де бройл тўлқинлари

DOC 194.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1584171998.doc де бройл тўлқинлари режа: 1. микрозарралар дифракцияси. 2. де-бройл тўлқинларининг статистик талқини де-бройл тўлқинлари планк ғоясига асосан ёруғлик тўлқини ω частотага ва тўлқин векторига эга бўлса, унда уни ташкил қилган фотонларнинг ҳар бири ушбу ε энергияга ва импульсга эга бўлиши керак: (3.1.1) ва (3.1.2.) формулалардан кўриниб турибдики, фотон икки хил характеристикага эга, бу ерда, - тўлқинни ифодаловчи катталиклар ва корпускула (заррачани) ни характерловчи катталиклар. фотоннинг тўлқин характеристикалари унинг интерференцияланиш ва дифракцияланиш қобилиятига эга бўлишини кўрсатади. фотоннинг корпускуляр характеристикалари эса уни заррача сифатида қараш мумкинлигини билдиради. планк доимийси бу икки хил характеристикаларни ўзаро боғлайди. луи де-бройл 1923-йилда квант назариясини янада ривожлантириб ёруғликнинг квант назариясининг асосий қонунларини заррачаларнинг ҳаракатига тадбиқ этади. у табиатдаги симметрияга асосланиб, агар ёруғлик, жумладан фотонлар тўлқин хусусиятдан ташқари корпускуляр хусусиятларни ҳам намоён қилар экан, заррачалар ҳам корпускуляр хусусиятлар билан бир қаторда тўлқин хусусиятларига ҳам эга бўлиши керак деган ғояни илгари сурди. аввалги параграфда водород атоми нурланиши спектрини …
2
ни билан қуйидагича боғланган, бу ерда, фазодаги ихтиёрий нуқтага мос радиус- вектор, t −вақт: заррачаларнинг тўлқин ҳамда корпускуляр характеристикалари орасидаги боғланиш фотон учун ўринли бўлган тенгламалар орқали ифодаланади, яъни бўлади. ушбу тенгламалар де-бройлнинг асосий тенгламалари деб  юритилади. (3.1.5.) тенгламадан ларни аниқлаб, (3.1.4) тенгламага қўйилса, де-бройл тўлқинининг ифодасини ҳосил қиламиз. биринчи қарашда (3.1.6) тўлқиннинг ҳаракати билан заррачаларнинг механик ҳаракати орасида ҳеч қандай боғланиш йўқга ўхшайди. энди (3.1.6) тўлқин ва заррача ҳаракатининг механик қонунлар билан боғланишини кўрсатамиз. ушбу боғланиш яққол намоён бўлиши учун, битта, масалан ох йўналишини танлаб оламиз ва бу йўналиш тўлқиннинг ҳаракат йўналиши билан мос тушади. у ҳолда (3.1.6) ўрнига қуйидаги ифода ҳосил бўлади: (3.1.7.) да (ωt − kx) катталик тўлқин фазасини ифодалайди. ихтиёрий х нуқтада тўлқин фазаси аниқ қийматга эга бўлсин ва унинг координатаси қуйидаги тенгламадан, аниқлансин α=ωt − kx, фазанинг қиймати вақт ўтиши билан фазода u тезлик билан силжиб боради, u тезликни ҳосил қилиш мақсадида, аввалги тенглик …
3
охроматик бўлмаган тўлқинни қараймиз ва буни тўлқин пакети ёки тўлқинлар группаси деб атаймиз. тўлқин группаси деб бир-бирида тарқалиш йўналиши ва тўлқин узунлиги бўйича жуда кам фарқ қилувчи тўлқинлар суперпозициясига айтамиз. ox - ўқи йўналишида тарқалаётган, энг содда, бир ўлчовли тўлқин пакетининг ифодаси қуйидаги кўринишга эга: бу ифодада тўлқин пакети марказига мос тўлқин сони, λ0 пакетдаги тўлқинларнинг импульслари ўзаро жуда кам фарқланади. (3.1.11.) формуладан маълумки, ω аслида к нинг функцияси: модомики, δk > cшарт бажарилганда, яъни ультрарелятивистик тезликларда де бройл тўлқини узунлиги заррачанинг кинетик энергияси билан қуйидагича боғланади. демак, заррачанинг массаси ва энергияси маълум бўлган ҳолда заррачанинг тўлқин узунлигини (3.1.18.) билан ҳисоблаш мумкин. олинган (3.1.18.) формулани кучланиши v - га тенг тезлатувчи потенциал майдонда ҳаракатланувчи электрон учун қўллашда εκ = ev га тенг деб ҳисоблаймиз, ҳамда электрон учун масса ва заряднинг, планк доимийси қийматларини маълум деб ҳисобласак де-бройл тўлқин узунлиги учун (ангестрм ўлчовида) қуйидаги формула оламиз. (3.1.21.) формула асосида электрон учун …
