himoya qoplamalari va pardoz ishlari

PPT 29 стр. 455,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 29
2 -мавзу. умумий қурилиш ишлари ҳимоя қопламалари ва пардоз ишлари режа: 1. пардоз ишлари ҳақида умумий маълумотлар. 2. пардозлаш турларини танлаш. 3. том ёпиш ишлари. 4. том ишларини бажаришда хавфсизлик техникаси . адабиётлар 1. қурилиш жараёнлари технологияси” фанидан ўқув-услубий мажмуа. – тошкент, тақи, 2018 йил. 2. mamajanov t., buriyev e.s., atamov a., nurmanov s.r. tayyorlash, payvandlash, montaj ishlari texnikasi va texnologiyasi. т.: “sano-standart” - 2015. 3. рашидов ю.к., короли м.а. тайёрлаш, пайвандлаш, монтаж ишлари техникаси ва технологияси. ўқув қўлланма, тақи 2000. пардозлаш бўйича комплекс ишлар таркибига ички сувоқ ишлари, бўёқчилик, гулқоғоз ёпиштириш ва ойна солиш ишлари, полларни қоплаш, бино фасадларини таъмирлаш каби ишлар киради. пардозлаш ишларини бошлашдан олдин пардозлаш сифатини сақлаш мақсадида қуйидаги ишлар тугалланган бўлиши керак: қаватлараро, подвал усти ва чордоқ ости ораёпмалари, квартиралараро ва хоналараро пардеворлар, зинапоялар, дераза ва эшик блоклари янгидан ўрнатилган ёки кучайтирилган бўлиши; дераза, балкон ва эшик блокларининг тўсиқ элементлари билан туташган жойлари текис беркитилган, …
2 / 29
қовурғали узун элементлар. иссиқ хоналарни ойналашда, юк кўтармайдиган девор, парда деворларда ишлатилади;  герметик берк қилиб тайёрланган ойна блоклари. зинапоя деворларида, парда деворларни ҳосил қилишда ишлатилади;  ойна пакетлари - герметик ёпиқ бўшлиқ ҳосил қилиб пайвандланган ойна листларидан иборат буюмлар. дераза ва витриналарни ойналашда ишлатилади;  ғадир-будир юзали ва арматураланган ойналар. ойна солиш ишларини бажариш. ойна солиш ишлари ички пардозлаш ишларини бошлашдан аввал бажарилади. бу эса пардоз қатламларининг қотишига шароит яратади, ишчилар организмига салбий таъсир кўрсатувчи елвизакнинг ҳосил бўлишига йўл қўймайди. ойналар олмосли, роликли ва электр ойнақирққичлар ёрдамида қирқилади. олмосли ойна қирққичлар қалинлиги 10 мм гача бўлган ойналарни, роликли ойна қирққичлар эса 1...4 мм қалинликдаги ойналарни қирқишда ишлатилади. электр ойна қирққичлар катта миқдорда ойна қирқиш ишлари бажарилганда фойдаланилади. бунда бир соат давомида 200 та қирқиш иши бажарилиши мумкин. иш ҳажми катта бўлганда ва ойнадан тайёрланган буюмларни (профилли ойналар) қирқишда лазерли ойна қирққичлардан фойдаланиш айниқса мақсадга мувофиқ ҳисобланади. қирқиш қурилмаси автоматлашган …
3 / 29
қатлами бўлиб, у сувоқнинг асос билан бирикишини таъминлайди. қалинлиги 3...5 мм ни ташкил этади. грунт қатлами асосий текисловчи қатлам бўлиб, у ўзи бир неча қатламдан иборат бўлади ва ҳар бир қатлам қалинлиги 7 мм гача бўлади. бу қатлам қуюқ қоришма ишлатиб бажарилади. пардоз қатлами сувоқнинг охирги қатлами бўлиб, қалинлиги 2 мм дан ошмайди. бу қатлам яхшилаб текисланади. сувоқ ишларини бажариш тартиби тайёргарлик жараёнига юзаларни тайёрлаш; ғишт ва бетон сиртларни намлаш; режалаш; марка ва маякларни ўрнатиш ёки ҳосил қилиш; сўри ва ҳавозаларни ўрнатиш киради. айрим ҳолларда маяк сифатида ёғоч ва металл рейкалардан фойдаланилади. сувоқ қилишдан аввал деворнинг вертикал ёки горизонталдан 40 мм дан ортиқ оғадиган нуқсонли жойларига металл тўрлар тортилади. ёғоч юзаларга эса рейкалардан тайёрланган юпқа тахтачалар коқилади безакли (декоратив) сувоқлар безакли сувоқлар бинонинг ташқи томонини ва интерьерларни пардозлашда ишлатилади. асосий турлари: майда тошли сувоқ, манзарали сувоқ, терразитли сувоқ. майда тошли сувоқда қоришма тайёрлаш учун 3...5 мм ли мармар, гранит, керамик …
4 / 29
қ килмайди. рентген нурларидан ҳимояловчи сувоқда қоришмага тайёрлаш жараёнида барит қўшилади. бундай сувоқ бутун юза бўйлаб тўхтовсиз бажарилиши керак, яъни чок ҳосил бўлишига йўл қўйилмайди. 14,6 мм қалинликдаги баритли сувоқ қатламининг ҳимоялаш даражаси 1 мм қалинликдаги қўрғошин қатламининг ҳимоялаш даражасига тўғри келади. бўяш ишлари бўяш ишлари барча турдаги қурилиш-монтаж ва бошқа ишлар тугагандан сўнг бажарилади. фақат линолеумли ва паркетли поллар бўяш ишларидан сўнг бажарилади. бўяш ишлари бошлангунга қадар дераза ойналари солинган, иситиш, сув билан таъминлаш ва оқава сув тармоқлари монтажи тугалланган ва синаб кўрилган бўлиши керак. пардоз сифатига кўра бўяш оддий, сифатли ва юқори сифатли бўлиши мумкин. оддий бўяш чорвачилик, паррандачилик бинолари, омборлар ва вақтинчалик биноларда қўлланилади. сифатли бўяш турар жой бинолари, мактаблар, болалар боғчалари ва шу каби биноларда ишлатилади. юқори сифатли бўяш меҳмонхона, маданият саройлари, клублар, кинотеатрлар, музейлар ва шу каби биноларни пардозлашда ишлатилади. бўяш ишларида фойдаланиладиган материаллар қуйидаги турларга бўлинади: а) боғловчи материаллар. сув қўшиб тайёрланадиган бўёқлар учун …
5 / 29
гментлар ва алиф аралашмасидан тайёрланади. 3) эмалли бўёқлар пигментлар ва лак аралашмасидан тайёрланади. қуйидаги турдаги иссиқ-ҳимояловчи материаллардан фойдаланилади: 1) сочилувчан (донадор, толасимон, кукунсимон). 2) мастикали. 3) йиғма-блокли (енгил блоклар, панеллар, қолипланадиган буюмлар). 4) ўраладиган (ўрама материаллар, алюминийли фольга). қуйиладиган (цемент ва кўпик ҳосил қилувчи қўшимчали қоришмалар). сочилувчан материаллар асосидаги иссиқ-ҳимоя горизонтал юзаларни иссиқ-ҳимоя қилишда (қаватлараро ва чордоқ ораёпмалари, ертўла ёпмалари) ҳимояловчи материал сифатида керамзит, перлит, шлак ва вермикулит ишлатилади. уларни тўшашда юзалар рейкалар ёрдамида кенглиги 2...3 м бўлган полосаларга бўлиб олинади. тўшалган иссиқ-ҳимоя қатламининг устки қиsми цемент-қумли қоришма ёки асфальт билан текисланади (76-раsм). вертикал юзаларни иссиқ-ҳимоя қилишда шиша ва минерал вата, перлит тоши ва қуми ишлатилади. бу ҳолда ҳимояланувчи юзалар ғишт, блок ёки сим тўрлар билан маълум оралиқ қолдириб ўралади ва материал шу оралиқларга жойлаштирилади. сим тўр устидан 15 мм қалинликда қоришма берилади ва бўяладиган ёки ёпиштириладиган гидроизоляцияқатлами ҳосил қилинади. мастикали иссиқ-ҳимоя. бундай иссиқ ҳимоя мураккаб шаклдаги юзаларни ҳимоялаш мақсадида …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 29 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "himoya qoplamalari va pardoz ishlari"

