тромбоцитлар агрегацияси, қон ивиши ва фибринолизга таъсир этувчи воситалар

DOCX 7 pages 312.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 7
ix. тромбоцитлар агрегацияси, қон ивиши ва фибринолизга таъсир этувчи воситалар тромбоцитлар агрегациясига таъсир этувчи дори воситалари орасида антиагрегантлар (агрегацияни пасайтирувчилар) амалий аҳамиятга эга. қон ивишига таъсир этувчи дори воситаларидан қон ивишини пасайтирувчи антикоагулянтлар ва бу жараённи кучайтирувчи гемостатиклардан кенг фойдаланилади. фибринолизнинг эндоген тизимига таъсир этувчи воситалар фибринолитик (фибринолизни фаоллаштирувчилар) ва антифибринолитик (фибринолизни сусайтирувчилар) гуруҳларга ажратилади. санаб ўтилган дори воситалари тиббиёт амалиётида ҳар хил мақсадларда қўлланилади: антиагрегантлар ва антикоагулянтлар тромб ҳосил бўлишининг олдини олиш, фибринолитиклар – янги пайдо бўлган тромбларни эритиш учун фойдаланилади. қон ивишини оширувчи воситалар ҳамда антифибринолитик воситалар турли қон кетишларини тўхтатиш учун буюрилади. тромбоцитлар агрегациясига, қон ивишига ва фибринолизга таъсир этувчи дори воситаларининг классификацияси тромбозларни даволаш ва олдини олиш учун воситалар а. тромбоцитлар агрегациясини пасайтирувчи воситалар (антиагрегантлар) i. тромбоксан тизими фаоллигини сусайтирувчи воситалар (тромбоксан синтезини пасайтирувчилар) циклооксигеназа (цог) ингибиторлари: ацетилсалицил кислотаси тромбоксансинтетаза ингибиторлари: дазоксибен ii. простациклин тизимининг фаоллигини оширувчи воситалар (простациклин рецепторларининг стимуляторлари) эпопростенол iii. фибриногеннинг тромбоцитар гликопротеин …
2 / 7
сита таъсир этувчи антикоагулянтлар (қон ивитувчи омиллар –– жигарда протромбин ва бошқалар омиллар синтезини сусайтиради): варфарин, неодикумарин, синкумар, фенилин. в. фибринолитик (тромболитик) воситалар i. тромблар ва қон плазмасига таъсир этувчилар: стрептокиназа, урокиназа ii. асосан тромбларга таъсир этувчилар: алтеплаза қон тўхтатувчи (гемостатик) воситалар i. қон ивишини оширувчи воситалар: маҳаллий қўллаш учун: тромбин резорбтив таъсир учун: витамин к1, фибриноген ii. антифибринолитик воситалар: аминокапрон кислотаси мустақил тайёрланиш учун топшириқлар i. тромбоцитлар агрегациясини пасайтрувчи моддаларнинг таъсир механизмини кўрсатинг: 1. тромбоцитларда тромбоксан синтезини пасайтиради. 2. тромбоцитларда тромбоксан рецепторларини блоклайди. 3. тромбоцитларнинг простациклин рецепторларини блоклайди. 4. тромбоцитларнинг гликопротеин рецепторларини (gp iiь/iiiа) блоклайди. 5. тромбоцитларнинг пурин рецепторларини блоклайди. 6. тромбоцитларнинг серотонин рецепторларини блоклайди. r — реакция вақти (ивиш вақтида тромбопластин ва тромбин ҳосил бўлишининг ферментатив фазалари); к —фибрин ҳосил бўлиш тезлиги; mа — максимал амплитуда катталиги (қон лахтасининг мустаҳкамлиги ва эластиклиги); т — умумий ивиш вақти 20. расм. гепариннинг қон ивишига таъсири: а — тромбоэластограф; 6 — …
3 / 7
муддат таъсир кўрсатади. 7. давомли таъсир кўрсатади. iv. абциксимабнинг антиагрегант таъсир механизми қандай? 1. тромбоцитларнинг тромбоксан рецепторларини блоклайди. 2. циклооксигеназани ингибирлайди ва тромбоксан ҳосил бўлишини бузади. 3. тромбоцитларнинг простациклин рецепторларини қўзғатади. 4. тромбоцитларнинг пурин рецепторларини блоклайди ва уларнинг адф га таъсир этишининг олдини олади. 5. тромбоцитларнинг гликопротеин рецепторларини (gp iiь/iiiа) блоклайди ва уларга фибриноген бирикишининг олдини олади. v. клопидогрел ва тиклопидиннинг таъсир механизми қандай? 1. тромбоцитларнинг тромбоксан рецепторларини блоклайди. 2. циклооксигеназани ингибирлайди ва тромбоксан ҳосил бўлишини бузади. 3. тромбоцитларнинг простациклин рецепторларини қўзғатади. 4. тромбоцитларнинг пурин рецепторларини блоклайди ва уларга адф таъсирининг олдини олади. 5. тромбоцитларнинг гликопротеин рецепторларини (gp iiь/iiiа) блоклайди. vi. дипиридамола учун хос хусусиятлар нима? 1. тромбоцитларнинг гликопротеин рецепторларини (gp iiь/iiiа) блоклайди. 2. циклооксигеназанаи ингибирлайди ва тромбоксан ҳосил бўлишини бузади. 3. тромбоцитларда фосфодиэстеразани ингибирлайди ва уларда цамф миқдорини оширади. 4. қон томирларини кенгайтирувчи таъсир кўрсатади. vii. антиагрегантлар тиббиёт амалиётида нима мақсадда қўлланилади? 1. фақат янги пайдо бўлган тромбларни эритиш …
4 / 7
ага келади ва 2-6 соат давом этади. 6. гепарин антагонисти — протамин сульфат. x. паст молекуляр гепаринлар учун хос хусусиятлар нима? 1. протромбиннинг тромбинга айланишида антитромбин iii нинг сусайтирувчи таъсирини кучайтиради. 2. паст молекуляр гепаринларнинг таъсир фонида тромбин фаоллигининг сусайиши кузатилмайди. 3. паст молекуляр гепаринлар таъсир фонида тромбин фаоллиги гепарин таъсир фонидагига нисбатан кўпроқ сусаяди. 4. яққол ифодаланган антиагрегант фаоллик намоён қилади. 5. гепаринга нисбатан узоқроқ таъсир кўрсатади. xi. лепирудин учун хос хусусиятлар нима? 1. бевосита таъсир этувчи антикоагулянт ҳисобланади. 2. жигарда протромбин синтезини бузади. 3. антитромбин iii билан боғланган ҳолда тромбинни ингибирлайди. 4. антитромбин iii га боғлиқ бўлмаган ҳолда тромбинга бевосита ингибирловчи таъсир кўрсатади. xii. билвосита таъсир этувчи антикоагулантларнинг ивишга қарши таъсир механизми қандай? 1. витамин k1 антагонисти сифатида жигарда протромбин ва проконвертин синтезини сусайтиради 2. протромбиннинг тромбинга айланишини бузади. 3. тромбинни ингибирлайди. xiii. билвосита таъсир этувчи антикоагулянтлар учун хос хусусиятлар нима? 1. ичиш учун буюрилади. 2. парентерал киритилади. …
5 / 7
xvi. тўқима активатори профибринолизин учун хос хусусиятлар нима? 1. асосан тромбларда профибринолизиннинг фибринолизинга айланишини рағбатлантиради. 2. тизимли фибринолизни стрептокиназага қараганда бирмунча кам даражада фаоллаштиради. xvii. фибринолитик воситалар қандай мақсадларда қўлланилади? 1. фақат тромб ҳосил бўлишининг олдини олиш учун. 2. фақат янги пайдо бўлган тромбларни эритиш учун. xviii. аминокапрон кислотасининг антифибринолитик таъсир механизми қандай? 1. жараён фаоллаштирувчиларини ингибирлаган ҳолда профибринолизиннинг фибринолизинга айланишини сусайтиради. 2. фибринолизинга бевосита сусайтирувчи таъсир кўрсатади. 3. фибринга бевосита барқарорлаштирувчи таъсир кўрсатади. xix. антифибринолитик воситаларни қўллаш учун кўрсатмалар: 1. тромб ҳосил бўлишига мойиллик. 2. юқори фибринолиз билан боғлиқ ҳолда кон кетишлар. 3. стрептокиназа дозасининг ошириб юборилиши. вазифа ix. 1 антиагрегант воситаларни аниқланг а-г (эпопростенол, абциксимаб, тиклопидин, ацетилсалицил кислотаси) - сусайтирувчи таъсир ɵ – қўзғатувчи таъсир гпр — гликопротеин рецепторлари; тр — тромбоксан рецепторлари; пцр — простациклин рецепторлари; пр — пурин рецепторлари; ф — фибриноген. вазифа ix.2 антиагрегант воситаларни аниқланг а-д (эпопростенол, абциксимаб, тиклопидин, ацетилсалицил кислотаси, дипиридамол) препаратлар хоссалар …

