farmatsevtik kimyo

DOC 6 sahifa 146,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 6
1.мавзу. фармацевтик кимё ҳақида умумий тушунча. режаси. 1. фармацевтик кимё фанини ўқитишнинг мақсади ва вазифалари. 2. кимё, биология, фармация фанлари билан алоқаси. 3. фармацевтик кимё фанининг қискача тарихи. 4. ўзбекистон ва чет эл олимларининг фармацевтик кимё сохасидаги ишлари. 5. давлат фармакопеяси. 6. фармацевтик кимё фанининг фармацевт мутахассислар тайёрлашдаги аҳамияти. фармацевтик кимё юқори малакали доришунос мутахассисларни тайёрлашда етакчи фанлардан бири бўлиб, у дори моддаларини олиш йўлларини, физикавий ва кимёвий ҳоссаларини, уларнинг кимёвий тузилиши билан киши организмига бўлган таъсир ўртасидаги муносабатларни ҳамда дори моддаларининг сифатини назорат қилиш (таҳлил) усулларини ва сақлаш шарт-шароитларини ўргатади. ёш мутахассис, фармациянинг қайси соҳасида ишлашидан қатъий назар, у албатта дори-дармонларнинг физикавий ва кимёвий ҳоссаларини мукаммал билган ҳолда, уларнинг сифати устидан назорат қилиш, сақлаш, қадоқлаш ва манзилга етказиш каби шарт-шароитларга оид масалаларни тўғри ва тез ҳал қила билиши лозим. дори моддаларининг кимёвий тузилишлари билан улар​нинг физикавий, кимёвий ва фармакологик ҳоссалари ўртасидаги қонуний боғланиш борлигини мукаммал билган ҳолда турли гуруҳ …
2 / 6
қарорлигини сақлаб туриш ҳамда дори турларини тайёрлашда уларнинг таркибига кирувчи моддаларнинг кимёвий жиҳатдан бир-бирига мос келиш-келмаслигини олдиндан билишга, шунингдеқ онгли равишда дори моддаларини сақлаш шароитини ва сифатини норматив-техник ҳужжатлар асосида тўғри баҳолаб беришга ёрдам беради. фармацевтик кимё ўз муҳим муаммоларини туғри ва илмий асосда ҳал қилишда физиология, анатомия, микробио​логия, биологик кимё ва фармакология фанлари билан ҳамкорликда иш олиб боради. киши организмининг тузилишини, унда руй берадиган жараёнларни ҳамда дори моддаларининг кимёвий тузилиши билан организм турли органларига таъсири орасидаги муносабатларни билмай туриб, илмий асосда олдиндан мўлжалланган таъсирга эга дориларни яратиш, уларни қўллаш ва таъсирчанлигини ўрганишни тасаввур ҳам қилиб бўлмайди. фармацевтик кимё ўзининг амалий фаолиятида ноорганик органик аналитик, физик-коллоид кимё, физика ва математика фанлари асосида яратилган назария ва қонунлар, турли амалда қўлланиладиган усуллардан фойдаланган ҳолда дориларни олиш, сифатини назорат қилиш ва бошқа томонларини ўрганиш борасида фаол иш олиб боради. улар фармацевтик кимё фанини чуқур ўзлаштириш учун катта замин яратади. фармацевтик кимё, фармакогнозия, дори …
3 / 6
ослаб беради. токсикологик кимё фанининг амалий иш фаолияти асосан захарларни ва организмга кучли таъсир кўрсатувчи дори моддаларини аниқлаш бўлиб, улар таҳлилида фармацевтик кимёда қўлланиладиган физикавий, кимёвий, физик-ким-ёвий усуллардан фойдаланилади. фармацевтик кимё фанининг қисқача тарихи. фармацевтик кимё ҳам бошқа барча фанлар (дори турлари технологияси, фармакогнозия, токсикологик кимё, фармацияни ташкил этиш ва иктисодиёти) каби қадим замонлардан ривожланиб келиб, xvi асрнинг ўрталарида мустақил фан сифатида ажралиб чиқа бошлади. ибтидоий жамоа тузуми давридаёқ турли ўсимлик ва ҳайвон маҳсулотлари касалликларни даволашда ишлатилган. ҳозирги замон фармациясининг ривожланишига қадимги давр эрон, миср, юнон, хиндистон, хитой ва рим давлатларининг кўзга кўринган олимлари катта таъсир кўрсатди. бутун дунёда шухрат қозонган юнон тиббиётининг ёрқин намоёндаларидан гиппократ (буқрот) медицинанинг отаси. (эрамиздан аввалги 460-377 йй.) фалсафа, тиббиёт ва фармациянинг ривожланишида алоҳида ўрин эгаллайди. унинг бизгача етиб келган 70 га яқин асари тиббиётнинг турли соҳаларини ўз ичига олади. буқрот ўз таълимотида беморни даволаш организмнинг хусусиятига, ташқи муҳитга ва пархезга боғлик эканлигини кўрсатган. у …
