шарқ уйғониш даврида педагогик фикрлар ривожланиши

PPTX 40 стр. 9,7 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 40
презентация powerpoint шарқ уйғониш дарвида педагогик фикрларнинг ривожланиши режа: 1. шарқ уйғониш даврида таълимий-ахлоқий фикрлар ривожи. ix-xi асрлар шарқ ўйғониш даври. 2.муҳаммад ибн мусо ал-хоразмийнинг дидактик қарашлари. 3.абу наср форобийнинг асарларида педагогик фикрлар. 4.абу райхон беруний илмий-педагогик қарашлари 5.абу али ибн синонинг тарбия ва таълим ҳақида. шаблоны презентаций с сайта presentation-creation.ru араб халифалиги юз берган ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар, ягона ислом динининг таркиб топиши маданий ҳаётга ҳам таъсир этди. маданий ҳаётда юз берган кўтаринкилик маънавий ҳаётда ҳам ўзгаришлар бўлишига олиб келди. ана шу кўтарилиш бутун араб халифалигини, яқин ва ўрта шарқни қамраб олганлиги учун ҳам шарқ уйғониш даври деб аталди. бу уйғониш жараёни iх асрдан бошлаб xv-xvi асрларгача давом этди. араб халифалигида iх асрда вужудга келган уйғониш даври халифаликнинг бағдод, дамашқ, халаб шаҳарларида бошланиб, барча бошқа халқлар маданий ҳаётига тарқалган, бу эса у давлатларнинг ҳам маданий ривожланишга замин тайёрлаган. халифалик емирилиши жараёнида ташкил топган мустақил давлатлардаги маданий ривожланиш халифалик давридаги маданий ривожланишнинг …
2 / 40
роуннаҳр ва хуросондаги олимларни тўплаб, уларнинг илмий ижодига шароит яратиб берган. булар орасида ал-хоразмий, ал-хутталий, ал-жавҳарий, ал-фарғоний, ал-маразвий каби ватандош олимларимиз ҳам бўлган. ал-маъмун халифалик тахтига ўтиргач у олимларнинг барчасини бағдодга чақириб олади ва “байт-ул-ҳикма” -донишмандлик уйи (“маъмун академияси”)да араб олимлари билан ҳамкорликда илм-фан равнақ топади. қадимги яратилган маданий ёдгорликлар, улар хоҳ юнон, хоҳ араб, хоҳ мовароуннаҳр ва хуросон халқининг энг қадимги антик даврлар маданияти бўлсин, уйғониш даври маданиятининг яратилиши ва ривожланишига асос бўлиб хизмат қилди агар араблар марказий осиёни босиб олиб, бу ерда илгари мавжуд бўлган фан ва маданият ўчоқларини йўқотган бўлсалар, кўп ўтмай қадимий илмий анъана аста-секин тикланиб, натижада илм-фаннинг етук сиймолари етишиб чиқа бошлайди. яқин ва ўрта шарқда, жумладан, эрон, кавказорти ва мовароуннаҳрда савдо алоқаларининг ривожланганлиги, илм-фан, ҳунармандчиликнинг тараққий этиши моддий ва маданий алоқаларнинг барчаси умумий ривожланишга таъсир этди. бу давр маданий тараққиётида араб халифалигига бўйсунган мамлакатларнинг хўжалик-иқтисодий алоқаларининг кучайиши ва бунинг оқибатида турли маданиятлар-ҳинд, мовароуннаҳр, эрон, …
3 / 40
ишлари кўлами ортиб борди. пиреней ярим оролининг араблар томонидан босиб олиниши инсоният тарихининг янги саҳифаларини очиб берди. бу жараённинг, айниқса, оврўпа учун аҳамияти беқиёс бўлди. шарқ фақатгина оврўпо маданиятининг ривожига таъсир этибгина қолмай, балки умуман, оврўполик одамнинг психологияси, тафаккури, характери, ҳаёт тарзини тарихий жараённи тубдан ўзгартириб юборди. бу эса ўз навбатида математика, фалсафа, астрономия, табииёт, тиббиёт, хулқ-одоб, турмуш тарзи, ижтимоий-иқтисодий ҳаётига таъсир этди. х асрдан бошлаб мовароуннаҳр ва хуросонда мустақил феодал давлатлар–тоҳирийлар, сомонийлар, қорахонийлар, ғ азнавийлар, салжуқийлар, хоразмшоҳлар давлатларининг пайдо бўлишида халифаликнинг емирилиши ҳам маданий ҳаётнинг янада равнақ топишига олиб келди. бу даврда пул муомаласи ривожланди. жамият сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги ўзгаришлар, албатта маданий ҳаётга ўз таъсирини ўтказмасдан қолмайди. сомонийлар давлатида марв, бухоро, самарқанд ва урганч ўша даврнинг маданий марказлари саналарди. бу даврда араб тили илмий ва алоқа тили эди. мактабларда дарслар араб тилида олиб борилар эди. расмий ҳужжатлар, шариат қоидалари араб тилида юритилар эди. илмий асарлар ҳам араб тилида ёзилар …
4 / 40
ал-фарғоний, абу райҳон беруний ва абу али ибн сино каби мутафаккирлар ижод этганлар. х асрнинг иккинчи ярмидан ташкил топган қорахонийлар давлатида ҳам баъзи хонлар ўз саройларида кутубхоналар ташкил этдилар. бу кутубхоналарда араб ва ҳатто ғарбий европа олимларининг асарлари ҳам мавжуд эди. бу даврда туркий тил шаклланиб борди. юсуф хос ҳожиб, маҳмуд қошғарий каби олимлар жаҳон аҳамиятига эга бўлган асарларини яратдилар. хi аср бошида ғазнавийлар давлати, кейинроқ салжуқийлар, хоразмшоҳлар давлати ташкил топди. ғазнавийлар даврида ҳам илмий, ижтимоий-фалсафий фикрлар ривожланди. маҳмуд ғазнавий ўз саройига жуда катта маданий бойликларни тўплайди, олимларни илмий ишга таклиф этади. жумладан, абу райҳон берунийнинг машҳур “ҳиндистон” асарини шу ерда яратган эди. салжуқийлар даврида алп-арслон муҳаммад ҳокимиятни бошқарганда унинг вазири низом ул-мулк ўз даврининг машҳур сиёсий арбоби ва энг маърифатпарвар кишиларидан бўлган. салжуқийлар ҳокимияти ҳарбийлашган бўлиб, бу ҳокимятнинг ички ва ташқи сиёсатини низом ул-мулк бошқарар эди. у ғазнавийлар иш услубига бир оз ўзгартиришлар киритиб, ҳокимиятни бошқариш услубини ишлаб чиқади …
5 / 40
риёзиётчи абу наср ибн ироқ, файласуф абу саҳл ал-масихий, табиб абулхайр хаммор каби олимлар илмий ижод билан шуғулланганлар. лекин тож-тахт учун кураш натижасида бу илм даргоҳи ўз фаолиятини тўхтатиб, олимлар тарқаб кетади. мовароуннаҳр ва хуросонда iх асрларга келиб маънавий кўтарилиш шарқ ренессанси – уйғониш даврининг бошланишга олиб келди. мовароуннаҳрда илм-фан ва маърифат соҳасида ўз хизматлари билан дунёга машҳур бўлган файласуф ва мунажжим, математика, физика, тиббиёт, тарих, тил ва адабиёт, педагогика соҳасида илмий мероси билан ном қолдирган муҳаммад мусо ал-хоразмий, абу наср форобий, аҳмад ал-фарғоний, абу райҳон беруний, абу али ибн сино каби қомусий олимлар фаолият олиб бордилар. қомусий олимлар ўз илмий меросида таълимий-ахлоқий асарлар яратишга ҳам катта эътибор бериб, бу асарларда илгари сурилган ғоялар инсоннинг ҳам ақлий, ҳам ахлоқий, эстетик ва жисмоний жиҳатдан камол топишида, педагогик фикр тараққиётида катта аҳамиятга эга бўлди. буюк математик, астроном ва географ муҳаммад ал-хоразмий (783-850) viii асрнинг охири ва ix асрнинг биринчи ярмида яшаб ижод …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 40 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "шарқ уйғониш даврида педагогик фикрлар ривожланиши"

