урта ва олий мактабларда иктисодий география

DOC 115,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1350470037_15907.doc ўрта ва олий мактабларда иқтисодий география режа: 1. иқтисодий география-ўқув предмети ва фан соҳаси. 2. янги шароитда иқтисодий географиянинг ўқитилиши. 3. олий мактабларда иқтисодий география. 4. ўрта мактаб, коллеж ва академик лицейларда иқтисодий география. юзага келган сиёсий ва иқтисодий вазият барча фанлар қатори иқтисодий ва социал географиянинг ўқитилиши, унинг назарий ва амалий ривожланиши борасида қатор долзарб масалаларни олдинга сурди. ушбу муаммоларнинг ечими энг аввало икки асосий нуқтаи назардан келиб чиқиши керак. бу ҳам бўлса мустақиллик ва бозор муносабатларига ўтишдир. ўзбекистон республикасининг дунё ҳамжамиятига алоҳида сиёсий бирлик сифатида қўшилиши унинг бу сиёсий мустақилликни таъминловчи иқтисодий имкониятларини ҳар томонлама ҳисобга олиш ва улардан тўла фойдаланишни назарда тутади. бозор иқтисодиёти муносабатлари эса ишлаб чиқариш кучларини ривожлантириш ва жойлаштиришга бўлган анъанавий («социалистик») қарашларни, бу йўсиндаги омил ва қонуниятларни тубдан ва қайтадан кўриб чиқишни тақозо этади. айнан шу икки масала иқтисодий ва социал география фанининг ривожланиши ва ўқитилишидаги асосий вазифаларни белгилаб беради. албатта, мазкур …
2
ари, ўрганиладиган предмети янги социал-иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан қайта кўриб чиқилиши, мослаштирилиши керак бўлади, холос. лекин айрим фанлар борки, уларнинг фан мақомида сақланиб қолиши, туб моҳияти бутунлай ўзгаради ёки йўқолиб кетади. бундай фанлар туркумига ўта сиёсийлашган, илгариги социалистик (коммунистик) ғояларни уқтирадиган кпсс тарихи, илмий коммунизм, илмий атеизм кабилар киради. иқтисодий ва социал географияда эса мазкур фаннинг айни пайтда табиий ва ижтимоий хусусияти туфайли бундай қийинчилик бироз енгил кўчади. аммо шундай бўлсада, унинг яшовчанлиги ва ҳаётийлигини сақлаб қолиш учун фаннинг мавжуд назарий масалаларини янгича, замонавий талабларни ҳисобга олиб тадқиқ қилиш ва ўрганиш керак. юқоридаги фикрлардан келиб чиққан ҳолда барча асосий (фундаментал) тушунчаларнинг ҳудудийлиги, аниқлиги оширилиши лозим. чунончи, ҳудудий ёки географик меҳнат тақсимоти илгаригидек катта кўламда, «бутуниттифоқ» миқёсда эмас, ўзбекистон республикаси, қолаверса, вилоят ва туманлар доирасида тўғри амалга оширилиши назарда тутилади. худди шундай, аслида, моҳиятан тўғри бўлган ҳудудий ишлаб чиқариш мажмуаси ғояси жуда катта, улкан (қуйи амударё, қашқадарё ва ҳоказо) маконда эмас, …
3
латлар доирасида ажратилиши ва у пировард натижада ижтимоий-иқтисодий ривожланишни бошқаришга қаратилиши керак. масалан, ўзбекистон республикаси ҳудудида иқтисодий зоналар (минтақалар), йирик, ўрта ва кичик иқтисодий районлар ажратилиши ва улар мамлакат ишлаб чиқириш кучларини тўғри жойлаштириш, маъмурий-ҳудудий тизимни такомиллаштириш ва халҳ хўжалигини бошқариш сиёсати ҳамда мамлакат иқтисодий ва социал географиясини чуқур, кенг ўрганиш билан боғлиқ равишда амалга оширилиши лозим. шу йўсинда оламшумул урбанизация, шаҳарлар тараққиёти жараёнини ҳам маҳаллий шароит ва имкониятлардан, тарихий ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, халқ хўжалигини ихтисослашувидан келиб чиққан тарзда тушуниш тўғри бўлади. бу жараённинг истиқболини белгилашда қайси бир европа мамлакат даражасига қачонджир етиб олиш, албатта айнан ўша ғарбий мамлакатлардаги шароитни ният қилиш қанчалик нотўғри бўлса, ҳар қандай йўл билан қишлоқларни, мавжуд шароитлардан қатъий назар, шошмашошарлик билан шаҳарлар мақомига ўтказиш, сохта (ёлғон) урбанизацияни ривожлантириш ҳам шунчалик ўринсиз ва хатодир. уйлаймизки, республика президенти и.каримов айтганларидак, ўзбекистоннинг бозор муносабатларига ўтишида ўз йўли бор экан, шубҳасиз, халқ хўжалиги худудий тузилишининг усутини, қовурғаси бўлган шаҳарлар, урбанизация …
