иктисодий ва социал географиянинг хозирги замон мазмуни

DOC 60,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1350709909_18137.doc www.arxiv.uz иқтисодий ва социал географиянинг ҳозирги замон мазмуни режа: 1. иқтисодий ва социал географиянинг тадқиқот объекти ва предмети. 2. геоиқтисод ва иқтисодий география. 3. иқтисодий география ва ижтимоий география. 4. фаннинг бошқа мамлакатларда аталиши. жамият ривожи билан уни ўрганувчи фанларнинг тадқиқот объекти ҳам мураккаблашиб ва такомиллашиб боради. бу табиий ва ўз-ўзича қонуний ҳолдир. жумладан, иқтисодий географиянинг объекти авваллари маълум бир мамлакат ёки районнинг хўжалик ва аҳолиси, ишлаб чиқариш кучларининг жойланишидан иборат бўлган бўлса, кейинчалик у хўжалик ва аҳолининг ҳудудий таркиби ёки тизими, ҳудудий ижтимоий-иқтисодий мажмуалар (комплекслар) шаклини олди. шунга мувофиқ ушбу фаннинг вазифаси ҳам ўзгариб борди. чунончи, илгари асосий эътибор қаерда нима борлигини ўрганишга қаратилган бўлса, ҳозирги кунда эса нима учун у ёки бу воқелик айнан шу жойда вужудга келганлигини илмий асосда изоҳлаб ва баҳолаб берилиши талаб қилинади. бундай қонуниятларни чуқур англаш фаннинг амалий (конструктив) аҳамиятини янада оширади. чунки, у энди турли йирикликдаги ҳудудий ижтимоий-иқтисодий тизимларнинг таҳлилидан уларнинг ташҳисига, …
2
пчилигида ишлаб чиқариш кучлари, уларнинг жойлашиш хусусиятлари таъкидланади. булар ушбу фаннинг ўзак тушунчасига, аксиомасига айланиб қолган. албатта, бу бежиз эмас, зеро иқтисодиётнинг асосини ишлаб чиқариш кучлари, иқтисодий географиянинг моҳиятини эса уларнинг жойлашув хусусиятлари белгилаб беради. қолаверса, ривожланиш фақат аниқ бир жойда, маконда амалга ошади, шу боис жойланиш ривожланишининг ҳудудий инъикосидир. масалага бундай ёндашув назаримизда иқтисодий географиянинг тарихий ривожланиши билан боғлиқ. маълумки, ишлаб чиқариш тармоқларини жойлаштириш муаммолари даставвал европада, хусусан германияда немис олимлари и.тюнен, а.вебер, а.лёш, в.кристаллер ва бошқалар томонидан амалиётда кўриб чиқилган. бироқ улар ўзларининг жойлаштириш (штандорт) ғояларининг натижасини «иқтисодий география» деб таърифлашмаган. аксинча, бу масалалар кўпроқ ҳудудий иқтисод ёки геоиқтисод доирасида, иқтисодиёт фанининг бир қисми сифатида қаралган. ўйлаймизки, ҳозирги кунда ҳам фаннинг таърифида «ишлаб чиқариш кучларининг жойлашуви» иборасини қолдириш керак, зеро ҳар қандай жойлаштириш муайян бир ҳудудда амалга оширилади.аммо фанимизнинг бугунги предмети учун бу кифоя қилмайди. сабаб у энди иқтисодийгина эмас, балки иқтисодий ва социал-ижтимоий география мақомини олмоқда. шу …
3
он ҳаёт фаолияти ва яшаш тарзининг ҳудудий жиҳатларини ўрганади. қисқача қилиб эса ижтимоий географияни жамият ҳаёти ва фаолиятини ҳудудий ташкил этиш тўғрисидаги фан деб таърифлаш тўғри бўлади. шубҳасиз, келтирилган таъриф ҳам мутлоқ аниқликка даъвогар эмас. аммо, шу билан бирга аминмизки, у иқтисодий ва ижтимоий жабҳаларни ўз доирасига олган ҳолда фаннинг туб моҳиятини ўзида акс эттиради ва уни тўла ифодалаб беради. берилган таърифнинг эга ва кесими, аниқловчиси ва тўлдирувчиси, яъни биринчи ва иккинчи даражали қисмлари мавжуд. чунончи, агар ушбу ифодалардан гапнинг эгаси «турли мамлакат ёки район», «ҳудуд» тушунчалари олиб ташланса, у ҳолда географияга ўрин қолмайди. демак, айнан ана шу иборалар ушбу таърифнинг географияга тааллуқлилигидан далолат беради. ҳудди шундай, «хусусият» (кесим) сўзи ҳам география учун ўта муҳимдир. чунки, фаннинг асосий, пировард мақсади ишлаб чиқариш кучларининг жойлашуви, инсон ҳаёт тарзининг турли районлардаги ўзига хос ва бетакрор хусусиятини очиб беришидан иборатдир (тарихда ҳам айнан шундай: жамият тараққиётидаги турли даврлвр хусусияти аниқланмаса, ушбу фан ўз …
4
ографияни ижтимоий география деб аташга мойиллигимиз сезилиб турибди. бу, биринчидан, фаннинг ўзини ички ривожланиш қонуниятлари, ундаги дифференциация ва интеграция жараёнлари билан боғлиқ бўлса, иккинчидан, ушбу фан номини ривожланган мамлакатлардаги шаклига мувофиқлаштириш билан асосланади. дарвоқе, кўпгина хорижий мамлакатларда фанимиз айнан шундай: ижтимоий, гуманитар ёки инсон географияси сифатида расман қабул қилинган. бундан ташқари, яна бир масалага эътибор берайлик. маълумки, географиянинг бош фалсафий масаласи табиат билан инсон(жамият) ўртасидаги муносабат ва алоқадорликни ўрганишдан иборатдир. бу иккиликнинг бири-табиатни ўрганувчи фанлар туркумини «табиий география» деб юритилиши ҳеч кимда шубҳа қолдирмайди. аммо унинг иккинчи бўлаги, яъни инсон ёки жамият масалаларини тадқиқ этувчи фанни бир сўз билан қандай ифодалаш мумкин? аниқки, бу ерда «иқтисод» сўзи ҳеч тўғри келмайди ва у табиатга муқобил тура олмайди. иқтисод ва ҳаёт, иқтисод ва сиёсат бўлиши мумкин, бироқ табиат ва иқтисод бирлиги, жуфтлиги асло мос эмас. бинобарин, ана шу мантиқий мулоҳаза нуқтаи назаридан ҳам нотабиий географик фанлар мажмуини инсон, жамият географияси ёки янада …
5
ография мира.-м., 1999. 7.прохоров б.б. прикладная антропоэкология.-м., 1998. 8.ратанова м.п. экологические основы обҳественного производства.-смоленск, 1999 9.саушкин ю.г. экономическая география: теория, методы, практика.- м:мысль,1978. 10.солиев а., маллабоев т. иқтисодий ва социал географияда айрим қонуниятларни ўрганиш методикаси. -т.,1988. 11.солиев а. иқтисодий ва ижтимоий географиянинг долзарб масалалари.- т., 1995. 12 . www.ziyonet.uz