4 / 6
рдан қўлланма сифатида фойдаландилар. тиббиёт ва фармация фанларининг ривожланишига салмоқли хисса қўшган рим шифокор олими клавдий гален жаҳон тиббиёти ва фармацияси тарихида катта из қолдирди. ҳатто xvi асргача медицинада «галенизм» хукмронлик қилиб келган. клавдий гален (131-201 йй.) доришунослик соҳасига оид бир қанча асарлар ёзган. у касалларни даволашда ўзи тайёрлаган дориларни ишлатган. гален ўсимлик махсулотларидан қайнатма, экстракт ва дамламалар тайёрлашда аниқ миқдор ва ҳажмга риоя қилишни тавсия қилган. ўсимликлардан олинадиган баъзи дори турлари ҳозиргача гален препаратлари деб аталади. медицина соҳасида катта шухрат қозонган ва ўз даврининг жолинуси (галени) деб саналган, шарқнинг энциклопедист олими ва йирик табиби али бакр муҳаммад ибн-закариё ар-розий (865-925 йй.) тиббиётнинг турли соҳаларини, жумладан терапия, хирургия, диагностика, анатомия, фарма​кология каби илмларни янги ғоя ва ихтиролар билан бойитди. олим шунингдек табобат билан боғлик бўлган ботаника, фармакогнозия ва кимё фани соҳасида ҳам анча муваффақиятларга эришади. ар-розийнинг табобатга оид асарларидан 36 таси бизгача етиб келган. бу асар ҳам жуда кўп назарий …
5 / 6
яқин асари алоҳида ўрин эгаллайди. унинг энг йирик тиббий асари «ал-конун фит-тибб» («тиб қонунлари») китобидир. бу «конун» беш китобдан иборат бўлиб, унинг иккинчи китобида асосан фармакологияга оид масалалар ёритилган. бунда қадимги рим, юнон, эрон, хиндистон ва урта осиёда шухрат қозонган буқрот, арасту, теофраст, диоскорид, гален, закариё ар-розий, ибн журайҳ ибн ал-батрик ибн мосавайҳ исо ибн хаким ад-дамашкрит ва бошқа бир қатор табибларнинг дори тайёрлаш тажрибалари умумлаштирилган. китобда ўсимлик ва ҳайвон махсулотлари ҳамда маъданлардан олинадиган 811 хил дори воситаларининг номи келтирилиб, уларнинг касалликларни даволашдаги шифобахш таъсири таърифланган. «қонун»да келтирилган 526 та ўсимлик дунёсига оид махсулотлардан 393 таси доривор ўсимликларга бағишланиб улардан ҳозирги вақтгача илмий тиббиётда 94 тури дори воситаси сифатида фойдаланилмоқда. «қонун»нинг бешинчи китоби асосан мураккаб дори турларига бағишланган, унда олим гиёҳларни бир-бирига қориштириш йўли билан ҳар хил дориларни тайёрлаш жараёни хақида фикр юритган. ибн сино беморларни даволашда ишлатган ноорганик моддалардан бизга етиб келганлари: қурғошин, кумуш, олтин, симоб, мис, маргимуш, темир, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 6 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"farmatsevtik kimyo" haqida

1.мавзу. фармацевтик кимё ҳақида умумий тушунча. режаси. 1. фармацевтик кимё фанини ўқитишнинг мақсади ва вазифалари. 2. кимё, биология, фармация фанлари билан алоқаси. 3. фармацевтик кимё фанининг қискача тарихи. 4. ўзбекистон ва чет эл олимларининг фармацевтик кимё сохасидаги ишлари. 5. давлат фармакопеяси. 6. фармацевтик кимё фанининг фармацевт мутахассислар тайёрлашдаги аҳамияти. фармацевтик кимё юқори малакали доришунос мутахассисларни тайёрлашда етакчи фанлардан бири бўлиб, у дори моддаларини олиш йўлларини, физикавий ва кимёвий ҳоссаларини, уларнинг кимёвий тузилиши билан киши организмига бўлган таъсир ўртасидаги муносабатларни ҳамда дори моддаларининг сифатини назорат қилиш (таҳлил) усулларини ва сақлаш шарт-шароитларини ўргатади. ёш мутахассис, фармациянинг қайси соҳасида ишлашида...

Bu fayl DOC formatida 6 sahifadan iborat (146,0 KB). "farmatsevtik kimyo"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: farmatsevtik kimyo DOC 6 sahifa Bepul yuklash Telegram