tomlar va tomёpmalar

PPT 25 sahifa 1,2 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 25
2 -мавзу. умумий қурилиш ишлари томлар ва томёпмалар режа: 1. томларнинг таснифи. 2. том турларини танлаш. 3. том ёпиш ишлари. 4. том ишларини бажаришда хавфсизлик техникаси . адабиётлар 1. қурилиш жараёнлари технологияси” фанидан ўқув-услубий мажмуа. – тошкент, тақи, 2018 йил. 2. mamajanov t., buriyev e.s., atamov a., nurmanov s.r. tayyorlash, payvandlash, montaj ishlari texnikasi va texnologiyasi. т.: “sano-standart” - 2015. 3. рашидов ю.к., короли м.а. тайёрлаш, пайвандлаш, монтаж ишлари техникаси ва технологияси. ўқув қўлланма, тақи 2000. том – бино ёки уйнинг устини беркитиб турувчи тепа қисми. томлар – биноларни юқори томондан ташқи атмосфера таъсирлардан ҳимоя қилиб, юк кўтарувчи ва қоплама қисмларидан ташкил топади. том ҳимоя қатлами турини қабул қилишда аниқ шароитдан келиб чиккан ҳолда иш қўришга тўғри келади. томлар қуйидаги асосий белгилар бўйича таснифланади: * ҳажмий ечими бўйича – чордоқли ва чордоқсиз, шу жумладан болахонали биноларда нишабли. конструктив ечими бўйича – йиғма ёки монолит. шамоллатиш тури бўйича – шамоллатиладиган ва …
2 / 25
к ва асосий жараёнлардан таркиб топади. тайёргарлик жараёнида мастика, грунтовка ва ўрама материалларни тайёрланади. асосий жараён таркибига асосни тайёрлаш, буғ ҳимоя қатламини ҳосил қилиш, иссиқлик-ҳимоя қатламини ётқизиш, текисловчи қатламни ҳосил қилиш, грунтовка қилиш, ўрама материалларни ёпиштириш ва ҳимоя қатламини ҳосил қилиш киради. томнинг нишаблиги 15% гача бўлса, ўрама материаллар ёғин сувлари оқимига перпендикуляр, нишаблик 15% дан катта бўлса параллел ҳолда ёпиштирилади. қатламларнинг энг кичик сони (одатда 3 қатлам) нишаблик 15% дан катта бўлганда, энг катта сони (5 қатлам), нишаблик 15% дан кичик бўлганда қабул қилинади. ўрама материаллар учун том нишаблигининг энг катта қиймати 25% ни ташкил этади. қоплама қатламсиз материаллар иссиқ, қоплама қатламли материаллар эса иссиқ ва совуқ мастикалар билан ёпиштирилади. донадор материаллардан том қопламини ҳосил қилиш тўлқинсимон асбестцемент лист (варақ)лардан (шифер) том ҳимоя қатламини ҳосил қилиш. бундай материаллар ишлатилганда том нишаблиги 33...60% ни ташкил этади. листлар қуйидаги маркаларда ишлаб чиқарилади: во маркали оддий профилли, ву маркали кучайтирилган профилли, ув …
3 / 25
ишлари асосий ўрин эгаллайди. томдан сув ўтмаслиги учун битум эритиб қўйилади. битум эритиладиган жой ёнғин хавфи бўлган бино ва омборлардан 50 метр, турар жой биноларидан эса 200 метр узоқликда танланади. битум эртиладиган махсус қозон аввало ҳар томонлама ишлатишга қулай ва ёнмайдиган материалдан тайёрланган қопқоғи бўлиши керак. қозонга битум қотишмасини солаётганда эрийдиган битумлар унинг сиғимининг 3/4 қиsмидан ортиб кетмаслигига эришиш зарур. * агар томнинг қиялиги 20 даражададан ортиқ бўлса, ишчилар монтаж камарини боғлаб олишлари шарт. * қалин туман тушганда, кучли ёмғир ва ёки қор ёққанда, шамолнинг тезлиги секундига 15 метрдан ортганда том ишларини бажариш тўхтатилади. * иш якунида иш жойлари тартибга келтирилиб, тозаланган, асбоб-ускуналар сақлаш хонасига топширилади. битум теккан қўлни бензин билан ювиш ярамайди. гидроизоляция (нам-ҳимоя) ишлари ишлатиладиган материалнинг турига ва ҳосил қилиш усулига кўра гидроизоляцияқуйидаги турларга бўлинади: бўяладиган, суртиладиган, ёпиштириладиган, суваладиган, қўйиладиган ва лист (варақ)ли гидроизоляция бўяладиган ва суртиладиган гидроизоляция бундай гидроизоляцияни ҳосил қилишда битум ва тўлдирувчилар (асбест, тальк) дан …
4 / 25
ёрдамида ёпиштирилади. вертикал юзалар учун фақат иссиқ битумли ва қатронли мастикалар ишлатилади. ўрама материалларни вертикал юзаларга ёпиштиришда юза баландлик бўйича 1,5 метргача бўлган ярусларга бўлиб олинади. ўрама материаллар пастдан юқорига томон ёпиштирилиши керак. бунда ҳар бир қатлам ўзидан олдинги қатламнинг кўндаланг чокларини 150...200 мм, бўйлама чокларни камида 100 мм га босиб тушиши керак. суваладиган гидроизоляция бундай турдаги гидроизоляцияикки хил усулда ҳосил қилиниши мумкин: 1.таркиби 1:1 ёки 1:2 бўлган, қалинлиги 5...40 мм ли цемент-қумли қоришма билан; 2. қалинлиги 20 мм гача бўлган иссиқ ва совуқ асфальтли мастикалар билан. минерал боғловчи сифатида сувга бардошли киришмайдиган (вбц) цементлардан ва сувга бардошли кенгаювчи (врц) цементлардан фойдаланилади. цемент- қумли қоришма насослар ёрдамида ёки янада зич қатлам ҳосил қилиш учун цемент-пушка ёрдамида босим билан сочилади. бундай гидроизоляция0,5...0,6 мпа гидростатик босимга бардош бера олади. қуйиладиган гидроизоляция бу турдаги гидроизоляциясуюқ асфальтни горизонтал юзаларга қуйиш, вертикал юзаларга эса ҳимоя девори ҳосил қилиб, юза ва ҳимоя деворлари оралиғига қуйиш йўли …
5 / 25
иб тўлдирилади. пластмасса листлардан ҳосил қилинадиган гидроизоляцияконструкцияларни агрессив муҳитдан ҳимоялайди. пластмасса листлар бир-бирига 200...2300с ли иссиқ ҳаволи муҳитда пайвандлаш йўли билан бириктирилади. пластмассанинг асосий афзалликларидан яна бири унга иссиқ ҳолда исталган шаклни бериш мумкинлиги ҳисобланади. иссиқ-ҳимоя ишлари иссиқ-ҳимоя ишлари бино ёки иншоот конструкцияларини иссиқликнинг беҳуда сарфидан ҳимоя қилиш ҳамда бинода маълум иссиқлик ҳолатини сақлаб туриш мақсадида бажарилади. ишлатиладиган материаллар иссиқликни, ҳавони, газни кам ўтказувчан ва кам сув шимувчан бўлиши керак қуйидаги турдаги иссиқ-ҳимояловчи материаллардан фойдаланилади: 1) сочилувчан (донадор, толасимон, кукунсимон). 2) мастикали. 3) йиғма-блокли (енгил блоклар, панеллар, қолипланадиган буюмлар). 4) ўраладиган (ўрама материаллар, алюминийли фольга). қуйиладиган (цемент ва кўпик ҳосил қилувчи қўшимчали қоришмалар). сочилувчан материаллар асосидаги иссиқ-ҳимоя горизонтал юзаларни иссиқ-ҳимоя қилишда (қаватлараро ва чордоқ ораёпмалари, ертўла ёпмалари) ҳимояловчи материал сифатида керамзит, перлит, шлак ва вермикулит ишлатилади. уларни тўшашда юзалар рейкалар ёрдамида кенглиги 2...3 м бўлган полосаларга бўлиб олинади. тўшалган иссиқ-ҳимоя қатламининг устки қиsми цемент-қумли қоришма ёки асфальт билан текисланади (76-раsм). …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 25 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"tomlar va tomёpmalar" haqida