Want to read more?

Download all 7 pages for free via Telegram.

Download full file

About "тромбоцитлар агрегацияси, қон ивиши ва фибринолизга таъсир этувчи воситалар"

ix. тромбоцитлар агрегацияси, қон ивиши ва фибринолизга таъсир этувчи воситалар тромбоцитлар агрегациясига таъсир этувчи дори воситалари орасида антиагрегантлар (агрегацияни пасайтирувчилар) амалий аҳамиятга эга. қон ивишига таъсир этувчи дори воситаларидан қон ивишини пасайтирувчи антикоагулянтлар ва бу жараённи кучайтирувчи гемостатиклардан кенг фойдаланилади. фибринолизнинг эндоген тизимига таъсир этувчи воситалар фибринолитик (фибринолизни фаоллаштирувчилар) ва антифибринолитик (фибринолизни сусайтирувчилар) гуруҳларга ажратилади. санаб ўтилган дори воситалари тиббиёт амалиётида ҳар хил мақсадларда қўлланилади: антиагрегантлар ва антикоагулянтлар тромб ҳосил бўлишининг олдини олиш, фибринолитиклар – янги пайдо бўлган тромбларни эритиш учун фойдаланилади. қон ивишини оширувчи воситалар ...

This file contains 7 pages in DOCX format (312.5 KB). To download "тромбоцитлар агрегацияси, қон ивиши ва фибринолизга таъсир этувчи воситалар", click the Telegram button on the left.