президент ислом каримов асарларида ватан географияси ва миллий маънавият уйғунлигининг ёритилиши

DOC 43,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1663191718.doc президент ислом каримов асарларида ватан географияси ва миллий маънавият уйғунлигининг ёритилиши президент ислом каримов асарларида ватан географияси ва миллий маънавият уйғунлигининг ёритилиши ушбу мақолада мамлакатимиздаги география таълими ва тарбия тизимида бугунги кун талабидан келиб чиқиб, эътиборни кучайтириш лозим бўлган қуйидаги учта масалага тўхталмоқчимиз. биринчи масала, ватанимизнинг иқтисодий тараққиётида географик имкониятлардан фойдаланиш лозимлигини ўқувчиларга тушунтириб, уларнинг мазкур имкониятлардан оқилона, узоқни кўзлаб фойдаланишга тайёрлаб бориш, шунингдек, юксак иқтисодий салоҳият, табиий бойликлар ва беқиёс имкониятларга эга юртимиз ҳақида маълумотлар бериш орқали ёшларимизда ватанга муҳаббат, ифтихор ҳиссини шакллантириш заруратидир. бу масалани ижобий ҳал этишда республикамиз президенти и.а.каримов асарларидан фойдаланиш кутилган натижани беради. у ўзининг кўплаб асарларида ватанимизнинг ўзига хос географик хусусиятларини жамият ривожи, иқтисодиётимиз тараққиётига кўрсатадиган бевосита таъсири ҳақида ёзади. жумладан, “ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли” (1992) асарида ўз йўлимиз бўлиши кераклигини асосий шартлари сифатида ватанимиздаги ўзига хос демографик вазият, сиёсий-географик ўрин, табиий–иқлим шароит каби географик омилларни санаб ўтган. олиб борилган таҳлилий …
2
баҳолади. иккинчи масала –миллий ўзлигимизни англаш, юксак маънавиятимиз, унинг шаклланишига сабаб бўлган омилларни ўқувчи ёшлар онгига сингдириб боришда география фани имкониятларидан фойдаланишдир. бу масалани ижобий ҳал этишда президент и.а.каримовнинг 2008–йилда чоп этилган “юксак маънавият-енгилмас куч” асаридан самарали фойдаланиш мумкин. бу асарда ўзбек миллатининг турмуш тарзи, юксак маънавиятини шакилланишида тарихий, ижтимоий омиллар билан бирга географик омилнинг ҳам ўрни борлиги таъкидланади. ”атрофи чўл ва саҳролар билан ўралган, табиати ва иқлими ғоят мураккаб бўлган минтақа шароитининг ўзи ана шу элат ва миллатларнинг минг йиллар давомида бир-бирига мослашиб, яқин елкадош бўлиб, бир-бирининг оғирини енгил қилиб яшашини тақозо этиб келди” –деб ёзади китоб муаллифи (9-бет). худди шундай табиий шароит кишиларни жамоа бўлиб яшашга, бир-бирларига оқибатли бўлишга, ер ва сувдан оқилона, тежамкорлик билан фойдаланишларини хаётий зарурият қилиб қўяди. кишиларда бундай фазилатларни шаклланишига замин ҳозирлаган она табиат - боқувчи ландшафт шу икки дарё оралиғида ўзбек деган миллатни дунёга келишига туртки бўлди. миллатимизнинг асосий хусусиятларини юзага келишига таъсир …
3
во ва ернинг одам яшайдиган жойларининг турличалигидан ҳамдир” (1992, 11-бет). бироқ, шўролар таълимотида бундай ёндашувни географик детерминизм деб қоралаб келинди. айниқса, мустамлакачилик мафкураси бунга қарши қаттиқ курашди. чунки, турли географик ландшафт шароитида яшовчи, ер шарининг олтидан бир қисмида “ягона совет халқи” юзага келишини кутаётган ҳукмрон мафкурага бундай қараш зид эди. президент и.а.каримов “...наврўз байрами биз учун ҳаёт абадийлиги, табиатнинг устувор қудрати ва чексиз саховатининг, кўп минг йиллик миллий қиёфамиз, олижаноб урф-одатларимизнинг бетакрор ифодаси бўлиб келмоқда”–деб ёзади (35-бет). халқимизнинг миллий қадриятлари даражасига кўтарилган мазкур байрам тарқалган ҳудудларини ўрганиш орқали, унинг юзага келишида ҳам географик омилнинг таъсири борлигини кўриш мумкин. наврўз баҳорги тенг кунликда (21март) янги йилни, деҳқончилик ишларини бошланиши сифатида ўрта осиё ва яқин шарқ халқларида байрам қилинган. агар бу байрамни пайдо бўлишига география фанидаги зоналлик қонунияти таъсир ўтказган деб ҳисобласак, унда шу ёки шунга ўхшаш байрамларни баҳорги тенг кунлик кузатиладиган, биз билан бир хил географик кенгликда жойлашган ер шаридаги бошқа …