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "иктисодий ва социал географиянинг хозирги замон мазмуни"

1350709909_18137.doc www.arxiv.uz иқтисодий ва социал географиянинг ҳозирги замон мазмуни режа: 1. иқтисодий ва социал географиянинг тадқиқот объекти ва предмети. 2. геоиқтисод ва иқтисодий география. 3. иқтисодий география ва ижтимоий география. 4. фаннинг бошқа мамлакатларда аталиши. жамият ривожи билан уни ўрганувчи фанларнинг тадқиқот объекти ҳам мураккаблашиб ва такомиллашиб боради. бу табиий ва ўз-ўзича қонуний ҳолдир. жумладан, иқтисодий географиянинг объекти авваллари маълум бир мамлакат ёки районнинг хўжалик ва аҳолиси, ишлаб чиқариш кучларининг жойланишидан иборат бўлган бўлса, кейинчалик у хўжалик ва аҳолининг ҳудудий таркиби ёки тизими, ҳудудий ижтимоий-иқтисодий мажмуалар (комплекслар) шаклини олди. шунга мувофиқ ушбу фаннинг вазифаси ҳам ўзгариб борди. чунончи, илгари асосий ...

Формат DOC, 60,5 КБ. Чтобы скачать "иктисодий ва социал географиянинг хозирги замон мазмуни", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: иктисодий ва социал географияни… DOC Бесплатная загрузка Telegram