dori moddalari miqdorini aniqlash usullari

PPTX 24 sahifa 430,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 24
презентация powerpoint мавзу. дори моддаларини миқдорини аниқлаш усуллари режаси. дори моддалари миқдорини таҳлил қилиш усуллари: а) кимёвий усуллар б) физикавий усуллар в) физикавий-кимёвий усуллар. в) биологик усуллар тиббиёт эхтиёжлари учун ишлатиладиган дори моддалари сифатини тўла ва тўғри баҳолашда улар миқдорини аниқлаш энг муҳим асосий омиллардан ҳисобланади. давлат фармакопеясидаги дори моддалари миқдорини аниқлашда ишлатиладиган усулларни куйидаги турта катта гуруҳга бўлиш мумкин: кимёвий усуллар. физикавий усуллар, физикавий-кимёвий усуллар. биологик усуллар. кимёвий усул фармацевтика таҳлилида кенг тарқалган, дори моддаларининг миқдорини аниқлашда қўлланиладиган усулларнинг кўпчилик қисмини ташкил қилади. кимёвий усул ўз навбатида қўйидаги 4та асосий гуруҳга, гравиметрик (тортма), титриметрик (ҳажмий), газометрик элемент микдорий таҳлиллари бўлинади. гравиметрик (тортма) усул. моддани, унинг эритмасидан тегишли реактив таъсирида чўкмага ўтказиб, сўнгра уни ажратиб олиш, ювиш ва доимий оғирликкача қуритиб, тортиш ҳамда чиққан масса оғирлиги асосида миқдорини аниқлашдир. гравиметрик усул ўзининг бирмунча туғри ва аниқ натижа бериши билан бошқа усуллардан фарқлансада, аммо таҳлилни амалга ошириш жараёни кўп вақт ва …
2 / 24
аллаш) усули. . 3.оксидланиш-қайтарилиш реакциясига асосланган усул. 4.нитритометрия (диазотирлашга асосланган) усули. 5.комплексонометрия (комплекс бирикма ҳосил қилишга асосланган) усули. чуктиришга асосланган усуллар. бу усул титрант билан аниқланувчи модда ўртасидаги реакция натижасида чўкма ҳосил бўлишига асосланган бўлиб, унга таҳлилда кенг қўлланадиган аргентометрия усули киради. бу усулда титрант сифатида кумуш нитратни турли концентрациядаги 0,1;0,05;0,02ва0,01моль/л) эритмалари ишлатилади. аргентометрия усули унда қўлланадиган индикаторнинг характерига ва эритмадаги муҳитга қараб мор, фаянс ва фольгард усулларига бўлинади. аргентометрия усули ёрдамида тиббиётда қўлланадиган хлорид, бромид ва йодид тузлари, органик асосларнинг галоген водородли тузлари ҳамда таркибида галоген сақлаган органик дори моддалари (турли йўллар билан парчалангандан сўнг) аниқланади. кумуш нитрат эритмаси хлорид, бромид ва йодидлар билан сувда деярли эри-майдиган чўкма ҳосил қилади. мор усулида хлорид ва бромидларни, уларнинг нейтрал эритмаларидан калий хромат индикатори иштирокида кумуш нитратнинг эритмаси билан бевосита титрлаб аниқланади. реакциянинг эквивалент нуқтаси қизил-ғиштсимон рангли, кумуш хромат чўкмаси ҳосил бўлиши бўйича аниқланади. давлат фармакопеяси мор усули бўйича калий, натрий хлорид …
3 / 24
араёнида флюоресцеин эритмада сариқ-яшил ранг ҳосил қилади ва титрлашнинг эквивалент нуқтасида у кумуш хлорид чўкмасига шимилиб (адсорбцияланиб) уни пушти рангга бўяйди. фаянс усули бўйича давлат фармакопеясида калий ва натрий йодидларни, дитилинни бевосита титрлаб аниқлаш тавсия қилинади. аргентометриянинг фольгард усули хлорид, бромид ва йодидлар миқдорини аниқлашга мўлжалланган бўлиб, у титрантнинг ортиқчасини қайта титрлашга асосланган. бунда текширилувчи модда эритмасига нитрат кислота муҳитида маълум белгиланган хажмда кумуш нитратнинг титрланган эритмасидан ортиқча қўшилади ва кейинчалик унинг реакцияга киришмай қолган ортиқчасини темир аммоний аччиқтош ииндикатори иштирокида суюқлик қизил рангга бўялгунга қадар аммоний роданиднинг титрланган эритмаси билан титрланади. фольгард усулидан кўпинча галоген сақлаган эритмалар кучли кислота ёки ишқорий муҳитга эга булган ҳолларда фойдаланилади. маълумки, таҳлилда аргентометрик усулдан фойдаланиш кўп миқдорда кумуш тузи сарф қилишни талаб қилади, кумуш эса нодир ва қимматбаҳо металлар жумласига кирганлиги сабабли, уни титрант сифатида ишлатиш иложи борича камайтирилмоқда. шунинг учун ҳам кейинги пайтларда унинг ўрнига фармацевтик таҳлилда меркурометрия ва меркуримерия усуллари кенг …
4 / 24
ан органик асосларнинг галогеноводородли тузлари алкалоид ва бошқа турли гетероциклик ҳамда арилалкиламин гуруҳ препаратлари миқдорини аниқлашда кенг қўлланади. кислота-асос (нейтраллаш) титрлаш усули кислота-асос титрлаш ёки нейтраллаш усули таҳлилда энг кенг қўлланадиган усуллардан бири бўлиб, унинг ёрдамида давлат фармакопеясидаги дори моддаларининг қарийб 40 % дан ошиқ миқдори аниқланади. нейтраллаш усули унда ишлатиладиган титрантларнинг хусусиятига қараб ацидиметрик алкалиметрик кислота-асос усули бўйича аниқлашни сувда ва сувсиз муҳитда олиб бориш мумкин. сувли муҳитда титрант сифатида кўпинча натрий гидросид, калий гидроксид, хлорид ва сульфат кислоталарнинг турли моляр концентрациядаги эритмалари ишлатилади. до­ри моддаларини сувли муҳитда кислота-асос усули бўйича титрлашда индикатор танлаб олиш муҳим аҳамиятга эгадир. танлаб олинган индикаторнинг ранг ўзгариш, рн муҳити титрлашнинг эквивалент нуқтасидаги рн муҳит интервалига тўғри келиши керак. ацидиметрик усул анорганик дори препаратларидан натрий гидрокарбонат, натрий тетраборат, симоб- (ii) -оксид, органик кислота ва шу хоссадаги органик бирикмаларнинг тузлари, жумладан, калий ацетат, натрий бензоат, натрий салицилат, барбитуратларнинг натрийли тузлари миқдорини аниқлашда қўлланади. ацидиметрик усулда …
5 / 24
алкалиметрик усулдан органик асосларнинг турли минерал кислоталар билан бўлган тузлар миқдорини аниқлашда ҳам кенг фойдаланилади. сувсиз муҳитда кислота - асос титрлаш усули. физикавий ва кимёвий ҳоссаларига кўра, яъни сувда деярли эримаслиги ёки жуда ёмон эрувчанлиги ҳамда кучсиз кислота ёки асос ҳоссага эга бўлганлиги сабабли, сувли муҳитда аниқлаш мумкин бўлмаган кислота ва асос ҳоссали органик дори моддалар ва сувсиз муҳитда кислота-асос титрлаш усули бўйича аниқланади. моддаларнинг кислота ва асос ҳоссалари тўғрисида биринчи марта швед олими с. арриниус ўзининг электролитик диссоцияланиш назариясида тушунча бериб кетган. бу назарияга кўра кислоталарга моддаларни диссоцияланиши натижасида оксоний (гидроксоний) ион, асосларга эса гидроксид иони ажратувчи моддалар киради. сувсиз муҳитда кислота-асос титрлаш усулида эритучи сифатида сирка кислота ва диметилформамид индикатор сифатида кристал бинафша ва тимол кўки, титрант натрий гидроксиднинг метанолдаги ва перхлорат кислотани сирка кислотасидаги эритмаси ишлатилади. оксидланиш-қайтарилиш реакциясига асосланган усуллар. бу усул, титрант билан таҳлил қилинувчи моддалар ўртасидаги оксидланиш ва қайтарилиш реакциясига асосланган бўлиб, унда қайтарилувчи ҳоссали …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 24 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"dori moddalari miqdorini aniqlash usullari" haqida

