юсуф сарёмий ҳаёти ва ижоди

DOC 66.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1662586413.doc юсуф сарёмий ҳаёти ва ижоди юсуф сарёмий ҳаёти ва ижоди (1845-1912 йил) режа: 1. сарёмийнинг ҳаёти ва ижодининг ўрганилиши. 2. сарёмийнинг ҳаёт йўли. 3. шоирнинг ижодий мероси. 4. сарёмий сатираси. 5. сарёмийнинг ўзбек адабиёти тутган ўрни. юсуф сарёмий ҳаёти ва ижоди ҳақида дастлабки илмий маълумот муродхўжа солиҳхўжа ўғлининг «тарихи жадидаи тошканд» асарига муҳаммад солиҳ қорахўжа ўғли томонидан ёзилган изоҳли иловасида, пўлатжон қаюмийнинг тазкирасида, мўминжон тошқиннинг «тошкент шоирлари…» китобида учрайди. мазкур мўътабар манбалардаги маълумотлар шоир ҳаёти ва ижодини ўрганишдаги дастлабки қадамлар ҳисобланади. кейинчалик сарёмий ижоди ҳақида маълумотлар тўплаш ва баҳолаш билан бирга уни оммага етказиш ҳаракатлари бошланди ва бу йўлда бирмунча жиддий ишлар амалга ошди. ўзбекистон фанлар академиясининг мухбир аъзоси олим шарафиддиновнинг ҳамда эътиборли олим а.абдуғофуровнинг бу борадаги хизматларини алоҳида қайд этамиз. сарёмий ижодига муносабат турли даврларда турлича кечди. 70-йилларда ҳукмронлик қилган социалистик мафкура шоирнинг дунёқараши, адабиётимиз тарихидаги ўрни ҳақида бир-бирини инкор этувчи фикрларни пайдо қилди. 80-90-йилларда адабиёт тарихи билан …
2
авзусида номзодлик диссертациясини ёзди. ниҳоят, шоир ижодини оммалаштириш жиддий тус олиб, 2002 йили туркий тилдаги шеърлар мажмуаси “юсуф сарёмий. танланган асарлар” номи билан “маънавият” нашриётида чоп этилди. 2005 йилда эса адабиётшунос м.тожибоеванинг шоир ҳаёти ва ижодини ёритувчи “юсуф сарёмий ҳаёти ва ижоди” монографияси нашр этилди. бу билан шоир ҳаёти ва ижодини халққа танитиш, илмий муомалага олиб кириш ва адабиётдаги ўрнини белгилаш имкони яратилди. юсуф сарёмий ҳали ҳаёт вақтидаёқ кенг халқ оммаси орасида танилган ва унинг ижодига бўлган эътибор кучайган эди. бунинг натижаси ўлароқ, унинг асарлари ўша даврда тузилган қўлёзма ва тошбосма баёз-мажмуаларга («баёз» (1893), «баёз» (1907), «армуғони хислат» (1911), «баёзи муҳалло» (1912), «баёзи гулшани ашъор» (1912), «баёзи ҳазиний» (1912) киритилади. шу жиҳатдан мазкур баёзларга сарёмий ижодий меросини тўплаш ва мухлисларга етказиш, сарёмий ижодига бўлган эътибор унинг вафоти (1912-1913) дан кейин бирмунча ортди. 1914 йилда шоир тавалло сарёмий асаарларини йиғиб, «девони мавлавий юсуф сарёмий» деб номланган мажмуа тузди. бу шоир ижодий …
3
шеърлар, жумладан, замондошлари томонидан ёзилган тарихлар юсуф сарёмийнинг туғилган йили ҳақида аниқ бир тўхтамга келиш имконини беради. масалан, тошкентнинг эътиборли шоирларидан каримбек шарифбек ўғли камий ёзади: ўтуб кетти, афсус, даврони юсуф, тутуб мотами қолди аҳвони юсуф. етушғанда етмишға умри азиз ажал охири тутти домони юсуф. кўринадики, камий унинг 70 га кириб вафот этганини қайд этяпти. шоирнинг 1332 ҳижрий (1912-1913 милодий)да вафот этгани аниқ. сарёмий «етмишга етишган»да «ажал домонини» тутган бўлса, 1262 ҳижрийда туғилган бўлиб чиқади. 1262 ҳижрий эса, 1845-46 милодийга тўғри келади. шунга кўра кейинги тадқиқотларда шоирнинг туғилган йили 1840 эмас, 1845-46 йиллар деб белгиланди. сарёмийнинг ёшлик йиллари шу шаҳарнинг «қози байзо» маҳалласида кечган. дастлабки таълимни сарём ва чимкент шаҳарларидан олган. шу даврлардан шеър ёза бошлаган. сарёмий ўз ҳаёти давомида тошкент, самарқанд, қўқон, бухоро шаҳарларига тез-тез бориб тургани маълум. бу саёҳатлар давомида ушбу шаҳарлардаги олимлар, шоирлар билан танишади, айни пайтда садоқатли дўстлар орттиради. назаримизда, бу сафарлардан илмий-адабий мақсадлар билан бир …
4
сарёмийнинг муқимий билан танишуви ва дўстлашуви ҳам шу сафарлар оралиғида кечади. закий шеърпараст юсуфий проф.б.қосимов қайд этганидек, айниқса тошкентда қадр-иззат топди. тошкентдаги «беклар беги» мадрасаси ва у ердаги адабий муҳит сарёмийнинг ижодий камолотга эришувида айрича аҳамият касб этади. шоир ижодида «бекларбеги» мадрасаси ҳақидаги «рашки равоқи жаннат, гар бўлса ёр, манзар» мисраси билан бошланувчи ғазали ҳамда мадраса мударрисининг вафотига бағишлаб ёзилган «таърих барои фавти ин марсия ҳазрат баҳодирхон маҳдум тошкандий мударриси бекларбеги» сарлавҳали марсияси ҳам унинг мазкур мадрасага ихлоси баланд бўлганлигидан далолат беради. юсуф сарёмийнинг қачондан бошлаб бадиий ижод билан шуғулланганлиги ҳақида бир нарса дейиш қийин. у ҳеч қачон ўзига шоирликни касб қилиб олган эмас. ҳар қандай чинакам ижодкор сингари бирор воқеа-ҳодиса таъсир қилганида бу муносабат кўпинча шеър ҳолида юзага чиққан. шоирнинг жуда кўп шеърлари мумтоз адабиётимизнинг маълум ва машҳур намоёндаларидан таъсирланиши, илҳом олиш, жавоб қилиш зарурати билан туғилган. айни пайтда, турли ҳодисалар, масалан, яқин кишиларнинг вафоти ёки бирор масжид, мадраса, …
5
и иқтидорини эшитиб, уни ўқиш ниятида йўлга чиққанлиги ва қошғар довонига етганда қароқчилар унга тажовуз қилганлиги, бу вақтда шоирнинг қўлида бир неча йилдан буён машқ қилган шеърлар тўплами бўлганлиги ҳақидаги қайдини ҳам хотирласак, масала яна ҳам ойдинлашади. юқоридаги маълумотларга қараганда, шоир ҳаётлик чоғида асарларини мажмуа ҳолига келтириш ниятида бўлган. бироқ, баъзи сабабларга кўра, бу иш амалга ошмаган. қолаверса, унинг бир неча асарлари изсиз йўқолган. шундан кейинги асарларини шогирди шоир тавалло йиғиб, 1332 (1912-1913) йилда девон ҳолига келтирган. бу мўътабар куллиёт сарёмий меросини ўрганишда бугунги кунда асосий ва ягона манба бўлиб хизмат қилмоқда. «мавлавий юсуф сарёмий» деб номланган ушбу девонда шеърлар анъанавий девон тузиш қоидаларига асосланган ҳолда жойлаштирилган бўлиб, ғазал унда ҳам асосий ўринни эгаллайди ва тўпламда алифбонинг деярли ҳамма ҳарфлари билан тугалланадиган ғазаллар бор. девоннинг умумий ҳажми 160 бет. девондан 131 ғазал (2706 мисра), 11 рубоий (46 мисра), 23 фард (46 мисра), 4 қитъа (18 мисра), 25 мухаммас (1065 мисра), …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "юсуф сарёмий ҳаёти ва ижоди"

