xorijda tabiiyot va geografiya ta'limi

DOC 11 pages 75.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 11
2-маъруза: табииёт ва география фанларини ўқитишда хорижий тажриба 1. хорижда табииёт ва география таълими 2. хорижий таълим муассасаларининг тажрибаси 3. rivojlangan xorij mamlakatlarida geografiyani o‘qitishning zamonaviy usullari хорижда табииёт ва география таълими кейинги ўн йилликларда география ўқитувчиларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизими анча юқори поғонага кўтарилди. ҳозирги кунда география таълими жаҳоннинг кўпгина мамлакатларида 3 та йўналишда олиб борилмоқда. 1. барча ўқувчилар учун ягона ўқув режаси ва дастури асосида (шарқий европа ва собиқ ссср ўрнида вужудга келган) давлатлардир 2. бир неча асосий фанлар қаторида айрим курсларни факултатив тарзида ўрганиш (ақш, буюк британия, канада, европанинг кўпчилик мамлакатларида) з. барча ўқувчилар учун ўрганиш мажбурий бўлган фанлар қаторида қўшимча факултатив машғулотлар (филиппин, франция, япония ва кўпчилик мамлакатларда) ўтказиш. биринчи гуруҳга кирувчи мамлакатларда география таълими асосан табиий ва иқтисодий география курсларидан ташкил топган. шаҳар ва қишлоқ жойлардаги барча мактабларда ягона ўқув режаси асосида ўтказилади. иккинчи гуруҳ мамлакатларида география билимлари махсус фанлар тарзида эмас, балки …
2 / 11
ча ўқувчилар учун мажбурий бўлган фанлар қаторида, хилма-хил мураккабликдаги факултатив курслар тури кенг тарқалган. жаҳон тажрибасида 3 босқичли таълим тизими асосий ҳисобланади, яъни: бошланғич мактаб 1 - 4 синф, ўрта босқич 5 – 9 синф: юқори босқич 10 - 12 синф. ҳар бир босқичда география таълими ўзига хос мақсадга эга. масалан, биринчи босқич мактабларида география таълимининг асосий мақсади атроф муҳитни ўрганиш. иккинчи босқичда ўз мамлакатининг хўжалик ҳаётини ўрганиш, зарур касблар ҳақида маълумотлар олиш, таълимий кўникма ва малакаларини шакллантиришдан иборат. учинчи босқичдаги мактабларда инсониятнинг глобал муаммоларини ва жаҳон хўжалигини ўрганишдан иборат. жаҳон тажрибасида география ўқитишнинг аҳволи муҳим эмас. шу туфайли уни ўқувчиларга ўргатиш бўйича 2 фикр (йўналиш) тарафдорлари бор. бириичи йўналиш тарафдорларининг фикри ўқув режаларида географияни мустақил фан сифатида мунтазам ўқитишни амалга ошириш бўлса, иккинчи йўналиш тарафдорлари географияни бошқа ўқув фанлари билан интеграция (бирикма) тарзида қўшиб ўқитишни исботлаб беришга уринадилар. ўқув фанларини бириктириш борасида ақш жаҳонда етакчи бўлиб, 40 - 50 …
3 / 11
сод ва сотциология, биология, кимё, инглиз тили, дин ва спорт мажбурий фан ҳисобланади. фин мамлакатларида 9 йиллик мажбурий таълимдан кейин синфсиз гимназиялар кенг тарқалган. бундай гимназияларда ўқувчи ёки ўқувчилар гуруҳи ўзига йиллик ўқув режаси тузади. бундай гимназияларда ўқув режалари курс раҳбарлари ва маъмурият томонидан тасдиқланади. гимназияда ўқув йили 6 даврга бўлинади. ҳар бир давр 6 ҳафтадан иборат бўлиб, курслар 32 соатдан ташкил топади. ҳар бир курсдан биттадан фан кунига бир соатдан ўқилади. гимназист кунига 4-7 соат ўқийди. спорт дарслари машғулотдан кейин ўтказилади. ҳар давр якунида ўқувчилар билими баҳоланади. агар ўқувчи қониқарсиз баҳо олса, у шу курсни қайтадан танлайди. деярли кўпчилик мамлакатларда география таълими тизими давлатнинг ижтимоий - сиёсий ва иқтисодий тизими билан боғлиқ. табиий ва иқтисодий географияни ўрганиш асос қилиб олинган собиқ ссср ва шарқий европа мамлакатларида табиат ва хўжаликнинг ривожланиш қонуниятлари, жамият ва табиат ўртасидаги муносабатлар, атроф - муҳит муаммолари география таълимининг асосини ташкил қилади. ривожланган капиталистик мамлакатларда география …
4 / 11
аги географиядан ўқув дарсликлари ва қўлланмаларини таҳлил қилиш шуни кўрсатдики, уларда битта курсни ўқиш учун бир неча қўлланма чиқарилади. кўпчилик ҳолларда улар маълумотларга бой бўлиб, ахборот хусусиятига эга. бундай қўлланмаларда матн 20-40 фоизни, тасвир 20 фоизни, статистика 20 фоизни, савол ва топшириқлар 20 фоизни ташкил қилади. китобдаги тасвирлар ниҳоятда сифатли. қуйи синфлар қўлланмаларида эса деярли харита йўқ, улар ўрнини харита схемалар эгаллаган. текстда рақамли сонлар деярли учрамайди, мавжудлари ҳам таққослаш характерига эга бўлиб, улар энг паст, энг юқори, энг кичик, энг баланд, энг узун каби тарзларда берилган. мавзу ёки бўлимдан кейин қўйиладиган саволлар ва топшириқлар мавзу мазмунини акс эттирмаслиги ҳам мумкин. қўйиладиган саволларнинг аксарияти муаммоли топшириқлар, дискуссия саволлари, амалий ўйинлар тарзида берилган. ўқувчилар учун чиқарилган география дарсликларида компютерлар билан ишлаш учун махсус саволлар, қизиқарли топшириқлар, математик статистика усуллари, турли ўйинлар, тестлар тарзида географик билимларни эгаллашга кенг ўрин берилган. ўқувчилар уларни мустақил бажариш жараёнида тадқиқотчи ролини ўйнайдилар. демак, география дарслиги капиталистик …
5 / 11
. топография на картография асослари бўйича ҳам билимлар берилади. ўқитувчилар диққатига бир неча вариантдаги дарсликлар тавсия этилади. «мамлакатлар ва халқлари», «ер ва инсон», «янги география», «ер билими» ва ҳоказо. 9—10 синфларда география мустақил фан сифатида ўрганилмайди деса ҳам бўлади. айрим «ерлардагина» қизиқувчи ўқувчилар билан европа ва германия географияси чуқур ўрганилади. бу курсларда мамлакатлар иқтисоди, сиёсий ва давлат тузумига оид билимлар етакчи ўринни эгаллайди. кейинги пайтларда география, тарих, социология, иқтисод билимлари биргаликда бирлашган курслар орқали ўқитишга эътибор кучаймоқда. геманияда (11— 13 синфлар) айрим жойлардагина география қисман мустақил фан сифатида ўқитилади. баъзи географик билимлар бирлашган курслар туркумидаги фанларда ҳам берилади. юқори синфларда география фанларида мужассам муаммоларни ўрганишга кўпроқ эътибор берилади. масалан, «инсониятнинг кўпайиши», «очарчилик муаммолари», «транспорт муаммоси», «саноат марказларида инсон ҳаёти», «саноат экономикаси» ва ҳоказо. франция мактабларида география таълими бирмунча яхши йўлга қўйилган. география ўқитишнинг мақсади ва вазифалари жуда аниқ белгилаб қўйилган. франция география программаси икки босқичли мактабларга мўлжалланган эди. шуниси қизиққи …

