organik birikmalar. ularning umumiy tavsifnomasi

PPTX 19 sahifa 98,7 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 19
презентация powerpoint органик бирикмалар. уларга умумий тавсифнома. режаси. 1. органик бирикмаларнинг олиниш манбалари ва усуллари. 2. уларнинг таснифи ва номенклатураси. 3. органик бирикмаларнинг таҳлил усуллари. 4. органик бирикмаларни физик константалар бўйича чинлигини аниқлаш . 5. органик бирикмаларнинг сақлаш шароити. дори моддаларини олишда табиий манбалари ўсимлик ва ҳайвон махсулотлари нефть тош­кумир ёқилғи сланц турли минераллар қазилма маъданлар ноорганик дори моддаларини олиш манбалари минераллар рудалар денгиз сувлари кўл ва қудук сувлари табиий газлар (кислород, азот ва бошқалар) қазилмалар кимё саноати чикиндилари ноорганик дори моддаларининг баъзилари табиатда тайёр ҳолда бўлади. кислород олтингугурт натрий хлорид кальций сульфат бу дори моддалари ёт кўшилмалардан тозаланиб, фармакопея талабларига жавоб берадиган даражага келтирилади. ноорганик дори моддаларининг аксарият қисми табиий хом ашёлардан турли кимёвий реакциялар ёрдамида, ҳамда уларни қайта ишлаш йуллари билан олинади. синтетик органик моддаларни олиш манбалари кокс-кимё урмончилик-кимё нефтни қайта ишлаш саноати тошкумир ёғоч ва ёқилғи сланцларини қуруқ хайдаш нефтнинг турли фракцияларида хайдаб олинган маҳсулотлари тошкумирни кокслашдан …
2 / 19
парафинлар ёқилғи сланцларини қуруқ хайдаш жараёнида ихтиол гетероциклик бирикмалар хил хил оилага кирувчи кўпдан-кўп ўсимликларнинг турли органларидан (барги, пустлоғи, пояси, илдизи, меваси ва гули) оксил, углевод ва эфир мойларидан ташқари бир қатор жуда қимматбаҳо биологик фаол моддалар ҳам олинади. уларга терпеноидлар, алкалоидлар, гликозидлар, витаминлар ва бошқа препаратлар мисол бўлади. ҳозирги вақтда уларнинг кўпчилиги синтез йўли билан олинади. бирок ҳозиргача ҳам турли дори моддаларини олишда кўпчилик доривор ўсимликлар хом ашё сифатида ўз қимматини сақлаб келмокда. масалан, юрак гликозидлари, баъзи алкалоидлар (морфин, стрихнин, хинин, резерпин ва бошқалар) фақат ўсимликлардан олинади. шунингдек ўсимликлардан турли экстрактлар, гален препаратлари, қайнатма, дамлама ва бошқа дори турлари тайёрланади. хайвон махсулотларидан турли биологик фаол моддалар, жумладан, гормон препаратларини олишда кенг фойдалани­лади. масалан, қора молнинг қалконсимон безидан тиреодин препаратини, буйрак усти безининг мия қисмидан адреналин, норадреналин, шу безнинг пустлок қисмидан эса турли кортикостероид гормонлар (дезоксикортикостерон, кортизон ва бошқалар), меъда ости безидан инсулин гормони, эркак ва аёллар жинсий безлари ишлаб …
3 / 19
ўп турли омилларнинг таъсир курсатишидадир. ҳозиргача табиий манбалардан ва синтез йўли билан олинган кимёвий бирикмалар кўп бўлишига қарамай, аммо тиббиёт амалиётида уларнинг фақат жуда кам қисми ишлатилмокда. ҳозирги вақтда янги дори моддаларини яратиш борасидаги изланишлар қўйидаги икки асосий йуналишда олиб борилади: эмпирик (тажриба) асосидаги изланишлар. аник бир мақсадга қаратилган йуналишдаги изла­нишлар. эмпирик йуналишдаги изланишларнинг моҳияти шундан иборатки, кимёгар олим турли мақсадда синтез қилиб олган бирикмаларнинг ичидан уларнинг кимёвий тузилишлари устида туғри фикр юритган ҳолда, фармаколог олим дастлабки тажриба йўли билан қайси физиологик фаол гуруҳларга киришини тахминан бўлсада белгилаб беради. кейинчалик улардан фармакологик фаол модда бўлиши мумкин, деб топилганларини танлаб олиб, таъсири (баъзида эса кимёвий тузилиши) жихатидан унга ухшаш амалда мавжуд препаратлар асосида хил томонлама биологик фаоллик даражаси ва организмга хавфсизлиги текширувдан ўтказиб аниқланади. бундай кўп сонли ва турли гуруҳ кимёвий моддалар орасидан фармакологик фаол препаратларни танлаб олиш инглиз амалий адабиётида скрининг (sсrening — инглиз сўзи бўлиб, танлаб олиш, элакдан ўтказиш …
