япония таълими тизими

DOCX 25 sahifa 2,6 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 25
ривожланган мамлакатлар таълим тизимининг ўзига хосликлари япония таълими тизими. япония – жуда тез ривожланаётган давлат бўлиб, бу ҳол асосан японларнинг табиатан меҳгатсеварлик ва ишбилармонлиги билан боғлиқдир. дунёдаги барча янгиликлар ва юксалишлар сари интилиш, энг сўнгги ютуқлардан фойдаланиш ва уларни янада ривожлантириш – бу япон халқининг азалий миллий одатларига айланиб қолган. бугунги кунда япония дунёдаги барча давлатлар учун очиқ ва ҳалқаро ҳамкорлик майдонида фаол иштирок этиб келмоқда. японияда жуда қадимдан халқнинг ақлий имкониятларидан фойдаланувчи фан ва техникани қўллаш сиёсати энг муҳим ўрин тутади. ҳозирги даврда япония илмий тадқиқотларга кетган сармоя миқдори бўйича дунёда 2-ўринда туради. япония таълимининг шаклланиши 1867-1868 йилларда бошланган. япония ўз олдига 2 вазифани: 1-бойиш, 2-ғарб технологияларини япония ишлаб чиқаришига киритиш масаласини қўйди ва бу ишни амалга ошириш учун биринчи галда таълим тизимини тубдан ўзгартириш кераклигини англади[footnoteref:1]. [1: higher education bureau, ministry of education, culture, sports, science and technology. http://www.mext.go.jp/ 7-9. ] мактабгача таълимга японияда катта эътибор берилади, чунки …
2 / 25
рни енгишга ўргатадилар. қизларни эса уй ишларига тайёрлайдилар. болалар боғчаси японияда ватан фуқаросини шакллантириш тизимининг 1-босқичи ҳисобланади. мустақил фаолият, жамоавий онг, ижтимоий масъулият кўникмаларини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилади. болалар боғчасининг асосий вазифаси – болани мактабга тайёрлашдир. бу ерда расм, мусиқа, ритмика, жисмоний тарбия бўйича машғулотлар ўтилади. индивидуаллик, у қанчалик яхши бўлмасин, ўқувчиларни ўзига жалб қилмайди, болалар жамоаси томонидан қабул қилинмайди[footnoteref:2]. [2: germany’s vocational education at a glance.. e-mail: books@bmbf.bund.de internet: http://www.bmbf.de. 13-17. ] бошланғич мактаб таълимнинг илк 6 йилини қамраб олади ва унинг асосий қисми ҳисобланади. японияда мактабга 6 ёшдан борилади. бошланғич мактабга 6 ёшдаги япон болаларнинг 99% қатнайди. 99% япон бошланғич мактаблари давлат тасарруфида, 1% - хусусий. ўқув режасига япон тили, гуманитар фанлар, арифметика кабилар киради. санъат ва ҳунар (япон хусни хати), мусиқа, уй хўжалигини юритиш, жисмоний тарбия, ахлоқий одобнома, академик предметлар ҳисобланмайди. японияда бошланғич таълим мажбурий ва бепул бўлиб, машғулотлар апрель ойида бошланади. ўқув йили 3та чорак – …
3 / 25
рлаштирилган курс каби фанларни танлашлари мумкин. японияда ўрта ва катта мактаб тизими. кичик ўрта мактаб – тюгакко. кичик ўрта мактаб 3та синф 7,8,9-синфларни ўз ичига олади ва мажбурий таълимнинг охирги босқичи бўлиб ҳисобланади. ўқувчилар ёши 12 дан 15 ёшгача бўлади. худди бошланғич мактабдагидай, ўрта мактабнинг асосий қисми давлат тасарруфида, 5%-хусусий. 2001 йил апрелдан бошлаб инглиз тили мажбурий фан бўлиб ҳисобланади. кўпчилик ўқувчилар битта ёки бир неча мактаб тўгараклари, қизиқишлари бўйича клубларга қатнашадилар. бу дарсдан кейин соат 18:00гача иш кунлари, дам олиш кунлари эрталабки вақтни эгаллайди. кичик ўрта мактабда ўтиладиган фанлар қаторига инглиз тили, бир неча танлов фанлар киради. бу фанларнинг таркиби мактабларга боғлиқ. энг қийин фанлар математика ва япон тили ҳисобланади. японликлар фарзандларининг энг яхши, юқори таълим олишини жуда ҳоҳлайдилар. таълимга бундай катта эътибор “дзюку” мактабларининг яратилишига асос бўлди. “дзюку” – нуфузли ўқув муассасаларига тайёрловчи махсус кечки мактаблардир. бундай мактабларнинг аналоги xviii асрда япон черковида пайдо бўлган, ҳозирги кунда дзюкулар …