Want to read more?

Download all 11 pages for free via Telegram.

Download full file

About "xorijda tabiiyot va geografiya ta'limi"

2-маъруза: табииёт ва география фанларини ўқитишда хорижий тажриба 1. хорижда табииёт ва география таълими 2. хорижий таълим муассасаларининг тажрибаси 3. rivojlangan xorij mamlakatlarida geografiyani o‘qitishning zamonaviy usullari хорижда табииёт ва география таълими кейинги ўн йилликларда география ўқитувчиларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизими анча юқори поғонага кўтарилди. ҳозирги кунда география таълими жаҳоннинг кўпгина мамлакатларида 3 та йўналишда олиб борилмоқда. 1. барча ўқувчилар учун ягона ўқув режаси ва дастури асосида (шарқий европа ва собиқ ссср ўрнида вужудга келган) давлатлардир 2. бир неча асосий фанлар қаторида айрим курсларни факултатив тарзида ўрганиш (ақш, буюк британия, канада, европанинг кўпчилик мамлакатларида) з. барча ўқувчилар учун ўрганиш мажбури...

This file contains 11 pages in DOC format (75.5 KB). To download "xorijda tabiiyot va geografiya ta'limi", click the Telegram button on the left.

Tags: xorijda tabiiyot va geografiya … DOC 11 pages Free download Telegram