металл конструкциялар монтаж бирикмаларининг бажарилиши

DOCX 102,1 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1541865547_72879.docx металл конструкциялар монтаж бирикмаларининг бажарилиши режа: 1. қурилиш конструкциялари монтажида меҳнатни муҳофаза қилиш 2. конструкцияларни сувдан ҳимоялаш ва нурашдан сақлаш 3. суркаш ва бщяш ёрдамида ҳимоялаш 4. елимлаб ёпиштириладиган ҳимоя қатламлар металл конструкциялар монтаж бирикмаларининг бажарилиши металл конструкциялар ўзаро пайвандлаш ёки болт ёрдамида бириктирилади. пайванд чоклари электр ёйли пайвандлаш орқали амалга оширилади. қўлда бажариладиган электр пайвандлаш ишлари доимий ёки ўзгарувчан ток ёрдамида бажарилади. пайвандланадиган конструкциялар бирлашиш юзалари текисланиб, тозаланиб, пайвандлаш турига қараб оралиқлари рухсат бериладиган даражада яқинлиги таoминланади. пайвандлаш ишлари чокда танафуссиз амалга оширилишини таoминлаш зарур. пайванд чокининг юқори сифатли бўлиши учун биринчидан технологик жараёнга риоя қилиш, иккинчидан пайванд режими ва учинчидан зарур ашё хусусиятига боғлиқ. пайванд чоклар зичлиги турли усулларда аниқланади, масалан вакуум камера ёрдамида, бу усулда камера ичидаги ҳаво сўрилади (расм 3.57). чокдаги нуқсонни аниқлаш учун уни юзига совун кўпиги суркалади ва чока юқоридаги ускуна ўрнатилиб, ҳавоси сўрилса юзадаги кўпик тортилиб пуфак ҳосил бўлади. пуфак ҳосил бўлиши …
2
илжишга чидамли ва юк кўтарувчи турларига бўлинади. болтли бирикмалар ишончли ишлаши учун гайка 1,7 мпа куч билан буралиши зарур. гайкани сифатли буралганини оғирлиги 0,3…..0,4 кг бўлган болғача билан уриб кўрилади, бунда болт титраса ёки силжиш кузатилса гайка яна буралади. қурилиш конструкциялари монтажида меҳнатни муҳофаза қилиш ҳавфсизлик чоралари кўрилмаган ва соғлом иш муҳити кўзда тутилмаган лойиҳалар қабул қилинмайди. агар қурилиши майдонида ҳавфли муҳит содир бўлса дарҳол ишчилар ушбу зонадаги чиқариб юборилишлари, хавфли зона эса ўраб қўйилиши зарур. юқорида бажариладиган ишларга 18 ёшдан кичик бўлган, шунингдек ишчи малакаси 3 разряддан кичик ва иш стажи бир йилдан кам бўлган монтажчилар қўйилмайди. давлат техник назоратидан ўтмаган, яoни ишлашга рухсати йўқ юк кўтарувчи кранлар ва мосаламалрни ишлатиш тақиқланади. кўтариладиган юк, мосалам (зарур ҳолларда идиш) оғирлиги краннинг юк кўтариш қобилиятидан ортиб кетмаслиги керак. юкни горизонтал харакатлантириш учун уни энг юқори ўргана конструкциядан камида 0,5 метр юқорига кўтарилган бўлиши зарур. шамол тезлиги 10….12 м/сек ёки кучи олти …
3
ёрдамида илиб кўтарилаётган ва ўрнаш жойига узатилаётган конструкциялар тебраниб кетиш олдини олиш учун уларни ип арқон билан боғлаб тортиб турилиши талаб қилинади. урнатилиб, илгичдан бўшатилган қурилиш конструкцияларини силжтиш таoқиқланади. монтаж ишларида кран, лебедкалар билан ишлашда албатта сигналдан фойдаланиш талаб қилинади ва бу сигнални фақат бир киши бериши зарур. вақтинчалик ушлаб турувчи мосаламалар темирбетон тузилмалар чокидаги бетон мустаҳкамлиги конструкцияни ишлаш шароитидан келиб чиқиб 50…..70 % дан кам бўлмаганда ечиб олинади. монтаж ишида ишлатиладиган электр токи билан ишловчи барча механизмлар ерга уланган бўлиши зарур. монтаж зонасида бегона шахсларни бўлиши таoқиқланади. қурилиш конструкцияларини ҳимоялаш конструкцияларни сувдан ҳимоялаш ва нурашдан сақлаш бино ва иншоотларнинг ғовак ашёлар (бетон, ғишт ва бошқа) дан ўровчи конструкцияларига грунт ва хаводаги намликлар узоқ вақт таoсир қилиши натижасида улар ўзининг фойдаланиш сифатини йўқотади, яoни мустахкамлиги пасаяди, узоққа чидамлилиги камаяди. зич ашёлар, масалан металл юзасига намлик тегиши билан занглай бошлайди. шунинг учун намлик таoсирида бўлган қурилиш конструкциялари сувга чидамли ашёлар ёрдамида …
4
ипласт ва бошқа пластмасса асосида тайёрланган қопламаларнинг ўзига хослиги уларнинг юқори мустахкамлиги ва катта гидростатик босимга чидамлигидир. шунингдек улар агрессив мухитларга хам чидамлидир. суваш орқали қопланадиган химоя – динамик юк бўлмайдиган юзаларни қоплашда қўл келади. шунинг учун уларни бино тўлиқ чўкиб бўлгандан сўнг қўлланилади. тахтасимон химоя қопламалари – динамик куч таoсирида катта бўлган мураккаб шароитларда қўлланилади. улар қиммат ва кўп меҳнат талаб қилади. нурашдан сақлаш – бино ва иншоотлар, уларнинг конструкцияларини агрессив муҳит – олтингугурт, олтингугурт газлари, азот оксидлари, хлор ва унинг буғлари шунингдек кислота, туз, ишқор эритмаларидан сақлашга айтилади. зарарли муҳит грунт сувларида хам бўлиши мумкин. бундай муҳит қурилиш конструкцияси билан ўз аро таъсирланиб уни нуратади ва фойдаланиш муддатини қисқартиради. буни олдини олиш учун конструкциялар юзасини кимёвий чидамли ашелар билан бир неча қават қопланади. бундай қоплама нурашга қарши қоплама, бундай қоплама билан қоплаш ишини нурашга қарши қоплаш иши дейилади. бундай ишлар кўламини камайтириш учун уни олдини олиш мумкин. бунинг …
5
қилишдан иборат. цемент қумли қоплама берадиган юза бетондан қуйилган бўлса, бетон 70% мустаҳкамлигини эгаллагач юзасига сувоқни яхши епиштириш учун ўйиқчалар хосил қилиниб, сиқилган хаво билан тозалаб юза намланади. ёғоч юзалар тозаланиб, рандаланади, ёриқлар бўлса тўлдириб текисланади. гишт ва тош юзалар қум сачратиб, тозаланади. металл конструкциялардаги қотган қоришма занг ва ёғ қолдиқларидан тозаланади. агар юза ўта занглаган бўлса, уни фосфор кислотасини 10…15% ли эритмаси билан ишланиб, сўнг пўлат четка ёрдамида тозаланади. тозаланган юза юқоридаги кислотанинг 1 % ли эритмаси билан ювилиб, қуритилиб охирида грунтланади. грунтлаш – юзани битум еки бўёқ таркибни тайёрлашда бажариладиган мажбурий жараёндир. грунтлаш учун қатронни эритмаси (1:3 таркибда) олиниб, юзага қалинлиги 0,02 мм қалинликда қопланади. юзани иситиш орқали грунт қатламни юзага янада яхшироқ епишишини таoминлаш мумкин, бунда ғовакларга мастика яхшироқ киради. пўлат буюмларга грунт қатлами шу буюмни бўяладиган бўёқ тайёрланган эритгич, мой в.х.к. да тайёрланган бўлиши зарур. тайёргарлик ишларига иш жойини тайёрлаш, зарур ашё, асбоб, мослама ва жиҳозларни …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "металл конструкциялар монтаж бирикмаларининг бажарилиши"

