давлат нав синови

PPTX 16 стр. 79,8 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 16
презентация powerpoint 8-маъруза машғулоти мавзуси: давлат нав синови. машғулот режаси: 1. давлат нав синовининг мақсади ва асосий вазифаси. 2. давлат нав синаш участкалари ва уларни хиллари (дала экинлари, сабзавот экинлари, субтропик экинлар, тут, шоли, махсус энтомо-фитопатологик нав синаш, агротехник тадбирлар бўйича). 3. назорат (стандарт) нав ҳақида тушунча. грунт назорат ҳақида тушунча ва унда олиб бориладиган ишлар. конкурс нав синаш. 4. ишлаб чиқаришда нав синаш. янги навларни давлат нав синашга қабул қилиш ва уларни раёнлаштириш тартиби. 1. давлат нав синовининг мақсади ва асосий вазифаси. селексия жараёнида эришилган ютуқлардан самарали фойдаланиш, яратилган янги навларни узил-кесил баҳолаш ҳамда уларнинг экиладиган туманларини аниқлаш учун давлат нав синаши ташкил этилган, у экин турларини мамлакатимиз экин майдонларига тўғри жойлаштиришда янги нав ва дурагайларни ҳар томонлама тўлиқ баҳолаш билан шуғулланади. давлат нав синаши селекция билан боғлиқ бўлмаган мустақил тармоқдир, унинг асосий вазифаси синалаётган барча нав ва дурагайларни узил-кесил холисона, ҳар томонлама тўғри ва аниқ баҳолаб, ҳосилдорлик ҳамда …
2 / 16
арни маҳаллийлаштиришга доир таклифлар тайёрлаш кабилар шу комиссия вазифалари ҳисобланади. давлат нав синаши комиссиянинг турли вилоятларда жойлашган нав синаш участкаларида олиб борилади. нав синаш участкалари мамлакатимизнинг барча тупроқ- иқлим минтақаларига деярли бир текисда жойлаштирилган. ҳар бир нав синаш участкаси тупроқ-иқлим шароити бир хил бўлган 3—5 ма'мурий туманга хизмат қилади, улар, одатда, илғор хўжаликлар негизида ташкил этилган. нав синаш участкасига доимий фойдаланиш учун 40 гектардан 100 гектаргача ҳайдаладиган ер ажратиб берилиб, техника ва ишчи кучи билан етарли даражада та'минланган. ерни ишлаш, экиш, экинни парвариш қилиш ва ҳосилни йиғиб олиш каби агротехник тадбирларни ўз вақтида ўтказиш нав синаш участкаси жойлашган хўжалик зиммасида бўлади. нав синаш участкасининг далаларида ер тузиш ишларини, тупроқ таркибини ўрганиш ва хусусий алмашлаб экиш жорий этилади. "иналаётган навлар бир хил ўтмишдошлардан кейин экилади. барча синалаётган навлар тупроқ унумдорлиги, ер юзаси, ўтмишдошлар, агро- технологик ва бошқа тадбирлар бўйича таққослаш мумкин бўлган тарзда жойлаштирилади. 2. давлат нав синаш участкалари ва уларни …
3 / 16
шу билан бирга, нав 2—3 йил давомида ишлаб чиқариш нав синашидан ҳам ўтади. ҳар икки нав синашда стандарт навдан устун чиққанлари раёнлаштиришга тавсия этилади. янги навни давлат нав синашига топширишда селексион муассаса ёки селексионер ма'лум миқдорда бу навнинг уруғини жамғариб қўйган бўлиши керак. янги нав давлат нав синашига қабул қилин- гач, нав синаш комиссияси селексионерга қайси давлат нав синаш участкаларига қанчадан уруғ юбориш кераклиги тўғрисида хабар юборади. давлат нав синаш участкалари ўзидан чангланувчи ўсимликлар янги навининг уруғини селекционердан фақат биринчи йили олиб, кейинги йиллар ўзлари етиштирган ҳосилдан уруғ сифатида фойдаланадилар. четдан чангланувчи ўсимликлар навининг уруғини давлат нав синашига селекционер ҳар йили ўзи юбориб туриши лозим ёки бирор нав синаш участкасида уруғларни кўпайтириш ташкил этилади. ҳар бир нав синаш участкаси барча синалаётган навлар бўйича ўзининг хусусий уруғ ва эҳтиёт жамғармаларини барпо этади. 3. назорат(стандарт) нав ҳақида тушунча. грунт назорат ҳақида тушунча ва унда олиб бориладиган ишлар. конкурс нав синаш. намуна майдончалари …
