геосиёсат унинг эвалюцияси ва шаклланиши

DOC 79,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1662984310.doc геосиёсат, унинг эвалюцияси ва шаклланиши режа: 1. анъанавий геосиёсат ва унинг умумий йўналиши. 2. геосиёсатда ғарбпарастлик (ебропацентризм) майллари ва унинг оқибатлари. 3. иккинчижаҳон урушидан кейинги геосиёсатнинг асосий йўналишлари. 4. хх аср: мағлубиятлар, муваффақиятлар ва янги-янги муаммолар. инсоният ўз тараққиётида турли тарихий даврларни босиб ўтди. хх асрга келганда, айниқса биринчи жаҳон урушидан кейин, олимлар одамзот илгаригилардан тубдан фарқ қиладиган янги - ноосфера (ақл соҳаси) даврига қадам қўйгани учун ҳамма соҳада – илмий-тадқиқот ишларида ҳам, сиёсий концепциялар ишлаб чиқилаётганда ҳам бу ҳолатга жиддий эътибор бериш кераклигига этиборни қаратдилар. бироқ, илмий-тадқиқотлар соҳасида ҳам, сиёсат ва мафкурада ҳам табиат ўз тараққиётининг янги босқичи – ноосфера даврига қадам қўйганлиги муносабати билан янгича тафаккур тарзи, янгича дунёқарашни шакллантиришга қаратилган жиддий ёндашувлар бўлмади. жаҳон ҳамжамияти ва халқаро муносабатлар мумаммолари кўпгина ижтимоий-гуманитар фанлар, жумладан, сиёсат тарихи, дипломатия тарихи, социология, геосиёсат доирасида ҳам ўрганиб келинади. эндиликда уларни мафкуранинг ҳам алоҳида қисми сифатида ўрганиш зарурияти пайдо бўлмоқда. чунки геосиёсий …
2
х аср иккинчи ярмидан бошлаб ғарбий оврупода вужудга келиб, географик муҳит халқларнинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва маданий тараққиётида ҳал қилувчи рол ўйнаши тўғрисидаги қарашларни муқимлаштиришга ҳаракат қилади. бундай қарашлар гўёки янгича ёндашувлар сифатида талқин этилса-да, аммо улар қадимги грек олимларининг асарларида учрайди. сўнгра, ўрта аср мутафаккири ибн ҳалдун бундай ғояларни илгари сурган эди. хviii асрга келиб француз файласуфи ш.л.монтескье тараққиёт тўғрисидаги омиллар ўрнига ҳалқларнинг аҳлоқи, урф-одатлари, уларнинг хўжалик ва сиёсий тузумларини йўлга қўйиш тўғрисидаги ғояларни илгари сурди. бироқ, геосиёсат тўғрисидаги назарий қарашлар вужудга келмай туриб, минг йиллар давомидаги сиёсий фаолиятда у етакчи йўналиш бўлиб келганлиги маълум. анъанавий геосиёсат географик муҳит билан боғлиқ эканлиги таъкидланади. масалан, инглиз тадқиқотчиси макиндер “тарих – географик маркази”ни марказий осиёда кўради. шу туфайли у чингизхон ўзининг отлиқ аскарлари қудратига таяниб, осиё ва оврупонинг талай қисмини эгаллашга муваффақ бўлди, деб ҳисоблайди. буюк географик кашфиётлар туфайли кучлар нисбати океанлар билан қуршалган буюкбритания фойдасига ҳал бўлгани, янги транспорт воситалари …
3
фаолияти туфайли хix аср билан хх аср оралиғида илмий мулоқотга киритилди. ғарбий оврупонинг бир-қатор мамлакатларидаги техника тараққиёти имкониятлари туфайли, жаҳон майдонларини бўлиб олиш сиёсати ва унинг оқибатлари таъсирида тадқиқотлар бошланди. маълумки, бу даврга келиб, англия, испания, франция, россия, португалия, италия, германия, голландия каби давлатлар томонидан жаҳон майдонлари тақсимлаб олиниб, глобаллашув бошланиши туфайли асрлар давомида ўз этник қобиғида ҳаёт кечириб келган халқлар, давлатлар ўз мустақилликларидан маҳрум бўлдилар ва умумпланетар муаммолар гирдобига тортилдилар. табиийки, тадқиқотчиларда бу муаммони ғарбпарастлик руҳида ҳал этиш майли (тенденцияси) етакчи йўналиш бўлиб қолди. демак, геосиёсий ғоялар давлат экспанцияси ва империячилик мақсадлари асосида вужудга келди. бунга кўра: а) глобал бозорни аста-секин шакллантириш, ойкумен (ер шарининг одамзот яшайдиган қисми)ни зичлантириш ва жаҳон майдонларини тақсимлаб олишни “ниҳоясига етган” деб ҳисоблаш; б) соф ҳудудий макон экспанцияси тугаб, дунёни бўлиб олиш амалда охирлангани; в) бунинг натижасида оврупо давлатлари ўртасида пайдо бўлган омонат барқарорликни бошқа қитъалардаги “бекик” оламга ўтказиш; г) тарих оврупо тарихи бўлишдан …