презентация powerpoint шарқ уйғониш дарвида педагогик фикрларнинг ривожланиши режа: 1. шарқ уйғониш даврида таълимий-ахлоқий фикрлар ривожи. ix-xi асрлар шарқ ўйғониш даври. 2.муҳаммад ибн мусо ал-хоразмийнинг дидактик қарашлари. 3.абу наср форобийнинг асарларида педагогик фикрлар. 4.абу райхон беруний илмий-педагогик қарашлари 5.абу али ибн синонинг тарбия ва таълим ҳақида. шаблоны презентаций с сайта presentation-creation.ru араб халифалиги юз берган ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар, ягона ислом динининг таркиб топиши маданий ҳаётга ҳам таъсир этди. маданий ҳаётда юз берган кўтаринкилик маънавий ҳаётда ҳам ўзгаришлар бўлишига олиб келди. ана шу кўтарилиш бутун араб халифалигини, яқин ва ўрта шарқни қамраб олганлиги учун ҳам шарқ уйғониш даври деб аталди. бу уйғониш жараёни iх асрдан бошлаб xv-...

Этот файл содержит 40 стр. в формате PPTX (9,7 МБ). Чтобы скачать "шарқ уйғониш даврида педагогик фикрлар ривожланиши", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: шарқ уйғониш даврида педагогик … PPTX 40 стр. Бесплатная загрузка Telegram