4 / 16
ҳоланади. шунинг учун ўрганилаётган навлар (рақамлар) билан бирга, стандарт нав ҳам экилади. стандарт нав деб экиннинг муайян шароитда (ҳудудда) маҳаллийлаштирилган ва энг кўп тарқалган навига айтилади. селексия ишида стандартни кўп марта такрорлаб экиш ва жуфт қилиб экиш усуллари қўлланилади. кўп марта такрорлаб экишда ҳар бир такрорда стандарт нав бир марта жойлаштирилади. бу усулнинг тартибли (мунтазам), систематик ва тасодифий (рендомизатсияли) хиллари мавжуд. делянкаларни тартибли жойлаштириш амалда кетма-кет бир ярусда ва шахматли тартибда (2—4 ярусда) бўлади. ҳар бир нав давлат нав синаш участкаларида камида 3—5 йил мобайнида синалади. шу билан бирга, нав 2—3 йил давомида ишлаб чиқариш нав синашидан ҳам ўтади. ҳар икки нав синашда стандарт навдан устун чиққанлари раёнлаштиришга тавсия этилади. 4. ишлаб чиқаришда нав синаш. янги навларни давлат нав синашга қабул қилиш ва уларни раёнлаштириш тартиби. селексия илмий тадқиқот муассасаларида янги нав (дурагай) яратиш жараёнида нав синашнинг қуйидаги хиллари қўллани- лади: дастлабки (кичик) нав синаш, танлаб (катта) нав синаш, ишлаб …
5 / 16
га ўтказишдан иборат. шунинг учун танлаб нав синаш асосий нав синаш ҳисобланиб, катта нав синаш ҳам дейилади. танлаб нав синашда 10—20 та, ба'зан 50 тагача навлар синалади. танлаб нав синашда экин агротехникаси нав синаш ўтказилаётган ҳудуддагидек бўлади. имкони борича иш жараёнлари механизатсия ёрдамида бажарилади. навлар, одатда, 4—6 қайтариқда экилади, делянкалар майдони донли экинлар учун 50—100 м2, қатор оралари ишланадиган экинлар учун эса 100—200 м2 бўлади. ҳар 5—10 навдан кейин стандарт жойлаштирилади. танлаб нав синашдан олинган барча миқдорий ма'лумотлар статистик ишланади ва синаш хатоси ҳамда аниқлиги топилади. танлаб нав синаш билан бир вақтда ишлаб чиқариш ҳамда махсус нав синашлар ҳам ўтказилади. ишлаб чиқариш нав синашда давлат нав синашига бериш учун мўлжалланган энг яхши истиқболли навлар хўжалик (ишлаб чиқариш) нуқтайи назаридан баҳоланади. одатда, икки нав — битта истиқболли янги нав ва битта маҳаллийлаштирилган энг яхши, кенг тарқалган нав таққосланади. ҳар бир нав 1—2 гектарли майдонга икки қайтариқда экилади. ҳар бир навнинг майдони …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 16 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "давлат нав синови"

презентация powerpoint 8-маъруза машғулоти мавзуси: давлат нав синови. машғулот режаси: 1. давлат нав синовининг мақсади ва асосий вазифаси. 2. давлат нав синаш участкалари ва уларни хиллари (дала экинлари, сабзавот экинлари, субтропик экинлар, тут, шоли, махсус энтомо-фитопатологик нав синаш, агротехник тадбирлар бўйича). 3. назорат (стандарт) нав ҳақида тушунча. грунт назорат ҳақида тушунча ва унда олиб бориладиган ишлар. конкурс нав синаш. 4. ишлаб чиқаришда нав синаш. янги навларни давлат нав синашга қабул қилиш ва уларни раёнлаштириш тартиби. 1. давлат нав синовининг мақсади ва асосий вазифаси. селексия жараёнида эришилган ютуқлардан самарали фойдаланиш, яратилган янги навларни узил-кесил баҳолаш ҳамда уларнинг экиладиган туманларини аниқлаш учун давлат нав синаши ташкил этилган, у эк...

Этот файл содержит 16 стр. в формате PPTX (79,8 КБ). Чтобы скачать "давлат нав синови", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: давлат нав синови PPTX 16 стр. Бесплатная загрузка Telegram