4
имовнинг мазкур асарида географиянинг алоҳида тармоғи бўлган жой номлари ҳақидаги фан – топонимиканинг бугунги кундаги вазифаларини ҳам белгилаб берилган. миллий мафкурамизга зид, кишиларда ҳеч қандай ҳис туйғу, хотира уйғотмайдиган мавҳум номларни ўрнига, аниқ тарихий –географик маъноси, миллий руҳияти билан ажралиб турувчи номларни кўпайиб бораётганлиги таъкидланади (92 –бет). мамлакатимиз иқтисодиёти ва миллатимиз маънавиятига сезиларли таъсир кўрсатадиган ватан географиясини ўқитиш ва ўрганишнинг бугунги ҳолати биз кўрмоқчи бўлган учинчи масаладир. ўз мустақиллигини қўлга киритган халқлар таълим ва тарбия тизимида юз берадиган дастлабки ўзгариш она тили ва адабиёти, ватан тарихи ҳамда географиясини ўқитишга устивор эътибор берилиши билан боғлиқдир. сабаби умумбашарий фанлардан фарқли равишда бу фанлар миллат ва у яшаётган масканни улуғлашга, миллий маънавият ва ватанпарварликни шакллантиришга хизмат қилади. бу фан ва билимларни ўқитишга мустамлакачилик даврида кам аҳамият берилиши ҳаммага аён. мазкур тарихий ҳақиқат бизнинг мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмаганлигини ўз вақтида англаб етган мамлакатимиз президенти и.а.каримов 1995 йил 23 февралда ўтказилган олий мажлис сессиясидаги маърузасида …
5
тест синовлари ўтказиладиган фанлар қаторида географиянинг тутган ўрнидир. агар республикамизда тест синовлари жорий этилган дастлабки йилларда география социал блок таркибида тарих билан бир ҳил мавқега эга бўлган бўлса, кейинчалик у фақатгина учта география, география ва иқтисодий билим асослари, гидрометеорология йўналишидагина сақланиб қолди. ачинарлиси шундаки, 2008 й. 1 мартда “маърифат” газетасида эълон қилинган мақолада республикамизда олий маълумотли бакалавр мутахассисларнинг барчаси (198 та йўналиш) она тили ва адабиёти фанидан, 184 таси тарих (ўзбекистон тарихи) фанидан тест синовлари топшириши таклиф этилган. география фани эса яна фақат географлар учунгина зарур деб топилган. ватанимизнинг бугунги куни, қудратли табиий ва ижтимоий-иқтисодий имкониятлари, жаҳонда тутган ўрни ҳақида билим бериб, ёшларда жонли ватанпарварлик, ўзлигини англаш ва миллий ғурурни тарбиялайдиган фан бундай муносабатга лойиқ эмас. муқаддас ватанининг бугунги кунини билмайдиган, унинг муаммоларини ўз соҳасида бартараф этишга интилмайдиган олиму инжинер, педагог ёки иқтисодчидан юрт равнақи йўлида кўп нарса кутиб бўлмайди. жаҳон майдонида аждодларимиз эгаллаган муносиб ўрин ҳақида тарих фани етарлича …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"президент ислом каримов асарларида ватан географияси ва миллий маънавият уйғунлигининг ёритилиши" haqida

1663191718.doc президент ислом каримов асарларида ватан географияси ва миллий маънавият уйғунлигининг ёритилиши президент ислом каримов асарларида ватан географияси ва миллий маънавият уйғунлигининг ёритилиши ушбу мақолада мамлакатимиздаги география таълими ва тарбия тизимида бугунги кун талабидан келиб чиқиб, эътиборни кучайтириш лозим бўлган қуйидаги учта масалага тўхталмоқчимиз. биринчи масала, ватанимизнинг иқтисодий тараққиётида географик имкониятлардан фойдаланиш лозимлигини ўқувчиларга тушунтириб, уларнинг мазкур имкониятлардан оқилона, узоқни кўзлаб фойдаланишга тайёрлаб бориш, шунингдек, юксак иқтисодий салоҳият, табиий бойликлар ва беқиёс имкониятларга эга юртимиз ҳақида маълумотлар бериш орқали ёшларимизда ватанга муҳаббат, ифтихор ҳиссини шакллантириш заруратидир. бу масалани и...

DOC format, 43,0 KB. "президент ислом каримов асарларида ватан географияси ва миллий маънавият уйғунлигининг ёритилиши"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.