харбий географиянинг илмий - назарий масалалари

RTF 58,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (4 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1663188715.rtf ҳарбий географиянинг илмий–назарий масалалари ҳарбий географиянинг илмий–назарий масалалари маълумки, табиат ва жамиятда содир бўладиган ҳар қандай воқеа, ҳодиса ва жараён ҳеч қачон ўз - ўзидан содир бўлмайди. худди шу нуқтаи назардан, бирор бир фаннинг вужудга келишида ҳам муайян бир шарт ва омиллар таъсир кўрсатиши яъни сабаб бўлиши муқаррар. айни шу маънода ҳарбий география фанининг вужудга келишида ҳам муайян тарихий шароитда жаҳонда кучли давлатларнинг пайдо бўлиши, улар ўртасида кучсиз давлатлар худудини босиб олишга бўлган интилишнинг кучайиши, манфаатларнинг худудий тўқнашуви каби бир қатор омиллар муҳим рол ўйнади. шу тарзда кучли империялар томонидан босиб олиш мумкин бўлган худудларга қизиқиш кучайди. бундай қизиқишлар ҳарбий географияни алоҳида фан сифатида ажралиб чиқишига туртки бўлди. дастлаб “ҳарбий география” атамаси иқтисодий география атамаси сингари хviii асрда рус география фанига кириб келди. унинг қўлланилишини м.в. ломоносов номи билан боғлайдилар. бу ўринда шуни қайд этиш лозимки, гарчи ҳарбий география фан сифатида хviii асрдан эътироф этилсада, ҳарбий географияга доир билимлар …
2
и, уларнинг жойлаштирилишини ҳамда табиий шароитни ҳарбий фаолиятни олиб бориш ва бутун урушга таъсири нуқтаи назаридан ўрганади. ҳарбий география икки асосий бўлимдан таркиб топган: ҳарбий мамлакатшунослик ва уруш майдонларини тавсифлаш. шу билан бирга ҳарбий географик тадқиқотлар одатда мамлакатларда бўлиб ўтган ёки эҳтимолий уруш майдонларини ўрганади. ҳарбий мамлакатшуносликнинг асосий вазифаси ўрганилаётган давлатлар ёки давлатлар иттифоқининг ҳарбий қудратини аниқлашдир. ҳарбий куч қудрат – давлатнинг сиёсий ва иқтисодий тузилишини, унинг қуролли кучларининг тайёргарлиги ва кучли рақибга қарши муваффақиятли ҳарбий фаолият олиб бора олиш қобилиятини амалга оширади. ҳарбий географияни – давлат ёки давлатлар иттифоқи қудратининг мажмуи айнан нималардан ташкил топганлиги: иқтисодий, маънавий, сиёсий, маънавий-руҳий ва ҳарбий потенциал кабиларнинг барчаси бирдек қизиқтиради. давлатнинг ҳарбий қудратлилик даражаси унинг иқтисодиёти билан бевосита боғлиқ. армиянинг барча тузилмалари ва унда қўлланадиган жанг усуллари, айни вақтда ғалаба ёки мағлубият – моддий, иқтисодий омилларга: инсон ва қурол материалларига, шунингдек, аҳоли ва техниканинг сифати ва миқдорига боғлиқ. шунинг учун ҳарбий география алоҳида …
3
аётига таъсири даражаси; давлатнинг молиявий аҳволи каби иқтисодий имкониятнинг энг муҳим элементларига қизиқади. мамлакатларнинг иқтисодий салоҳиятини аниқлашда ҳаракатсиз (фойдаланилмаётган) ишлаб чиқариш қувватларини, ишчи кучи заҳираларини, миллий бойлик миқдорини, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтиришга таъсир этувчи баъзи зарурий имкониятларни ҳисобга олиш керак. ҳарбий география мамлакатларнинг нафақат иқтисодий потенциалини балки, ҳарбий – иқтисодий салоҳиятини ҳам ўрганади. ҳарбий – иқтисодий салоҳият мамлакатлар иқтисодий салоҳиятининг таркибий қисми бўлиб, ундан урушлар олиб боришда фойдаланиш мумкин. бир хил умумий иқтисодий имкониятли мамлакатлардан қайси бирида ҳарбий муносабатлар кучли бўлса, ўша катта ҳарбий – иқтисодий салоҳиятга эга бўлади ва ундан яхши фойдаланилади. ҳарбий мақсадларда иқтисодий салоҳиятдан фойдаланиш даражаси – ҳарбий-сиёсий вазиятни, урушнинг ҳарактерини, давлатнинг ижтимоий-иқтисодий тузилмасини аниқлаб беради. ҳарбий география давлатлар ҳарбий қудрати асосларини тадқиқ қилишда сиёсий география ва бошқа ижтимоий фанларнинг маълумот ва йўл-йўриқларидан фойдаланади. у жамият ва давлат тузилмаларининг сафарбарлик имкониятларини ўзига хос баҳолашда ва мамлакатларнинг барча ресурсларидан мудофаа мақсадларида фойдаланишда юқоридаги фанлар кўрсатмаларига амал қилади. …
4
ади. қадимдан кучли ҳисобланган давлатлар нисбатан бўш (кучсиз) давлатларни бўйсундира олмаганлиги ҳақида жуда кўп мисоллар мавжуд. масалан милоддан аввалги v асрда бениҳоя қудратли форс давлати ярим асрлик уруш натижасида эрксевар юнон шаҳарлари – полислар томонидан мағлуб қилинган. хх асрнинг икки буюк давлати – ақш ва собиқ иттифоқ ҳам мақсадларига эриша олмадилар. ақш ветьнам урушида, собиқ иттифоқ қуролли кучлари афғонистонда мағлуб бўлди. юқоридаги мисоллар ҳарбий муносабатларда маънавий салоҳиятнинг аҳамиятини тасдиқлайди. муайян давлатнинг ҳарбий қудратига маънавий потенциалнинг ўзаро алоқадор элементлари таъсирини аниқлаш ва баҳолаш ҳарбий географиянинг вазифаларидан биридир.

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "харбий географиянинг илмий - назарий масалалари"

1663188715.rtf ҳарбий географиянинг илмий–назарий масалалари ҳарбий географиянинг илмий–назарий масалалари маълумки, табиат ва жамиятда содир бўладиган ҳар қандай воқеа, ҳодиса ва жараён ҳеч қачон ўз - ўзидан содир бўлмайди. худди шу нуқтаи назардан, бирор бир фаннинг вужудга келишида ҳам муайян бир шарт ва омиллар таъсир кўрсатиши яъни сабаб бўлиши муқаррар. айни шу маънода ҳарбий география фанининг вужудга келишида ҳам муайян тарихий шароитда жаҳонда кучли давлатларнинг пайдо бўлиши, улар ўртасида кучсиз давлатлар худудини босиб олишга бўлган интилишнинг кучайиши, манфаатларнинг худудий тўқнашуви каби бир қатор омиллар муҳим рол ўйнади. шу тарзда кучли империялар томонидан босиб олиш мумкин бўлган худудларга қизиқиш кучайди. бундай қизиқишлар ҳарбий географияни алоҳида фан сифатида ажрал...

Формат RTF, 58,0 КБ. Чтобы скачать "харбий географиянинг илмий - назарий масалалари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: харбий географиянинг илмий - на… RTF Бесплатная загрузка Telegram