ўрта аср фалсафаси

DOCX 14 sahifa 69,4 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 14
маъруза: ўрта аср фалсафаси режа: 1.ўрта аср ғарб фалсафаси 2.уйғониш даври фалсафаси ўрта асрларда ғарб ва шарқда фалсафа ривожланишининг умумий белгилари. биринчидан, ўрта асрлар ғарб ва шарқ фалсафаси аввало феодал жамият фалсафаси бўлиб, у илоҳиёт ва диннинг ҳукмронлиги билан тавсифланади. феодал тузум шароитида феодал мулкдорлик билан бир қаторда ҳунармандлар ва деҳқонларнинг шахсий меҳнатига асосланган хусусий хўжалиги мавжуд бўлган. феодал ишчини сотиши ва сотиб олиши мумкин бўлган, лекин ишчини ўлдириш ҳуқуқи унга берилмаган. ишлаб чиқариш муносабатларининг бундай ривожланиши уларни ижтимоий-психологик ва мафкуравий жиҳатдан мустаҳкамлашни талаб қилган. феодал маданиятни мафкуравий жиҳатдан таъминловчи интеграцион асос дин бўлган. иккинчидан, ўрта асрларда дин ғарбда ҳам, шарқда ҳам феодал жамиятнинг ҳукмрон мафкураси ҳисобланган. бу даврда черков энг йирик куч бўлган. шунингдек, у сиёсий жиҳатдан ҳам ўта марказлашган ташкилот саналган. диндорлар амалда бирдан-бир ўқимишли одамлар бўлган. ҳуқуқшунослик, табиатшунослик ва фалсафанинг мазмуни черков таълимоти билан мувофиқ ҳолатга келтирилган. муқаддас китоб ақидалари фалсафий мулоҳазаларнинг таянч нуқтасига айланган. бу даврда …
2 / 14
бўйсунишлари лозим. ҳокимиятга бўйсуниш, уни ардоқлаш ва ҳурмат қилишни талаб этувчи «осмон қонуни» ҳақидаги таълимот конфуцийчиликда энг муҳим таълимотга айланган. ғарб европа феодализми шароитида ҳам христиан дини ҳукмронлик қилган. у ўзининг одамлар ақли ва қалбини назорат қилиш марказлаштирилган тизимини кўп сонли тарқоқ феодал давлатларга қарши қўйган. бу назоратни аввало рим папаси бошчилигидаги католик черкови амалга оширган. айни вақтда черков қадимги дунёнинг «мажусийча» фалсафасига, айниқса материалистик таълимотларга ёт кўз билан қараган. шу сабабли антик даврнинг фалсафий меросини ўзлаштиришга нисбатан холисона ёндашилмаган, бу мерос қисмларга бўлиб ўзлаштирилган, асосан диний ақидаларни мустаҳкамловчи идеалистик ғояларни тарқатишга йўл қўйилган. ўрта асрлар европасида фалсафий тафаккурнинг ривожланиш хусусиятлари. xvi асргача ғарб ва шарқ фалсафий тафаккури ҳар бири ўз йўлида ривожланган: араб мусулмон шарқида ва испаниянинг араблар истило қилган қисмида фалсафага диннинг таъсири европа ва шарқий осиёдагидан камроқ бўлган. бу даврда араб мусулмон фани ривожланишда европа фанидан анча илдамлаб кетган. хитойда ҳам фан, гарчи дин таъсири анча кучли …
3 / 14
рта асрларда фалсафий тафаккур ривожланишининг асосий шакллари апологетика ва патристика бўлган. европада, византияда, олд осиё ва шимолий африканинг эллинлашган марказларида христианликнинг тарқалиши бошқа диний ва фалсафий оқимлар билан қаттиқ кураш жараёнида юз берган. бунда христианликка қарши неоплатонизм фалсафасидан кенг фойдаланилган. айни шу даврда апологетика христианликни асослаш ва ҳимоя қилиш фалсафаси сифатида вужудга келган. апологетика ортидан «черков оталари»нинг фалсафий таълимоти – патристика (лот. pater – ота) пайдо бўлган. патристиканинг энг ёрқин вакили гиппон (шимолий африка)даги епископ авлиё августин (354-430)дир. у ўрта асрлар фалсафасига, шунингдек фалсафий ижоднинг кейинги даврлардаги кўпгина вакилларига кучли таъсир кўрсатган. августин «ҳақиқий фалсафа ва ҳақиқий дин»ни бир деб ҳисоблаган. христианлик асосларини у платон фалсафасидан топишга ҳаракат қилган. унинг фикрича, платон ғоялари – «бу ижодкор ижодга киришиш олдидан юритган мулоҳазалар»[footnoteref:1]дир. худо дунёни йўқликдан яратган. инсон паноҳ топишининг асосий йўли унинг христиан черковига мансублигидир. христиан черкови «илоҳий шаҳар»нинг ердаги вакилидир. августин инсон фаолиятининг икки қарама-қарши турини таҳлил қилади: биринчи – …
4 / 14
аклларини (мактабда болага зўрлик ишлатишдан давлат даражасида зўрлик ишлатишгача) қоралайди. августин шахс эркинлиги муаммосини илгари суради. орадан бир неча асрлар ўтгач, айни шу муаммо экзистенциализм вакилларида августин фалсафасига нисбатан қизиқиш уйғонишига сабаб бўлди. августин инсон субъектив тарзда эркин ҳаракат қилади, лекин унинг барча ҳаракатларини у орқали худо бажаради, деб ҳисоблаган. худонинг борлиғини инсоннинг ўзлигидан, инсон тафаккурининг ўз-ўзи учун ишончлилигидан келтириб чиқариш мумкин. августин шахс учун ўзликнинг ролини кўрсатиб берди. зеро «мен» - ташқи дунёдан ажралиб чиқадиган ва ҳатто ундан «беркиниб» оладиган интим мавжудот. августин инсон ўз «мени»ни қандай кашф этади, деган саволга жавоб топишга ҳаракат қилади. тарих фалсафасини ишлаб чиқиш ҳам, гарчи атаманинг ўзини вольтер таклиф қилган бўлса-да, авлиё августиндан бошланган. антик файласуфларда «тарихийлик» тушунчаси мавжуд бўлмаган: юнонлар дунёни эстетик жиҳатдан, мукаммал коинот сифатида идрок этганлар. августин эса ўтмиш – ҳозирги давр – келажакнинг ўзаро алоқасини фалсафий жиҳатдан англаб етишга ҳаракат қилган. ҳозирги давр – бир лаҳза, зеро у ўтмишга …
5 / 14
авж олган баҳс-мунозара унинг чегарасидан четга чиққан ва том маънода фалсафий хусусият касб этган: амалда яккалик ва умумийлик диалектикасининг муҳокамасига айланган. реалистлар «умуман инсон», «умуман уй» каби умумий тушунчалар – «универсалиялар» мавжудлиги тўғрисида сўз юритганлар. улар айрим нарсаларнинг моҳияти саналган универсалиялар нарсаларгача амалда мавжуд бўлади ва нарсаларни вужудга келтиради, деб ҳисоблаганлар. бу ашаддий реализм замирида платоннинг «ғоялар дунёси» ва «нарсалар дунёси» ҳақидаги таълимоти ётади. номиналистлар «универсалиялар нарсалардан кейин вужудга келган номлардир», деган фикрни илгари сурганлар. айрим нарсалар, масалан, одамлар, уйларгина реалдир, «умуман инсон» ёки «умуман уй» эса фақат сўзлар ёки номлар бўлиб, уларнинг ёрдамида одамлар айрим предметларни умумлаштирадилар. мўътадил номиналистлар инсоний тушунчаларда айрим нарсалардаги ўхшаш жиҳатларнинг инъикоси сифатида умумийлик мавжудлигини тахмин қилганлар. реализм умумийликка нарсадан олдин пайдо бўлувчи идеаллик сифатида ёндашган, яъни амалда умумий ва якканинг алоқаси тўғрисидаги идеалистик концепцияни ишлаб чиққан бўлса, номинализм бу муаммони материалистик йўл билан ечишнинг ўзига хос тимсоли бўлган. шундай қилиб, реалистлар ва номиналистлар ўртасидаги …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 14 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ўрта аср фалсафаси" haqida

