араб испан (андалузия) адабиёти

DOC 87,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1662584435.doc араб - испан (андалузия) адабиёти араб - испан (андалузия) адабиёти (viii-хv асрлар.) режа. 1. арабларнинг испанияга кириб келиши. 2. араб-испан адабиётининг даврланиши. а\ тақлид даври; в\ янгиланиш даври. с\ таназзул даври. араб халифалигининг маънавий ва маданий марказлари фақат шарқда бўлмасдан, балки улар ғарбда ҳам бўлган. бу араб испанияси -андалузиядир. араблар 8-асрда шимолий африкани забт этиб, у ердан 711 йили берберлар ёрдамида испанияни ишғол қилдилар. пиренея ярим оролининг кўп қисми босиб олинди. бироқ испанлар шимолда ўзларининг мустақил испан - вестгот қиролликларини тузадилар.756 йилга келиб испанияда мустақил халифалик пайдо бўлади. унинг пойтахти қуртуба (кордова) да бўлиб, давлат бошлиғи умавийларнинг авлодларидан абдурахмон 1 эди. кейинги халифалардан абдурахмон 111 929 йили ўзини аббосийлардан мустақил халифа деб эълон қилади. лекин испаниядаги бу мустақил араб давлати x асрнинг иккинчи чорагига келиб майда қироллик(амирлик)ларга бўлиниб кетди. андалузиядаги ҳар бир шахар амирлари масжид-мадрасалар қурдириб, кутубхоналар ташкил қилдилар. шу боис кордова, гранада, севилья, валенсия, толедо, алмерия шахарлари катта …
2
з қабилалари жасорати,ватан соғинчи ёки бирор киши вафотига марсиялар ёзар эдилар. андалузия шоирлари эса, араб шоирларига тақлид қилишар, араб шоирлари асарлари улар учун бадиий намуна эди. андалуз адабиётининг илк намуналари viii аср ўрталарида пайдо бўлди. умавий амирларидан абдурахмон 1 асарларидан она - ватан соғинчи тапраннум этилган эди. андалузия адабиёти ривожида бағдоддан куртубага келган форс зирйабнинг(789-857)ҳам ўз улуши бор. у шеърни мусиқа оҳанглари остида ифодали ўқишдек шарқ араб маъданиятини испан тупроғига олиб келган мусиқашунос хофизлардан эди. худди ана шу вақтдан бошлаб андалуз шеърияти мусиқа билан боғлиқ холда ривожлана бошлади. х аср тақлид даври кордова адабиёти гуллаб - яшнаган даврдир. бу даврда гарбий европадаги ўқимишлилар - бу руҳонийлар эди. одамларнинг турмуш шароити ва маданий даражаси паст эди. бироқ араб испанияси бу даврда ҳам иқтисодий ҳам маданий жиҳатдан жуда ривожланган эди. ўқимишли кордова халифалари - илм, фан, санъатни ривож топдириб кенг қурилиш фаолияти билан машғул эдилар. халиф ал-ҳакам даврида қатор мадрасалар очилди. кардово …
3
ларни ҳам мадх этган, кексайган чоғида абу нувос сингари тавба-тазарруъ, таркидунёчилик рухида ҳам асарлар яратди.ўша қасидаларини «мумаххисот»(«покланган»)деб номлади. у 940 йили шол касалидан вафот этди. ижоди: ибн абд раббихи шеъриятда ҳам, насрда ҳам машҳур асарлар яратди. унинг шеърий асарлари жуда кўп бўлиб, ёқут ал-хамавийнинг ёзишича, улар 20 қисмдан иборат бўлган. улар халифа ал-хакам учун тўпланган экан. бироқ уларнинг кўп қисми йўқолган.ибн абд раббихи гўзал, насиб, васф, мадх, рисо, зухд хикмат, тарих жанрларда ижод қилган. насрий асарларидан энг машҳури -бу «ал-иқд ал- фарид» «ноёб дурдона»асаридир. у 25 қисмдан иборат бўлиб ҳар икки қисм бир гавхар номи остида бирлаштирилган. у ўз ичига ижтимоий,сиёсий, ахлоқий, адабий ва тарихий мавзуларни мужассамлаштирган. асарда шарқ адиблари ҳақида сўз юритилади. ибн абд раббихига унинг насри асари -«ноёб дурдона» шухрат келтирди.чунки у адиблар, луғатшунослар, шеършунослар, тарихчилар учун катта манбаъ вазифасини ўтади. «ноёб дурдона» асари шарқ адиблари ижодига катта таъсир кўрсатди. ибн ханий.(938-973\326-362). абу - л - қосим мухаммад …
