xavf va havfli taminlashning xavf haqida ta'lim va uslublar

DOCX 11 sahifa 40,7 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 11
миллий ва халқаро хавфсизликни таъминлаш муаммолари мавзу: xавфларни квантатсиялашнинг сонли бали ва бошка услубларни тахлил килиш. xавфсизликни таминлаш тамойиллари ва услубларини таxлил килиш. режа: 1. xxi аср бўсағасида халқаро аҳвол. ўзбекистоннинг геополитик шарт-шароитлари. 2. ўзбекистоннинг миллий хавфсизлигини таъминлаш шартлари. 3. ўзбекистоннинг мудофаа доктринасининг асосий тамойиллари. 1. инсоният ер юзида вазият ва кучлар нисбати кескин ўзгарган бир пайтда янги асрга қадам қўйди. янги аср бўсағасида жаҳон тараққиётининг мазмуни тубдан ўзгарди. илгари бир-бирига қарама-қарши бўлган - ссср ва ақш етакчилик қилган икки ижтимоий-сиёсий тузум, икки ҳарбий-сиёсий блок мавжуд эди. дунёнинг тинчлиги ва хавфсизлиги шу икки қарама-қарши блокнинг ўзаро мухолифлик мувозанатига асосланган эди. дунёда “совуқ уруш” сиёсати ҳукмронлик қиларди. бутун инсоният ядро уруши хавфи остида яшарди. асримизнинг 90-йилларига келиб, социалистик дунёнинг етакчиси бўлган улкан империя - ссср пароканда бўлди, социалистик тизим ҳалокатга учради. варшава шартномаси блоки тарқалиб кетди. дунёда янги мустақил давлатлар вужудга келди. биргина сссрнинг парчаланиши натижасида 15 та мустақкил давлат, жумладан, …
2 / 11
а олишга, назорат қилишга интилиши кучайди. дунёнинг катта қисмида иқтисоди заиф, аҳолиси қашшоқ яшаётган мамлакатлар мавжуд. мамлакатлар ўртасида илмий-техникавий билимлар, илғор технология, эркин сармояларни тўплаш ва жойлаштиришда ҳам тафовутлар катта. учинчидан, кўпгина мамлакатларда ижтимоий осойишталикка қарши хавф- хатарлар ўсиб бораяпти. бой ва камбағаллар ўртасидаги мулкий тафовут кучайди, ишсизлик, қашшоқлик янада авж олмокда. ривожланган мамлакатлар аҳолиси ривожланаётган мамлакатлар аҳолисига нисбатан сайёрамиз ресурсларини 20 марта кўп истеъмол қилмоқда. бундай нотенглик жаҳонда ижтимоий адолатни таъминлашга хавф солувчи жиддий муаммодир. тўртинчидан, бир қатор минтақаларда, ҳатто бир мамлакат фуқаролари ўртасида миллий-этник ва диний низолар келиб чиқиб можароларга, қонли урушларга айланмокда. минтақавий можароларнинг хавфли тус олганлигини қуйидаги мисоллар яққол кўрсатиб турибди: ҳозирги пайтда бутун дунёда қарийб миллиондан ортиқ қочоқ бор. 1996 йилда бошқа мамлакатларда бошпана топган 13 миллион киши рўйхатга олинган. фуқаролар уруши туфайли 30 миллионга яқин одам ўзи яшайдиган жойларни ташлаб, бошқа мамлакатларга қочоқ сифатида кетишга мажбур бўлган. президент ислом каримов ўзининг «ўзбекистон ххi аср …
3 / 11
га, миллатларни парчалашга интиладилар. улар давлатларни исломлаш-тиришга, ислом цивилизацияси билан бошқа цивилизациялар ўртасида янги қарама-қаршиликлар, можаролар келтириб чиқаришга уринадилар. ислом экстремистларининг дастлабки ислом ғоялари ва анъаналарини қайта тиклаш байроғи остида қилаётган террорчилик, суиқасд уюштириш ишлари дунё аҳлини ташвишлантирмоқда. ислом фундаментализмининг кучайишига, бир томондан, мусулмон мамлакатларида мулкий тенгсизлик ва табақаланишнинг кучайиши, ўз даромад манбаидан маҳрум бўлганларнинг шаҳарларга оқишининг ўсиши, ишсизлик ва қашшоқликнинг кўпайиши сабаб бўлди. иккинчи томондан, ривожланган давлатлардаги муайян сиёсий кучлар томонидан юритилаётган мустамлакачилик ва янги мустамлакачилик сиёсати, мусулмонларга қарши зўравонлик, иқтисодий камситиш каби иллатлар ҳам диний ва бошқа турдаги экстремизмни вужудга келтиради, пировардида дунё тинчлигига, миллатлар ўртасидаги тотувликка раҳна солади. олтинчидан, умумий хавфсизликка, халқлар ўртасидаги ҳамжиҳатликка айрим давлатлардаги муайян сиёсий кучлар томонидан юритилаётган буюк давлатчилик шовинизми ва агрессив миллатчилик сиёсати ҳам хавф солмоқда. бундай сиёсатнинг хавфи халқаро, давлатлараро, миллатлараро ва элатлараро қарама-қаршиликни, можароларни келтириб чиқаришда намоён бўлмоқда. шовинистлар кичик давлатларнинг, эндигина мустақилликни қўлга киритган ёш давлатларнинг халқаро ҳуқуқ ва …
4 / 11
га хавф солиб турибди. тобора кучайиб бораётган коррупция, уюшган жиноятчилик, экстремизм, террорчилик, гиёҳвандлик, яширин қурол олди-соттиси бугун дунёни, инсониятни ташвишлантирмоқда. буларнинг барчаси дунё ҳали ҳам илгаридек мўрт бўлиб турганлигидан далолат беради. бизни қуршаб турган олам ғоят мураккаб ва муаммоли бўлиб келди, ҳозир ҳам шундай бўлиб қолмоқда. халкаро мулоқотда ва муомалада бўлиш ҳар бир мамлакат, ҳар бир халқ учун ижтимоий заруриятдир. шу боис ўзбекистон, ўзбек халқи ҳам қадимдан бошқа мамлакатлар, халқлар билан алоқада, муомалада бўлиб келди. мустақиллик бутун дунё билан алоқаларни, ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, мазмунан бойитишга катта имконият яратди. ҳар бир мамлакатнинг жаҳон ҳамжамияти билан алоқаси ва халқаро нуфузи аввало, унинг тараққиёт даражасига боғлиқ. тараққиёт даражаси қанчалик юқори бўлса халқаро алоқалар ҳам шунчалик юқори, кўп томонлама, кенг, чуқур бўлиб бораверади. бугунги кунда бутун инсониятнинг тақдири, ижтимоий тараққиёт истиқболлари халқаро муносабатларга боғлиқ бўлиб қолди. халқаро майдондаги ҳар бир сиёсий танглик, можаро барча мамлакатлар ва халқлар манфаатига дахлдор бўлиб қолди. ҳатто айрим олинган …
5 / 11
назаридан ва ўз тараққиёт истиқболлари жиҳатидан қулай географик-стратегик имкониятларга эга. қадим замонларда шарқ билан ғарбни боғлаб турган буюк ипак йўли ўзбекистон худуди орқали ўтган. бу ерда савдо йўллари туташган, ташқи алоқалар ҳамда турли маданиятлар боғланиб бир-бирини бойитган. бугунги кунда ҳам европа ва осиёни боғлайдиган йўллар марказий осиёдан, унинг ўртасида жойлашган ўзбекистондан ўтади. марказий осиё мамлакатлари мустақилликни қўлга киритганидан кейин бу алоқалар янада шаклланиб, аҳамияти ошиб бормоқда. марказий осиёда географик-сиёсий жиҳатдан марказий ўрин тутган ўзбекистон ушбу минтақада кучлар нисбати ва мувозанатини сақлаш, барқарорликни таъминлаш, ҳамкорликни мустаҳкамлаш имкониятларига эга. ўзбекистон бугунги кунда қушни давлатлар - қозогғстон, қирғизистон, тожикистон, туркманистон ва афғонистон ўртасида боғловчи халқа вазифасини ўтамокда. минтақа доирасида манфаатли муносабатлар ўрнатиш имконияти ўзбекистон орқали очилади. ўзбекистон марказий осиёнинг транспорт, энегетика, сув тизими марказида жойлашган. аҳоли сони, илмий-техникавий ва бошқа имкониятлари жиҳатидан минтақадаги қўшниларидан маълум даражада устун туради. табиий иқлим шароити қулай, улкан минерал-хом ашё заҳиралари ва стратегик материалларга эга. ўзбекистон ўзини нефт, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 11 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"xavf va havfli taminlashning xavf haqida ta'lim va uslublar" haqida

