маккиндернинг геосиёсий карашлари

DOC 63.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1350551334_16717.doc www.arxiv.uz маккиндернинг геосиёсий карашлари. тарихнинг жўгрофий ўки режа: 1. маккиндернинг геосиёсий қарашлари тарихнинг жўғрофий ўқи 2. ташқаридан, “орол ярим ойи ушбу фан ривожига ингилиз мактаби вакилларининг қўшган ҳиссаси алоҳида ўрин тутади. айниқса геосиёсий назарияда чуқур тадқиқот олиб борган ва илмий изланишлари натижалари давлатларнинг ташқи сиёсат амалиётида кенг қўлланган олимлардан бири- х.маккиндернинг асарлари муҳим аҳамият касб этади. хэлфорд дж. маккиндер (1861-1947) географиядан олий маълумот олгач, лондон иқтисод мактаби (олий ўқув юрти) директори этиб тайинлангунга қадар 1887 йилдан бошлаб оксфорд университетида дарс берган. 1910-1922 йилларда парламентнинг умумий палатаси аъзоси, 1919-1920 йилларда эса британиянинг жанубий русиядаги мухтор вакили вазифасида фаолият олиб борган. х.маккиндер ғоялари халқаро муносабатларнинг йўналишига жиддий таъсир этишга қодир бўлган ва шу туфайли англия сиёсатида олий мартабага эришган сиёсий арбобдир. шу билан бирга, у дунё сиёсий тарихини тадқиқ ва талқин этишда дадил ва ўзига хос инқилобий йўналиш яратган машҳур шахс ҳисобланади. геосиёсатга хос бўлган илмий жумбоқни х.маккиндернинг илмий асарларида яққол …
2
ҳам ишлаб чиқилган. х.маккиндер фикрича, энг қулай жўғрофий макон бу ўрталикдаги ҳолат бўлиб, бирор бир минтақанинг марказда жойлашиш давлат учун ҳар жиҳатдан фойдалидир. “марказда жойлашганлик ҳолати” нисбий тушунча бўлиб, вазиятга кўра ўзгариб туриши мумкин. аммо сайёравий нуқтаи назардан дунёнинг марказида евросиё минтақаси, унинг марказида эса “дунёнинг юраги”, яъни “heartland” жойлашган . у бутун дунёни назорат қилиш учун энг қулай жўғрофий плацдармдир. heartland “дунё ороли”нинг (world island) чегараси ичида ўрин эгаллаган умуммиқёсдаги асосий ҳудуд ҳисобланади. х.маккиндер “дунё ороли”ни 3 минтақа - осиё, африка ва европадан иборат деб билган. шундай қилиб, х.маккиндер марказда тўпланувчи доиралар тизимини қўллаган ҳолда, умумсайёравий миқёсида ҳудудлар кетма-кетлигини белгилаб, унинг марказида “тарихнинг жўғрофий ўқи” ёки “ўқ майдон” жойлашганини асослашга интилди. ушбу геосиёсий тушунчага кўра, ернинг геосиёсий ўқи жўғрофий нуқтаи назардан россия ҳудудини англатади. ана шу “ўқ”ни ташкил этган воқелик heartland, яъни ернинг юраги деб аталади. ундан кейин эса “ички ёки ташқи яримой” жойлашган . бу белбоғ евросиё минтақасиининг …
3
й тараққиёт жараёни сабаб-оқибат тамойилига асосланган ҳолда қуйидагича кечган: heartlandнинг марказидан унинг қирғоқларига “қуруқлик босқинчи”лари мунтазам равишда ҳужум қилиб турган. бу ҳол xiii асрда муғуллар босқини даврида айниқса яққол кўзга ташланган. бироқ улардан олдин скифлар, хуннлар ҳамда аланлар томонидан ҳам худди хуружлар амалга оширилган. х.маккиндернинг таъкидлашича, “тарихнинг жўғрофий ўқи”да жойлашган тамаддунлар heartlandнинг ички ҳудудларидаги “авторитар” сиёсий ҳокимиятга эга бўлган “нодемократик” ҳамда “савдога асосланмаган” жамиятлардан иборат бўлган. бундай тамаддунлар дастлаб қадимги рим ёки спартаси сингари жамиятлар мужассамлашган. ташқаридан, “орол ярим ойи” минтақаларидаги “денгиз босқинчилари” ёки “оролликлар” томонидан “дунё оролига” ҳужум бўлиб турган. улар евросиёдан ташқаридаги марказлардан келиб чиққан мустамлакачи бўлиб, минтақанинг ички сарҳадларидан келган кучларни енгиб, денгиз ва қуруқлик кучлари ўртасида мувозанатни таъминлашга интилган “савдо-сотиқ” ва “демократик” сиёсий тизим эса “ташқи ярим ой” тамаддунлар хос хусусиятдир. қадимда афина давлати ёки карфаген ана шундай хусусиятлари билан ажралиб турган. икки қутбни эгаллаган ушбу тамаддунний-жўғрофий мажмуа оралиғида “ички ярим ой” ҳудуди жойлашган. у икки …