1541865547_72879.docx металл конструкциялар монтаж бирикмаларининг бажарилиши режа: 1. қурилиш конструкциялари монтажида меҳнатни муҳофаза қилиш 2. конструкцияларни сувдан ҳимоялаш ва нурашдан сақлаш 3. суркаш ва бщяш ёрдамида ҳимоялаш 4. елимлаб ёпиштириладиган ҳимоя қатламлар металл конструкциялар монтаж бирикмаларининг бажарилиши металл конструкциялар ўзаро пайвандлаш ёки болт ёрдамида бириктирилади. пайванд чоклари электр ёйли пайвандлаш орқали амалга оширилади. қўлда бажариладиган электр пайвандлаш ишлари доимий ёки ўзгарувчан ток ёрдамида бажарилади. пайвандланадиган конструкциялар бирлашиш юзалари текисланиб, тозаланиб, пайвандлаш турига қараб оралиқлари рухсат бериладиган даражада яқинлиги таoминланади. пайвандлаш ишлари чокда танафуссиз амалга оширилишини таoминлаш зарур. пайванд ...

Формат DOCX, 102,1 КБ. Чтобы скачать "металл конструкциялар монтаж бирикмаларининг бажарилиши", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: металл конструкциялар монтаж би… DOCX Бесплатная загрузка Telegram