2 -мавзу. умумий қурилиш ишлари ҳимоя қопламалари ва пардоз ишлари режа: 1. пардоз ишлари ҳақида умумий маълумотлар. 2. пардозлаш турларини танлаш. 3. том ёпиш ишлари. 4. том ишларини бажаришда хавфсизлик техникаси . адабиётлар 1. қурилиш жараёнлари технологияси” фанидан ўқув-услубий мажмуа. – тошкент, тақи, 2018 йил. 2. mamajanov t., buriyev e.s., atamov a., nurmanov s.r. tayyorlash, payvandlash, montaj ishlari texnikasi va texnologiyasi. т.: “sano-standart” - 2015. 3. рашидов ю.к., короли м.а. тайёрлаш, пайвандлаш, монтаж ишлари техникаси ва технологияси. ўқув қўлланма, тақи 2000. пардозлаш бўйича комплекс ишлар таркибига ички сувоқ ишлари, бўёқчилик, гулқоғоз ёпиштириш ва ойна солиш ишлари, полларни қоплаш, бино фасадларини таъмирлаш каби ишлар киради. пардозлаш ишларини бошлашдан олдин...

Этот файл содержит 29 стр. в формате PPT (455,0 КБ). Чтобы скачать "himoya qoplamalari va pardoz ishlari", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: himoya qoplamalari va pardoz is… PPT 29 стр. Бесплатная загрузка Telegram