дори моддаларини физиковий, биологик ва экспресс таҳлил усуллари

PPTX 20 sahifa 149,8 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 20
презентация powerpoint мавзу. дори моддаларини физиковий, биологик ва экспресс таҳлил усуллари режаси. дори моддаларини таҳлил қилишусуллари: а) физик усуллар б) хромотография усули. в) экспресс усуллар г) биологик усуллар дори моддалари таҳлилининг физикавий усуллари. фармацевтика таҳлилида дори моддалари чинлигини, таркиби софлигини ҳамда улар миқдорини аниқлашда физикавий усуллар алохида ўринни эгаллайди. давлат фармакопеясига физикавий таҳлил усулларидан қўйидагилар киритилган: рефракто­метрия поляриметрия спектрофотометрия (уб ва ик спектрофотометрия) фотоэлектро-колориметрия (фэк) флюорометрия ядромагнитли резонанс (ямр) спектроскопия рефрактометрия усури. рефрактометрия усули ўзининг оддийлиги, таҳлил натижасининг туғри ва аниқлиги ҳамда таҳлил учун жуда кам микдорда препарат талаб қилиниши (2-3 томчи) билан фарқ қилади. бу усул назорат-аналитик лабораторияларида, дорихоналарда, дори-дармонлар сифатини назорат килишда кенг қўлланади. рефрактометрия усулидан дори моддаларининг чинлиги, тозалиги ва уларнинг эритмадаги концентрацияси таҳлилида фойдаланилади. рефрактометрия усули текширилувчи модданинг нур синдириш курсаткичини (коэффициентини) аниқлашга асосланган. бунда ёруглик нури бир муҳитдан иккинчи бир муҳитга утаётганда, у иккала муҳит чегарасида синади, яъни ўзининг бошлангич йуналишини ўзгартиради. нур тушиш бурчаги …
2 / 20
иқланади. эритмаларда дори моддаларининг концентрациясини нур синдириш кўрсаткичи асосида ўқув қўлланмаларда келтирилган махсус жадваллар бўйича ҳисоблаб чиқарилади. рефрактометрия дори-дармонлар сифатини дорихона шароитида назорат қилишда кенг қўлланадиган, физикавий таҳлил усулларидан бири хисобланади. поляриметрия усули. бу усул моддаларнинг қутбланган нур текислигини маълум бир бурчакка буришига асосланган бўлиб, ундан оптик фаол дори моддаларнинг чинлигини, тозалигини ҳамда миқдорини аниқлашда фойдаланилади. қутбланган нур текислигини буриш ҳоссасига эга моддалар оптик фаол моддалар дейилади. улар одатда ўзларининг молекула тузилишида асимметрик углерод атоми сақлайдиган бўлади. hyp текислигини буриш бурчаги модданинг табиатига, унинг концентрациясига, қатламининг қалинлигига, нур тўлкин ўзунлигига, ҳароратга ва эритувчининг табиатига боғлиқдир. одатда моддаларнинг оптик бурувчанлиги 20°с ҳароратда аниқланади. фотометрия усуллари. фармакопея таҳлилида дори моддаларининг чинлиги, тозалиги ва миқдорини аниқлашда фотометриянинг колори­метрия, фотоэлектроколориметрия, спектрофотометрия (уб ва ик спектроскопия) ва флюориметрия усуллари кенг фойдаланилади. флюорометрия усули моддаларнинг нурланиш жадаллигини аниқлашга асосланган бўлса, фотометриянинг бошқа усуллари эса моддаларнинг электромагнит нур ютиш кўрсаткичини аниқлашга асосланган. спектрофотометрия ва фотоэлектроколориметрия усуллари. фотометрия …
3 / 20
реактивлар таъсирида рангли бирикмаларга ўтказиб аниқланади. препаратнинг миқдорини фотоколориметрия усулида аниқлашда, унинг улчаб олинган оптик зичлиги махсус тайёрланган стандарт эритманинг оптик зичлиги билан таккосланади ёки препарат солиштирма нур ютиш курсаткичи ҳисоблаб чиқарилади. ҳозирги вақтда дори моддалари таҳлилида фэк-60, кфк-2, кфо нусҳали фотоэлектроколориметрлар кенг қўлланади. хроматографик таҳлил. аралашма таркибидаги моддалар ўзларининг физикавий ва кимёвий ҳассаларига мувофиқ икки фаза орасида айрим компонентларга тақсимланиши, хроматография усулларининг асосини ташкил қилади. хроматографиянинг турли усуллари ёрдамида оддий ва мураккаб аралашмалардаги моддаларнинг чинлиги, миқдори ҳамда моддалар таркиби нақадар тозалиги аниқланади. хроматография қўйидаги гуруҳларга бўлинади: 1. адсорбцияланиш хроматографияси. тақсимланиш хроматографияси. ион алмашиниш хроматографияси. газли ва газ-суюқлик хроматографияси. чукинди хроматографияси. адсорбцияланиш хроматография усули. хроматографиянинг бу усули таҳлил қилинаётган аралашмадаги айрим компонентларнинг сорбент юзаси билан ўзаро специфик таъсирланиш ҳоссасига асосланган. адсорбентга қанчалик кўпроқ ўхшашликка эга булган компонентлар кўзғалмас фаза бўйлаб секин силжиса, кам ухшаш компонентлар эса аксинча тез силжийди (харакатланади). қўзғалмас фазага адсорбцияланмайдиган компонентлар ҳамма вақт фақат кўзғалувчан фазада бўлади …