4
га нормал (перпендикуляр) тушувчи дастлабки электронлар оқимига нисбатан монокристалл сиртидан θ - бурчак остида сочилган электронларнинг миқдори (сони) тўғрисида фикр айтиш мумкин. унчалик катта бўлмаган энергияли электронлар монокристалл ичига чуқур кириб бораолмайди, шу сабабли электронларнинг кўпроқ қисми кристаллнинг сирт қатламида сочилади. демак дифракция кристалл сиртида жойлашган атомлардан ҳосил бўлган ясси дифракцион панжарада ҳосил бўлади. дифракциянинг элементар назариясига асосан дифракцион максимумлар ҳолати қуйидаги формуладан топилади. бу ерда n − дифракцион максимум тартиби, λ− дифракцияланувчи нурларнинг тўлқин узунлиги, d −кристалл панжаранинг ясси сирт доимийси, θ − сочилган оқим йўналиши билан панжарага ўтказилган нормал орасидаги бурчак. натижада қуйидаги тенглик олинади: девиссон ва джермерлар ўтказилган тажрибаларнинг натижалари асосида электронларнинг импульси ва тўлқин узунлигини боғловчи дебройл формуласининг тўғрилиги тўғрисида хулоса олдилар. 3-расм. франк-герц тажрибаси. вольт-ампер характеристика. рентген нурлари дифракциясини фақат монокристалларда эмас балки поликристалларда ҳам кузатиш мумкинлиги тўғрисидаги хулоса томсон тартаковский тажрибаларида олинди. кейинчалик штерн ва эстерман томонидан he атомлари ва h2 молекулаларининг lif кристаллидан …
5
ин ва микрозаррача ўртасидаги асосий фарқни эслатиб ўтайлик. маълумки, тўлқин қандайдир давомийликка эга ва у ўзини бир вақтда фазонинг турли ерларида намоён қила олади. заррачанинг эса аниқ бир вақт моментида фақатгина фазонинг бир нуқтасида мавжудлигини аниқлаш мумкин. айнан шунинг учун планк, эйнштейн ва де-бройл ғоялари тажриба натижаларини тушунтирган бўлса ҳам, аввалига бу ғояларда қандайдир ички қарама-қаршилик мавжуддек туюлади. ёруғликнинг икки тирқишдан ўтишдаги дифракциясини батафсил таҳлил қилайлик. маълумки, икки тирқишли экрандан ўтган ёруғлик экран ортига қўйилган фотопластинкада интерференцион манзарани ҳосил қилади, фотонпластинкада максимум ва минимумларнинг алмашинуви кузатилади. бу тажриба нaтижалари асосида ёруғликнинг тўлқин табиати ҳақида икки далилга эга бўлишимиз мумкин: 1. фотопластинканинг турли ерларининг бир вақтда узлуксиз равишда қорайиши. 2. ёруғликнинг тўлқин сифатида қарайдиган назариялар асосида олинган формулаларнинг интерференцион манзарани тўла тушунтириши. ёруғлик интенсивлиги жуда кичик миқдоргача камайтирилган ҳолда фотопластинканинг қорайиши тартибсиз жойлашган нуқталар кўринишида бўлади ва фотопластинкадаги тасвир эса моҳир бўлмаган мерган томонидан отилган нишондаги манзарани эслатади. бу тажрибавий мисол …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "де бройл тўлқинлари"

1584171998.doc де бройл тўлқинлари режа: 1. микрозарралар дифракцияси. 2. де-бройл тўлқинларининг статистик талқини де-бройл тўлқинлари планк ғоясига асосан ёруғлик тўлқини ω частотага ва тўлқин векторига эга бўлса, унда уни ташкил қилган фотонларнинг ҳар бири ушбу ε энергияга ва импульсга эга бўлиши керак: (3.1.1) ва (3.1.2.) формулалардан кўриниб турибдики, фотон икки хил характеристикага эга, бу ерда, - тўлқинни ифодаловчи катталиклар ва корпускула (заррачани) ни характерловчи катталиклар. фотоннинг тўлқин характеристикалари унинг интерференцияланиш ва дифракцияланиш қобилиятига эга бўлишини кўрсатади. фотоннинг корпускуляр характеристикалари эса уни заррача сифатида қараш мумкинлигини билдиради. планк доимийси бу икки хил характеристикаларни ўзаро боғлайди. луи де-бройл 1923-йилда кван...

DOC format, 194.0 KB. To download "де бройл тўлқинлари", click the Telegram button on the left.

Tags: де бройл тўлқинлари DOC Free download Telegram