миллий ва халқаро хавфсизликни таъминлаш муаммолари мавзу: xавфларни квантатсиялашнинг сонли бали ва бошка услубларни тахлил килиш. xавфсизликни таминлаш тамойиллари ва услубларини таxлил килиш. режа: 1. xxi аср бўсағасида халқаро аҳвол. ўзбекистоннинг геополитик шарт-шароитлари. 2. ўзбекистоннинг миллий хавфсизлигини таъминлаш шартлари. 3. ўзбекистоннинг мудофаа доктринасининг асосий тамойиллари. 1. инсоният ер юзида вазият ва кучлар нисбати кескин ўзгарган бир пайтда янги асрга қадам қўйди. янги аср бўсағасида жаҳон тараққиётининг мазмуни тубдан ўзгарди. илгари бир-бирига қарама-қарши бўлган - ссср ва ақш етакчилик қилган икки ижтимоий-сиёсий тузум, икки ҳарбий-сиёсий блок мавжуд эди. дунёнинг тинчлиги ва хавфсизлиги шу икки қарама-қарши блокнинг ўзаро мухолифлик мувозанатига асосланган ...

Bu fayl DOCX formatida 11 sahifadan iborat (40,7 KB). "xavf va havfli taminlashning xavf haqida ta'lim va uslublar"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: xavf va havfli taminlashning xa… DOCX 11 sahifa Bepul yuklash Telegram