4
орлик ўз ўрнини янада даҳшатлироқ беқарорликларга бўшатиб беришга мажбур бўлади. жаҳонга ҳоким бўлиш сиёсати 1812 йилда франция – россия ўртасида ўша давр учун ниҳоятда катта ҳисобланган урушни келтириб чиқарди. натижада франция шармандаларча мағлуб бўлиб, илгариги насибаларидан ҳам маҳрум этилди. шимолий америкада мустамлакачиликка қарши бошланган уруш ғарб мамлакатларининг мағлубияти билан тугаб, ақш номи билан янги қудратли давлат тарих майдонига келди. америка тарихчиси а.т.махен мамлакатлар ва халқлар тарихий тақдирини денгиздаги қудрат белгилайди, деган ғояни “асослади”. унга кўра, чор томонлари океанлардан иборат америкада қудратли давлат барпо бўлиши керак эди. давлатлар ўртасидаги муносабатларда жисмонан куч ишлатиш кераклиги ҳақида ғоялар пайдо бўлиб, мафкура воситалари орқали германияда босқинчилик, куч ишлатиш ва ҳукмронлик қилиш қаҳрамонлик даражасига кўтарилди. ф. науман маркази германия бўлган оврупо иттифоқи кераклиги, у “планета қўшма штатлари” учун асос бўлиши тўғрисидаги концепцияни илгари сурди. хаусхоф давлатнинг энг муҳим ҳаракатлантирувчи кучи унинг ҳаётий “бўшлиқлар билан таъминланиши билан боғлиқ”, деган ғояни илгари сурди. у марказий оврупони германиянинг …
5
назариясини яратиш кучайди. бундай ёндошувлар марказида америка жаҳонда алоҳида ролъ ўйнашга даъват этилган, деган концепция ётарди. анъанавий қарашлардан келиб чиқиб, ақш тадқиқотчилари «геосиёсатда етакчи куч омили» бўлиши керак, деб ҳисобладилар. ф. страус –хюпе “геосиёсат ҳарбий стратекка қай йўл билан осонроқ нимани ва қандай қўлга киритилишини англашга ёрдам берадиган синчиклаб ишлаб чиқилган режани тавсия этишдан иборатдир”, деди. «гитлернинг глобал тафаккурининг калити, - деди у, - герман геосиёсатидир». у ақш ташқи сиёсатида бутун евроосиё билан муносабат ётиши зарурлигини айтади. спайкман шимолий америка ҳавзаси, оврупо соҳиллари ва оврупоосиё узоқ шарқидан иборат жаҳонда учта йирик марказ бўлиши тўғрисида фикр юритади. у ҳиндистон тимсолида 4-марказ бўлиши эҳтимоли борлигини назарда тутади. ақш тадқиқотчилари 2-жаҳон урушидан кейин буюкбритания билан мустаҳкам иттифоқда бўлишдан бошқа илож йўқлигига эътиборни қаратади. “кимки фимлендни назорат қилса, у евразияни назорат қила олади, кимки евразияни назорат қила олса, у бутун дунё тақдирини назорат этади”, - дейди у. г. уайтжерт “урушдан сўнг америка евразияни империализмнинг …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"геосиёсат унинг эвалюцияси ва шаклланиши" haqida

1662984310.doc геосиёсат, унинг эвалюцияси ва шаклланиши режа: 1. анъанавий геосиёсат ва унинг умумий йўналиши. 2. геосиёсатда ғарбпарастлик (ебропацентризм) майллари ва унинг оқибатлари. 3. иккинчижаҳон урушидан кейинги геосиёсатнинг асосий йўналишлари. 4. хх аср: мағлубиятлар, муваффақиятлар ва янги-янги муаммолар. инсоният ўз тараққиётида турли тарихий даврларни босиб ўтди. хх асрга келганда, айниқса биринчи жаҳон урушидан кейин, олимлар одамзот илгаригилардан тубдан фарқ қиладиган янги - ноосфера (ақл соҳаси) даврига қадам қўйгани учун ҳамма соҳада – илмий-тадқиқот ишларида ҳам, сиёсий концепциялар ишлаб чиқилаётганда ҳам бу ҳолатга жиддий эътибор бериш кераклигига этиборни қаратдилар. бироқ, илмий-тадқиқотлар соҳасида ҳам, сиёсат ва мафкурада ҳам табиат ўз тараққиётининг янги босқичи ...

DOC format, 79,0 KB. "геосиёсат унинг эвалюцияси ва шаклланиши"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.