презентация powerpoint мавзу. дори моддаларини миқдорини аниқлаш усуллари режаси. дори моддалари миқдорини таҳлил қилиш усуллари: а) кимёвий усуллар б) физикавий усуллар в) физикавий-кимёвий усуллар. в) биологик усуллар тиббиёт эхтиёжлари учун ишлатиладиган дори моддалари сифатини тўла ва тўғри баҳолашда улар миқдорини аниқлаш энг муҳим асосий омиллардан ҳисобланади. давлат фармакопеясидаги дори моддалари миқдорини аниқлашда ишлатиладиган усулларни куйидаги турта катта гуруҳга бўлиш мумкин: кимёвий усуллар. физикавий усуллар, физикавий-кимёвий усуллар. биологик усуллар. кимёвий усул фармацевтика таҳлилида кенг тарқалган, дори моддаларининг миқдорини аниқлашда қўлланиладиган усулларнинг кўпчилик қисмини ташкил қилади. кимёвий усул ўз навбатида қўйидаги 4та асосий гуруҳга, гравиметрик (тортм...

Bu fayl PPTX formatida 24 sahifadan iborat (430,5 KB). "dori moddalari miqdorini aniqlash usullari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: dori moddalari miqdorini aniqla… PPTX 24 sahifa Bepul yuklash Telegram