sezgi

DOCX 8 pages 50.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 8
5 - мавзу: сезги. режа: 1. сезги ҳақида тушунча 2. сезгиларнинг нерв – физиологик асослари 3. сезгилар таснифи ва турлари. 4. сезги турлари 5. органик сезгилар таянч иборалар: экстерорецептор, синестезия, сенсибилизлиция, сезги, проприорецептор, интерорецептор, анализатор, адаптация сезги ҳақида тушунча маълумки бизни ўраб турган ташқи оламдаги нарса ва ҳодисаларнинг жуда кўп белги ва хусусиятлари мавжуд. масалан, нарсаларнинг ранги, таъми, ҳиди, қаттиқ ёки юмшоқлиги, ғадир-будур ёки текислиги, ҳарорат ва бошқалар. ана шу нарса ва ҳодисаларнинг турли хил белги, хусусиятларини биз ҳам турлича сезги аъзоларимиз орқали онгимизда акс эттирамиз. теварак-атрофимиздаги нарса ва ҳодисаларнинг турли хил белги ҳамда хусусиятлари ҳар доим ҳам бизнинг сезги аъзоларимизга таъсир этиб туради. натижада бизда турли сезгилар ҳосил бўлади. чунончи, нурларнинг кўзимизга таъсир қилиши натижасида кўриш сезгиси, ҳар хил тезлик ва кучланишдаги ҳаво тўлқинларининг қулоғимизга таъсир этиши натижасида эшитиш сезгиси, нафас олиш пайтида ҳаво билан бирга бурун бўшлиғига кирган ҳар турли модда заррачаларининг таъсири натижасида ҳид сезгиси, бирор нарсани …
2 / 8
ги аъзоларига таъсир этадиган нарса ва ҳодисанинг бўлиши. сезувчи аппарат, яъни анализаторнинг мавжуд бўлиши. масалан, ҳавонинг совуқлигини, темирнинг қаттиқлигини, қорнинг юмшоқлиги ва бошқаларни сезамиз. сезги идрок билан боғлиқ бўлади, лекин нарса ва ҳодисани идрок қилишдан олдин уни сезиш лозим, шу боис сезгилар материянинг сезги аъзоларимизга таъсири натижасидир. сезги ахборотларини қабул қилиб, танлаб, тўплаб, ҳар бир секундда ахборотлар оқимини қабул қилиб ва қайта ишлаб мияга етказиб беради. натижада теварак - атрофдаги ташқи оламни ва организм ўз ички ҳолатини адекват “мос” акс эттириши ҳосил бўлади. сезги аъзолари ташқи оламнинг инсон онгига олиб кирадиган йўлларидан биридир. сезгиларнинг нерв – физиологик асослари маълумки, сезгилар фақатгина ташқи таъсирлар натижасида ҳосил бўлмай, балки организмнинг ички ҳолатида ҳам амалга оширилади. сезги нерв тизимининг у ёки бу қўзғатувчидан таъсирланувчи реакциялари тарзида ҳосил бўлади ва ҳар қандай психик ҳодиса каби рефлекторлик хусусиятига эгадир. сезгиларнинг нерв – физиологик асосини қўзғатувчининг ўзига айнан ўхшайдиган анализаторга таъсири натижасида ҳосил бўладиган нерв жараёни …
3 / 8
ларининг асосий қисми жамланган ўзак, яъни марказий қисм ва қобиқнинг турли жойларида маълум миқдорда мавжуд тарқоқ ҳужайра қисмларидан таркиб топган ташқи қисм бўлади. анализаторнинг ўзак қисмида рецептордан марказга интилувчи нервлар жойлашган бўлиб, кўплаб ҳужайралардан иборат. мазкур анализаторнинг периферик, яъни тарқалиб кетган қисмлари бошқа анализаторларнинг ўзаклари билан ёндош соҳаларига киради ва алоҳида нарсаларни излаш жараёнида бутун бош мия қобиғининг катта қисми иштирок этишига эришилади. анализаторнинг ўзаги анализ ва синтез қилиш функциясини бажаради, масалан, товушларнинг баландлиги. тарқоқ қисмлар дағал анализ функцияларни, масалан мусиқий оҳанг ва товушларни фарқлаш билан боғлиқ бўлади. анализатор нерв жараёнларининг ёхуд рефлектор ёйининг бутун йўли манбаси ва энг муҳим қисмини ташкил этади. рефлектор ёйи рецептордан таъсиротни мияга олиб борувчи нерв йўллари ва эффектордан таркиб топгандир. рефлектор ёйи элементларнинг ўзаро муносабати мураккаб организмнинг теварак–атрофдаги оламда тўғри мўлжал олишнинг организмнинг яшаш шароитларига мувофиқ тарздаги фаолиятининг негизини таъминлайди. сезгининг пайдо бўлиши физик жараён физиологик жараён психик жараён қўзғовчи ўтказув-чи йўл. бош мия …
4 / 8
яъни экстрорецептив сезгилар; 1. ички тана аъзолари ҳолатларини акс эттирувчи ҳамда рецепторлари ички тана аъзоларида, тўқималарда жойлашган сезгилар, яъни интерорецептив сезгилар. 1. танамиз ва гавдамизнинг ҳолати ҳамда ҳаракатлари ҳақида маълумот (ахборот, хабар) берувчи мускулларда, боғловчи пайларда, мушакларда жойлашган сезгилар, яъни проприорецептив сезгилар. сезгиларнинг таснифи ва бу борадаги тадқиқотларни таҳлил қиламиз. дастлабки мулоҳазалар интерорецептив сезгилар у борасида рус психологи а.р.лурия тадқиқот ишини олиб борган. унинг фикрича, интерорецептив сезгилар асл, туб, маънодаги сезгилар эмас, балки эмоциялар билан сезгилар ўртасидаги оралиқ сезгилар сифатида намоён бўлади. психология фанида мазкур сезгилар тўла ўрганилмаганлиги сабабли уни “номаълум ҳислар” деб аталган. бу асосан ички органларнинг хасталикларида вужудга келувчи ҳолатларни диагностика қилишда алоҳида аҳамият касб этади. интерорецептив сезгилар инсоннинг кайфиятида, эмоционал реакциялари ўзгаришида кўзга ташланади, болада эса хатти–ҳаракатнинг кескин ўзгаришига сабаб бўлади. чунки бола тана аъзоларидаги ички ҳолатини англаш, ҳис қилиш имкониятига эга эмас. шунинг учун ундаги хатти-ҳаракатнинг умумий ўзгариши белгилардан буни сезиш мумкин. интерорецептив сезгилар организмдаги ички …
5 / 8
ив сезгилар гавданинг фазодаги ҳолати тўғрисида сигналлар билан таъминлаб туради. улар инсон ҳаракатининг бошқарувчиси ҳисобланиб ва афферент асосини ташкил қилади. переферик рецепторлар мускуллар, пай ва бўғимларда жойлашган бўлиб, махсус таначалар шаклига эга ва улар пуччини таначалари деб аталади. таначаларда вужудга келувчи қўзғатувчилар мускулларнинг ҳаракатлашуви натижасида ва бўғимлар ҳолатининг ўзгариши, нерв толалари ёрдамида, орқа миянинг орқа устунидаги оқ суюқлигига етказилади. қўзғовчилар бурдах ва голл ядросининг қуйи бўлимларига етиб келади ва ундан пўстости тугунчаларидан ўтиб, бош мия катта ярим шарининг қоронғулашган зонасида ҳаракатларини якунлайдилар. проприорецепторлар ҳаракатнинг афферент асоси эканлигини а.орбели томонидан, ҳайвонларда п.к.анохин, одамларда эса н.а.бернштейнлар томонидан ўрганилган. психологик маълумотларга кўра, гавданинг фазодаги ҳолати, сезгирлиги статик сезгиларда ўз ифодасини топади. унинг маркази ички қулоқ каналларида жойлашган бўлиб, улар ўзаро бир-бирига перпендикуляр бўшлиқда туташ ҳолатда ётади. масалан, бош ҳолатининг ўзгариши қуйидаги схемада кўриш мумкин: а) эндолимфа суюқлигига боғлиқ қўзғалиш; б) эшитиш нерви; в) вестибуляр нерви; г) бош мия пўстининг чакка бўлмаси; д) мия …

