илмийлик мезонлари

PPTX 11 sahifa 232,3 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 11
слайд 1 фанда илмийлик мезонлари илмий билим улуғ аждодларимиз янги илмий билимлар ҳосил килиш машаққатини игна билан қудуқ қазишга ўхшатганлар. бироқ ана шу машаққатни завқли машғулотга айлантириш ҳам мумкин. бунинг учун илмий тадқиқотга аста секин, босқичма-босқич, бир хил маромда ва системали равишда киришиш лозим. бунда меҳнат ва дам олиш вақти-вақти билан алмаштириб туриши, масалан, бир соат ақлий мехнатдан сўнг ярим соат очиқ ҳавода сайр қилиш, мусиқа тинглаш,ёки спорть билан жисмоний меҳнат билан шуғуллуниш мақсадга мувофиқдир. кўпчилик олимлар ақлий фаолиятининг самарадорлиги эрталабдан тушгача бўлган вақтга боғлиқлиги кузатилган. сўнг куннинг иккинчи ярмида ижодий меҳнат қилишга бўлган иштиёқ ва қобилият аста- секин сўниб боради. хотиранинг бир неча турлари бир-биридан фарқланади. оний хотира; қисқа муддатли хотира; узоқ муддатли хотира. ўзига нисбатан талабчан, иродали, собитқадам кишилар муттасил равишда ўз хотираларини мустаҳкамлайдилар. бунинг учун куйидаги усуллардан фойдаланадилар: такрорлаш. халқимизда “такрорлаш- билимнинг онаси ”деган нақл бор. олинган маълумотни жуда кўп марта такрорлаш натижасида у шахснинг ўз мулкига …
2 / 11
бўлмайди. хотирани ортиқча маълумотлардан озод қилиш учун: исм ва фамилияларнинг алифбо бўйича рўйхати; соҳага оид предметли луғат; муҳим воқеалар картотекаси; кундалик дафтар; ён дафтарча тутадилар. илмий тадқиқотда дам олиш ва овқатланиш маданияти бир хил меъёрда ишлаш, мароқли дам олишни билиш ижодий иш самарадоорлигини таъминлашда муҳим омил ҳисобланади. маънавий комилликка эришишнинг зарур шарти сифатида машойиҳлар: “кам егил, кам ухлагил ва кам сўзлагил” деганлар ва шунга амал қилганлар. ёки донишманд кишилар: ким кўп билишни ҳоҳласа, камроқ ухлаши керак, деганлар. ёш тадқиқотчи вақтдан унумли фойдаланиш учун сутканинг 6-7 соатини ухлаб дам олиш учун ажратиши мақсадга мувофиқдир. ҳар куни, ҳар ҳафта ва ҳар йилда бир марта мунтазам дам олишни ўрганиш (ҳафтанинг бир кунини тоғ сайли учун, йилнинг бир ойини саёҳатга ажратиш) инсон саломатлиги ва иш унумдорлиги учун ижобий таьсир кўрсатади. илмий тадқиқот учун мавзу танлаш мустақил илмий ижодий ишда энг муҳими тадқиқот мавзусини танлашдир. тўғри танланган мавзу ишининг ярим ютуғи ҳисобланади. мавзу танлашдаги хатоликни …
3 / 11
иёжлари туфайли вужудга келади. илмий тадқиқотни режалаштириш тадқиқотчи аввало, диссертациянинг мақсад ва вазифаларини, унинг моҳияти, тақдим этилаётган (ёки илгари сурилаётган) илмий ғоянинг янгилиги, ва мавзуининг долзарблиги, унинг назарий ва амалий аҳамияти нимадан иборат эканлигини аниқ билиши ва белгилаши зарур. диссертациядаги янгилик ва мавзунинг долзарблиги ҳақида гап кетар экан ҳар қандай янгилик прогрессив бўлавермагани сингари ҳар қандай эскиликка қолоқлик тамғасини босиб бўлмаслиги тўғрисидаги қоидани унутмаслик муҳимдир. лекин шунга қарамай, янгилик эскилик бағридаги прогрессив ибтидони ўзида мужассамлаштиради ва шу боисдан ҳам истиқлол сари йўл очади. илмий тадқиқотни мустақил режалаштириш усулини билиш иш самарадорлиги ва тадқиқотни ўз вақтида якунлашда ўта муҳим аҳамиятга эга. мустақил библиографик ишлар методикаси ёш тадқиқотчилар кўп ҳолларда ўзлари учун керакли адабиётларни қаердан ва қандай топишга қийналадилар. ҳеч шубҳа йўқки, олимона билимга эга бўлиш учун тадқиқотчи мустақил равишда библиографик ишларни бажариш усулларини эгаллаш, маълумотнома, энциклопедия, луғат ва китоб каталогларидан фойдаланишни, яна муҳими, ўқилган адабиётларни конспект қилиш кўникмаси ва маҳоратига эга …
4 / 11
аълум бўлса, у ҳолда илмий янгиликлар яратиш мустаҳкам заминга эга бўлади ва воқеликка айланади-янги илмий назария сифатида дунёга келади. кишиларнинг кундалик ҳаётий тажрибалари ҳар куни турли ҳодиса , ҳатти-ҳаракатларнинг сўнгги натижаларини олдиндан кўриш учун кўплаб мисоллар беради. соғлом фикр ва ҳаётий тажриба кундалик ҳаётий ишларда қанча кўп бўлса, янгиликларни олдиндан кўриш шунча яққолроқ намоён бўлади. илмий янгиликлар яратиш бу шунчаки қуруқ ҳаёл суриш эмас, балки тажриба ва кузатишлар натижасида билиб олинган ва ўрганилаётган ҳодисага, қатъий мантиқий хулосага асаосланадиган кўплаб янги ва аниқ фактларнинг узвий қўшилиши натижасида ҳосил қилинган янги билимлардир. /docprops/thumbnail.jpeg
5 / 11
илмийлик мезонлари - Page 5

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 11 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"илмийлик мезонлари" haqida

слайд 1 фанда илмийлик мезонлари илмий билим улуғ аждодларимиз янги илмий билимлар ҳосил килиш машаққатини игна билан қудуқ қазишга ўхшатганлар. бироқ ана шу машаққатни завқли машғулотга айлантириш ҳам мумкин. бунинг учун илмий тадқиқотга аста секин, босқичма-босқич, бир хил маромда ва системали равишда киришиш лозим. бунда меҳнат ва дам олиш вақти-вақти билан алмаштириб туриши, масалан, бир соат ақлий мехнатдан сўнг ярим соат очиқ ҳавода сайр қилиш, мусиқа тинглаш,ёки спорть билан жисмоний меҳнат билан шуғуллуниш мақсадга мувофиқдир. кўпчилик олимлар ақлий фаолиятининг самарадорлиги эрталабдан тушгача бўлган вақтга боғлиқлиги кузатилган. сўнг куннинг иккинчи ярмида ижодий меҳнат қилишга бўлган иштиёқ ва қобилият аста- секин сўниб боради. хотиранинг бир неча турлари бир-биридан фарқланади....

Bu fayl PPTX formatida 11 sahifadan iborat (232,3 KB). "илмийлик мезонлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: илмийлик мезонлари PPTX 11 sahifa Bepul yuklash Telegram