4
кти ва предмети, ўрганиш методлари, тарихий шаклланиш жараёни, унинг илмий-назарий асослари (ҳудудий меҳнат тақсимоти, иқтисодий районлаштириш, ҳудудий ишлаб чиқариш мажмуалари ва хоказо) ўқитилади. иккинчи блок бевосита ўзбекистон республикаси иқтисодий ва социал географиясига бағишланган бўлиб, у ҳам ўз навбатида икки қисмдан тузилиши мақсадга мувофиқ. бу ерда аввал республика иқтисодий географк ўрни, унинг табиий шароити ва фойдали қазилмалари, иқлим ва ерсув захирмалари, аҳолиси ва меҳнат ресурслари, халқ хўжалигининг тармоқлар таркиби ва асосий тармоқларининг иқтисодий географик тавсифи берилиши керак. мазкур қисм ўзбекистон республикасининг иқтисодий районлаштириши билан ниҳоясига етса, унда том маънодаги географик қисмга «кўприк» ясалган бўлади. демак, республика иқтисодий ва социал географиясининг ўқитилишида умумназарий, мамлакат халқ хўжалиги тармоқларидан кейин унинг иқтисодий районларига ўтилади. ўзбекистон ҳудуди бу борада, энг аввало, 4 та асосий иқтисодий минтақа ёки зонага ажратилади: марказий (тошкент), шарқий (фарғона), жанубий-/арбий ва қуйи амударё ёки шимоли-/арбий минтақалари. бу минтақалар иқтисодий районлардан, улар эса вилоят кўламидаги районлардан ташкил топади. шу билан бирга ҳудуди …
5
да ҳозирги куннинг сиёсий масалалари, экологик вазияти, аҳолининг яшаш тарзи ва даражаси, унга хизмат кўрсатувчи тармоқлар, миллий урф-одатларнинг (менталитетнинг) ҳудудий хусусиятлари, шунингдек, бозор иқтисодиётига молик асосий тушунчалар ўқувчиларга ёритилиб бериши зарур. шу ўринда ўлкамизнинг тарихига ҳам эътибор кучайтирилиши мақсадга мувофиқдир. тарих ва географиянинг (замон ва маконнинг) бир-бири билан боғлиқлигига қарамай, географиянинг бироз бўлсада тарихи бору, тарихимизнинг географияси ёки тарихий география йўқ ва у яратилиши керак. дарҳақиқат, араблар ёки мўғуллар истилоси давридаги, соҳибқирон амир темур ёки хонликлар вақтида юртимизда хўжалик тармоқларининг аҳволи ва уларнинг ҳудудий тузилишини биз ҳали деярли билмаймиз. юзаки қараганда, географиянинг географиялаштириш ибораси кулгили ҳисобланади. аслида эса бу ерда ҳудудни янада чуқурроқ жойларни ҳар томонлама ва катта масштабли ўрганишлар назарда тутилади. қизиғи шундаки, биология фани кичик бир мавжудотларни, ҳужайрани махсус асбоблар (микроскоп) ёрдамида катталаштириб ўрганади. географияда эса катта ҳудуд-бутун ер курраси, мамлакат ёки вилоят бир парча қолғозга тушурилиб қаралади. бу мазмунда айтмоқчимизки, географияда янада анъанавий, катта масштабли комплекс тадқиқотларга …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "урта ва олий мактабларда иктисодий география"

1350470037_15907.doc ўрта ва олий мактабларда иқтисодий география режа: 1. иқтисодий география-ўқув предмети ва фан соҳаси. 2. янги шароитда иқтисодий географиянинг ўқитилиши. 3. олий мактабларда иқтисодий география. 4. ўрта мактаб, коллеж ва академик лицейларда иқтисодий география. юзага келган сиёсий ва иқтисодий вазият барча фанлар қатори иқтисодий ва социал географиянинг ўқитилиши, унинг назарий ва амалий ривожланиши борасида қатор долзарб масалаларни олдинга сурди. ушбу муаммоларнинг ечими энг аввало икки асосий нуқтаи назардан келиб чиқиши керак. бу ҳам бўлса мустақиллик ва бозор муносабатларига ўтишдир. ўзбекистон республикасининг дунё ҳамжамиятига алоҳида сиёсий бирлик сифатида қўшилиши унинг бу сиёсий мустақилликни таъминловчи иқтисодий имкониятларини ҳар томонлама ҳисобга олиш ва...

Формат DOC, 115,5 КБ. Чтобы скачать "урта ва олий мактабларда иктисодий география", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: урта ва олий мактабларда иктисо… DOC Бесплатная загрузка Telegram