маъруза: ўрта аср фалсафаси режа: 1.ўрта аср ғарб фалсафаси 2.уйғониш даври фалсафаси ўрта асрларда ғарб ва шарқда фалсафа ривожланишининг умумий белгилари. биринчидан, ўрта асрлар ғарб ва шарқ фалсафаси аввало феодал жамият фалсафаси бўлиб, у илоҳиёт ва диннинг ҳукмронлиги билан тавсифланади. феодал тузум шароитида феодал мулкдорлик билан бир қаторда ҳунармандлар ва деҳқонларнинг шахсий меҳнатига асосланган хусусий хўжалиги мавжуд бўлган. феодал ишчини сотиши ва сотиб олиши мумкин бўлган, лекин ишчини ўлдириш ҳуқуқи унга берилмаган. ишлаб чиқариш муносабатларининг бундай ривожланиши уларни ижтимоий-психологик ва мафкуравий жиҳатдан мустаҳкамлашни талаб қилган. феодал маданиятни мафкуравий жиҳатдан таъминловчи интеграцион асос дин бўлган. иккинчидан, ўрта асрларда дин ғарбда ҳам, шарқда ҳа...

Bu fayl DOCX formatida 14 sahifadan iborat (69,4 KB). "ўрта аср фалсафаси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ўрта аср фалсафаси DOCX 14 sahifa Bepul yuklash Telegram