1662586413.doc юсуф сарёмий ҳаёти ва ижоди юсуф сарёмий ҳаёти ва ижоди (1845-1912 йил) режа: 1. сарёмийнинг ҳаёти ва ижодининг ўрганилиши. 2. сарёмийнинг ҳаёт йўли. 3. шоирнинг ижодий мероси. 4. сарёмий сатираси. 5. сарёмийнинг ўзбек адабиёти тутган ўрни. юсуф сарёмий ҳаёти ва ижоди ҳақида дастлабки илмий маълумот муродхўжа солиҳхўжа ўғлининг «тарихи жадидаи тошканд» асарига муҳаммад солиҳ қорахўжа ўғли томонидан ёзилган изоҳли иловасида, пўлатжон қаюмийнинг тазкирасида, мўминжон тошқиннинг «тошкент шоирлари…» китобида учрайди. мазкур мўътабар манбалардаги маълумотлар шоир ҳаёти ва ижодини ўрганишдаги дастлабки қадамлар ҳисобланади. кейинчалик сарёмий ижоди ҳақида маълумотлар тўплаш ва баҳолаш билан бирга уни оммага етказиш ҳаракатлари бошланди ва бу йўлда бирмунча жиддий ишлар амалга ошди...

DOC format, 66.0 KB. To download "юсуф сарёмий ҳаёти ва ижоди", click the Telegram button on the left.