4 / 19
ақтда энг асосий йул ҳисобланади. бу усулнинг моҳияти шундаки, олишга мулжалланган дори моддасининг синтези, унинг фармаколо­гик таъсири хил томонлама олдиндан назарий асосланган аник бир йўналишда олиб борилади. бу йўналиш бўйича, мулжалланган янги дори моддасини яратиш учун кўпинча, ҳозир амалда маълум касалликни даволашда қўлланадиган моддаларнинг кимёвий тузилишини назарда тутган ҳолда синтез қилинади. аник бир мақсадга қаратилган йўналишда янги дори моддасини олишнинг ҳозирги вақтда кўп тарқалган яна битта усули, айни пайтда кенг қўлланадиган юқори биологик фаол дори моддаларининг кимёвий тузилишига асосланган ярим синтетик усулдир. ярим синтетик усул билан олиш, айникса табиий дори моддаларининг, жумладан, алкалоид, гормон, витамин ва антибиотикларнинг кимёвий тузилишига бирор ўзгариш киритилиши, улар таъсирини янада кучайтиришга, барқарорлигини оширишга ва баъзида эса таъсирини мутлақо бошқа йўналишга ўзгариб кетишига олиб келади. масалан, фоли кислота тузилишидаги пиримидин халкасининг туртинчи холатидаги гидроксил урнига амин гуруҳи ва унинчи ҳолатдаги аминогуруҳидаги водородни метил радикалига алмаштириб, таъсир жихатидан фоли кислотага қарама-қарши метотрексат препарати олинади. окситетрациклин молекула тузилишининг …
5 / 19
ари ҳамда ароматик гетероциклик ва табиий бирикмалар асосида янгидан-янги юқори биологик фаол моддалар яратилмокда. ярим синтетик усул бўйича олинган эркаклар жинсий гормони метилтестостерон табиий тестостерондан битта ортикқа метил гуруҳини саклаганлиги билан фарқланади. метилтестостерон тестостеронга нисбатан бирмунча кучсиз таъсир курсатади, аммо ичирилганда меъдадаги муҳитга барқарордир. медицинада ишлатиладиган барча дори моддаларни бир тизимда таснифлаш, уларнинг биологик таъсири, қўлланилиши, кимёвий ҳоссаси ва бошқа томонларини урганишга имкон беради. дори моддаларини таснифи (классификацияси). ҳозирги вақтда дори моддаларининг икки хил таснифи мавжуд: фармакологик таснифлаш. кимёвий таснифлаш. фармакологик таснифлашда дори моддалари киши организмининг айрим аъзоларига ёки системаларига таъсир курсатишига қараб гуруҳларга ажратилади. бунда дори моддаларининг кимёвий тўзилишларини инобатга олмаган ҳолда улар диуретиклар, психотроплар, кардиотониклар, марказий нерв системасига таъсир этувчилар ва бошқа шу каби айрим гуруҳларга ажратилади. яъни, бу таснифлаш бўйича фармакологик йўналиши бир хил бўлган гуруҳларга кимёвий тузилиши турлича бўлган дори моддаларини киритиш мумкин. дори моддаларини ушбу тарзда тасниф­лаш, уларни системали равишда урганиш ва кўллашда тиббиёт ходимлари …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 19 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"organik birikmalar. ularning umumiy tavsifnomasi" haqida

презентация powerpoint органик бирикмалар. уларга умумий тавсифнома. режаси. 1. органик бирикмаларнинг олиниш манбалари ва усуллари. 2. уларнинг таснифи ва номенклатураси. 3. органик бирикмаларнинг таҳлил усуллари. 4. органик бирикмаларни физик константалар бўйича чинлигини аниқлаш . 5. органик бирикмаларнинг сақлаш шароити. дори моддаларини олишда табиий манбалари ўсимлик ва ҳайвон махсулотлари нефть тош­кумир ёқилғи сланц турли минераллар қазилма маъданлар ноорганик дори моддаларини олиш манбалари минераллар рудалар денгиз сувлари кўл ва қудук сувлари табиий газлар (кислород, азот ва бошқалар) қазилмалар кимё саноати чикиндилари ноорганик дори моддаларининг баъзилари табиатда тайёр ҳолда бўлади. кислород олтингугурт натрий хлорид кальций сульфат бу дори моддалари ёт кўшилмалардан тозалан...

Bu fayl PPTX formatida 19 sahifadan iborat (98,7 KB). "organik birikmalar. ularning umumiy tavsifnomasi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: organik birikmalar. ularning um… PPTX 19 sahifa Bepul yuklash Telegram