4
ак деб ҳисоблаган. “дунё ороли” геосиёсий жиҳатдан шундай йўналишга эга бўладики, бунда heartlandнинг ниҳоятда заифлашагани ҳолда “ташқи ярим ой”нинг “ички ярим ой”га кўрсатадиган таъсири кенгайиб боради. х.маккиндер “тарихнинг жўғрофий ўқи”нинг бутун дунё сиёсатидаги стратегик устуворлигини таъкидлаб, қуйидаги муҳим геосиёсий қонунни кашф этади. у 1919 йилда нью йоркда нашр этилган “демократик идеаллар ва воқелик” асарида “кимки шарқий европани назорат қилса, heartland’да устунлик қилади; ким heartland`да устунлик қилса “дунё ороли”да устунлик қилади; кимки “дунё ороли”да устунлик қилса дунё миқёсидаги устунликка эришади”, деб ёзган эди. сиёсий нуқтаи назаридан қараганда бу ҳол россиянинг стратегик етакчилигини тан олишни англатар эди. х.маккиндер “тарихнинг жўғрофий ўқи” мақоласида бу ҳақда шундай деб ёзади: “германиянинг европадаги ўрни қандай бўлса россия бутун дунё миқёсида худди шундай марказий стратегик мавқени эгаллайди. у ҳар тарафдан ҳамла қилиши ва айни вақтда ўзи ҳам шимолдан ташқари барча тарафдан хужумга дуч келиши мумкин. ана шу факрларга таянган ҳолда х.маккиндер англосаксон геосиёсатининг бош вазифаси “тарихнинг жўғрофий …
5
зилган “оқ ҳаракат”ни ташкил этишда ҳам фаол иштирок этди. унинг фикрига бу ҳаракат немисларга хайриҳох бўлган евросиёчи–шўролар қудратини заифлаштиришга йўналтирилган жараён бўлиши керак эди. х.маккиндер англия ҳукуматидан имкон қадар кўпроқ мадад олишга ҳаракат қилгани ҳолда шахсан ўзи “оқ ҳаракат” раҳбарларига йўл-йўриқ ва маслаҳат берган. х.маккиндер фаол иштирок этган версаль шартномасининг асосий мазмунида унинг геосиёсий қарашлари сингдирилган. бу шартнома ғарбий европа англосаксон дунёси учун қирғоқ базаси бўлиб қолажагини мустаҳкамлаш учун тузилган эди. шу билан бирга, х.маккиндер немислар ва славянларни бир биридан ажратиб турувчи чегаравий давлатлар тузилишини ҳам назарда тутади. бундай оралиқ давлатлар немислар ва славянлар ўртасида ўзига хос чегара вазифасини ўтайди ва демакки “демократия” учун хатарли бўлган минтақавий стратегик иттифоқ тузлишига имкон бермайди. шуни таъкидлаш керакки, х.маккиндер асарларида heartland` жўғрофий чегараларининг тадрижий тараққиётини ҳам кузатиш мумкин. агар 1904 ва 1919 йилларда heartland`нинг ташқи кўриниши умумий белгиларга кўра россия империяси чегаралари, кейинчалик эса ссср чегараларига мос келган бўлса, 40-йилларда х.маккиндер ўзининг олдинги …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "маккиндернинг геосиёсий карашлари"

1350551334_16717.doc www.arxiv.uz маккиндернинг геосиёсий карашлари. тарихнинг жўгрофий ўки режа: 1. маккиндернинг геосиёсий қарашлари тарихнинг жўғрофий ўқи 2. ташқаридан, “орол ярим ойи ушбу фан ривожига ингилиз мактаби вакилларининг қўшган ҳиссаси алоҳида ўрин тутади. айниқса геосиёсий назарияда чуқур тадқиқот олиб борган ва илмий изланишлари натижалари давлатларнинг ташқи сиёсат амалиётида кенг қўлланган олимлардан бири- х.маккиндернинг асарлари муҳим аҳамият касб этади. хэлфорд дж. маккиндер (1861-1947) географиядан олий маълумот олгач, лондон иқтисод мактаби (олий ўқув юрти) директори этиб тайинлангунга қадар 1887 йилдан бошлаб оксфорд университетида дарс берган. 1910-1922 йилларда парламентнинг умумий палатаси аъзоси, 1919-1920 йилларда эса британиянинг жанубий русиядаги мухтор ваки...

DOC format, 63.0 KB. To download "маккиндернинг геосиёсий карашлари", click the Telegram button on the left.