бозор иктисодиёти ва иктисодий география

DOC 49.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1350800038_18717.doc www.arxiv.uz бозор иқтисодиёти ва иқтисодий география режа: 1. бозор иқтисодиётининг асосий моҳияти 2. бозор иқтисодиётининг худудий жиҳатлари 3. иқтисодий ва иқтисодий географик самарадорлик 4. янги шароитда ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш бозор муносабатларига ўтиш фақатгина моддий, яъни ишлаб чиқариш соҳасида эмас, балки ижтимоий ҳаётда, жумладан, фан ва илмий тадқиқот жараёнида ҳам юз беради. бунда энг аввало тафаккур, илмий дунёқарашда анъанавий назарий услуб, тамойил ва ёндашувлар янги шароитга, талаб ва эҳтиёжга мувофиқ равишда ўзгаради. шу нуқтаи назардан ўтиш даври ижтимоий жабҳаларда иқтисодий муносабаталарга нисбатан ўзгача кечиши мумкин. янги шароитдаги ўзгаришлар иқтисодий географиянинг ривожланишига жуда катта таъсир кўрсатади. чунки, ушбу фан бевосита иқтисодий муносабатларни, ишлаб чиқариш кучларининг ҳудудий жиҳатларини таҳлил ва ташҳис этади. бинобарин, бозор иқтисодиёти тармоқ доирасидан ташқари ҳудуд тизимида ҳам содир бўлади, корхоналарнинг эркин муносабати ёки тармоқлар рақобати айни пайтда соғлом рақобат, соғлом рақобат муҳитини назарда тутади. зеро, ҳар қандай рақобат заминида тенгсизлик, номувофиқлик ётадики, бу хусусиятлар айни чоғда ҳудудлар …
2
«иқтисодий» география иқтисод географияси (масалан, саноат ёки қишлоқ хўжалиги географияси) ёхуд геоиқтисодиёт ҳам эмас. иқтисод географияси бу энг аввало корхона ёки тармоқларнинг ҳудудий тарқалишидаги иқтисод бўлса, иқтисодий география унга кўра анча мураккаброқ тушунча ҳисобланади. иқтисод географияси учун ниманинг қаерда жойлашиши муҳим бўлса, иқтисодий географияда ниманинг қаерда ва қандай ҳудудий ташкил этилганлиги, яъни сифат кўрсаткичлари устувор аҳамиятга эгадир. бу ўринда айтиш лозимки, ушбу фан яқин вақтга қадар асосан биринчи мазмунда талқин қилинди ва ўрганилди, иккинчи йўналишнинг ривожланиши эса ҳозирги кундаги долзарб масаладир. иқтисодий география икки карра иккининг тўрт эмас, беш бўлишини кўзлайди ва бундай иқтисодга ишлаб чиқариш корхоналарини тўғри ҳудудий ташкил этиш натижасида эришилади. шунинг учун у, энг аввало, ҳудудий мажмуа ёки тизимлар доирасида юзага келиши мумкин. чунки, бундай шароитда турли хўжалик корхоналарининг ўзаро уйғунлашуви, ҳудудий мувофиқлиги вужудга келади ва бу «қўшимча» иқтисоднинг шаклланишига олиб келади. «штандорт» ёки ишлаб чиқаришни жойлаштириш ғоясининг яратувчиси немис олими а.вебер ҳам авваламбор ана шундай иқтисодийликни …
3
иқтисодиёти – «иқтисодий иқтисод» тушунчаларига ўхшаш иборадир. яна шуни эътиборга олиш лозимки, мустақил мамлакатимизнинг бозор муносабатларига ўтиши айни пайтда анъанавий иқтисодий ва социал география фанининг жаҳон андозаларига мос равишда ижтимоий география мақомини олишига тўғри келмоқда. албатта, бу ерда ҳам ижтимоий география жамият географияси бўлмай, у мазмун ва мақсадига кўра мураккаброқ ва мукаммалроқ тушунчадир. ижтимоий география авваламбор жамиятни ёки кишилар ҳаёт фаолиятини ҳудудий ташкил этиш муаммолари билан шуғулланади. ташкил этиш эса ҳамма вақт етук ва мукаммал тизимлар ғоясига мувофиқ бошқаришни назарда тутади ва бу масала ҳам бозор иқтисодиёти шароитида ўзгача амалга оширилади. сабаби-мулкчиликнинг турли шаклларини мавжудлиги, унинг давлат тасарруфидан чиқарилиши, ўз навбатида, бу соҳадаги давлатнинг анъанавий функциясини ўзгартиради. эндиги шароитда давлат ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва ҳудудий ташкил этиш муаммоларини бевосита эмас билвосита, яъни солиқ, нарх-наво, молия-кредит ва минтақавий сиёсати доирасида амалга ошириб ёки тартибга солиб боради. иқтисодий географиянинг ана шунга ўхшаш назарий ва амалий муаммоларини тадқиқ қилиш ҳозирги кундаги муҳим масалалардан …
4
.машбиц я.г. основы страноведения.-м: просведение, 1999. 6.максаковский в.п. историческая география мира.-м., 1999.
5
бозор иктисодиёти ва иктисодий география - Page 5

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "бозор иктисодиёти ва иктисодий география"

1350800038_18717.doc www.arxiv.uz бозор иқтисодиёти ва иқтисодий география режа: 1. бозор иқтисодиётининг асосий моҳияти 2. бозор иқтисодиётининг худудий жиҳатлари 3. иқтисодий ва иқтисодий географик самарадорлик 4. янги шароитда ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш бозор муносабатларига ўтиш фақатгина моддий, яъни ишлаб чиқариш соҳасида эмас, балки ижтимоий ҳаётда, жумладан, фан ва илмий тадқиқот жараёнида ҳам юз беради. бунда энг аввало тафаккур, илмий дунёқарашда анъанавий назарий услуб, тамойил ва ёндашувлар янги шароитга, талаб ва эҳтиёжга мувофиқ равишда ўзгаради. шу нуқтаи назардан ўтиш даври ижтимоий жабҳаларда иқтисодий муносабаталарга нисбатан ўзгача кечиши мумкин. янги шароитдаги ўзгаришлар иқтисодий географиянинг ривожланишига жуда катта таъсир кўрсатади. чунки, ушбу фан бевосит...

DOC format, 49.5 KB. To download "бозор иктисодиёти ва иктисодий география", click the Telegram button on the left.