Want to read more?

Download all 8 pages for free via Telegram.

Download full file

About "sezgi"

5 - мавзу: сезги. режа: 1. сезги ҳақида тушунча 2. сезгиларнинг нерв – физиологик асослари 3. сезгилар таснифи ва турлари. 4. сезги турлари 5. органик сезгилар таянч иборалар: экстерорецептор, синестезия, сенсибилизлиция, сезги, проприорецептор, интерорецептор, анализатор, адаптация сезги ҳақида тушунча маълумки бизни ўраб турган ташқи оламдаги нарса ва ҳодисаларнинг жуда кўп белги ва хусусиятлари мавжуд. масалан, нарсаларнинг ранги, таъми, ҳиди, қаттиқ ёки юмшоқлиги, ғадир-будур ёки текислиги, ҳарорат ва бошқалар. ана шу нарса ва ҳодисаларнинг турли хил белги, хусусиятларини биз ҳам турлича сезги аъзоларимиз орқали онгимизда акс эттирамиз. теварак-атрофимиздаги нарса ва ҳодисаларнинг турли хил белги ҳамда хусусиятлари ҳар доим ҳам бизнинг сезги аъзоларимизга таъсир этиб туради. натижада б...

This file contains 8 pages in DOCX format (50.5 KB). To download "sezgi", click the Telegram button on the left.

Tags: sezgi DOCX 8 pages Free download Telegram