил) каби жиҳатларга …
3
и. унинг фикрича, геосиёсий истилосига европадаги бошқа ривожланган давлатлар томонидан тўсқинлик қилинаётган германия минтақадаги ягона қудратли давлат ҳисобланади. ер юзида англия ва франциянинг кўплаб мустамлакалари мавжуд, россия деярли бутун осиёни қамраб олган, ақш бўлса жануб ҳамда шимолга деярли эркин ҳаракат қила олади, германия эса ҳамма томондан қисилган ва ўз қувватини ташқарига чиқара олмайди. блаш германияни европа ҳудудида жойлашган, лекин дунё тинчлигига путур етказувчи асосий таҳдид ва бундай хавфли қўшнини ҳар қандай йўллар билан бўлса-да заифлаштириш керак, деб ҳисоблайди. германияга нисбатан бундай муносабатда бўлиш, францияни минтақавий даражадаги давлатга қарши йўналтирган «денгиз кучлари» умумий фронти таркибига қўшилишини билдиради. блашнинг йўналиши француз геосиёсатчилари ўртасида ягона эмас эди, чунки унга параллел ҳолда адмирал лавал ва генерал де голл томонидан ўртага ташланган бутунлай тескари германпараст йўналиш ҳам мавжуд эди. н.спайкмэн 1917 йилда нашр этилган «шарқий франция» номли китобида эльзас–лотарингия провинциясининг аслида қадимдан францияга тегишли бўлиб, немисларнинг бу ҳудудга нисбатан даъвоси ноқонуний эканлиги исботлайди. бу билан …
4
олиш керакки, евроосиёданинг геосиёсий тақдири доимо америкалик геосиёсатчилар ва олимларнинг диққат марказида бўлган. бундай қарашларнинг асосчиларидан бири – америкалик геосиёсатчи альфред мэхэн ҳисобланади . а.мэхэннинг 1890 йилда нашр этилган “тарихда денгиз кучлари” (1660-1783) деб номланган илк асари ҳарбий стратегия бўйича ноёб қўлланмага айланди. бироздан кейин унинг “денгиз кучининг француз инқилоби ва империясига таъсири” (1793-1812) , “американинг ҳозирда ва келажакда денгиз кучларига эҳтиёжи” , “осиё муаммоси ва унинг халқаро сиёсатга таъсири” ҳамда “денгиз кучлари ва унинг урушга муносабати” каби бошқа асарлари нашрдан чиқади. унинг деярли барча китоблари ягона “денгиз кучи” - sea power масаласига бағишланган эди. а.мэхен нафақат ҳарбий стратегия назариётчиси бўлиб қолмай, балки сиёсатда ҳам фаол қатнашган. жумладан, у генри кэбот лодж ва теодор рузвельт каби сиёсатчиларга кучли таъсир ўтказган. бундан ташқари, xx аср америка ҳарбий стратегиясига назар ташланса, у а.мэхэн ғоялари асосида шаклланганига ишонч ҳосил қилиш мумкин. гарчи бу стратегия биринчи жаҳон урушида ақшга сезиларли муваффақият олиб келган бўлмаса-да, …
5
қуруқликдаги чегаралар масофаси, стратегик муҳим минтақаларни назорат қилиш имконияти. рақиб ҳудудига ўз флоти билан таҳдид солиш имконияти. 2. давлатнинг “жисмоний шакли”, яъни денгиз қирғоқларининг шакли ва унда жойлашган портлар сони. савдонинг равнақи ва стратегик ҳимоя ана шу омилга боғлиқ. 3. ҳудуднинг узунлиги. у қирғоқ чизиғининг масофасига тенг. 4. аҳоли миқдори. бу билан давлатнинг кемалар қуриш ва уларга хизмат қилиш имкониятини баҳолаш мумкин. 5. миллий феъл-атфор. халқнинг савдо билан шуғулланиш имконияти. 6. ҳокимиятнинг сиёсий табиати. энг самарали табиий ва инсон ресурсларини қудратли денгиз салоҳиятини яратишга йўналтириш ана шу омилга боғлиқ”. юқорида таъкидланганидек, а.мэхэннинг геосиёсий назарияси фақат “денгиз қудрати” ва унинг манфаатларидан келиб чиққан ҳолда яратилган. унинг учун қадимда карфаген ҳамда яқин тарихда (xvii-xix асрларда) англия денгиз қудратининг тимсоли ҳисобланади . а.мэхэнга кўра, “денгиз қудрати” тушунчаси “денгиз савдоси”нинг эркинлигига асосланади, ҳарбий денгиз флоти эса ана шу савдони таъминлашнинг кафолати ҳисобланади. а.мэхэн масалага янада чуқурроқ ёндашиб, “денгиз қудрати”ни энг мукаммал ҳамда энг самарали …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"геосиёсий карашларнинг замонавий халқаро муносабатларга таъсири" haqida

1350718458_18457.doc www.arxiv.uz геосиёсий карашларнинг замонавий халқаро муносабатларга таъсири режа: 1. европа ва осиёнинг геостратегик истиқболи тўғрисида европа-америка мактаблари 2. геосиёсий жараёнлар борасида ҳозирги тадқиқотлар 3. евроосиёчилар янги оқими вакилларининг геосиёсий қарашлари геосиёсий қарашларни тадқиқ этиш кейинги вақтда тобора кучайиб бораётган минтақавий можароларнинг олдини олиш, евроосиёнинг тақдири хусусида муҳим хулосалар ясашга ёрдам беради. биз юқорида инглиз ва немис олимларининг евроосиёнинг геосиёсий манзараси, ҳукмрон кучларнинг ҳаракат дастурига айланган илмий қарашларнини таҳлил қилишга ҳаракат қилдик. маълумки, иккинчи жаҳон урушига қадар германия ва буюк британия европадаги энг қудратли давлатлар ҳисобланган. бу икки давлат нафақат ғарбий европа, бал...

DOC format, 252,0 KB. "геосиёсий карашларнинг замонавий халқаро муносабатларга таъсири"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.