4 / 20
шлатилади. қоғозда тақсимланиш хроматографиияси. қоғозда таксимланиш хроматографияси моддаларнинг ўзаро аралашмайдиган икки суюқлик орасидаги таксимла­ниш коэффициентлари турлича бўлганлигига асосланган. бунда олинган суюқликдан биттаси кўзғалувчан бўлиб, у аралашмадаги моддаларни қоғозда тарқатиб, тақсимланишини таъминлаб берса, иккинчи суюқлик эса кўзгалмас фаза бўлиб қолади. куғалувчан фаза ўзининг хиракати жараёнида қоғозга туширилган (томизилган) эритмадаги моддани эритади ва ўзи билан уни силжитиб, жойини ўзгартиради. кўзғалувчан фазанинг қоғоз сатҳидаги йуналишига қараб, қағозда тақсимланиш хроматографияси пастга туширилувчи, юқорига кўтарилувчи ва айланма усулларга бўлинади. улардан пастга туширилувчи ва юқорига кутари­лувчи усуллар моддаларнинг қоғозда бирмунча яхши тақсимланиши билан фарқланади. коғозда таксимланиш хроматографияси таҳлилида мод­даларнинг табиати, физикавий хоссалари ҳамда уларнинг тақсимланиш коэффициентларини назарда тутган ҳолда таҳлил учун тегишли эритувчи аралашма танлаб олиш муҳимдир текширилаётган аралашмадаги компонентларнинг чинлигини аниқлашда ҳар кайси модданинг тегишли эритувчи системасида маълум таксимланиш коэффициенти - rf борлигидан фойдаланилади rf-ни аниқлаш учун модда эритмаси томизилган старт чизигидан хроматограммада ҳосил булган доғ марказигача бўлган масофа (а) ва старт чизиғидан эритувчининг фронт …
5 / 20
деярли сув, кислота ва ишқорларда эримайдиган юқори молекулали ноорганик ва органик бирикмалардир. органик ионитлар сифатида, асосан юқори молекулали ион алмашинувчи синтетик смолалар ишлатилади. ионитлар молекула тузилишидаги харакатчан ионоген гуруҳларининг катион ёки анионларга алмашиниш ҳассаларига қараб, катионит ва анионитларга бўлинади. газли хроматография усули. газли хроматография-хроматография таҳлилининг хилма-хил усулларидан бири бўлиб, унда кўзғалувчан фаза газ ёки буғ ҳолида бўлади. газли хроматографиянинг газ-адсорбцияланиш ва газ-суюқлик усуллари мавжуд. улар бир-бирларидан асосан таҳлилда қўлланадиган кўзгалмас фазалар билан фарқланади. газ-суюқлик хроматографиясида (гсх) қўзғалмас фаза сифатида юқори ҳароратда қайнайдиган суюқликлар, жумладан вазелин мойи, полиэтилен ва полипропилгликоллар, ҳамда уларнинг эфирлари, турли бир ва кўп атомли спиртлар, мой кислота ҳамда бошқа бирикмалар ишлатилса, газ-адсорбцияланиш хроматография (гах) усулида эса турли қаттик сорбентлардан фойдаланилади. биологик таҳлил усуллари. юрак гликозидлари, гормон ва антибиотиклар каби табиий биологик фаол дори моддаларини ва улардан тайёрланган дори турларининг сифатини ҳамда токсик таъсир кўрсатиш даражасини одатдаги физикавий ва кимёвий ёки физик-кимёвий усуллар ёрдамида аниқлаш, хар доим ҳам …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 20 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"дори моддаларини физиковий, биологик ва экспресс таҳлил усуллари" haqida

презентация powerpoint мавзу. дори моддаларини физиковий, биологик ва экспресс таҳлил усуллари режаси. дори моддаларини таҳлил қилишусуллари: а) физик усуллар б) хромотография усули. в) экспресс усуллар г) биологик усуллар дори моддалари таҳлилининг физикавий усуллари. фармацевтика таҳлилида дори моддалари чинлигини, таркиби софлигини ҳамда улар миқдорини аниқлашда физикавий усуллар алохида ўринни эгаллайди. давлат фармакопеясига физикавий таҳлил усулларидан қўйидагилар киритилган: рефракто­метрия поляриметрия спектрофотометрия (уб ва ик спектрофотометрия) фотоэлектро-колориметрия (фэк) флюорометрия ядромагнитли резонанс (ямр) спектроскопия рефрактометрия усури. рефрактометрия усули ўзининг оддийлиги, таҳлил натижасининг туғри ва аниқлиги ҳамда таҳлил учун жуда кам микдорда препарат талаб ...

Bu fayl PPTX formatida 20 sahifadan iborat (149,8 KB). "дори моддаларини физиковий, биологик ва экспресс таҳлил усуллари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: дори моддаларини физиковий, био… PPTX 20 sahifa Bepul yuklash Telegram