2 -мавзу. умумий қурилиш ишлари томлар ва томёпмалар режа: 1. томларнинг таснифи. 2. том турларини танлаш. 3. том ёпиш ишлари. 4. том ишларини бажаришда хавфсизлик техникаси . адабиётлар 1. қурилиш жараёнлари технологияси” фанидан ўқув-услубий мажмуа. – тошкент, тақи, 2018 йил. 2. mamajanov t., buriyev e.s., atamov a., nurmanov s.r. tayyorlash, payvandlash, montaj ishlari texnikasi va texnologiyasi. т.: “sano-standart” - 2015. 3. рашидов ю.к., короли м.а. тайёрлаш, пайвандлаш, монтаж ишлари техникаси ва технологияси. ўқув қўлланма, тақи 2000. том – бино ёки уйнинг устини беркитиб турувчи тепа қисми. томлар – биноларни юқори томондан ташқи атмосфера таъсирлардан ҳимоя қилиб, юк кўтарувчи ва қоплама қисмларидан ташкил топади. том ҳимоя қатлами турини қабул қилишда аниқ шароитдан келиб чиккан...

Bu fayl PPT formatida 25 sahifadan iborat (1,2 MB). "tomlar va tomёpmalar"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: tomlar va tomёpmalar PPT 25 sahifa Bepul yuklash Telegram