4
б нозиктаъб мадхиялари, рубобий ғазаллари билан бир қаторда ноёб насрий рисоласи мавжуд.(«рисолат ат-тавоби ва з-завоби») «рухлар ва иблислар»номли рисоласи абу-л-ала ал-маъррийнинг («рисолату-л гуфран») «кечиримлилик рисоласи» мазмунига ўхшаб кетади. мазкур рисолада муаллиф рухлар оламига саёҳат килгани,у ердан ўтган шоир ва адибларни учратгани, улар билан сухбат қургани ҳақида ёзади. ибн шухайд асарлари ўзининг жонлилиги табиат манзараларини ажойиб васф этилганлиги билан ажралиб туради. ибн даррож (958-1030) абу умар амад ибн муҳаммад ибн ал-аси ибн аҳмад ибн сулаймон ибн айси ибн даррож ал - андалусий ал-касталлий. 958 йили апрелида (347 ҳижрий мухаррам) санхаж қабиласининг бербер оиласида туғилди. бу қабила вакиллари мусулмонлардан биринчи бўлиб, 711 йили испанияга кириб келган эдилар. ибн даррож бошқа шоир ва олимлар каби мадрасаларда ўша давр барча илмларидан таҳсил олади. испанияда бу даврда ал мансур ҳукмронлик қиларди. шунинг учун 992 йили кордовога келган ибн даррож ал мансур шарафига ўзининг биринчи қасидасини ёзади. ал мансур ўз атрофига кўзга кўринган адиб ва шоирларни …
5
оирларни саройда қолдирган бўлса-да, шоирлар ва уларнинг шеърларига унча аҳамият бермади. яхши шеърни ёмон шеърдан ажрата билмади. кетма-кет халифаларнинг ўзгариши сарой шоирлари аҳволини оғирлаштирди. шунинг учун бошқа шоирлар каби ибн даррож ҳам кордовадан сеутуга- али ибн ҳаммуд саройига келади ва албатта унга бағишлаб бир қасида ёзади. ўзининг бу шимолий африкага қилган сафари маъқул келмай яна испанияга қайтади. 1014-1018 йиллар у алмерия, валенсия, хатив, таргос деган шаҳарларга боради ва у ерда ўз бахтини қидиради. бироқ ҳеч ерда қўним топа олмайди. саккиз йиллик саргардонликдан сўнг ибн даррож сарагосга - тужибийлар сулоласи саройига келади ва бу ерда ўн йил хизмат қилади. у жуда кўп қасидалар ёзади ва 1030 йили шу ерда вафот этади. ибн даррож ижоди тўрт даврга бўлинади. 1. ал мансур саройига келишдан олдинги давр. 2. амирийлар саройидаги давр (992-1009 йй.) 3. саргардонлик йиллари. (1009-1018йй.) 4. тужибийлар саройидаги давр (1018-1028йй.) мана шу тўрт даврда энг муҳими бу кардовода амирийлар саройидаги даврдир. бу …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"араб испан (андалузия) адабиёти" haqida

1662584435.doc араб - испан (андалузия) адабиёти араб - испан (андалузия) адабиёти (viii-хv асрлар.) режа. 1. арабларнинг испанияга кириб келиши. 2. араб-испан адабиётининг даврланиши. а\ тақлид даври; в\ янгиланиш даври. с\ таназзул даври. араб халифалигининг маънавий ва маданий марказлари фақат шарқда бўлмасдан, балки улар ғарбда ҳам бўлган. бу араб испанияси -андалузиядир. араблар 8-асрда шимолий африкани забт этиб, у ердан 711 йили берберлар ёрдамида испанияни ишғол қилдилар. пиренея ярим оролининг кўп қисми босиб олинди. бироқ испанлар шимолда ўзларининг мустақил испан - вестгот қиролликларини тузадилар.756 йилга келиб испанияда мустақил халифалик пайдо бўлади. унинг пойтахти қуртуба (кордова) да бўлиб, давлат бошлиғи умавийларнинг авлодларидан абдурахмон 1 эди. кейинги халифалардан а...

DOC format, 87,5 KB. "араб испан (андалузия) адабиёти"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.