4 / 25
eref:3]. [3: higher education bureau, ministry of education, culture, sports, science and technology. http://www.mext.go.jp/ 34-44. ] катта мактабларда ўқиш пулли, лекин давлат муассасаларида арзонроқ. пулли, хусусий ўрта ва бошланғич мактаблар ҳам бор. барча пулли таълим муассасаларида стипендиялар конкурси ғолиби бўлса, текин ўқиш мумкин ёки чегирмалар олиш мумкин. ўрта мактабдан катта мактабга ўтиш имтиҳонлар натижаларига боғлиқ ҳолда амалга оширилади. ўрта мактабда ўзлаштириш кўрсаткичига кўра ўқувчи кириш имконияти бор бўлган катта мактаб рўйхатини олади. одатдаги давлат мактабларидан ташқари пулли хусусий мактаб-академиялар (гакуэнлар) бор. шунингдек, умумдавлат мактаби мақомидаги “миллий мактаблар” мавжуд. бу академияга кириш учун катта конкурс асосида алоҳида имтиҳонлар топширилади. бир тарафдан академияда яхши таълим дастурлари мавжуд бўлиб, уларнинг кўпчилиги олий мактаб ёки университетга кириш учун имконият беради. япония ҳукумати оўюлари битирувчиларини ўқитувчи лавозимига тайинлашда қаттиқ танлов сиёсатини олиб боради. катта ўрта мактабда япон тили, математика, табииёт, жамиятшунослик ва б. мажбурий умумтаълим фанларига қўшимча ҳолда ўқувчилар танлов бўйича фанларни таклиф қиладилар, бу …
5 / 25
иларидан жуда катта конкурс асосида қабул қилинади, чунки японияда юқори малакали ишчилар жуда ҳам зарур.японияда касб-ҳунар таълими университет ўрнига 2 йиллик коллежга кириш мумкин, унда махсус таълим берилади. бу коллежларда япон қизларининг 90% ўқийдилар ва аёллар касбини эгаллайдилар: тиббиёт ҳамшираси, болалар боғчаси тарбиячиси, бошланғич синф ўқитувчиси, юқори малакали уй хонимлари, актриса (сэйю). япония коллежлари ўз мақоми бўйича бизнинг ўрта махсус таълим муассасалари билан тенг. улар кичик, технологик, ва махсус тайёргарлик коллежларига бўлинади. кичик коллежлар гуманитар, табиий, тиббиёт ва техник фанлар соҳасида тайёргарликнинг икки йиллик дастурини тавсия қилади. бу коллеж битирувчилари университетнинг 2 ёки 3-курсида ўқишни давом эттиришлари мумкин. кичик коллежларга қабул тўлиқ ўрта мактаб базасида амалга оширилади. талабгорлар кириш имтиҳонлари ва ундан камроқ “биринчи босқич ютуқлари тести”ни топширадилар. япония университетларида ўқув жараёнини ташкил қилишнинг ўзига хос хусусияти шундаки, умумиллий ва махсус фанлар аниқ бўлиб ўқитилади. биринчи икки йилликда барча талабалар умумтаълим тайёргарлигини оладилар. бунда умумиллий фанлар: тарих, фалсафа, адабиёт, жамиятшунослик, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 25 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"япония таълими тизими" haqida

ривожланган мамлакатлар таълим тизимининг ўзига хосликлари япония таълими тизими. япония – жуда тез ривожланаётган давлат бўлиб, бу ҳол асосан японларнинг табиатан меҳгатсеварлик ва ишбилармонлиги билан боғлиқдир. дунёдаги барча янгиликлар ва юксалишлар сари интилиш, энг сўнгги ютуқлардан фойдаланиш ва уларни янада ривожлантириш – бу япон халқининг азалий миллий одатларига айланиб қолган. бугунги кунда япония дунёдаги барча давлатлар учун очиқ ва ҳалқаро ҳамкорлик майдонида фаол иштирок этиб келмоқда. японияда жуда қадимдан халқнинг ақлий имкониятларидан фойдаланувчи фан ва техникани қўллаш сиёсати энг муҳим ўрин тутади. ҳозирги даврда япония илмий тадқиқотларга кетган сармоя миқдори бўйича дунёда 2-ўринда туради. япония таълимининг шаклланиши 1867-1868 йилларда бошланган. япония ўз олдига...

Bu fayl DOCX formatida 25 sahifadan iborat (2,6 MB). "япония таълими тизими"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: япония таълими тизими DOCX 25 sahifa Bepul yuklash Telegram